cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

IIV Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni ta'minlash departamenti| Rasmiy kanali

Рекламные посты
3 462
Подписчики
-124 часа
+317 дней
+43130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. — Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по повышению энергоэффективности в отраслях экономики. #Mirziyoyev #taqdimot #energetika #samaradorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Показать все...
Repost from IIV | Rasmiy kanal
Ichki ishlar vaziri oʻrinbosari general-mayor Baxodir Mirzaraximov Xorazm viloyatida oʻrganishlar olib bormoqda ▶️ Batafsil ——— Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Хоразм вилоятида ўрганишлар олиб бормоқда ▶️ Батафсил ——— Заместитель министра внутренних дел генерал-майор Баходир Мирзарахимов проводит изучения в Хорезмской области ▶️ Подробно Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Показать все...
Навоий вилояти ТХТБ  ходимлари томонидан жорий йил 30 май куни "Хавфсиз ҳудуд",  "Қорадори 2024" 1-босқич профилактик  тадбирларини намунали ўтказиш юзасидан тасдиқланган режа-тақсимотга асосан Навоий, Тинчлик, Конимех ва Учқуду-2, Янги-Зарафшон темир йўл бекатларида профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди. Профилактик тадбир давомида таълим муассасалари ва темир йўлга яқин масофада истиқомат қилувчи аҳолиси ўртасида темир йўл билан боғлик бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик, гиёҳвандлик воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилиб, хизмат ҳудудидаги бинолар ва уларнинг боғ қисмлари текширилиб, далолатномалар расмийлаштирилди
Показать все...
Тошкент минтақаси темир йўл ТХТБ ҲПБ ходимлари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖ корхонасининг ишчи-хизматчилари ўртасида “Онлайн қимор” мавзусида профилактик йиғилиш ташкилаштирилди. Йиғилиш иштирокчиларига нафақат динимиз балки қонунларимизда хам ман этилганлиги бўйича керакли тушунчалар бериб ўтилди. Йиғилиш сўнгида иштирокчиларга “Онлайн қимор ўйинларини салбий оқибатлари” ва “Қимор ва таваккалчиликка асосланган ҳар қандай ўйинлар учун қонунларимизда жавобгарлик белгиланган” мавзусида видео роликлар намойиш этилди. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Метрополитенда ХТБ ходимлари томонидан метро бекатларида йўловчи фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш мақсадида "Метрополитенда хавфсиз кун" мавзусида тарғибот ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Жорий йилнинг 29 май куни Оҳангарон бекатида ХТБ ходимлари томонидан ўтказилаётган "Хавфсиз йўналиш" тезкор тадбири ҳамда "Қора дори" тадбирлари юзасидан темир йўл яқинида яшовчи фуқаролар ва темир йўл ишчилари ўртасида мазкур тадбирлар юзасидан профилактик давра суҳбатлари ва тушунтириш ишлари олиб борилди. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” профилактик тадбирини самарали ўтказиш борасида Наманган вилояти ТХТБ Учқўрғон бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан, Учқўрғон тумани Қўғай МФЙда ва ПЧ-7 корхонаси ҳамда Учқўрғон темир йўл бекати ишчи ходимлари билан темир йўл бекатида аҳоли, ёшлар ўртасида шунингдек темир йўл атрофида чорва молларини боқиб юрган фуқаролар билан темир йўлларда бахтсиз ҳодисалар, ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олиш мавзуларида профилактик давра суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Хоразм вилояти ТХТБ ходимлари томонидан “Темир йўлда хавфсиз кун” ҳамда “Қорадори" ва “Хавфсиз йўналиш” махсус профилактик тадбирларида, темир йўлга яқин жойлашган маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, фуқаролар ҳамда ишчилар ўртасида поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, темир йўлларда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, таркибида гиёҳванд моддаларини тарқалишини олдини олиш тўғрисида учрашувлар олиб борилиб тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилди. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Жиззах вилояти ТХТБ соҳа ходимлари томонидан "Темир йўлларда хавфсиз кун" "Қора дори 2024", "Хавфсиз йўналиш" профилактик тадбирлари юзасидан темир йўл яқинида яшовчи фуқароларнинг хонадонлари ўрганилиб, фуқароларга темир йўлларда хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг ҳамда бахтсиз ҳодисаларни барвақт олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди. Тадбир давомида, темир йўл яқинида чорва молларини боқиш қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, келгусида қайта ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тушунтирилди. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Тошкент минтақасида темир йўл ТХТБ "Кучлук" бекатидаги бўлинмаси ходимлари томонидан олиб борилаётган “Хавфсиз ҳудуд” тадбири юзасидан, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги Тўйтепа темир йўл бекати ишчилари ва бекатидаги башмаклар назорати бўйича профилактик суҳбатларлар ўтказилди. Шунингдек мазкур тадбир давомида ЎзР МЖтКнинг 113-моддаси 4-қисми бўйича ҳуқуқбузарлик содир этан фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. https://t.me/iivtransport
Показать все...
Перейти в архив постов