cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Больше
Рекламные посты
330
Подписчики
+224 часа
+97 дней
+2130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Мўминнинг даражасини кўтарувчи амал: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Афв қилмоғингиз, кўнгилни кенг тутмоғингиз ва кечирмоғингиз яхшидур. Албатта, Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидур” (Тағобун, 14). Яратган кўнгилни кенг тутиш, кечиримли бўлишга буюрмоқда. Зеро, Унинг ўзи кечиримли Зот. Банда ўз фитратидан келиб чиқиб, билиб-билмай хато қилиши, гуноҳ ишларга қўл уриши мумкин. Агар у тавба қилса, гуноҳи каффоратига савоб амалларини кўпайтирса, Парвардигор кечиради. “Яхши ахлоқларни мукаммал қилишга” юборилган Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Аллоҳнинг хулқлари билан хулқланинглар”, дея марҳамат қиладилар ва тинимсиз равишда инсонларни раҳмдил бўлишга, бир-бирига кенглик қилишга чақирадилар. Аразлашиб қолишган тақдирда эса, уч кундан ўтмаслигини қайта-қайта таъкидлаганлар. “Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмондан алоқани уч кундан ортиқ узиб, аразлаб юриши ҳалол эмас. Агар шундай давом этса, иккиси ҳам Яратганнинг раҳматидан маҳрум бўлади, уларнинг қай бири ярашиш томон биринчи қадамни қўяр экан, аввало ўшанинг гуноҳи кечирилади”, дея марҳамат қилганлар. Нақл қилишларича, Абдуллоҳ ибн Муборакка бир сафарда бадхулқ киши ҳамроҳ бўлибди. Ҳазрат йўл давомида унинг ярашмаган қилиқларига чидабди, баъзи ишларини кечириб, қаттиқ гапирмай, аксинча, унга таъсир ўтказишга интилибди. Йўллари айрилгач эса, йиғлабди. Сабабини сўрашса: “Унга раҳмим келяпти. Мен ундан ажралдим, аммо унинг ёмон хулқи ўзи билан кетди, ундан ажралмади”, деган экан. Аллома сафардоши азиятларидан шикоят қилмаяпти, кечиримли бўлиб ва уни йўлга сололмагани учун ўзини айблаяпти, изтироб чекяпти. Маънавиятли инсон, албатта, тарбиячи ҳам бўлиши лозим. Чунки том маънодаги тарбияли одам нафақат ўзи ва оила аъзоларини ўйлайди, балки қўни-қўшни, маҳалла-кўй, ватандошлари учун ҳам қайғуради. Акс ҳолда, унинг барча фазилатларини биргина лоқайдлиги, атрофга бефарқлиги ювиб кетади. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари: “Яхшиларни ҳаммаям дўст тутади. Лекин ёмонларни дўст тутиш, уларни тўғри йўлга солиш, мардларнинг ишидир”, деганлар. Яратганнинг наздида энг номатлуб амал мўминларнинг бир-бирига ўзаро хусумат, гина-адоватда бўлиши саналса, силаи раҳм, бағрикенглик, аҳилликка, муросаи-мадорага интилиш гўзал фазилатлардан ҳисобланади. Убода ибн Сомит (рз.) ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз алайҳис салом саҳобаларга: “Мен сизларга Аллоҳ бандасининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” – дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, айтинг” – дейишди. Шунда Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни афв қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг” – деб марҳамат қилдилар. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади: “Албатта, ким (ўзига етган озор-азиятларга) сабр қилса ва (ўч олмай Аллоҳ учун) кечириб юборса, шак-шубҳасиз, бу (иш) ишларнинг мақсадга мувофиғидир” (Шўро, 43) Яратган кечиримли Зот, Пайғамбаримиз алайҳис салом кечиримли зот, ўтмиш алломаларимизнинг қай бирларини олиб қараманг, ҳаммалари бағрикенг инсонлар бўлишган Шундай экан, биз ўз ҳаётимизда бағрикенгликни шиор қилиб, оиламиздагилар ва ён-атрофимиздагилар билан силаи раҳмда бўлишимиз, ёшларимизни ҳам ана шундай олижаноблик, юксак маънавият эгалари қилиб тарбиялашга интилмоғимиз лозим. Зеро, одам боласи Парвардигор яратган оламни янада обод қилишга, ер юзида ҳаёт бардавомлигини таъминлашга буюрилган. Асло, низою адоват, урушу бузғунчиликларга эмас... Ромитан тумани Хокимулломир жомеъ масжиди имом хатиби Голиб Муротов. https://t.me/xonaqoh_uzb
Показать все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Repost from Xonaqoh.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃• •🌸ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌸• °🌹° Аллоҳнинг саломи °🌹° Пайғамбар ﷺнинг °🌹° дуолари °🌹° Қуръоннинг нури °🌹° Куннинг баракаси сиз °🌹° билан бўлсин! °🌹°Энг яхши одам тили қаттиқ, қўли очиқ кишидир. °🌹°Энг ёмон одам жағи очиқ, қўли қаттиқ кишидир. °🌹°Қанчадан-қанча тилини тийган камгаплар бор. °🌹°Қанчадан-қанча қўли очиқ сахийлар бор. °🌹°Тилингиз маҳкам, қўлингиз очиқ бўлсин. @xonaqoh_uz
Показать все...
Repost from Xonaqoh.uz
#зикрлар 📌 « АСТАҒФИРУЛЛОҲ» 🤲 Ҳар бир қилган гуноҳим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳар бир тарк қилган фарзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳар бир инсонга қилган зулмим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳар бир солиҳ инсонга қилган жафоларим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Кечиктирган ҳар бир яхшилигим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Золимга дўст бўлганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Насиҳатчини менсимаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Мақталган кишини малол кўрганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Гапирган ҳар бир ёмон сўзим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ҳақни зое қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Ботилга эргашганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Беҳуда ўтказилган вақтим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Виждонни ҳалок қилганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Фош қилган ҳар бир сирим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿 «Астағфируллоҳ» 🤲 Ишончли кишини алдаганим учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» 🤲 Хилоф қилган ҳар бир ваъдам учун буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. 📿«Астағфируллоҳ» Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! 👉 https://t.me/xonaqoh.uzb
Показать все...
Mirarabuz at Taplink

Repost from Xonaqoh.uz
Фото недоступноПоказать в Telegram
#БАРАКА • Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир... • Уни хоҳлаганига юборади... - Агар молга юборса уни кўпайтиради; - Агар жисмга юборса уни қувватли қилади; - Агар умрга юборса уни обод этади; - Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади; - Агар қалбга юборса уни саодатли қилади. • Аллоҳим! Ҳар биримизни баракот билан ризқлантир! • Омин! 🔗. Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇 Https://t.me/xonaqoh.uzb
Показать все...
Ғам ва қарз Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кириб ансорлардан Абу Умома р.а. ни кўриб қолдилар. Шунда у зот: - “Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?” - дедилар. “Мени ғамлар ва қарзлар босди. Эй Аллоҳнинг Расули” - деди. “Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларини кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?” - дедилар. “Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули” - деди. “Тонг оттирганингда ва кеч киргизганингда: - “Аллоҳим! Сендан ғам босишдан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман” – дегин,  дедилар. Каналга аъзо бўлиш учун https://t.me/xonaqoh_uzb
Показать все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Фото недоступноПоказать в Telegram
СЎРАСАНГИЗ ФАҚАТ АЛЛОҲДАН СЎРАНГ. (ибратли ҳикоя) Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади: -  Бир кеча тушимда бир кимсанинг: “Кулфатга учраган кимсага ёрдам бер”, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва “Қаранглар, қўни-қўшнилардан муҳтож кимса борми?”, дедим. Улар: “Билмаймиз”, дейишди. Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб: “Кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”, деди. Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим. У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига “Хачирни эгарла”, дедим. Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва хачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг ўнг тарафга, масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан. У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб, “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим. У: “Мен бир камбағал бандаман, юз дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди. Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб: “мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”, деб бердим ва “мени танийсизми?”, дедим. У: “Йўқ”, деди. Мен: “Мен Исҳоқ ибн Аббод бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон жойда”, дедим. У эса: “Аллоҳ сизни раҳматига олсин!, агар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди. Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган кишига ҳикматни берасан! https://t.me/xonaqoh_uzb
Показать все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

01:24
Видео недоступноПоказать в Telegram
#muftiy_minbari 🌙 БУ КАСАЛЛИКНИ ДАВОСИ ФАҚАТ ТАВБАДИР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Показать все...
TAVBA+.mp412.25 MB
Repost from Xonaqoh.uz
СОЛИҲЛАР ҲАЁТИДАН АЖИБ БИР ДАРС Кунларнинг бирида Ҳорун ар-Рашид Мадинаи Мунавварага сафар қилдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига қараб юриб борган эдилар, шогирдларига дарс бериб турган Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ уларни кутиб олдилар. Ҳорун ар-Рашид Имом Молик ҳазратларига қараб, илм ўргангани олдингизга келсак зарар бериб қўямиз, шунинг учун бизнинг ҳузуримизга келиб дарс бермайсизми? дедилар. Имом Молик эй Ҳорун илм келмайди, илм учун борилади, дедилар. Ҳорун тўғри айтдингиз, албатта сиздан илм олгани масжидга келаман, дедилар. Шунда Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ агар дарсга кеч келсангиз биринчи сафда ўтиришингиз учун сиз учун бир инсонни турғизиб жой қилиб бермайман, дедилар. Ҳорун тушиндим Имом жаноблари, дедилар. Аср намозидан сўнг Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ масжидда талабаларга дарс бериб ўтирган эдилар, Ҳорун ар-Рашид атрофида бир неча кишилар билан кириб келдилар. Ҳизматкорлар Ҳорун ар-Рашидни ўтиришлари учун бир курси келтирдилар. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ курсисида ўтирган Ҳорунга қараб, айтаётган ҳадисларини тўхтатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар деб, гапни бурдилар. “Кимки Аллоҳ учун камтарлик қилса, унинг даражасини кўтаради. Кимки такаббурлик қилса, уни хор қилади”, дедилар. Ҳорун ар-Рашид ўша заҳотиёқ Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳни ҳадисни нима мақсадда айтганларини тушиндилар ва хизматкорларига курсини олиб ташлашни буюрдиларда, бошқа талабалар қатори ерга ўтириб олдилар. Бу ҳолат буюкларнинг олимларга нисбатан ҳурамати ва итоати бўлса, иккинчи томондан уларнинг ўта камтар инсон бўлганликларига ҳам далилдир. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/xonaqoh_uzb
Показать все...
Xonaqoh.uz

Romitan tumani Xokimullomir jome masjid imom xatibi G'olib Murotov

Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.