cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Оташин Калблар

💎Teлеграмдаги ⏳Оташин Қалблар хaқиқий канал. ✳️Бизнинг каналда сизларга: Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯: #Фотолар📸 #Ҳикоялар📚 #Mаслаҳатлар♻️ #Tабриклар🎁 #Қўшиқлар #Mонолог Сизларга албатта манзур бўлади. @Islomjon_ovchi

Больше
Рекламные посты
239
Подписчики
Нет данных24 часа
-27 дней
-130 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
​​АЁЛИМИЗГА МАКТУБ 🌟 Мени ҳурмат қил! Албатта сени орқангда кучли ва мустаҳкам суянчиғинг бўлишини хохлайсан. Шундай экан аёл ўзининг хожасига қандай муносабатда бўлиши керак бўлса менга шундай бўл! 🌟Менга ишон! Ўзимни шубҳага қўядиган ишлардан узоқ тутаман. Сен эса шубларинг билан менга озор берма. Мен сени танлаган эканман, менга ишон ҳеч қачон сени ташлаб қўймайман. 🌟Содиқ бўл! Энг оғир ҳолатда ҳам содиқ бўл. Менга ҳеч қачон хиёнат қилма, ҳатто хаёлингда ҳам. Мен хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман, агарчи фарзандларимни онаси бўлса ҳам. Ва фарзандларимни хиёнат қилувчи инсонни олдида қолдирмайман. 🌟Менга панд берма! Сен менинг танлаганим, менинг дўстим, менинг аёлимсан. Мен билан шундай яша-ки, бу ҳаётни бошлаганимизга ҳеч қачон афсус қилмайлик. 🌟Қулайлик ярат! Оила юкини кўтариш - бу оғир. Лекин сени яхши кўрадиган ва кутадиган, доимий болаларни кулгуси бўлган, покиза ва шинам уйга киришлик эркак учун энг катта бахтдир. 🌟Алдама! Ҳатто энг майда нарсаларда ҳам алдама. Мен сени тентаклик қилиб қўйишинг, инжиқликларингни кечиришим мумкин. Лекин ёлғонни кечирмайман. Биз бир биримизни ҳеч қачон алдамаслигимиз керак! 🌟 Мендан кетма! Энг қийин лаҳзаларда ҳам мендан кетма. Биргаликда биз кўп нарсага эришамиз. Иншааллоҳ!
330Loading...
02
Media files
431Loading...
03
Инсонларнинг орасига кирганингда кўзи ожиз одам каби бўл. Уларнинг орасидан чиққанингда кар инсон каби бўл. Одамлардан кўрган ва эшитганларингни яширувчи бўл. Зеро, одамларнинг айбларини очиб, шарманда қилувчи жаннатга кира олмайди. Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
280Loading...
04
Media files
300Loading...
05
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: — Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин? Жавоб бердилар: — Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан. Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди, — Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.
290Loading...
06
Media files
270Loading...
07
❓ Риёдан қандай қутилиш мумкин? 📚 Ибн Асир раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар мусулмон киши бир амални бажаришни истаса ва нияти тўғри бўлса, шунда шайтон уни васваса қилиб: “Сен бу амалинг билан риёни истаяпсан”, деса, бу уни амалидан тўсиб қўймасин”, деган. ♨️ Гоҳо шайтон келиб, “сен одамларга риё қиляпсан” деган васаваса билан ибодатдан қолдиришга ҳаракат қилади. У ҳам бошқаларга риё ва сумъа қилиб қўяпман, деб ўйлаб қолади ва ибодатни тўхтатади. 🤲 Мусулмон қалбида бундай хаёл юзага келса, Аллоҳ таолодан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраган ҳолда ибодатга киришиши лозим бўлади.
310Loading...
08
Media files
290Loading...
09
Пушаймон бўлиш ТАВБАДИР!       (–Долзарб Мавзу...) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Надомат(пушаймонлик) ТАВБАДИР. Ва гуноҳидан қаттиқ тавба қилган КИШИ эса, гуноҳи йўқ Кишидeкдир!» ➖УНУТМАЙЛИК:➖ — Ҳар қандай ГУНОҲДАН кейин пушаймон бўлиш ҳам бир ТАВБАДИР! — АЛЛОҲ ТАОЛО Тавбаларимизни қабул қилсин! ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩
420Loading...
10
Media files
380Loading...
11
Сeни кўнглинг билан кўрган ва тушунган инсон учун энг гўзал гулсан, Бошқаларга чиройли кўринишга овора бўлма.
351Loading...
12
Media files
341Loading...
13
Гузал калбларга мунаввар тонг муборак... Аллох тонгингизга кунингизга ризкингизга ишларингизга хонадонингизга умрингизга хайру барокатлар берсин... Бугун пайшанба суннат рузасини тутиш учун уйгонганларга хайрли ёкимли сахарликлар.. Сахарлигингизга Аллох барокат берсин... Ичингизга Нур шифо офият,ибодатга кувват булсин.. Роббим барчамизни пайгамбаримиз МУХАММАД Соллаллоху аълайхи васаллам: Умматимнинг тонгига барокат бер,дея килган дуоларидан бахраманд килсин... Кунингиз гузал амаллар ичра яхшилар билан бирга утсин Яхшилар.... Барчангизга: АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ..
351Loading...
14
Media files
370Loading...
15
Аллоҳим ҳаммамизга хайрли тун ҳадя қилгин... Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан.Роббим, ўзимизга ўзимизни топшириб қўйма ҳаётимизни фақат яхшиликларни зиёда қилишликка сарф қилишимизни, ҳаёт ва мамотимиз барча ёмонликларидан фориғ бўлишини насиб қил, Амийн. Зулҳижжа ойи кириб келмоқда... Дуоларни кўпайтирайлик.., Дуоларимдасиз қадрдон...
472Loading...
16
Media files
451Loading...
17
Media files
758Loading...
18
ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келибди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди. У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шунда Ҳақ таоло унга: «Сен унинг ҳамма жойига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойини ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабабли ўшандан буён шайтон инсон қалбидан ташқари ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.
570Loading...
19
Media files
510Loading...
20
​​​​ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР 💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган. 💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи: - Одам алайҳис салом - Момо Ҳавво - Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор - Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган. 💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан. 💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир. 💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар. 💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди. 💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.
731Loading...
21
Media files
530Loading...
22
​Ҳаётингда тўрт ишни сира тарк этма: 1. Шукр қилишни асло канда қилма, йўқса неъматлар зиёда бўлишидан маҳрум бўласан. Аллоҳ таоло айтади: "Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қиламан". 2. Аллоҳнинг зикрини асло тарк этма, йўқса сени Аллоҳ зикр қилишидан маҳрум бўласан. Аллоҳ таоло айтади: "Бас, мени эслангиз, сизни эсларман". 3. Аллоҳга ихлос билан дуо қилишни тарк этма, йўқса ижобатдан маҳрум бўласан. Аллоҳ таоло айтади: "Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман". 4. Истиғфор айтишни асло тарк этма, йўқса нажотга эришишдан маҳрум бўласан. Аллоҳ таоло айтади: "Модомики, улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобловчимас"
550Loading...
23
Media files
510Loading...
24
ЯХШИ НИЯТ "Яхши ният эгасини жаннатга олиб киради". • Аллоҳ наздида инсоннинг нияти жуда муҳимдир. Инсоннинг амали, хатти - ҳаракат доираси чегараланган ва тўсиқлар билан ўралган бўлиши мумкин. Аммо унинг қалби ва онгидаги ниятга, мақсадга, ғояга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди.  Инсон уддалай олмаса-да, яхши ва гўзал ниятда бўлиши, юксак мақсадларни кўзлаши керак. Яхши ният ва эзгу мақсадлар мўминни абадий жаннатга сазовор этади.
510Loading...
25
Media files
480Loading...
26
📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам". 📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ السَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом". 📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!" ⠀ • عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам". 📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!" ⠀ • صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!" ⠀ • أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим". 📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!" ⠀ • صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ ⠀ 📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн". 📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"
500Loading...
27
Media files
653Loading...
28
#ТАБРИК Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ! Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз. Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик! «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин. ㅤㅤㅤㅤ ••┄┄┄❅┄┄┄•••
825Loading...
29
Media files
803Loading...
30
​Бир кишини чин дилдан яхши кўрсанг ва унинг иши сен учун қизиқарли бўлса, унга қуйидаги дуони аташинг энг яхши совғадир: «Аллоҳим! Унга унинг учун аҳамиятли бўлган нарсани ато қил, уни тоатинг билан бахтиёр қил, кенг карамингдан ризқлантир, ҳар бир ёмонликдан муҳофаза қил, ғамини арит, қалбини бахтиёр айла, фикрини роҳатда қил, ўзини, ота-онаси ва фарзандларини мағфират қил, эй Ҳурмат ва Улуғлик эгаси! ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ ЭНГ ЯХШИСИ ФАКАТ СИЗЛАР УЧУН
823Loading...
31
Media files
884Loading...
32
🌙 Кеча Ибодатларини қилишни УНУТМАЙЛИК! Аллоҳ Таоло бизга шундай МАРҲАМАТ қилади: "–Ва улар саҳарларда ИСТИFФОР айтадилар!" (📚 Зарият Сураси 18-оят) ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩
680Loading...
33
Media files
641Loading...
34
БАНАН ПЎЧОҒИ ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ! 🍌 Банан пўстлоғи: ➖ қон босимини тушириб, ➖ юрак артериялари ва қон томирларини тозалайди, ➖ ичакларни юриштиради. ✅ Бунинг учун 50 г пўстлоқни қирғичдан чиқарасиз, идишга жойлаб, устидан иссиқ чой қуясиз. Бироз асал қўшиш мумкин. Бу мевали пюрени кунига икки марта овқатдан кейин қабул қилсангиз, кони фойда.
933Loading...
35
Media files
670Loading...
36
​​​​📌 СИЗ  КУЧЛИСИЗ... ✔️ Ҳаётингизда шундай воқеа-ходисалар бўлганки, "ҳамма нарса тугади!" деб ўйлагансиз! Ўшандаям енгиб чиққан эдингизку! Енгасиз! ✔️ Ҳаётингиздаги энг оғир муаммонгизни эсланг... Шуни ҳам ечганмидингиз? Ахир ўшанда бу муаммонинг ечими йўқ деб ўйлаган эдингизку! Енгасиз! ✔️ Ҳаётингизда энг оғир йўқотиш бўлганида бу "жудоликни кўтара олмайман!" деган эдингиз... Ҳаёт давом этди-ю.... Енгасиз! ✔️ Сиз бугун тажрибалироқсиз, сабрлироқсиз, ақллироқсиз. Шунинг учун янаям осонроқ енгасиз оғирликларни! Енгасиз! ✔️Ҳар бир муаммони ечганингиздан кейин кучлироқ бўлганингизни эсланг! Ўша муаммога сабаб бўлганларни ёмон кўрганингизни эсланг! Ёмон кўриш, нафрат аслида хақиқий енгилишдир! Нафрат, ёмон кўриш хақиқий кучсизликдир! Кечиринг, хафа бўлманг! Кечирасиз, хафа бўлмайсиз! Енгасиз! ✔️ Шу нарсаларни эслаб яна бир бора ўзингизга ишондингиз. Ичингиздаги ишонч, мехр, кечирим аслида сиздан таралаётган кучдир. Бу кучга ҳар бир ичида нафрати бор, сиздан хафа бўлган, сизга ишона олмаётган ҳар бир кучсиз енгилади! Енгасиз! ✔️ Аслида енгиш ўзингизни енгишдан иборат экан! Нафратни сочмаслик! Жахлни жиловлаш! Ўзига ишониш! Мехр кўзи билан дунёга қараш! Очлик кўзи ўрнига нафс кўзи ўрнига, қизғониш сўзи ўрнига....
681Loading...
37
Media files
630Loading...
38
Оиланинг бахти эр ё хотиннинг ҳусни билан эмас, балки хулқи, ҳикмати ва ўзаро сабр-тоқати билан бўлади. Ёмон хулқ ва сабрсизлик ҳар қандай чиройни йўққа чиқаради ва ҳар қанча муҳаббатни нафратга айлантиради.
590Loading...
39
Media files
620Loading...
40
✔️Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир... Оқибатимиз йўқолмасин!!!🌺
660Loading...
​​АЁЛИМИЗГА МАКТУБ 🌟 Мени ҳурмат қил! Албатта сени орқангда кучли ва мустаҳкам суянчиғинг бўлишини хохлайсан. Шундай экан аёл ўзининг хожасига қандай муносабатда бўлиши керак бўлса менга шундай бўл! 🌟Менга ишон! Ўзимни шубҳага қўядиган ишлардан узоқ тутаман. Сен эса шубларинг билан менга озор берма. Мен сени танлаган эканман, менга ишон ҳеч қачон сени ташлаб қўймайман. 🌟Содиқ бўл! Энг оғир ҳолатда ҳам содиқ бўл. Менга ҳеч қачон хиёнат қилма, ҳатто хаёлингда ҳам. Мен хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман, агарчи фарзандларимни онаси бўлса ҳам. Ва фарзандларимни хиёнат қилувчи инсонни олдида қолдирмайман. 🌟Менга панд берма! Сен менинг танлаганим, менинг дўстим, менинг аёлимсан. Мен билан шундай яша-ки, бу ҳаётни бошлаганимизга ҳеч қачон афсус қилмайлик. 🌟Қулайлик ярат! Оила юкини кўтариш - бу оғир. Лекин сени яхши кўрадиган ва кутадиган, доимий болаларни кулгуси бўлган, покиза ва шинам уйга киришлик эркак учун энг катта бахтдир. 🌟Алдама! Ҳатто энг майда нарсаларда ҳам алдама. Мен сени тентаклик қилиб қўйишинг, инжиқликларингни кечиришим мумкин. Лекин ёлғонни кечирмайман. Биз бир биримизни ҳеч қачон алдамаслигимиз керак! 🌟 Мендан кетма! Энг қийин лаҳзаларда ҳам мендан кетма. Биргаликда биз кўп нарсага эришамиз. Иншааллоҳ!
Показать все...

00:18
Видео недоступноПоказать в Telegram
5.27 MB
Инсонларнинг орасига кирганингда кўзи ожиз одам каби бўл. Уларнинг орасидан чиққанингда кар инсон каби бўл. Одамлардан кўрган ва эшитганларингни яширувчи бўл. Зеро, одамларнинг айбларини очиб, шарманда қилувчи жаннатга кира олмайди. Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: — Қандай қилиб одамларнинг гап-сўзидан омон қолиш мумкин? Жавоб бердилар: — Уларга берасану олмайсан. Сенга озор беришса, чидайсан аммо сен уларга озор бермайсан. Ишлари тушиб келса, йўқ демай бажариб берасан, лекин уларга ҳеч хизмат айтмайсан. Ҳалиги киши — ҳазрат, ахир бу жуда ҳам қийин-ку? — деган эди, — Кошки эди шундай қилиб ҳам улардан қутила олсанг! — дедилар, имоми Аҳмад раҳимаҳуллоҳ.
Показать все...
00:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
0.19 KB
Риёдан қандай қутилиш мумкин? 📚 Ибн Асир раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар мусулмон киши бир амални бажаришни истаса ва нияти тўғри бўлса, шунда шайтон уни васваса қилиб: “Сен бу амалинг билан риёни истаяпсан”, деса, бу уни амалидан тўсиб қўймасин”, деган. ♨️ Гоҳо шайтон келиб, “сен одамларга риё қиляпсан” деган васаваса билан ибодатдан қолдиришга ҳаракат қилади. У ҳам бошқаларга риё ва сумъа қилиб қўяпман, деб ўйлаб қолади ва ибодатни тўхтатади. 🤲 Мусулмон қалбида бундай хаёл юзага келса, Аллоҳ таолодан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраган ҳолда ибодатга киришиши лозим бўлади.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Пушаймон бўлиш ТАВБАДИР!       (–Долзарб Мавзу...) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Надомат(пушаймонлик) ТАВБАДИР. Ва гуноҳидан қаттиқ тавба қилган КИШИ эса, гуноҳи йўқ Кишидeкдир!» ➖УНУТМАЙЛИК:➖ — Ҳар қандай ГУНОҲДАН кейин пушаймон бўлиш ҳам бир ТАВБАДИР! — АЛЛОҲ ТАОЛО Тавбаларимизни қабул қилсин! ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram