cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ΞM๖ۣۜU๖ۣۜi๖ۣۜZ๖ۣۜZ๖ۣۜAΞ

❤️ 𝑄𝑎𝑙𝑏𝑖𝑚𝑖𝑧𝑑𝑎𝑛 𝑐ℎ𝑖𝑞𝑞𝑎𝑛 𝑠𝑜'𝑧𝑙𝑎𝑟, 𝑞𝑎𝑙𝑏𝑖𝑛𝑔𝑖𝑧𝑔𝑎 𝑦𝑒𝑡𝑖𝑏 𝑏𝑜𝑟𝑎𝑑𝑖... 𝐼𝑠𝑙𝑜𝑚𝑖𝑦 𝑓𝑜𝑡𝑜 𝑠𝑡𝑎𝑡𝑢𝑠𝑙𝑎𝑟 𝑉𝑖𝑑𝑒𝑜𝑟𝑜𝑙𝑖𝑘𝑙𝑎𝑟 𝐺𝑜'𝑧𝑎𝑙 𝑛𝑎𝑠ℎ𝑖𝑑𝑎𝑙𝑎𝑟 𝑂𝑦𝑎𝑡 𝑣𝑎 ℎ𝑎𝑑𝑖𝑠𝑙𝑎𝑟

Больше
Рекламные посты
918
Подписчики
-224 часа
-207 дней
-7330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

📝САБР БИЛАН ТОПИЛГАН ҚАДР. (Хаётий вокеа) Аёл қалби гулдан нозик, тошдан қаттиқ, дейишади. Бу чин ўхшатиш экан. Қисмат битигига ёзилган шундай ҳолатлар бўларканки, ўзинг сезмаган тарзда қалбинг тош бўлиб қоларкан. Сўзим аввалида аёлларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: эрингизнинг бошқа аёлдан фарзанди борлигини билиб қолсангиз нима қиласиз? Бироз кулгили ва аччиқ савол, тўғрими? Балки кимдир «Бундайлар тиқилиб ётибди-ку», дер. Аммо эшитган, кўрган бошқа экан-у, ҳис қилмоқ бошқа экан. Ҳа, чипқоннинг оғриғини танасига чиққан одамгина тушунаркан. Кўзга кўринган ташкилотда раҳбар бўлиб ишлаб юрган умр йўлдошим бир зумда ишидан камомад чиқиб, етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Ўғил-қизим билан чирқиллаб қолдим. Тергов жараёнида унинг яна бир хотини ва кичиктойим тенги ўғли борлиги маълум бўлди. - Ишим кўп, катта ташкилотда раҳбарман, бошқа шаҳарга бориб келишим керак, - деган гаплари баҳона бўлиб, ўша кунлари ўзга аёлнинг қоларкан. Бу қанчалик оғриқли! Ўн кунга конференцияга кетяпман, деб ўша билан хорижда дам олиб келишгани қалбим ойнасини бутунлай чилпарчин қилди. На ота-онасини, на жигарлари, на мени олиб бормаган хорижга ўша фоҳиша билан етаклшиб боришини қандай қабул қилай?... Ҳеч сезмаганмисиз, дерсиз балки. Сезганман. Неча қайта онасига гапирганман ҳам. - Ойи, ўғлингизнинг қадами бежо. Ўртага олиб гапиринглар, - десам, қайнонам кўзларини катта-катта очиб: - Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса... Сиз кийган либосни унча мунча аёл киймаса... Уялмайсизми, шундай дейишга, Ҳилола. Буларнинг ҳаммаси ўзидан ўзи бўлмайди, - деганди. Ҳа, хиёнатчи ёрнинг ота-онаси мени ноўрин рашк қилишда айблашган. Аёл эрининг юриш-туришидан, ўзгаришидан пайқайди. Мен ҳам ҳис қилдим, аммо исботлай олмагандим. Ўзидан ҳам неча қайта сўрадим. Гапларим ёқмай жеркиб ташларди. - Сенга нима керак ўзи? Индамай -ичиб ўтиравер... Ўта эҳтиёткор эди эрим. Аммо кўза кунда эмас, кунида синаркан. Унинг қилмишлари ҳам ғалвир сувдан кўтарилганда аён бўлди. Бошимни қайга уришни билмай бўзладим. Абгор ҳолга тушган турмуш ўртоғимни баттар лаънатлардим ўша кез. Эримнинг жазмани билан кўришиб келган қайнонамдан кўнглимдаги санчиқларни унутиб, аста сўрадим: - Шунчалар чиройлимикан-а? - Қаёқда, лўлига ўхшайди, - деди қайнонам кўзимга қаролмай. - Ўғлим бир адашди-да, Ҳилолахон. Эркакчиликда бўлиб туради, - деб қўшимча қилди. Барибир боласи эканда... - Боласи-чи? - сўрайман чорасиз қолган девонадек. - Ўғли худда Ботиржонга ўхшаркан, - деди-ю лабини тишлади қайнонам. Ичимдан нимадир узилганини ҳис қилдим. Бефарзанд бўлганимизда ҳам тушунардим. Ўғли бор, қизи бор... Бир кўнглим болаларимни олиб отамникига кетиб қол, дейди. Лекин акам билан янгамнинг ёнида бошимни эгиб юргандан кўра, шу уйда бошини баланд тутиб яшашни афзал топдим. Онам шўрлик «Сабрли бўл», дейишдан нарига ўтмасди. Қайнота-қайнонам ўзимга айтишмаса-да, нигоҳларидан кетиб қолишимдан чўчишларини сезардим. Нима ҳам қилардим. Осмон узоқ, ер қаттиқ. Сабрдан паноҳ излай бошладим. Худога кечалари тинмай нола қилиб йиғлардим: «Ҳаммасини енгиб ўтишимга куч ва сабр бер» дея. Ёнимдаги бўш ёстиқни кўрганим сари хўрлигим келарди. Аввалига эримни кўргани қамоқхонага бормасдим. Ҳар гал бориб келган онаси: «Қайта-қайта сизни сўраяпти. Келаси гал борақолинг», дерди кўзимга тикилиб. Аммо жавоб бермасдим. Беролмасдим. Юрагимни қонга, зардобга тўлдириб кетган одамнинг ёнига қандай борай? Шу кунга қадар ёлғонлар ичида яшаганим... фарзанди бўлмаганида ҳам кечириб кетишим мумкин эдим. Аммо нима қилай кечиролмасам?.. - Бироз вақт ўтсин, ойи. Кейинроқ, - дердим ҳар гал. Эрим тинмай хат ёзарди. Номасида: «Мени кечир, Ҳилола. Сенга қилган хиёнатим учун Худо мени жазолади. Шу ерларга келтириб қўйди», деб ёзарди нуқул. Болаларим бувиси билан бориб отасини кўриб келишган куни, шунчалар қувончга тўлиб кетишардики, «Ая, дадамни кўрдик. Яхшийканлар, сизга салом дедилар», дейишарди бири қўйиб бириси... Ҳали мактабга чиқиб улгурмаган болаларимнинг сўзларини тинглаган киши бўламан. Аммо кўнглим ҳувиллаб, эгасиз қолган вайронадек...
Показать все...
Барибир кўз очиб кўрганим экан. Қайнонамнинг илтимослари, волидамнинг сўзлари, энг муҳими, болаларимнинг ўтинчлари учун эримни кўришга бордим. Уч йил деганда уни кўрдим. Унинг қувонганини кўзлари чақнаганидан сездим. - Ҳилол, яхшимисан, менсиз қийналмаяпсанми? - деб сўрарди тинмай. - Сизсиз қийналмаяпманми? Сиз мени бу дунёнинг дўзахида ёндиряпсиз? -дедим алам билан. «Ёмон гапирмагин, жон болам», деб тайинлаганди онам шўрлик. Мен эса чидолмадим. Гапирмайман, кўраману қайтаман, деган ниятда боргандим. Юрагим дош бермади. Забоним чидолмади. Кўнглимдаги бор аламларини чиқариб ташлашни истади, гўё... - Мени кечир, - деди у бошини эгиб. - Аҳмоқлик қилдим... - Аҳмоқлик... сизга нима етишмаганди? Шунчалар хунукмидим ё заҳармидим? Кўнглингизга йўл топишга ҳаракат қилардим, кўзингизга мўлтираб турардим. Қачон мени... -гапиролмадим. Бўғзимга ёш тиқилиб йиғлаб юбордим. У эса қучишга уринди. - Бўлди, Ҳилол кечиргин... – қучоғидан юлқиниб чиқдим. - Сизга айтиш осон... Бу ерга онангизнинг илтимоси, отангизнинг ўтинчи билан келдим. Мен энди илгариги Ҳилола эмасман,- дедим нафрат билан. - Сиздан нафратланаман. Болаларим учунгина ажрим талаб қилмадим. Отаси қамалган, деган гап уларнинг бошини эгиб қўйгани етар. Аммо илгариги Ҳилолани тополмайсиз энди. Сизни кечиролмайман!... Жуфтимнинг ёнидан қайтарканман, ўтган кунларим тасмадек кўз олдимда айланарди. Қачон ва қаерда янглишганимни, уни ўзимдан совитганимни билолмай ҳайрон эдим. Унинг оёғи остида тупроқдек бўлишга тайёр турганман. Аммо тупроқни бежиз босиб ўтишмас экан. Эрим ҳам мени босиб, янчиб ўтиб кетди. Кўз ёшимни бир зум бўлса-да, тўхтатолмасдим. Ичимдаги аламларни тўкиб-сочганим билан енгил тортолмадим. Бу шу қадар оғир юк эканки... Эрим яна тинмай хат ёзарди. Бир куни опасига ёзган хати қўлимга тушиб қолди. Қайнопам уни онасига ўқитгани олиб келган чоғи... «Дилор, нима қилишга бошим қотган. Ҳилоланинг кўзидаги нафратни кўриб, ўзимдан уялдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Аммо Гулхумор ҳам келиб кетди. «Бу ердан чиқсангиз яна бирга яшаймиз», деяпти. «Йўқ, мен ўз оилам билан қоламан», дедим. «Нега энди? Болани туғдирдингиз, уни боқиш ҳам бўйнингизда», деди. Ҳилолага сездириб қўйманглар. Яна Гулхумор келиб тўпалон қилиб юрмасин. «Агар пулни жўнатишмаса элу халқ ичида шармандангни чиқараман», деди. Бошим қотган. Илтимос, ҳаммасини ўзинг назорат қилгин. Ойимга ётиғи билан тушунтир...» Буниси ҳаммасидан ўтиб тушди. Бу гаплар элу халққа овоза бўлмаганди. Демак, ўғлининг айбини яшириш учун қайнонам ўша аёлга ҳар ойда пул бериб туракан-да... Қанчалар тубанлик. Албатта, у аёл ҳақ! Туғдиришни билган боқишни ҳам эплаши керак-да, деган ўй ўтди хаёлимдан. Бироқ на қайнопамга, на қайнонамга бирор сўз демадим. Бу қисматим учун улар айбдор эмас-ку, ахир... Фарзандларимнинг отаси ҳукуматнинг амнистия қарори сабаб муддатидан аввал озод этилди. Бу пайтда севимли рафиқалар шодлигидан ер-у кўкка сиғишмайди. Бироқ менинг кўнглимдаги хавотир ва ҳадик янада кучайди. Хаёлан ўша аёлни уйимга кириб келиши ҳақидаги тасаввур қилардим. Умр йўлдошим хонадонимизга қайтган кун байрам бўлди, гўё. Қайнота-қайнонам, болажонларимнинг кўзларида қувонч порларди. Биргина мен... маҳзун эдим. Хаёлимни бир савол айланарди: «Энди нима бўлади?» Тўғри, хиёнатга учраган фақат мен эмасман. Аксарият аёлларнинг кўнгил оғриғи бу. Аммо нима қилайки, вафосизликни бир онга ҳам ёдимдан чиқаролмасдим... Тун борлиқни ўз забтига олган маҳал эрим билан ётоқхонада ёлғиз қолдик. Мен гаплашишни ҳам истамасдим. У эса аксинча... - Қамоқдан қайтганим сенга ёқмади-я, - деб сўради, Ботир ака аста ёнимга чўкиб. Индамадим. - Мени кечир, Ҳилола, - дея қўлимдан тутишга уринди. Қўлимни тортиб олдим. - Энди нима бўлади? - сўрадим ҳиссиз, совуқ оҳангда. - Ҳаммаси яхши бўлади, мана кўрасан юпатди эрим. - Боласичи? Ўғлингиз... ахир гўдакда айб йўқ... - сўзларимдан бошини хам қилганча чуқур хўрсинди. Иккимиз билан ҳам яшайверасизми?
Показать все...
👍 2
​​- Йўқ! -жавоб тезда қайтарилди. - У билан яшамайман. Аммо бу ёғига нима қилишни ўзим ҳам билмайман... - гапларидан чорасиз ва пушаймон эканлигини англаш қийин эмасди. Ҳамма нарсанинг давоси - вақт деганлар, рост айтишган экан. Вақт ўтиб жамики саволарга жавоб, жумбоқларга ечим топиларкан. Қонуний никоҳ бўлмагани учун Гулхумор эримдан ортиқча нарса талаб қилолмади. Аммо боласи учун ҳар ой пул юбориб туришга келишди. Ҳарқалай, бевафогина ёрим менга у билан кўришмаганини тез-тез такрорларди. Яратганнинг ёзмишини қарангки, эрим Гулхуморни бошқа эркак билан кўнгилхушлик қилаётганини кўриб қолибди. Жаҳли чиқиб, боласи ҳақида сўраган Ботир акага «Нима ишингиз бор?» дея жавоб қилибди. Энг қизиғи бола эримники эмас экан! Бу ҳақда батафсил тўхталмоқчи эмасман, аммо эшитиб ғалати аҳволга тушганим рост. На қайғуришни, на қувонишни биламан. Ҳақиқат барибир бир кун юзага чиқаркан. Аммо дарз кетган кўнгилни қайта бутлаб бўлмас экан. Ҳозир Ботир акам атрофимда парвона, кўнглимга қарайди, лекин... Азиз аёллар, ёр хиёнатига дуч келган бўлсангиз, Яратгандан ўзингизга бардош тиланг. Фарзандлар бекаму кўст бўлиши учун сабрдан либос кийиб яшашга тўғри келаркан. Болажонингизнинг отасиз мунгли қалби, ғамгин нигоҳи ёнида сизнинг изтиробларингиз ҳеч нарса эмас. Муҳими, оила бузилмасин. Мана кўрасиз, ҳаммаси ўз изига тушади. Фақат чидамли бўла олиш керак экан. тамом
Показать все...

👍 1🔥 1
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh Xayrli kun Jum'aning xayr-u barokati sizlarga boʻlsin qadirlilarim! Bugun koʻproq salovat aytishni unutmang...! #Allohumma_solli_a'la_Sayyidina_Muhammad
Показать все...
1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❓QAYSI OILA BAXTLI ?
Birinchi ta’sirot aldamchi bo‘ladi! Ba’zi insonlar, o‘zlari taniydigan juftliklariga qarab, ular ideal va o‘rnak bo‘lsa arziydigan oila deb hisoblashadi, ammo xulosa aslida butunlay noto‘g‘ri bo‘lishi mumkin.
Ichki sezgingizni sinab ko‘rishni xohlaysizmi?
Показать все...
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
👑 BARCHA PSIXOLOGIK TESTLAR
Фото недоступноПоказать в Telegram
❓QAYSI OILA BAXTLI ?
Birinchi ta’sirot aldamchi bo‘ladi! Ba’zi insonlar, o‘zlari taniydigan juftliklariga qarab, ular ideal va o‘rnak bo‘lsa arziydigan oila deb hisoblashadi, ammo xulosa aslida butunlay noto‘g‘ri bo‘lishi mumkin.
Ichki sezgingizni sinab ko‘rishni xohlaysizmi?
Показать все...
1️⃣
2️⃣
3️⃣
4️⃣
👑 BARCHA PSIXOLOGIK TESTLAR
📝Гиёҳванд эрдан туғилган бола. (хаётий хикоя) Шаҳноза опа бугун ҳам ўғли Мумтоз ҳақида нохуш хабар эшитиб, кайфияти тушиб кетди. Қўли ишга бормай, асаби бузилганча нуқул кўзидан ёш тўкиб юрди. Бир пайт Икром ака кириб келди ва аёлининг ҳолатини кўриб сўради: — Нима бўлди? Тинчликми? — Ҳеч нарса… Ўзим шунчаки, — Шаҳноза опа эрига жавоб бермасликка уриниб, нигоҳини олиб қочди. — Сенга гапиряпман, нега йиғладинг? — Мумтоз! — Шаҳноза опанинг бўғзига нимадир тиқилди. — Нима Мумтоз? — Икром ака сергак тортди. — Нимадир бўлибдими эркатойингга? — Ҳа, — аёл эрига тик боқди, — болам шўрлик сизнинг касрингизга қолди! — Нима?! Менинг касримга? Оғзингга қараб гапир! Эркак киши пул топиши керак. Қийинчилик кимда бўлмайди?.. — Барибир, ўгайлигингизга бордингиз. Боламни кўздан нари қилиб қутулдингиз… — Эй, хотин! — Икром ака Шаҳноза опага хезланди. — Асабимни бузма. Ҳали болангга ўгайлик қилганим йўқ. Унинг ёшида шундай қатъий тарбия керак эди. Қанчаси бориб ишлаб келяпти-ку. Яхшилик қилиб, унга иш топиб, хорижга жўнатдим. Мусофир жой, урилади, сурилади, йўлини топади. Этагингга солиб ўтирсанг, боқиманда бўлиб қолади. Ҳадеб хавотирланаверасанми? — Мен онаман, нима қилай? Кеча хабар келди. Мумтозимни бир тўда безорилар уриб, маошини ҳам тортиб олганмиш. Бегона жойларда болам бечоранинг ўлиб кетишини истайсиз, биламан! — Сизларга ёмонлигим йўқ. Йигирмага кирди ахир. Ишласин, меҳнат қилсин. — Шу ерда ҳам иш қуриб кетмаганди! — Шаҳноза опа овозини бир парда кўтарди. — Бақирма менга. Боланг ўлмайди. Қайтанга пишади, — Икром ака жаҳл билан ташқарига чиқиб кетди. Шаҳноза опа эрининг ортидан нафрат билан қараб қолди. Шаҳноза ўзига тўқ оилага турмушга чиқди. Тўйидан бир ой ўтиб, эрининг гиёҳванд эканини билган ёш келинчакнинг бутун дунёси қоронғи бўлиб кетди. Нима қилишни билмай, дардини ичига ютди. Қайнонасига ўғли ҳақида айтганида, у ҳам йиғлаб юборди. — Нима қилай, қизим?! Отаси шу нобакорнинг дастидан ўлиб қутулди. Билмадим, қаердан илашган бу заҳар-заққумга. Уйланса, тийилиб қолар, деб ўйлагандик… Орадан бироз ўтиб, Шаҳноза ҳомиладорлигини сезиб, баттар эзилди. Гиёҳванд эрдан соғлом бола туғилмаслиги ҳақидаги гапларни эшитганди. Тақдир ҳукми билан ўзининг ҳам бошига тушди бу савдо. Аввалига Шаҳноза болани олдиришни ўйлади. Бундан хабар топган қайнонаси келинининг оёғига йиқилиб «Илтимос, болам, набирамни дунёга келтиринг. Ҳаммасига розиман. Агар носоғлом туғилса, ўзим боқаман, сиз кетаверасиз», деб ёлворди. Келиннинг раҳми келиб, болани дунёга келтиришга рози бўлди. Аллоҳнинг каромати билан бола соғлом бўлиб дунёга келди. Шаҳноза фарзандига қараб тўймасди. Унинг кулиши, жажжи қўлчаларини чўзиб тамшаниши онанинг завқини келтирарди. Қайнона набирасига Мумтоз деб исм қўйди. Шаҳноза боласига овуниб, эрини бироз унутди. Қайнона ҳам набирасига андармон бўлди. Гиёҳванд эри оғуни ҳаддан ташқари кўпайтириб юборганми, ўз ҳаётига ўзи нуқта қўйди. Қайнона боласига куйиб узоқ йиғлади, кўп ўтмай онанинг ҳам мадори қуриб, омонатини топширди. Ҳувиллаб қолган хонадондан Шаҳноза боласини бағрига босганича чиқиб кетди ва ота уйига бориб яшай бошлади. Икромдан келган совчиларни Шаҳнозанинг ойиси қайтаргиси келмай, қизига маслаҳат солди. — Қизим, ёлғизлик Яратганга хос. Тенгинг чиқса, қаршилик кўрсатма. Болангга ота керак. Ҳадемай ўсмир ёшга боради. Аёл бошинг билан ўғил болани катта қила олмайсан. — Онажон… — Шаҳноза бир четда ўйнаб ўтирган ўғлига бир қараб қўйди-ю, гапида давом этди. — Хўп, йўқ, демайман. Лекин бегона одам боламга оталик қила олармикин? Кўз олдимда уни уриб, ўкситиб турса, қандай яшайман? — Худо хоҳласа, бундай бўлмайди. Кеча келган совчилар яхшига ўхшади. «Боласига ҳам оталик қилади», дейишди. Куёв фирмада ишларкан. Хотини оғир касалликдан вафот этган, фарзандли ҳам бўлмаганмиш. Шаҳноза ўйланиб қолди. Ота-онасини ҳам қийнаб юборгани, укасининг хотини ҳам кунора боласини турткилаб, қовоқ-тумшуқ қилаётгани кўз олдидан ўтиб, рози бўлди.
Показать все...
👍 3
​​Икром Шаҳнозанинг ҳурматини жойига қўйиб, ардоқларди. Мумтозни ҳам ўз ўғлидай суйиб, ишдан келганида бирга ўйнаб, дарс қилиб ўтирарди. Шаҳноза яна бир қиз, бир ўғилли бўлиб, этаги тўлди. Мумтознинг ёши улғайгани сари бироз эркароқ, инжиқ, ишга бўйни дов бермайдиган бўлиб қолди. Баъзан Икром ака билан тортишиб қоладиган одат чиқарди. Асабийлашиб Мумтозни уришга чоғланган Икром акани Шаҳноза тўхтатиб қоларди. — Ҳозир ўтиш даврида. Қаттиқ гапирмай туринг, дадаси. Ўзига келиб, кечирим сўрайди. Икром хотинининг гапини ерда қолдирмай, жим бўларди. Аммо йиллар ўтган сайин тажанг бўлиб бораётган Мумтозни жиловлаб бўлмасди. Бир куни уйда даханаки жанг бўлди. Мумтоз ўзига иш буюрган дадасини жеркиб берди. Шаҳноза опа ичкаридан отилиб чиқиб, ота-боланинг бир-бирига тик қараб турганига кўзи тушиб, жонҳолатда ўртага суқилди. Икром бу гал хотинини силтаб ташлади: — Қоч, нари тур. Бунинг бир адабини бериб қўймасам, бўй тортиб, қутуриб кетибди!.. — Йўқ, дадаси! — Шаҳноза Икромнинг қўлларига ёпишди. — Урманг уни! — Қўяверинг, урсин! — Мумтоз ғазаб билан отасига тикилди. — Ўлдириб қўйсин! Нима қилса ҳам ўгай-да! Икром ака Мумтознинг ёқасидан олди. — Нима деяпсан, ҳайвон? Сени тарбиялаб, шу ёшга етказиб, эшитганим шу бўлдими?.. — Ҳа, ҳа, шу бўлди! — Мумтоз жазавага туша бошлади. — Ўгайсиз! Мени қўл учида эркалаб, онамнинг кўнгли учун яхши гапиргансиз. Шаҳноза ўзи билмаган ҳолда ўғлининг юзига тарсаки тортиб юборди. — Ўчир овозингни, отангга бундай дема! — Шунақа, — Икром ака ҳолсизланиб, чуқур хўрсинди. — Етим бола асрасанг, оғзи бурнинг қон бўлар… Нима қилса ҳам гиёҳванднинг боласи-да. Итдан бўлган қурбонликка ярамайди… Шаҳноза эрининг аламли гапларидан ўт бўлиб ёнди. Бир сўз демай, изиллаб йиғлаб юборди. Мумтознинг ҳам боши эгилди. Шаштидан тушиб, хўрсинди. Икром ака ғазабнок нигоҳи ила она-болага қараб қўйди-ю, кўчага чиқиб кетди. Шу жанжал бўлиб Мумтоз отасини ёмон кўриб қолди. Икром ака уйда бекор юрмасин деб Мумтозга хориждан иш топиб, жўнатиб юборди. Шаҳноза опа эса «Боламни кўзингиздан нари қилиш учун жўнатдингиз», дея жанжал қилди. Шаҳноза опа ўғлининг аҳволини эшитиб, ётиб қолди. Икром ака Мумтознинг нима иш қилаётгани, кимлар билан юрганини эшитиб жаҳли чиқди. Тийиқсиз болаларга қўшилиб, кўчада безорилик қилиб юргани маълум бўлгач, отанинг ғазаби тошди. Хотинига «Бир ҳафталик ишим бор», деб хорижга жўнади. Етиб бориб, Мумтозни қидирди, ниҳоят, топди ҳам. Қаровсиз, чиқиндихонада абгор ҳолда ётган Мумтоз дадасини кўргач, йиғлаб юборди. Икром ака Мумтознинг аҳволини кўриб, раҳми келди. Илк бор меҳр билан ўғлини бағрига босди. Уст-бошини алмаштириб, кўчага олиб чиқди. Шаҳноза опа сал ўзига келиб, овқат қилиш учун ошхонада куймаланиб юрган пайт эшик қўнғироғи чалинди. Қизи бориб, эшикни очди. Остонада акаси билан дадасини кўрган қизча қарсак чалганича қувончдан сакраб, ошхонага югурди. — Ойи, акам билан дадам келди! Шаҳноза опа қизининг хабаридан бир зум қотиб қолди. Ошхона эшигидан эри билан ўғли кўрингач, ўзини ўнглай олмади, аммо Икром ака чаққонлик қилиб хотинини ушлаб қолди… хикоя тугади. Мансурбек РЎЗИЕВ
Показать все...

​​Табриклар, дил изҳорлари, самимий тилаклар айтилди. Носиржоннинг отасига сўз берилди. Нодирбек ҳаммага раҳмат айтиб, ҳаяжонини боса олмаётганини, кўп гапира олмаслигини, аммо бугун аёлининг ёстиғи остидан топиб олган мактубни ўқиб беришини айтди ва чўнтагидан ўша хатни олиб, ўқий бошлади: «Ўғлим! Сен дунёга келганингда жуда суюндим. Докторлар: «Ўғлингиз кўр­майди» дейишганда дунё кўзимга тор кў­ринди. Ҳат­то сендан воз кечмоқчи ҳам бўлдим. Ахир, кўзи ожиз бола менга бир умр халақит берарди. Бошқа аёллар каби ўйнаб кулолмасдим, сени етаклаб, тўй-ҳашамларга боролмасдим-да. Ҳамшира сени олиб кириб, кўкрак тутишим кераклигини айтганида ҳайдаб солдим, врачлар кириб, мажбурлаб, сени қўлимга тутқазишди. Сенга нигоҳим тушди-ю, дилимга илиқлик кирди. «Бу норасидада нима гу­ноҳ? Аллоҳ шундай яратган экан, бунда ҳам бир ҳикмат бордир. Йўқ! Асло жигарбандимдан воз кечмайман! Майли, яхши-ёмон ичида гап-сўзга қолай, қўни-қўшни олдида кулги бў­лай, майли, дугоналарим сайр-у саёҳат қилиб юрганда мен ожиз боламни парваришлай, зиёфатлар менсиз ўтсин, аммо дилбандимни ўзим тарбия қиламан! Ҳали буюк одам бўлади!» дедим. Шундай аҳд билан бутунлай бошқа одамга айланиб, сени туғруқхонадан олиб чиқдим. Энди-энди юра бошлаганингда, атайлаб йўлингга ҳар хил нарсалар қўйдим, йиқилдинг, йиғладинг, мен ҳам йиғладим, буни сенга сездирмадим, қўлингдан тортиб турғизмадим, аксинча, ўзимни бепарводай тутдим. Йиқилсанг, ўзинг туриб, йўлингда яна давом этишингни хоҳладим. Сени идиш-товоқ ювиш, супуриш, овқат пиширишга ўргатдим. Бировнинг қў­лига қараб қолмаслигингни, кимгадир муҳтожлик сезмаслигингни истадим. Баъзан адолатсизлик қилдим, бажара олмайдиган ишларни буюрдим, ҳаётнинг тўсиқларига, паст-баландига дадил туришингни, енгиб ўтишингни ният қилдим. Сен бирон ютуққа эришсанг, хурсандликдан ўзимни қўярга жой топа олмадим, юм-юм йиғладим, аммо сенга сездирмадим, тўхтаб қолишингдан қўрқ­дим! Сен мени бемеҳрликда, тошюракликда айбларсан, лекин буларнинг ортида яширинган муҳаббатимни дилингдан, ич-ичингдан сезасан, мен бунга ишонаман! Мана, бугун шунча йил қийналганим, ўзимни меҳр­сиз қилиб кўрсатиб бўл­са-да, сенга берган тарбиямнинг мевасини тотаяпман! Қани, эн­ди сени бағримга боса олсам, ҳидларингга тўя олсам, ҳатто ухлаётганингда ҳам бундай қила олмаганман, уйғониб кетсанг, билиб қоласан, дея эшик олдида термула-термула қайтиб чиқардим. Сени жуда соғиндим! Бугун келсанг, бўйимга тенг бўйларингни кўрсам, маҳкам қучоқлаб, юз-кўзларингдан ўпаман. Ахир бу кунни ўн тўрт йил кутдим-да, ўғлим! Энди аниқ биламан, сен ўз йўлингни топдинг!» Нодирбек хатни ўқиб бўлганда кўзлари ёшга тўлган эди. Йиғилганларнинг ҳам ёноқлари ҳўл бўлди. Бу аёл суратидаги фариштанинг пойига тиз чўкмоққа тайёр эди улар. Носиржон онасининг бағрига отилди. Унинг қалбида бошқача, у шу пайтгача чалмаган гўзал, ёрқин бир оҳанг жаранглай бошлаган эди… Тамом .
Показать все...

😢 2👍 1
📝КЎЗИ ОЖИЗ ЎҒИЛ. Ўғлининг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаётган Саида бақира кетди: - Нега имиллайсан, тезроқ қимирласанг бўл­май­дими? Носиржон йиғлаб юборди. - Қиз болага ўхшаб йиғ­лама, тезроқ юр! Носиржон қоқилиб, йиқилди. Аяси уни тур­ғиз­ма­­­­­ди. - Тур ўрнингдан, лапашанг, ўзинг тур! Ҳар куни аҳвол шу. Саида кўзи ожиз ўғлига турли юмушларни буюриб, қийнагани-қийнаган. Қўш­ниларнинг «Ёш жонига раҳмингиз келсин, кўзи кўрмаса, қандай қилиб идишларингизни ювади, қандай қилиб уйларингизни супуради?» дейишларига ҳам парво қилмайди. Нодирбек ўғлининг ожиз­лигидан бир куюнса, хотинининг тошюраклигига икки куяди. Синг­лиси туғилгач, Носиржоннинг иши кўпайди. Энди синг­лисининг бешигига «қоровул» бўлди. Бир куни бешик тебратиб ўтирган эди, ойиси кириб, бир сиқим тугмачаларни гилам устига сочди: - Қани, гиламдаги туг­мачаларни тер-чи, санаб, нечталигини айтасан. Носиржон эмаклаб, гиламни пайпаслаб, тугма тера кетди. - Бўлди, ойижон. - Нечта экан? Соғлом болалар ҳам бу ёшда санашни яхши билмайди, лекин Носиржон санаш тугул, каррани ҳам ёддан билади. Билмаса, онасидан нақ шапалоқ ейди-да. - Ойижон, йигирма учта экан. - Бекор айтибсан, улар йигирма бешта бўлиши керак, қидир, лаллайма! Саида нарироқда ёт­ган тугмачани олиб қўй­ди. - Ойижон, биттасини топдим! — суюниб деди Носиржон. - Бўпти, яна биттасини топ! Носиржон минг ахтарса ҳам топа олмади. -Топа ол­­­­­­маяпман, — деди Носиржон йиғи аралаш. - Ҳа, дангаса, шуни ҳам эплай олмадингми? — ўғлининг бўйнига мушт туширди Саида. Носиржон синглисини уйғотиб қўймаслик учун овоз чиқармай йиғлади. Носиржон мактаб ёши­га етди. Саиданинг қаҳри баттар ошди. Носиржон тенгдошлари қа­тори маҳалладаги мактабга бормади. Шаҳар четидаги махсус мактабга олинди. Яхшиям отасининг иш жойи шу тарафда. Ўғлини ўзи олиб бориб, тушлик вақти олиб келади. У мактабда унча қийналмади. Ўртоқлари ҳали санашни, ўқишни ўрганаётганда, у бемалол қўшиб-айириб, матнлар ҳам туза оларди. Ҳаракатли ўйинларда ҳам унинг олдига тушадигани йўқ эди. Тарбиячилар ҳам хурсанд, Носиржон бир қа­рашда кўзи ожизга ҳам ўхшамасди. Фанлардан, айниқса, мусиқага кўнгил қўйди. Пианинонинг олдидан кетмай қолди. Устози Саидани чақиртирди. - Синглим, Носиржонда мусиқага қизиқиш ниҳоятда кучли. Алоҳида дарс­ларга кирса нима дейсиз? - Бирон нима чиқса шуғулланаверинг. Бу жавобдан устознинг таъби хира бўлди. Бироқ Носиржон билан астойдил шуғуллана бошлади. Йиллар ўтиб, Носиржон аввал шаҳар, кейин республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлди. Унинг яқин дўсти, доимий ҳамроҳи пианино эди. Оҳанглар орқали у дунёни кашф эта бошлаган эди. Носиржон ўн тўрт ёши­да Халқаро танловга таклиф қилинди. Бетховен туғилган юртдаги дунёнинг манаман деган созандалари чиққан саҳнага чиқар экан, Носиржонни ҳая­жон босди. Устози уни пианино қошига етаклаб борди. Елкасини силаб, далда берар экан, унинг қулоғига пичирлади: - Бардам бўл, ўғлим, омадингни берсин! Носиржон бир дам тин олди. Минглаб томошабин нафас олмай, унинг нимани чалишини кутарди. Носиржон шунча йиллар давомида юрагида тўпланган дарду аламлари, изтиробларини оқ-қора клавишларига тўкиб солди. Куй авжига чиқиб борар экан, унинг қалби нурланиб, ёруғ бў­либ бораётгандек, дардлари ариб, кўнгил ойнаси тозариб бораётгандек эди. Куй сеҳридан жодуланган тингловчилар эса кўзларидаги ёшни ҳам артмас, Носиржонга қў­шилиб, хаёл оғушида парвоз этардилар. Куй тинди. Бир муддат томошабинлар жим қо­лишди. Носиржон «Яхши чала олмадиммикан?» деган хавотирга тушди. Ам­мо кутилмаган олқиш ва қарсаклардан қадимий кошона ларзага келди. Ол­қишлар узоқ вақт тўхтамади. Ҳакамлар томонидан «Ўзбекнинг Бетховени» дея улуғланган Носиржон танловнинг бош соврини билан мукофотланди. Носиржоннинг Венадан қайтиши тўйга айланиб кетди. Унинг концертини телевизорда кўрган қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар, таниган-танимаганлар уларнинг уйига оқиб келаверди. Носиржон ўқиган мактаб раҳбарлари, шаҳарнинг катталари келишди. Ота-онаси шодликдан гўё осмонда учиб юришарди. Айниқса, Саида ўзини қўярга жой тополмасди.
Показать все...
😢 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.