Iffatli ayol
Открыть в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Больше1 918
Подписчики
+324 часа
+87 дней
-4630 день
Архив постов
1 918
ОЙНА АРТГАН БОЛА
Доктор Муҳаммад Хоний айтади: "Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.
"Хўп" дедим.
Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.
"Ҳа" дедим.
"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.
У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.
"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.
"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.
"Қандай қилиб?" деб сўрадим.
(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)
"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" - деди.
"Нега бу ерда ишлаяпсан?"
"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан" деди.
"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.
"Ўзимдан бошқа ҳеч ким" -деди.
"Кел, овқатлангани борамиз" -дедим.
"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" -деди. Рози бўлдим.
Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.
Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.
Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" -деди.
Икки йилдан сўнг унинг исми Нью Йорк таймс газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.
Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.
Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" -дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" -деди.
Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.
💫Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир.
✍️Нозимжон Ҳошимжон
1 918
☝️ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ:
1️⃣. Анор
2️⃣. Қатиқ
3️⃣. Саримсоқ
4️⃣. Пиёз
5️⃣. Кўк чой
6️⃣. шууфан
7️⃣. Қовоқ
8️⃣. Броколли
УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ
1️⃣. Кўп ейишлик
2️⃣. Кўп гапиришлик
3️⃣. Кўп ухлашлик.
БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1️⃣. Қайғу-ғам
2️⃣. Хафалик
3️⃣. Очлик
4️⃣. Уйқусизлик (бедорлик)
ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ
1️⃣. Тақво
2️⃣. Вафо
3️⃣. Саховат
4️⃣. Муруват
РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1️⃣. Кечаси ўқиладигон намоз
2️⃣. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3️⃣. Садақа беришга одатланиш
4️⃣. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш
РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1️⃣. Саҳар маҳал ухлашлик
2️⃣. Кам намозлик
3️⃣. Дангасалик
4️⃣. Хиёнат
ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ!
1️⃣. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2️⃣. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3️⃣. Вамайяттақиллааҳа
яжъаллаҳу махрожа.
Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.
Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
телеграмда 300 та шеригингиз бор...
Телефонда 80 та...
Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар
Қабрда эса яна ёлғизсиз.
Ажабланманг, - бу ҳаёт.
1 918
ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР
1️⃣. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (Оли Имрон сураси 159-оят)
2️⃣. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)
3️⃣. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят)
4️⃣. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят)
5️⃣. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)
6️⃣. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)
7️⃣. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят)
8️⃣. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)
8️⃣. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят)
1️⃣0️⃣. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят)
1️⃣1️⃣. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят)
1️⃣2️⃣. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят)
1️⃣3️⃣. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)
1️⃣4️⃣. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят)
1️⃣5️⃣. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят)
1️⃣6️⃣. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят)
1️⃣7️⃣. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят)
1️⃣8️⃣. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят)
1️⃣9️⃣. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)
2️⃣0️⃣. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят).
1 918
Кимсага озор берма! Гуноҳидан хабаринг бўлиши мумкин, аммо тавбасидан хабаринг бўлмас.
✍️Мавлоно Румий
1 918
ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар розияллоҳу анҳу:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар розияллоҳу анҳуга:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл атворингдан сўраласан, – дедилар.
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/iffatli_ayol
Уже доступно! Исследование Telegram 2025 — ключевые инсайты года 
