cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"BERUNIY"- ILMIY KANAL

ИЛМДАН БИР ШУЪЛА ДИЛГА ТУШГАН ОН ШУНДА БИЛУРСАНКИМ, ИЛМ БЕПОЁН

Больше
Узбекистан51 935Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
209
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Яқин минг йилликда яҳудийлар фақатгина мусулмон ерларида тинч яшай олишган. Бошқа бирорта миллат мусулмонлардек уларни қабул қилмаган. Бунинг эвазига улар охирги 70 йилда оддий халқни террор қилиш билан "миннатдорчилик" билдириляпти. Сўнгги минг йилда яҳудийлар билан боғлиқ кичик тарихий хронология: 1080 – Франциядан қувғин. 1098 – Чехиядан қувғин. 1113 – Киев русидан бадарға (Владимир Мономах) 1113 – Киевда яҳудийлар қирғини. 1147 – Франциядан қувғин. 1171 – Италиядан қувғин. 1188 – Англиядан қувғин. 1198 – Англиядан қувғин. 1290 – Англиядан қувғин. 1298 – Швейцариядан қувғин (100 яҳудий чархпалакка тортиб қатл қилинган). 1306 – Франциядан қувғин (3000 тириклайин ёқилган). 1360 – Венгриядан қувғин. 1391 – Испаниядан қувғин (30000 қатл қилинган, 5000 тириклайин ёқилган). 1394 – Франциядан қувғин. 1407 – Польшадан қувғин. 1492 – Испаниядан қувғин (яҳудийларни абадий бу давлатга киришни тақиқлайдиган қонун). 1492 – Сицилиядан қувғин. 1495 – Литва ва Киевдан қувғин. 1496 – Португалиядан қувғин. 1510 – Англиядан қувғин. 1516 – Португалиядан қувғин. 1516 – Сицилияда яҳудийлар фақатгина геттоларларда яшашга рухсат этадиган қонун. 1541 – Австриядан қувғин. 1555 – Португалиядан қувғин. 1555 – Римда яҳудийлар фақатгина геттоларда яшашга рухсат этадиган қонун. 1567 – Италиядан қувғин. 1570 – Германиядан қувғин (Бранденбург). 1580 – Новгороддан қувғин (Иван Грозный). 1592 – Франциядан қувғин. 1616 – Швейцариядан қувғин. 1629 – Испания ва Португалиядан қувғин (Филипп тўртинчи). 1634 – Швейцариядан қувғин. 1655 – Швейцариядан қувғин. 1660 – Киевдан қувғин. 1701 – Швейцариядан батамом бадарға қилиниши (Филипп бешинчи фармони). 1806 – Наполеон ультиматуми. Бадарға. 1828 – Киевдан қувғин. 1933 – Германиядан қувғин ва геноцид. Ва 1948 йилда, минг йилдан бери фақатгина мусулмон ерида тинч яшаган яҳудийлар мусулмон халқини қириш эвазига қурган давлати бунёд бўлди. Тарихини ўқисангиз бекорга Аллоҳ таоло буларни Қуръонда бир неча бор лаънатламаган экан деб қоласиз.
Показать все...
8355. Баъзи уламолар айтдилар: Илмнинг мақоми юксак, интилиши шиддат, эргашилиши оҳистадир. Уни тушда кўриб эгаллаб бўлмайди, ота ва амакилардан мерос қилиб ҳам олинмайди. У нафсларда, кўнгилларда экилган дарахтдир, уни дарс қилиш ва ўрганиш орқали суғорилади, у(илм)нинг толиби чарчоқлик ва тунлари бедорлик орқали зиёда бўлишига эришади. Кунини фақат мол-мулк тўплашга, тунини эса аёли билан ҳузурга сарфлаган кимса бу юриши билан ҳам диннинг фақиҳи-билимдони бўлиб етиша оламан деб ўйлайдими?! Ҳайҳот, ундай эмас! @arabicuz Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
8348. Ҳадис илмида мўминларнинг амири саналмиш имом Бухорийнинг ётган жойлари (мақбаралари) дунёдаги энг кўп зиёрат қилинадиган жойлардан биридир. Умуман олганда, Туркистонликлар (мамлакат аҳолиси) у маконни кўп зиёрат қилишади. У ерга ҳар куни жамоа бўлиб, ёки алоҳида гуруҳлар ва зиёратчилар кўплаб ташриф буюради. Авваллари бўлса, ўтган солиҳ салафлар буюк олимни зиёрат қилмоқчи бўлишса, у ерга бориб қирқ кун чилла ўтиришар, ёки Қуръонни тўлиқ хатм қилиб олишар, ёки «Саҳиҳул Бухорий»ни ўқиб хатми кутуб қилишар ёки «Адабул Муфрад» китоблари ўқиб олишар, ҳеч бўлмаганда «Далоилул хайрот» китобини ўқишар эди. Биз бўлсак атиги беш дақиқагина зиёрат қиламизда, шунда ҳам эсдалик учун суратга тушишга машғул бўламиз. Аллоҳим! Ҳимматсизлик ва камчилик билан бажараётган амалларимизни биздан қабул этгин! Мансур Бухорий ҳафизаҳуллоҳ. @arabicuz Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
8340. Бошқаларни рози қилиш учун берилган фатволар одамларнинг қалбида диннинг ҳайбати, улуғворлигининг йўқолишига сабаб бўлади ва гўёки дин муайян бир замонда шахсларнинг фикр-райларидан иборат экан, деган ўйга олиб келади. Яна (бошқаларга мослаштириб фатво беришнинг хавфли жиҳати) одамларда дин асослари маълум бир замон, давр учун яроқли, мувофиқ бўлиб, бошқасига мос келмайдиган, тўғри келмайдиган нарса экан, деган (нотўғри) ҳаёлни келтириб чиқаради. Шайх Нуҳ ибн Салмон Қузот раҳимаҳуллоҳ. @arabicuz Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Показать все...
ЮНEСКО Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди ЮНEСКО Ижроия Кенгашининг 211-сессиясида буюк олим Абу Райҳон Беруний (973-1048) таваллудининг 1050 йиллиги ЮНEСКО шафелигида 2022-2023 йилларда кенг нишонланиши бўйича қарор қабул қилинди, деб ёзади ЎзА. Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, мазкур юбилей санасини ЮНЕСКО раҳнамолигида нишонлаш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган ва Бош қароргоҳга тақдим этилган номзодлик ҳужжати Эрон Ислом Республикаси, Тожикистон ва Туркия каби давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Шунингдек, ушбу қарор жорий йил ноябрь ойида Парижда бўлиб ўтадиган ЮНEСКО Бош анжуманининг 41-сессиясида тасдиқланиши кутилмоқда. Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний ўрта аср қомусий билимлар донишманди, астрономия, математика, фалсафа, жўғрофия, этнография, антропология, геология, тарих, ботаника, фармакология фанларининг олими ва инсонпарвар шахс бўлган. Беруний 973 йилнинг 4 сентябрида Хоразмнинг қадимий пойтахти Кат шаҳри (ҳозирги Қорақалпоғистондаги Беруний шаҳри) яқинида таваллуд топган. Олим математика ва астрономия каби фанларнинг ривожланишига, шу жумладан, сайёралар жойлашувини ҳисоблаб чиқишни осонлаштириш учун астрономик параметрларнинг назарий ҳосиласи ва жадвал функцияларни ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшган. Беруний 150 га яқин асарни яратиб, ўз давридаги аниқ, табиий ва ижтимоий фанларнинг деярли барча соҳаларига тааллуқли катта илмий мерос қолдирди. Беруний асарлари кўплаб тилларга таржима қилинган ва шу кунгача ҳам ўз долзарблигини сақлаб қолган. Вашингтондаги Жонс Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институтининг раиси Фредерик Старр олим фаолиятининг аҳамиятини юқори баҳолади – «Берунийнинг мероси ўз миқёси ва кўп жиҳатдан аниқ фанларнинг ривожланишини олдиндан кўра олгани билан ҳақиқий қизиқиш ва ҳайратга сабаб бўлади. Унинг асарлари табиатшунослик соҳасидаги кейинги кашфиётлар учун кучли туртки ва асос бўлиб хизмат қилди. Мисол учун, астрономия ва тригонометриянинг мустақил тадқиқот соҳалари сифатида яратилиши айнан Беруний билан бўлиқ. Ўз даврининг энг етук муҳандиси бўлган олим, ўзи яратган формулалар ёрдамида ер ва ойнинг диаметрини XVII асргача яшаган бошқа олимларга нисбатан аниқроқ ўлчашга имкон берувчи асбобларни ўзи ясаган. Баъзи тадқиқотчилар, Беруний, шунингдек, Шимолий ва Жанубий Американинг одамлар яшайдиган қитъалар мавжудлиги ҳақидаги фаразни илгари сурганини таъкидлайди. Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда Беруний таваллудига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади. Бундан ташқари, Беруний юбилей санаси Эрон, Тожикистон ва Туркия давлатларида ҳам кенг нишонланиши ҳамда ҳамкорликда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Показать все...
Қалб дунё океанидаги қайиққа ўхшайди Қалб ўзига хос табиат билан ва муайян бир мақсадда яратилган. Исталган яратилган нарсадан у ўзи яратилган мақсадда фойдалана олмасангиз, у бузилади, чўкади, очлик азобини тортади, ўлади. Қалб Aллоҳ томонидан ва Aллоҳ учунгина яратилган. Қалб Aллоҳни таниш ва уни севиш учун яратилган. Қалб уни Aллоҳга бериш учун яратилган, Aллоҳ билан тўлиши учун яратилган. Исталган бир бошқа нарсага бағишланган ва бошқа буюм билан тўлдирилган қалб энг оғриқли қашшоқликдан ва ўлимдан азоб чекади. Инсон қалби дунё океанидаги қайиққа ўхшайди. Океан сувлари кира оладиган (океан сувларини киришига имкон берган) қайиқ бузилади ва кейин чўкади. Ичига бу дунё кирган инсон қалби парчаланади ва чўкади, сўнгра ушбу ҳаёт - ускуналаримиз, Фейсбук, ишларимиз, фикрни чалғитувчи воситалар, мода тенденсиялари, маркетинг воситалари, пул, ҳокимият, мақом билан эгаллаб олинади. Дунё ҳаёти эгаллаб олган қалб бу энг ёмон маҳбусдир. Эгаларнинг эгасидан бошқа эга томонидан эгалик қилинган қалб қулларнинг энг кучсизидир. Бу ҳақиқий жафо, ҳақиқий ўлим, ҳақиқий қашшоқликдир. Ясмин Мужаҳид Флюра Умурзақова таржимаси
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.