cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Абдулла Орипов шеърияти

Қалбим буюрмаса, бирор сўзни ҳам Ёзмасман ҳеч қайда, ҳеч вақт, ҳеч қачон! Бот: @OripovAbdullabot

Больше
Рекламные посты
2 935
Подписчики
-424 часа
-17 дней
+1030 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Абдулла Орипов МУВОФИҚЛИК Ғоят ранг-барангдир иши оламнинг, Мувофиқ келмагай йўқ билан бори. Жуда оғир гапдир, икки одамнинг Гар тўғри келмаса феълу атвори. Бирови иссиққа ўзини урар, Лекин шеригига ёқар қаҳратон. Виждони қошида улар тенг турар, Санар иккиси ҳам ўзин қаҳрамон. Турфа эл босгандир чексиз дунёни, Унда ёлғиз бир кас юрмаслиги рост. Бириси танганинг олдги томони, Бошқаси ўшанинг орқаси, холос. Илтижо айладим дунёга келиб, Илоё, бергин сен лойиқ суҳбатдош. Яшайин ҳар қайда ўзимни билиб, Топилсин мени ҳам англовчи йўлдош. Тўрт қавм туну кун тортишар, ажаб, Аслида йиғилган узум егани. Палахмон отишар йўқликка қараб, Азиз-ку энг аввал Инсон дегани. Тафаккур чиқажак охири ғолиб, Ўрин қолмагайдир нозга, фироққа. Фақат, тушунганлар йўргаклаб олиб, Фақат, тушунганлар қўйсин тупроққа. ✍2015 йил 19 август, Хьюстон. @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 14
Абдулла Орипов ҲАЁТ ИБРАТИ Ўтган йўлларимга кўз ташлаб гирён, Гоҳида ўзимга қоламан ҳайрон. Руҳим замин узра учса ҳам баланд, Таним бир умрга бўлди занжирбанд. Элу юрт номини қўйиб ўртага, Алдаб юришдилар мени жўрттага. Баъзан дуч келганга айтдим ширин сўз, Лекин сийратини билмадим, афсус. Ёш дўстим, волиданг қадрига етгин, Майли, ўзгаларни фаромуш этгин. Она-ю Ватандир асли беминнат, Бошқалар шерикдир, ҳамроҳлар фақат. ✍️2015 йил 28 октябрь @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 15🔥 11
Фото недоступноПоказать в Telegram
Енгил-елпилик балки ашулачилар учун кечиримлидир. Лекин адабиётнинг юки оғир. Қоғозни тинмай қоралаш мумкин, умрбоқий асар яратиш эса осон эмас. Худо берган истеъдоднинг ёнида ўнта филнинг меҳнати қўр тўкиб туради. Ҳозир шоирларнинг кўпайгани балки баъзиларни бироз ажаблантириши ҳам мумкин. Мен эса ушбу манзарага доимо қизиқиш билан қараганман. Ахир, "бор, кўтар шеърингни", дейишдан кўра, яхши ёзишга ҳаракат қил, дейиш афзал ва мароқли эмасми? Асалнинг ҳеч бўлмаса, юқи қолади-ку.
Показать все...
Абдулла Орипов ВАТАНИМ Ҳар бир уйда айғоқчи, Ҳар қадамда исковуч, Одамни кўрса қочар, Бедовларинг ҳуркович. Ошингга заҳар солди, Ғанимларинг бир ҳовуч, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Нон бермайди ва лекин Нон еганни ўлдирар, Ўсиб турган ниҳолни Аёз каби сўлдирар. Бозор бормай қўйнингни Пуч ёнғоққа тўлдирар, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Ҳар кўчада минг миршаб, Ҳар гўшада авахта, Ҳақ деганнинг оғзи берк, Қон ютар лахта-лахта. Ўзи-ку пахта эккан, Ёстиғи бўлди тахта, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Илму урфон жаҳолат Ғорига кириб кетди, Ўлик тирикдан ўтди, Тирик ўликдан ўтди. Адолат истаб борсанг Ёлғон тиржайиб кутди, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Қайларгадир йўқолди Меҳр билан муҳаббат, Қўлида ханжар ушлаб, Адоват қолди фақат. Ёмон гап арзон-гаров, Яхши гап бўлди қаҳат, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Тўғригўйлар бир четда, Эъзоздадир иғвогар, Қайтдик ўрта асрга, Одам пуллар савдогар. Минг йиллик хазинангни Талаб ётар ўғри, ғар, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Ўлиб ҳам бўлмай қолди, Ювғич урар кафандан, Кимлардандир юққан кир Кетмас сира бадандан. Қуруқ хашаклар қолди Гуллаб турган чамандан, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Қувган ҳам халқим дейди, Халқим дейди қочган ҳам, Лекин халқнинг аҳволин Ўйламас бирор одам. Жаллод ҳам халқ номидан Ўқир фармонни у дам, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Турфа хил замонларни Кўрган битта инсонман, Гоҳ фахр этсам, гоҳо Баридан пушаймонман. Нетайки мен на Хорун, Ва на Сулаймонман, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. Барчасига сабабдир Асли нафснинг балоси. Меҳнаткаш халқнинг эса Ечилмас муддаоси, Иншооллоҳ бандага Боққай бир кун Худоси, Ёвузларнинг қўлида Гулдай ватаним қолди, Бошида паноҳи йўқ Тулдай ватаним қолди. ✍2015 йил 10 октябрь, Хьюстон @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 26🔥 6😢 5
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абдулла Орипов ТЎЙЛАР Тўйга айтган эди азиз бир дўстим, Дўконни айланиб, совға ҳам олдим. Бордим, тўйхонада йўқ эди ҳеч ким, Янглишиб келибман мен бир кун олдин. Яна бир оғайним, ўз-ўзига тўқ, Тўй қилишни кутди, кутди ичикиб. Борсам, тантанадан зарра нишон йўқ, Ахир, мен келибман бир кун кечикиб. Ҳаёт шукронага мутлоқ муносиб, Тириклик ўзидир олий мукофот. Ҳар кимга бахт-иқбол айласин насиб, Уйсизга уй берсин, беморга нажот. Тўйнинг-ку узрини айтмоқлик осон, Қутловнинг эшиги ҳамиша очиқ. Лекин дилни қийнар бошқа бир армон, Қайда у — насибанг сенга ярашиқ. Ёнма-ён юраркан севинч билан ғам, Бир ҳолни тушунмай, ҳайронман, аммо Дунёни неъматим дегандинг, Эгам, Эрта келдимми мен, кечикдимми ё? ✍️2014 йил 16 сентябрь @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 17 6😢 4🔥 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абдулла Орипов ҲАР ҚАНДАЙ ДАМДА ҲАМ... Кўнглинг совимасин қилар ишингдан, Ҳафсаланг сўнмасин ҳеч қачон. Маъно тополмайсан ўз турмушингдан, Туссиз, зерикарли кўринар жаҳон. Кўҳна обжувоздай айланар дунё, Оҳанги миянгга сассиз қуюлар. Мингга киргандайсан ўзинг ҳам гўё, Келажак ўтмишинг каби туюлар. Яшайсан номи йўқ бир дардга тўлиб, Томирдан қонинг ҳам гўё оқмайди. Наинки дўст сўзи, наинки маҳбуб, Болангнинг шўхлиги ёқмайди. Сокин кечалари, айвонда ёлғиз, Олис юлдузларга боқасан тўниб. Улар ҳам кўзингга кўринар бу кез, Жуда узоқ борса, ёнар қурт бўлиб. Шундоқ, инсон дили ажиб муаммо, Койима бундайин ҳолати учун. Қўлингдан келса гар мадад бер, аммо, Ҳар қандай дамда ҳам сен уни тушун. ✍️1985 @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 18🔥 3 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Абдулла Орипов ДЎСТИМ ҲАҚИДА Ақлимни таниб илк бор дала-даштда юрганда, Бир тўнгакка қоқилиб, шилинган эди пўстим. Сен ҳеч бир ажабланма, шу тўнкани кўрганда, Сени эсласам агар, оёқдан чалган дўстим. Дарё узра зор ҳайрон сувга ташна турганда, Ўтгандим бир кўприкдан, битган эди кам-кўстим. Сен ҳеч бир ажабланма, шу кўприкни кўрганда, Сени эсласам агар, мададкор бўлган дўстим. ✍️1970 @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 22 3🔥 2🤔 2
Абдулла2013 КЎЧА Кўча тўла одам, Тиниб турмас бир дам, Аралаш одимлар кичик-каттаси. Лекин ғалатироқ ташлайди қадам, Улар орасида биттаси. Гоҳо гаплашади ўзи ўзи билан, Гоҳида жилмаяр, тундлашар гоҳо. Ниманидир илғар тийрак кўзи билан, Тўхтаб кўкка боқар, маст эмас, аммо. Нимадандир бирдан завқ ҳам туяди, Бир сандиқни гўё очди-ю ёпти. Ҳавога чизиқлар тортиб қўяди, Шоирмикан дейсан, қофия топти. Ногоҳ ҳаяжондан қизарар юзи, Чала иморати битдимикан ё? Контрактда ўқир кенжатой қизи, Бюджетга ўтдимикан ё? Кўча тўла одам, Тиниб турмас бир дам, Аралаш одимлар кичик-каттаси. Ҳамон ўша-ўша ташлайди қадам, Улар орасида биттаси. Ҳамон ўйга банд у, гоҳ шодмон кулар, Тегманг, ҳолатини бузманг ногаҳон. Ўзини бахтли деб санаси бўлар Сурган хаёлига ишонган инсон. ✍2013 йил 24 сентябрь @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 18 7🔥 5
Абдулла Орипов МУХБИРЛАР Одам кўкка учди, Қучди уммонни. Етди поёнига кураш, ур-сурлар. Гиж-гижлатиб қўйиб телба жаҳонни, Бу кун минбарларга чиқди мухбирлар. Азиз касбдошларим, Ғалат қавм бу, Жонининг қадрини билмайдиган кас. Қайдадир кўринса йилт этган мавзу, Оч-наҳор, пиёда кета берар, бас. Тўплар гумбурлайди, Ўрлайди олов. Юксак қасрлар ҳам қулайди бир-бир. Буткул мамлакатлар ёнади лов-лов, У эса тирикдир, ўқ ўтмас, довдир. Гарчи кўринишдан юввош ва ғариб, Лекин таҳликага солар ҳар сўзи. Шаҳардан ҳаммани қувлаб чиқариб, Бўм-бўш кўчаларда кезар бир ўзи. Ягона қуроли қоғоз ва қалам, Ўйлар у на бугун, на эртасини. Ҳақиқат йўлида сўнгги дамда ҳам Ўлар, эсга олиб газетасини. ✍1996 @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 19🔥 2😢 1
Абдулла Орипов ҲАЖ САВОБИ (Ҳазил) М у х б и р: Ҳаж қилдингиз бориб Макка тарафларга, Кўмилдингиз ногаҳоний шарафларга. Бундайин бахт тушингизга кирганмиди? Ҳожи бобо, нима дейсиз бу гапларга? Ҳ о ж и б о б о: Иншооллоҳ, ҳурлик келди гулдир-гулдир, Қола берса, ҳар бир ишнинг боши пулдир. Ҳовли-жойни саксон мингта сотиб кетдим, Мухбир болам, саволингга жавоб шулдир. М у х б и р: Халқ айтади чучварадан гўштдир маъни, Сиз кўрдингиз Макка билан Мадинани. Каъбатуллоҳ дарвозаси қандоқ экан? Ҳожи бобо, ўшалардан сўзланг, қани? Ҳ о ж и б о б о: Каъбатуллоҳ жамолига йўқдир тараф, Аммо-лекин бозори ҳам мақтов талаб. Харидорлар, дурбин борми, деб сўрашар, Мухбир болам, ҳайрон бўлдим шунга қараб. М у х б и р: У ёқларда хаёлга ҳам ботдингизми, Арофатнинг машаққатин тортдингизми? Мино деган тоққа чиқиб, ғайрат қилиб, Ҳожи бобо, Шайтонга тош отдингизми? Ҳ о ж и б о б о: Энди билдим, Шайтон асли қайдан экан, Бир томон тоғ, бир томони майдон экан. Бозорчиси соддагина араб десам, Мухбир болам, бизлардан ҳам шайтон экан. М у х б и р: Сўрай берсам саволларим ҳали талай, Майда-чуйда, икир-чикир, алай-балай. Мадинада Пайғамбарнинг дахмаси бор, Ҳожи бобо, кўрдингизми уни, қалай? Ҳ о ж и б о б о: Мадина ҳам шаҳар экан олийҳиммат, Аёллари юришибди юзда чиммат. Атлас олиб борган эдим, арзон кетди, Мухбир болам, у жойларда асал қиммат. М у х б и р: Саволимни қулоққа ҳеч илдингизми, Қайга бориб келганингиз билдингизми? Мен савобдан гапираман, сиз савдодан, Ҳожи бобо, аслида ҳаж қилдингизми? Ҳ о ж и б о б о: Тайёранинг патталари қўлимдадир, Гувоҳларим мана ўнгу сўлимдадир. Бундай макруҳ саволларни ким ўргатди, Мухбир болам, ҳаж савоби дилимдадир. @abdullaorifijodi
Показать все...
👍 18😁 5🔥 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.