cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди

Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.

Больше
Рекламные посты
4 926
Подписчики
Нет данных24 часа
-167 дней
-4830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

01:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
17. Савол-жавоб: Жунуб кишининг ғусл қилмасдан ухлаши мумкинми?
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади? Ғазабланмайдилар! Хафа бўлмайдилар! Қалбни вайрон қилмайдилар! Қалблари вайрон ҳам бўлмайди! Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар! Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар, Роббиларидан деб биладилар! Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар! Сукут сақлайдилар! Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар! МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
👍 7
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади. Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир: 1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради. 2.  Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради. 3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради. 4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради. 5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради. 6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради. 7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради. 8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради. Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР 40 кун масжидда жамоат билан намоз ўқиши САВОЛ: Ассалому алайкум! 40 кун 5 махал Имом Аллоҳу Акбар деб намозни бошлагунига қадар масжидга етиб бориб намозларини адо қилса Аллоҳдан нима сўралса ижобат бўлади деган ҳадис борми? Баъзи жойларда 40 махал 8 кун ўқиса ҳам бўлади дейишди. Илтимос шу саволимга аниқлик киритиб берсангиз. ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى لِلَّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا فِي جَمَاعَةٍ يُدْرِكُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَتَانِ: بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ، وَبَرَاءَةٌ مِنَ النِّفَاقِ  Анас Ибн Моликдан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қириқ кун биринчи такбирага етишиб жамоатта намоз ўқиса, унга икки озодлик ёзилади, дўзаҳдан озодлик ва нифоқдан (мунофиқликдан) озодлик», дедилар». Имом Термизий ривояти. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кун_ояти Айтинг (эй Муҳаммад): "Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилувчи, меҳрибондир". Ол-Имрон сураси 31-оят. Шайҳ Алоуддин Мансур таржимаси 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
Бир олим ва бир ориф Ҳазрат Муфтий Илоҳийбахш Кондеҳлавий тақвода маъруф ва машҳур бўлган улуғ уламолардан эди. Бир маротаба беъмор бўлиб ётиб қолдилар. Оғриқ вақтида «оҳ-оҳ» деб инграш ўрнига «Аллоҳ, Аллоҳ» дер эдилар. У кишининг ҳам олим, ҳам ориф бир биродари Муфтий ҳазратнинг «оҳ-оҳ» дейиш ўрнига такаллуф билан, ўзларини қийнаб бўлса ҳам Аллоҳ, Аллоҳ деб зикр қилаётганларини кўриб: «Эй дўстим, «оҳ-оҳ» денг, шунда ором топасиз», дедилар. Дарҳақиқат шундай ҳам бўлди. Ҳазрат айтдиларки, у кишининг биродари ғолибо такаллуф билан Аллоҳ, Аллоҳ дейишда бир навъи даъво борлигини сезган. Зеро беморлик вақтида Ҳақ таоло инсондан ўз пастлиги ва ожизлигини кўз олдида тутишини истайди. Чунончи Мавлоно Румий айтганлар: Чунки бар мехат би бандад баста бош, Чун кушояд чобуку баржаста бош. Маъноси: Сени михга михлаб қўйсалар, қимираламай тур. Михдан чиқариб юборса, эпчил ва чаққон бўл. Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сеҳрни йўқ қилувчи дуо اللهم إنك قد أقدرت بعض خلقك علي السحر والشر ولكنك أحتفظت لذاتك بإذن الضر فأعوذ بما أحتفظت به مما أقدرت عليه بحق قولك ﴿وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللهِ Ўқилиши: Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъзо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизатика биизниз-зорри. Фааъузу бима иҳтафазта биҳи мимма ақдарта алайҳи биҳаққи қовлика "Вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ". Маъноси: Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман: "Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар" (Бақара сураси, 102-оят). ©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан. 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
00:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
🕌 Қуръонда бир сура бор ёдлаган одамни жаннатга олиб кирмагунча қўймайди. Биласизми бу қайси сура ⁉️ Оҳиратига этиборли одам буни албатта эшитади❗️ 🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Показать все...
👍 1
24:46
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
👍 1