”Dori Market” дорихоналар тармоғи
🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси. 💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари 🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати ☎️ +99833 500 0303 Админ: @dorimarket_admin Оилангизга ғамхўрлик ©
Больше4 293
Подписчики
+124 часа
+37 дней
Нет данных30 дней
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Прирост подписчиков
Загрузка данных...
❓Нима учун бодом уйқу таблеткалари ўрнини боса олади?
▫️Биринчидан, у тўйимли, мазали ва уйқудан олдин ошқозон учун оғирлик қилмайди.
▫️Иккинчидан, бодомда уйқу гормони бўлган мелатонин кўп.
▫️Учинчидан, уни истеъмол қилиш кортизол даражасини пасайтиради. Тунги дам олиш сифатига ижобий таъсир қилиши илмий тажрибалар билан тасдиқланган.
☑️ Олимларнинг тавсияларига кўра, ётишдан бироз олдин 30 грамм бодом истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.
👍 1
📍Дори-дармонларни салқин жойда сақланг
💊Ишлаб чиқарувчилар кўпчилик дори-дармонларни 25 ° C дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган салқин жойда сақлашни тавсия қилади. Иссиқлик дориларнинг кимёвий таркибига ва шунинг учун уларнинг самарадорлигига таъсир қилиши мумкин.
💊 Агар сиз таблеткаларни ўзингиз билан олиб юришингиз керак бўлса, уларни сумкада сақланг, у эрда улар қуёш нурларидан панада бўлади ва машинада бўлгани каби қизиб кетмайди.
❤ 4
❓Агар узоқ вақт ухламасангиз нима содир бўлади?
⏰ Биринчи куни одамнинг диққати пасаяди ва озгина карахтлик ҳисси пайдо бўлади. 72 соатдан кейин диққат билан боғлиқ муаммолар ва оёқ-қўлларнинг титраши бошланади.
⏰ 5-кунда мия тикланиш учун вақти-вақти билан беихтиёр ўча бошлайди. Бу вақт ичида одам галлюцинацияларни бошдан кечириши мумкин.
⏰ Уйқусиз 7 кун Алцгеймер касаллигига ўхшаш аломатлар билан намоён бўлади. Бу мия ўтказувчанлигининг бузилиши билан боғлиқ.
👍 1
📍Бедана тухуми - кексалар учун энг фойдали маҳсулот
🥚Бедана тухуми кекса одамлар учун фойдали ҳисобланади, чунки улар таркибида Б гуруҳи витаминлари, жумладан Б12 мавжуд. Кўпинча унинг етишмаслиги анемияга сабаб бўлади.
🥚Бедана тухуми осон ҳазм бўладиган оқсил ва Д витаминининг яхши манбаи бўлиб, шунинг учун ҳам бу маҳсулот ошқозон-ичак тизимида тез-тез муаммоларга дуч келадиган кекса одамлар учун жуда фойдали. Д витамини эса кальцийнинг танадан чиқиб кетишининг олдини олади.
🥚Тухум нафақат суякларни мустаҳкамлайди, балки селен туфайли қалқонсимон без фаолиятини ҳам қўллаб-қувватлайди.
❓Буйрак тошини олдириш керакми?
💢 Аслини олганда, бундай пайтда операция қилдириш шарт эмас. Агар тошлар ўзини «кўрсатмаса», безовта қилмаса, бунга ҳожат йўқ.
✔️ Шунчаки, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб туринг.
Агар буйрагингизда оғриқ пайдо бўлса, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, дарҳол шифохонада ётиб даволанинг.
✅ Белгилар тезда ўтиб кетмаса, яхшиси тошни олдириб ташлаган маъқул.
👍 1
📍Туз юздаги қора нуқталарни кетказади
🔘 Юздаги қора нуқталарни қуйидагича кетказиш мумкин. Бунинг учун майда туз қўшилган совун кўпиги юзга мўл қилиб суртилади.
✅ 2-3 дақиқа шу ҳолатда қолдирилади ва илиқ сувда ювилади. Сўнгра совуқ сув билан ҳам чайиб олинади. Муолажа ҳафтада икки бор такрорлаб турилади.
👍 1
❓Тик оёқда ишлаш варикозга сабаб бўладими?
🟢 Агар оёқларингизда ҳали юлдузчали томирлар пайдо бўлмаган бўлса, тик оёқда кўп ишлашга тўғри келса, касалликнинг олдини олиш учун оёқни сиқиб турадиган эластик бинтлардан фойдаланинг. Агар касаллик ўзини «кўрсатган» бўлса, шифокор-флебологга учрашинг.
✔️ Иш вақтида оз бўлсада танаффус қилишни унутманг. Оз фурсат бўлса-да, оёқларни чўзиш, қон-томирларда қон айланишини яхшилайди. Ишдан сўнг оёқларни бошдан баландроққа кўтариб ётинг. Бу ҳам уларга дам беради, ҳам касалликнинг олдини олади.
📍Сизни заифлаштирадиган одатлар
🟢 Етарлича ухламаслик одати концентрация, кайфият ва меҳнат унумдорлигига салбий таъсир қилади. Сиз ўзингизни чарчаган ва кучсиз ҳис қиласиз.
🟢 Бирор ишни кейинга қўйиш одати бу сиздаги стресс ва хавотирни кучайтиради, бу эса узоқ муддат мотивация ва энергияни камайтиради.
🟢 Иш билан ўзингизни ортиқча банд қилиш одати - вазифалар рўйхатини қисқартиришга ҳаракат қилинг ва вақтингизни режалаштиринг.
👍 4