Iffatli ayol
Открыть в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Больше1 908
Подписчики
-524 часа
-97 дней
-4730 день
Архив постов
1 908
Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар.
Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар.
Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар.
Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар.
Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар.
Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар.
Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил!
Хайрли Оқшом азизларим.
1 908
Repost from Iffatli ayol
Окшом учун энг гўзал тароналар. ✨✨✨✨
💔💔💔💔💔💔💔💔💔💔💔
🎵
🎵
🎵
🎼🎼🎧🎧🎧🎼🎼
Хайирли окшом кадирлиларим🫶
✨ ❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥
1 908
Хайрли окшом .☕️🍃
Азизларим!
Сизларга Бахтли ва
Қувончли кеч 🌟
Тилаймиз!
Бугунги окшом муборак бўлсин!
https://t.me/iffatli_ayol
1 908
ХАЙРЛИ ОКШОМ!
Дунёда баланд бир тоғ бор дейишади,
🤲Хурматингиз шу тоғдек баланд бўлсин.
Ўша тоғнинг пастига тушганда кўп арчалар бор дейишади,
🤲 Бугунги савобларингиз шу арчаларнинг шохчалариданда кўп бўлсин.
https://t.me/iffatli_ayol
1 908
қарасам, қўллари ва оёқларидаги арқонечилган. Пайтини пойлаб эшикнинг тагига
овқат, чой қўяман-у, яна қулфлайман. Ҳар куни
бир неча марта додлайди, бақиради, эшикни
очишимни талаб қилади. Яхшиямки ертўла. Шу
зайлда икки ярим ой ўтди. Бир куни эшикнинг
олдига келсам турмуш ўртоғим уйғоқ экан.
Овқатни қандай қилиб қўйишни ўйлаб қолдим.
— Эшикни очиб овқатни қўй-да, яна ёпиб
кетавер, — деди у киши.
Жон ҳолатда деразадан қарадим.
— Мен одам бўламан, чидайман, мени мана шу
заҳарга ўргатганларга минг лаънат, дўст эмас
экан улар, сени неча марта урдим... Қулфла,
кет, кет... — у йиғларди.
Орадан яна бир ой ўтди. Қайнонам уй
юмушларига ёрдам берар, қизга ҳам қарарди.
Ҳомилам ҳам 6 ойлик бўлиб қолди. Ниҳоят,
салкам тўрт ойдан сўнг озодликка чиқаётган
маҳбус сингари турмуш ўртоғим ташқарига
чиқаришимизни сўради.
— Энди бу ишни қайтиб қилмасликка ҳаракат
қиламан, илтимос эшикни оч...
Кўзларимни чирт юмиб ертўла эшигини очдим.
Соч-соқоли анчагина ўсиб кетган эрим эшикдан
чиқиб келар экан, қўрқдим. Аммо шукрки, мен
қўрққан ҳолат юз бермади. Жавоҳир акам аста-
секин ўша аввалги, соғлом турмуш тарзига
қайта бошлади. Бир неча ойдан кейин ўғлимиз
туғилди. Бу жирканч ва қўрқинчли
хасталикнинг устидан ғолиб чиққанимиз учун
турмуш ўртоғим унга Ғолиб деб исм қўйди.
Ҳозирда қайнонам билан муносабатларимиз
яхши. Гоҳида, мен сизни билмаган эканман,
кўзларим кўр бўлган экан, сиздек қизни келин
қилганимдан хурсандман, дейди. Баъзида
атрофимдагилардан, эринг вақтинча тузалган,
одатда бу йўлга кирганларнинг кўпчилиги
қайтмайди, деган гапни эшитаман. Аммо ҳар
куни Яратгандан шу хасталикдан қутулишдек
бахтга муяссар қилгани учун шукрона айтаман,
шу билан бирга қайтиб бу йўлга кирмаслигини
сўрайман...!!
📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!
1 908
✍ЕР ТУЛАДА 4 ой
(Ayanchli Hikoya😢)
— Келин бўлганимда 17 ёшда эдим.
Тикувчиликни ўргатаётган устозимнинг ўғлига
турмушга чиққанман. "Одамнинг оласи ичида
бўлади”, деб бекорга айтишмас экан. Бир неча
йил менга хушмуомалалик билан устозлик
қилган аёл, унга келин бўлганимдан сўнг қаҳри
қаттиқ, бераҳм, золим қайнонага айланди.
Турмуш ўртоғим яхши жойда ишларди, топиш-
тутиши ҳам ёмон эмасди. Бир-биримизни жуда
яхши тушунардик, севар эдик. Ҳар бир куним
турмуш ўртоғимнинг ишдан келишларини
кутиш билан ўтарди. Бир йил ўтиб, қиз
фарзанд кўрдик. Бахтим тўкис бўлаяпти, деб
ўйлардим...
Кутилмаганда турмуш ўртоғимнинг ишлари
орқага кета бошлади. Бу ёқда қайнонамнинг
ҳар ишимдан айб топишлари, аразлари.
Рўзғорда етишмовчилик бошланди. Бу ҳам
етмагандек эримнинг тез-тез тоби қочадиган
бўлди.
...Кечки соат бир яримлар чамаси. Зинапояда
Жавоҳир акани кутиб ўтирар эканман,
дабдурустдан эшик қаттиқ тақиллади. Очсам у
киши ерда ётибди. Базўр уйга олиб кирдим.
Ётқизиб, кийимларини алмаштирар эканман,
билакларидаги кўкимтир изларга кўзим тушди.
Даҳшатдан дағ-дағ титрардим... Шу вақт
Жавоҳир акам дивандан йиқилиб тушди.
Кўзларининг ҳар томонга кетаётганини кўриб
яна ҳам қўрқиб кетдим. Нима қилишни билмай,
қайнонамни чақирдим, "Тез ёрдам”ни ҳам.
Бир зумда "Тез ёрдам” ходимлари етиб
келишди. Улар Жавоҳир акамни зудлик билан
шифохонага олиб кетиш кераклигини айтишди,
кўнмадим. Чунки турмуш ўртоғимни наркологик
диспансерга олиб кетишларини мумкин эди.
Шу зайлда яна кунлар ўтди. Икки ой деганда
Жавоҳир акам уйдаги барча буюмларни сотди,
ҳатто тилла тақинчоқларим ҳам қолмади. Олиб
кетманг десам, мени урадиган, оғзига келган
сўз билан ҳақорат қиладиган бўлди. Қизимнинг
бу воқеаларга гувоҳ бўлаётганидан
хавотирланардим, шу билан бирга яқин орада
фарзандли бўлишни ҳам истамасдим. Аммо
менинг айтганим бўлмади, ҳомиладор бўлдим.
Эримнинг ҳолатини билганлар, шунингдек
қайнонам ҳам ҳомилани олдириб ташлашим
кераклигини уқтиришарди. Эзилдим. Эрталаб
қизимни боғчага ташладим-у, оёқларим
бошлаган томонга кетавердим. Узоқда кўринган
бир оқар сувнинг ёнига бориб, уйдан бош олиб
кетсаммикан, деб ўйладим. Чеккароқдаги
ўриндиққа ўтирар эканман, ўтган кунларни
ёдга олдим. Тўйимиз, қизимнинг туғилиши,
бахтли, фарахбахш кунларимиздан кейинги
даҳшатли, қўрқинчли, алам ва изтиробли
кунларнинг юрак-юрагимга ботиб кетган
тиғларидан адо бўлаёздим. Аммо ота-онам,
қизим, қорнимдаги фарзандим ҳақида ўйлар
эканман, менсиз уларнинг қай ҳолатга
тушишларини кўз олдимга келтирдим. Шунда
онамнинг бир гаплари ёдимга тушди. "Инсон
йиқилса ҳам куч топиб ўрнидан туриши керак,
тура олдими, яна юриб кетишга ҳаракат
қилиши лозим”...
"Агар уйдан кетсам, турмушим бузилади.
Жавоҳир акам бу аҳволда ҳеч қачон аввалги
ҳолатига қайтмайди. Қайнонамнинг кўз ўнгида
ҳам эпсиз, бемеҳр, вафосиз келин, аёл бўлиб
кўринаман, ота-онамнинг ёнига борсам,
яқинларимнинг боши эгилади, фарзандим
отасиз ўсади. Қорнимдаги ҳомилани олдириб
ташласам, кейин ҳеч қачон ўзимни кечира
олмайман. Мабодо у соғлом бўлмаса-чи?”
Хуллас, минг бир иқрор ва қарорлардан сўнг,
ҳомиламни олдирмасликка, шунингдек турмуш
ўртоғимнинг кеч бўлмасидан тузалишига ёрдам
беришга аҳд қилдим.
Уйга борсам турмуш ўртоғим уйда, қайнонам
эса йиғлаяпти. Билсам, Жавоҳир акам уйдаги
телевизорни ҳам сотибди.
Уйдаги темир каравотни судрай-судрай
ертўлага олиб тушдим. Ертўланинг калитини
топиб чўнтагимга солдим-да, дордаги арқонни
йиғиштириб олдим. Қизимни қайнонамнинг
уйига ётқизар эканман, эримнинг келишини
кутдим. Бир вақт очиқ эшикдан эрим кириб
келди.
— Кет уйдан, боланиям опкет, мен тамом
бўлган одамман, бир нарса қилиб қўяман,
кет....
Кўзларимда ёш билан ўзини базўр тутиб турган
эримни ертўлага олиб кириб тайёр каравотга
ётқиздим. Қўл-оёқларини каравотнинг тўрт
томонига боғлар эканман, ҳали унинг ва
ўзимнинг нималарга сабр қилишимиз
кераклигини ўйлаб дод дегим келди. Эрталаб
боғчадан қайтсам, уйни бошига кўтариб
Жавоҳир акам бақиряпти. Унинг олдига на мен
ва на қайнонам кира олдик. Кичик деразадан
1 908
бачадонни оркага ташладик. Шу пайт жуда секин инграш эшитилди. Худди мушук овозига ухшарди, ёки бизга шундай эшитилдими? Лекин бир пайт уша инграш боланинг йиглаш овозига алмашди.
-- Нахотки тирик булса? - дея севиндик.
-- Янгибоев, бу бизни болачамизми йиглаётган?- сурадим ундан.
Жаррохлик хонасига кулиб кириб келган Янгибоев:
-- Узингиз айтмаганмидингиз, мени сехргаримизсиз деб? - деди.
Енгиллик билан операцияни мувоффакиятли тугатдик. Бачадонни тулик ёриб болани хам онани хам куткариб колдик. Бу бизни бригадамизни галабаси эди.
Аллох барчамизни уз панохида асраб, тугилаётган барча гудакларга ризк ато этсин. Мана шундай фидокорлик курсатаётган согликни саклаш ходимларимизга хам умр ва бахтини берсин Аллох.
📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!
1 908
✍ТУГРИКХОНАДАГИ ВОКЕА...
(вокейлик асосида ёзилди)
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар. Хикояларимни укиётган барча инсонларга уз миннатдорчилигимни билдираман. Аллох сиздан рози булсин....
Келинг яна битта ибратли хикоямни сизларга такдим этаман.......мархамат..💞💖💖💖
Иссик жонни иситмаси бор деганларидек тирик инсон албатта касал булади. Бизни бахтимизга согликни саклаш ходимлари яъни врачларимиз доим сог булишсинлар. Мана шундай врач опаларимдан бири менга уз хаётида, иш жараёнида булган бир вокеани гапириб берди. Мен сизларга эшитганларимни баён этмокчиман.
Мен куп йиллардан бери тугирикхонада ишлайман. Куп аёлларимизни оналик бахтига муяссар булишда кулимдан келганча ёрдамлашганман. Тугри баъзилари бундай бахтга эришиша олмайдилар яъни фарзанди тугилиш жараёнида улик тугилиши мумкин ва хокозо. Нима булганда хам аввало Аллох ризкини бермаса бизни кулимиздан нима келарди.
Бир куни тунда навбатчилигимда кабулхонада утиргандим. Тугрикхонадан кунгирок булди. Касалхонамиз турт каватдан иборат иккита бино булиб, кабул булими бошка корпусда жойлашган.
-- Зиёда опа, тез етиб келинг! Хомиладор бир аёлни олиб келишди. Корнида кучли огриги билан келибди.- дейишди.
Кабулхонани ташладимда, тугрикхонага югурдим. Борсам хомиладор аёл тугрикхона палатасида огрикдан инкиллаб ётарди.
-- Нима булди?- сурадим ва корнини очиб яьни куйлагини кутариб текшира бошладим. Бачадони кутарилиб ва каттик булиб турганлигини курдим. Корнидаги боласининг бир кисми аник сезилмасди. Боланинг юрак уриши аник урмасди. У аёлни эсладим, бир хафта олдин кабулимга келганди руйхатга ёзилиш учун.
-- Корним огрияпти,- дея жавоб бериб гапида давом этарди. -- Кишлокка кариндошлар уруг- ларимизникига боргандик. Йул узокрок ва нотекис эди. Бироз силкиндим шекилли машинадалигимдаёк корним огриши бошлаганди.- деди уша аёл.
-- Кон босими кандай?- дея сурадим акушеркаларимдан.
-- Юзга олтмиш,- дейишди.
-- Беморни хирургияга олиб боринг!
-- Насилкадами ёки юргизибми?
-- Юргизиб деганингиз нимаси ?- дедим.
-- Ахир бу аёл уз оёги билан юриб келди.- дейишди.
-- Тез носилкага ёткизиб, хирургияга олиб боринглар! Ана эри хам ёрдамлашади.- дедим.
Узим эса телефонни олиб :
-- Хирургиями? Тез жаррохлик хонасини тайёрлаб куйинг! Биз сизларга бачадонидаги чандиги йиртилган хомиладор беморни олиб бораяпмиз!- дедим.
Яна бир ракамни тердимда:
-- Аёллар консультациясими? Тез Н.Н. картасини топинг! Уша аёл бир хафта олдин бизга руйхатга куйилган. Картасини олиб , натижалари билан хирургияга олиб боринг! Мени кабулхонада кутманглар, мен операцияга кетяпман!- дедим.
Буш тугрик картасини олдимда, уларнинг изидан хирургия булимига югурдим. Хирургияда бизни тажрибали хирург Янгибоев кутиб олди. Беморнинг томир уришини текшириб курдида, менга шивирлаган овозда:
-- Боланими ёки Онасиними? Кай бирини саклаб коламиз?- деди.
Бу гапидан кузларимни катта катта килиб жахл килдим ва унга жавобан:
-- Нималар деяпсиз? Канака бола? Мен купрок Онани саклаб колишни уйлаяпман!- дедим.
-- Тушунарли,- жавоб берди у.
Мен ёрдамчимга караб:
-- Беморни операцияга тез тайёрланг! Узингиз хам тайёр булинг, мен хам беш дакикадан сунг кираман!- дедим.
Операцияни бошладик. Тиг билан кесиб жарохатни очдик. Йиртилиб кетган бачадон тулик йиринглай бошлаган экан. Чандикни четлари корамтир кон билан коплай бошлаган экан.
-- Менга ёрдам беринг, мен куркаяпман!- дедим ёрдамчимга шивирлаб.
-- Куркманг! Кани биргаликда харакат киламиз!- дея бармоги билан тикилган чокларни четидан юргизиб, таранглаштирди ва конни артиб олди. Кон окиши камайганлигини курдик.
-- Булди , энди кисилиб кон тухтади, ишлайверинг!- дея мени тинчлантирди.
Биз ишни бошладик. Эхтиёткорлик билан йулдошга тегмасдан ичида бола булган пуфакни секин ёрдим ва ичидан оппоккина когоз каби болачани олдим. Нафас олмасди.
-- Афсус, улгуролмадик....- деди ва киндигини кесиб:
-- Янгибоев, бир карангчи ! Балки бирор бир иложини киларсиз? Сиз ахир бизни сехргаримизку!- дея нафас олмаётган гудакни акушеркага узатди.
Болани бериб, биз ишимизда давом этдик. Мана ун минутдан кейин томирлар богланиб булгандан кейин,1 908
Мустафо фақат бир нарсага — тез-тез қўл телефонигақараб қўяётган қизнинг ҳолатини тушунолмай ҳалак.
— Айтгандай, Мадинанинг телефонини нега сўрадинг?
— Бир нарсани билиб қолдим, менимча, сиз ҳам билишингиз шарт! — деди Нилуфар ундан кўзини узмай.
— Тушунмадим…
Шу пайт яна ўша таниш овоз эшитилди. Телефонга хабар келганди. Бироқ Мадинанинг телефонига. Мустафо дарров хабарни очди. Очди-ю, шу он кўзлари катта-катта очилиб кетди.
— Тинчликми? — деди қиз.
— Жим тур! — бақирди Мустафо ғазабдан қизариб.
Мустафо телефон экранига узоқ тикилиб, «Салом, Мадина. Мустафо ишга кетдими?» деган хабардан ларзага тушар, энг даҳшатлиси, бу хабар яқин дўсти Жавлоннинг рақамидан юборилганди. Зора, адашаётган бўлсам, деган ўйда Мустафо титраётган бармоқлари билан хабар келган саҳифадаги суратга қаради. Адашиши мумкин эмас, Жавлон экран ортида кулиб турибди. «Минг лаънат!» дея қўллари мушт бўлиб тугилган Мустафонинг тишлари тақиллар, кўзи тез-тез пирпирарди. Нилуфар эркакнинг ўзгараётган ҳолатини сокинлик билан кузатарди. Йигит даст ўрнидан турди-да, Нилуфарга лом-мим ҳам демай машинаси томон шошилди.
— Аламли эканми?!
Мустафо таққа тўхтади. Ортига ўгирилса, қиз жилмайиб турибди.
— Нимаси кулгили?!
— Энг яқин дўстинг билан умр йўлдошингни ушлаб олиш-да! — деди қиз ҳамон жилмаяркан.
— С-сен буни…
— Нафақат дўстинг, ҳар қандай бегона билан бундай иш…
Қиз бошини сарак-сарак қилди-да, ўрнидан туриб, йигитга яқинлаша бошлади. Ва жуда яқин келиб, Мустафонинг кўзларига тик боқди.
— Шунчаки гаплашиб туриш деган вазият йўқ. Бу хиёнат! Ҳар қандай «шунчаки»ларнинг бари хиёнат!
Мустафо титраб кетди. Худди танаси бўйлаб бир гала ҳашарот юраётгандай сесканди.
«Нега жаҳлим чиқяпти? Ахир мен ҳам хотинимга нисбатан айнан шу ишни қилдим-ку. Йўқ, уни соғ қўймайман. Барибир, иккаловини ҳам соғ қўймайман. Аммо бу мегажин бўлаётган воқеаларни қаердан биляпти?!»
Хаёллари чалкашиб кетган йигит ҳозир буларни мулоҳаза қиладиган аҳволда эмас. Мустафо бир нарсани, уйга тезроқ бориб, рафиқасини бирёқлик қилишни ўйларди. Нилуфарга ҳеч нарса демай, такрор машинаси тамон ўгирилганди ҳамки, қаршисида пайдо бўлган дўстини кўрди ва жазавага тушиб, унга ташланди.
— Ўзингизни босинг, Мустафо! — ўртага тушди қиз.
Энди эркак кулмас, аксинча, ниҳоятда жиддий эди.
— Қоч йўлимдан, буни ўлдираман! Хотинимга SMS ёзишни кўрсатиб қўяман унга!
— Мен ёздим хабарни! — бақирди Нилуфар ва чўнтагидан Жавлоннинг қўл телефонини чиқарди. — Биз Жавлон билан келишиб, атай уюштирдик буни! Фарзанди билан андармон дугонамга хиёнат қилмаслигингиз учун. Бу иш шу ерда қолади, аммо энди ақлингизни йиғинг! Хиёнат қанчалик ёмон ҳиссиёт эканини сиз ҳам англадингиз!
— Н-нима?!
Мустафо Нилуфарнинг қўлидаги телефон чиндан Жавлонники эканига ишонч ҳосил қилгач, ҳовуридан тушди.
— Нилуфарга хабар йўллаган кунингдаёқ бу ҳақда менга айтган. Биз у билан бир жойда ишлаймиз ва сени тарбиялаб қўймоқчи эдик, холос! — деди Жавлон дўстининг елкасига қўлини қўйиб.
Мустафо бироз жим тургач, Жавлоннинг қўл телефонидан рафиқасининг рақамини ўчириб ташлади, сўнг Жавлон ва Нилуфарга бир қараб олди-ю, индамай машинасига ўтирди. Йигит йўл бўйи фақат «Худога шукр» дея ўзига-ўзи пичирларди. Уйига кирганида гўдакнинг йиғиси эшитилар, атроф бироз бесаранжом, рафиқаси эса боласини овутиш билан овора.
— Бер менга, — деди Мустафо ўғлини қўлига оларкан, сўнг Мадинани ҳам қучди ва ажиб бир хотиржамликни ҳис этди. Энди унинг учун ҳаммаси ўзгарганди…
📡 Дўстларингизга ҳам улашинг!
1 908
😭Хиёнатнинг аччиқ сабоғи
Мустафо ишдан эрта келганидан афсусланди. Тозаланмаган уй, дазмолланмаган кийимлар, бўш қозон, чақалоқнинг тинимсиз йиғлаши — буларнинг бари йигитнинг юзини буриштирарди-ю, лекин ўзини босишга уринди. Иссиқ ҳаво сабаб боши оғриётгани учун дам олишга қулайроқ жой излаб, ҳали у-ҳали бу хонага кириб кўрди. Бироқ ҳамма тарафдан янги туғилган чақалоқнинг овози келар, бу овоз эркакни таъқиб этарди гўё.
— Оббо, нега йиғлайверади бу? — деди эркак ўзига-ўзи гапириб.
— Бу эмас, фарзандимиз! — деди ўғлини тинчлантиришга уринаётган Мадина.
— Бошим оғрияпти, тезроқ ухлат…
— Ухламаса, айб мендами? — асаблари таранглашган она кўзига ёш олди.
— Қорни очдир?!
— Қорни тўқ!
— Бирор жойи оғриётгандир…
— Билмайман, билмайман! — деди Мадина чақалоқни ётоққа қўйиб. — Ўзим ҳам қийналиб кетдим!
— Битта болага ҳам қарашни эплолмайсан! — бақириб юборди Мустафо.
Мадина боласини қайта қўлига олиб, эрининг ортидан пичирлади: «Ҳа, бош фақат сизда бор».
Мустафо уйда ўтиролмагач, эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, ўзини кўчага урди. Эркак шўх, қувноқ ҳаёт тарзида яшаб, шунга кўникиб қолганиданми, оила муҳитини ҳазм қилолмас, бу ҳолат, айниқса, фарзанд кўргач, жуда авжига чиққанди. Хотинининг на эрга, на уй ишларига ва на ўзига эътибор қаратмаётгани ҳам Мустафонинг ғазабини келтирарди.
Уйига қайтганида чақалоқнинг овози тинчиганидан бироз кўнгли кўтарилди. Кийимларини алмаштириб, энди ёстиққа бош қўяй деганди ҳамки, рафиқасининг ёнида турган қўл телефонидан хабар келгани ҳақидаги овоз эшитилди. Мустафо тўйдан аввалроқ хотинига рашкчилигини тушунтирган. Шу сабаб рафиқасининг ҳар бир қадамини назорат қилиб турарди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифани ҳам, ўзи мудом текшириб туриш шарти билан очиб берган. Мана, ҳозир ҳам келган хабар дугонасидан эканини кўргач, хаёлига қаердандир «Қайси дугонаси бўлдийкин, расми бормикин?» деган фикр келди. Расм очилгач, қарасаки, ниҳоятда чиройли қиз елкалари хийла очиқ кўйлакда шўх-шодон кулиб турарди. Ютиниб қўйган Мустафо бироз суратга тикилди-да, саломга алик олди.
— Нега ёзмадинг?
— Ухлаётгандим.
— Аҳволларинг қалай, она бўлиш зўр эканми?!
— Қийин экан.
— Сенга айтдим, эрга тегишга шошилма деб. Эринг билан ярашиб олдингми?
— Ҳа. Эрим ҳақида фикринг қандай?
— Эринг жуда чиройли йигит, таништириб қўймайсанми?
— Танишгинг келяптими?
— Тинчлан, ҳазил-ку!
Мустафонинг энди кўнглига нимадир кирди. Экран ортида жилмайиб турган бу қизни унча танимасди-ю, лекин ҳали турмушга чиқмагани аниқ. Йигит кўп ўйланмади, хотинининг телефонидан барча хабарларни ўчирди-да, ўзининг телефонини олиб, бошқа хонага чиқиб кетди.
— Салом!
— Ким бу?
— Мен, ўша сен танишишни истаётган Мустафо, дугонангнинг эриман.
— Мадина, бу яна қандай ҳазил?
— Ҳазил эмас, рост. Фақат бу ҳақда аёлимга айтма, биз шунчаки дўст бўламиз!
Қизнинг майлини сезган йигит Нилуфар билан ҳар куни гаплаша бошлади. Улар куни қандай ўтаётгани, кайфияти, ҳатто нима овқат ейишаётганигача бир-бири билан тинимсиз ёзишарди. Мадина эрининг қўлидан телефон тушмай қолганини сезарди-ю, лекин бу ҳолат иши билан боғлиқ, дея эътибор бермасди. Дастлаб одатий ҳаётдан зерикиш туфайли шунчаки мулоқот қилиб туришни кўзлаган йигит, эндиликда Нилуфарга ўрганиб қолаётганлигини ўзи ҳам сезаётганди. Қиз билан учрашиш катта хато эканини яхши билар, аммо ўша дам яна қаердандир миясига «Бир маротаба кўришсам, нимаси ёмон?» деган фикр келиб уриларди. Улар шу тариқа икки кундан сўнг учрашишга келишиб олишди.
Эрта тонг. Йигит кийиниб, кўчага чиқиш учун тайёрланар, бугунги учрашувга эса ҳафсаласи йўқ эди.
«Нилуфар чиройли қиз! Бир мартагина учрашаман, бироз гаплашаман. Мен Нилуфар билан шунчаки дўст тутиндим, холос!» Турфа ўйлар исканжасида қолган йигит бир хўрсинди-да, уйидан чиқди. Шу пайт қўл телефонидан хабар қўнғироғи эшитилди.
— Мадинанинг қўл телефонини олишни унутманг!
— Нега?
— Бир нарса кўрсатаман.
Анчадан бери Мадинанинг қўл телефонини текширмай қўйган Мустафо ўша «бир нарса» нима эканини билишга қарор қилди.
Йигит Нилуфарни узоқдан кўрди-ю, дарров таниди. Қиз расмдагидан ҳам хушрўй, баланд бўйли, нигоҳида қатъийлик чақнаб турарди.
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
