Iffatli ayol
Открыть в Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Больше1 858
Подписчики
-124 часа
-117 дней
-5330 день
Архив постов
1 856
🌹ХАЙРЛИ КУН МЕХРИБОНЛАРИМ
Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо кунингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ, меҳри тоғ, жонажонларим!
✍ Гули Зебо
🎙Бахтиёр Фидоий
Яқинларга улашинг 👇
1 856
Ассалом Азизларим, меҳрибонларим!
Ширин сўз лутфида , гавҳар конларим!
Мусаффо тонгингиз бўлсин муборак!
Кўнгли боғ,
меҳри тоғ, жона➖жонларим!
Тилагим тиллодан бўлсин тахтингиз!
Ҳамиша, хамма вақт кулсин бахтингиз!
Оила....аталган
нурли қўрғонда,
Порласин ҳамиша ҳаёт шамингиз!
Фарзандлар
камолин кўриб яшангиз!
Ёрингиз жамолин кўриб яшнангиз!
Уйингиз тўрини
нурга тўлдирган,
Узоқ умр кўрсин
Ота- Онангиз!
Тандир-ўчоқларда олов сўнмасин!
Дераза ойнаси
қиров бўлмасин!
Меҳмонга мезбонлик қилинг ҳамиша,
Хонтахта устига ғубор қўнмасин.
Юз билан юзлашиб севиниб яшанг!
Муҳаббат кўшкида севилиб яшанг!
Тоғлардан баландлаб йиғиб савоблар,
Жаннат ифорига кўмилиб яшанг Хайрли кун!
1 856
Ассалому алайкум раҳматуллоҳ ва баракатуҳ хайрли кун Онажон бугунги КАНАЛИМИЗНИ ташкил ТОПГАН кун билан ТАБРИКЛАЙМИЗ Хожи Онам , сиздан 🙏Аллоҳ рози БЎЛСИН қилаётган хайрли ишлариздан Аллоҳ рози БЎЛСИН 🤲🌹🍃😊сиз билан бирга ижод қилаётганимдан хурсандман 😊БОРИНГИЗГА шукр Онажон Хамиша соғ саломат бўлинг 🤲! Аллоҳ ишларимизни давомли қилсин🤲!
Байрам муборак БЎЛСИН 🤲🍃🌹
1 856
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАҲМАТУЛЛОҲ ВА БАРАКАТУҲ ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИМИЗНИ ТАШКИЛОТЧИСИ УСТОЗИМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН🤲🌹🍃 УСТОЗ РАҲМАТ БОРИНГИЗГА ШУКР КАНАЛИМИЗ ТОПГАН КУН БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ! Сизга соғлик саломатлик хайрли ишларда ўқиш ~ишларизга Аллоҳ мададкор бўлсин🤲! Ҳамиша соғ саломат бўлинг! Сиз сабаб қанчадан қанча МУҲЛИСЛАР ғоибона дўстлар билан фикр алмашдик , Алҳамдулиллоҳ БОРИНГИЗГА шукр Аллоҳдан сизга икки дунё саодатни баҳтни тилаймиз! 🤲🍃🌹Аллоҳ рози БЎЛСИН 🤲!
1 856
🍃🌺🍃 Бугун "Иффатли ~аёл канал очилганига 6 ~ йил бўлди . Азизлар
🍃🌸🍃 Мана 6 ~ йил мобайнида биз сизларга чин дилдан юракдан хизмат қилдик .
🍃🌹🍃 Энг аввало сизга Меҳр ~ муҳаббат 💓 билан бир-- биридан гўзал ажойиб постлар , ва қувончлар улашдик .
🍃💐🍃 Бугунги қувончли байрам Шодиёнамизнми сизлар билан бўлишгимиз келди .
🍃❤️🍃 Каналимиз сизга манзур бўлиб бораётган бўлса фикр мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг! 🍃❤️🍃
1 856
Ассалому алайкум раҳматуллоҳ ва баракатуҳ хайрли кун Азиз УСТОЗЛАРИМИЗ , ХОЖИ ОНАМ , НИГОРА , ШАҲЛО ОПА , ВА БАРЧА КАНАЛИМИЗ МУҲЛИСЛАРИ БАРЧАНГИЗГА БУГУНГИ ҚУВОНЧЛИ ДАҚИҚА КАНАЛИМИЗНИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ! БАРЧАНГИЗГА КАНАЛИМИЗНИ 6 ~ёши муборак БЎЛСИН! БАРЧАНГИЗГА соғлик саломатлик тилаймиз! "ИФФАТЛИ АЁЛ" канал ҲАЛҚИМИЗГА СИЗЛАРДЕЙ МУҲЛИСЛАРГА КЎП ЙИЛЛАР ХИЗМАТ ҚИЛСИН 🤲! 🙏Илоҳим
Байрам БАРЧАНГИЗГА муборак БЎЛСИН 🤲!
1 856
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌹Пайшанба кунингиз муборак бўлсин
🌹Кун давомида сизларни
хурсандчилик, бахтиёрлик асло
тарк этмасин
🌹Соғ–саломат уйғотган
Роббимизга хамдлар бўлсин!
🌹Сизга оилавий хотиржамлик,
тани соғлик, хайрли амалларга
тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи
лаҳзаларга бой яна жуда кўп
субҳи содиқлар тилаймиз.
Яқинларга улашинг 👇
1 856
Ассалому алейкум ! Хайрли тонг ! Мана борлиқда оппоқ тонг отди... Гўзал тонг... Қаранг, заминни нақадар тотли ва роҳатбахш... Гўзал тонгга етказган АЛЛОҲга шукр...
Янги тонгда сизга тан сиҳатликни, оилавий хотиржамликни, икки дунё саодатини тилайман...
Бошлаган кунингиз хайрли бўлсин !
1 856
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ширин сўз садақадир».
Бухорий ривояти
Шарҳ: Бу садақа пули йўқлар учун айни муддаодир. Бу садақага жисмоний қувват ҳам ва пул ҳам шарт эмас, фақатгина мусулмонларга нисбатан очиқ қалб бўлса бўлди.
Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: «Эсланг, ўшанда: «Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, ота-онага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам; одамларга яхши гаплар айтинг, намозни қоим қилинг, закотни беринг», – деб Бану Исроилнинг аҳду паймонини олган эдик. Сўнгра озгинангиздан бошқангиз юз ўгириб, ортга қараб кетдингиз» [2-83].
Аллоҳ таоло ушбу оятда: «Одамларга яхши гаплар айтинг», – деган амрни намоздан, закотдан аввал зикр қилди. Шунинг ўзиёқ одамларга яхши гап айтиш нақадар муҳим иш эканлигини кўрсатади. Аллоҳ таоло барчамизни фақат Ўзига ибодат қиладиган, ота-онамизга, қариндошларга, етимларга ва мискинларга яхшилик қиладиган, одамларга яхши гаплар айтадиган, намозни қоим қилиб, закот берадиган бандаларидан қилсин.
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
1 856
Тикандан гул ундирган Зот қишни яна баҳорга айлантира олади.
Кўримсиз қурт гўзал капалакка айланганидек,
Kун келиб барча қайғу-ғамлар хам севинчга айланади.
Мавлоно Румий
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
1 856
Дунёда алданиш.
Бир юрт подшоҳининг суюкли ўғли бор эди. Ягона ворис эди у. Шаҳзода яхши тарбияланган ва турли билимларни эгаллаган эди.
Подшоҳ ўғлининг тўсатдан ўлганини туш кўрди. Хавотир билан уйгониб Худога шукрлар қилди. Бироқ кўнглига шубҳа оралади: «Агар ҳақиқатан ҳам ўлиб қолса, нима қиламан, тахтим вориси ким бўлади?» дея ўйлади. Ўғлини тезда уйлантиришга карор берди. «Ҳеч бўлмаса бир набиралик бўламан. У менга ворис бўлади». Фақир, лекин кўнгли бой бир дарвешнинг ойдек гўзал, хулқлик комила қизини ўғлига никоҳлади.
Хотини:
- Подшоҳнинг ўғли камбағал бир дарвешнинг кизи билан қандай турмуш қуради? Сеп қилиб бизга нима берадилар? деса, подшоҳ:
- Пок бир кишига нисбатан камбағал дейиш хато. Унинг қалби бой, буни ҳам Аллоҳ беради, дея тўй ҳозирлигини бошлади.
Не ҳолки, шаҳзода бу вақтда Қобилнинг бир сеҳргар хотини тузоғига илинган, унинг дардида ёниб куйиб, кўзи ёруғ дунёни кўрмаётган эди.
Бечора шаҳзода ишқ оловида эриб тугаяпти, соҳиранинг сўзини асло икки этмас, товонларини ўпарди. Ишқ боис юзи сарғайган, эти суягига ёпишиб қолган эди. Подшоҳ чорасиз қолди. Ўғлини бу дарддан қутқариши учун мамлакатнинг барча табибларини чорлади фойда йўқ. Ҳар кеч
тонг отгунча Аллоҳга дуолар қилди. Шаҳзода эса ўтиндек ёниб, кундан кунга тугаб бормоқда эди.
Охири саройга уста бир сеҳргар келди. У подшоҳга:
Бу хотинга ҳеч ким бас кела олмайди. Шаҳзоданинг ҳолига ачиндим. Унга фақат мен бас кела оламан. Аллоҳнинг изни билан унинг сеҳрини бузиб ташлайман. Хотиржам бўлинг, деб ҳозирлик кўрди. Нима қилиш кераклигини сўзлади. Дарҳақиқат, қисқа бир фурсатда сеҳр бузилди.
Шаҳзода ўзига келар келмас югуриб отасининг ҳузурига борди ва хижолат билан: «У кампир менинг ақлимни қандай олди?» деди.
Подшоҳ севинч билан фармон берди. Тўй бошланди. Бу вақтда сеҳргар хотин аламидан ўлди.
Шаҳзода никоҳнинг биринчи кечаси келинни кўриб лол қотди. Бу қўзаллар қўзалининг қаршисида ўзидан кетди.
Бир йилдан сўнг подшоҳ гап орасида ўғлига: «Ўша аввалги севгилингни ҳеч эслайсанми?" деб сўраганда шаҳзода:
- Ота, мен ҳозир бахт юртидаман. У алданиш юрти қудуғидан қутулдим, деб Яратганга шукрлар қилди...
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
