cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

࿘ཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཽཽོཽཻེ Marhabo Karimova Esanmurod qizi࿘ཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཱཽཽོཽཻེ

06.04.2020 👉Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari.Marhabo Karimovaning kanaliga Xush kelibsiz. Sizlarga ma'qul bõladi degan umiddamiz .Qashqadaryo viloyati, Kitob tumani Minjir qishloĝi👈 Murojat uchun Admin:👨‍💻 👉 @Toshpulatov_Xumoyun 👈

Больше
Рекламные посты
793
Подписчики
-124 часа
-117 дней
+2630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

05:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Отажоним, онажоним таъзимдаман. 🎤Холбека Бегалиева ижросида. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи. Каналимиздан узоклашменг 👇👇👇 https://telegram.me/joinchat/CACwEUERDHP6Ikw7PyuNDw
Показать все...
29.76 MB
👍 3🔥 3
Ёнингдаман жигарим. Кўзингда кўрмайин ғам, Ўзим бўлайин малҳам, Барига берай барҳам, Ёнингдаман жигарим. Бирдир бизнинг қонимиз, Гўё битта жонимиз, Қондош қадрдонимиз, Ёнингдаман жигарим. Йўлинг тусса оловлар, Ҳаётда кўп синовлар Хафа қилса бировлар, Ёнингдаман жигарим. Кўзин босганлар шира, Кўнглинг қилсалар хира, Ташлаб қўймайман сира, Ёнингдаман жигарим. Суянганинг бўламан, Ишонганинг бўламан, Сени яхши кўраман, Ёнингдаман жигарим. Бирдир ота онамиз, Доимо парвонамиз, Меҳрда ягонамиз, Ёнингдаман жигарим. Ўзим бўламан қалқон, Ёнингда бўлиб ҳар он, Қўлласин қодир Раҳмон, Ёнингдаман жигарим. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи. Каналимиз👇👇 @Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Показать все...
🔥 4👍 3 1
"Ёшлар ишлари агенрлиги" 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Қанотдир парвозда қушларга, Бош бўлар, эзгулик ишларга, Умидлар бағишлар ёшларга, "Ёшлар ишлари агентлиги". 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Беъминнат ёрдамин бермоқчи, Саховат ишларда етакчи, " Келажак касбларда" кўмакчи, Ёшлар ишлари агентлиги. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўксима, пулим йўқ, дема ҳеч, Орзўйинг ўшалар, эмас кеч, Она юрт, қўллайди, бўлиб куч, Ёшлар ишлари агентлиги. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Энг бахтли гўзал бу замондир, Ўқимоқ қанчага армондир, Ёшларга бу катта имкондир, Ёшлар ишлари агентлиги. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи. Қашқадарё вилояти, Китоб тумани, Минжир Аёқчи қишлоғи. "Боксчилар шоираси" унвони соҳибаси
Показать все...
7👍 2
🔥Қондошим жигарларим. Жондан азиз қондошим, Ишонганим сирдошим, Қалбда сўнмас қуёшим, Қондошим жигарларим. Керак пайти ёнимда, Меҳр жўшар қонимда, Юрагимда қалбимда, Қондошим жигарларим. Ота уйдир қадрдон, Онам ёпган иссиқ нон, Бизлар бир тану бир жон, Қондошим жигарларим. Меҳрин яшайман сезиб, Бахт уммонида кезиб, Улкан режалар тузиб, Қондошим жигарларим. Яхшиям сизлар борсиз, Ҳокисор беғуборсиз, Доим бўлинг ёруғ юз, Қондошим жигарларим. Меҳри мисоли уммон, Қўллаб туради ҳар он, Энг яқин дўст қадрдон, Қондошим жигарларим. Кулмайди ҳеч устидан, Итармайди кўксимдан, Яқинроқ чин дўстимдан, Қондошим жигарларим. Ота ҳовли ота уй, Райҳон таралар хушбўй Борсак бўлиб кетар тўй, Қондошим жигарларим. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи 🎤Феруза
Показать все...
QONDOSH JIGARLARIM 🎤FERUa IJROSIDA .mp32.15 MB
👍 4
Дунё Дунёга келдикми кетишимиз бор, Вақт соат етиб, тарк этишимиз бор. Оллоҳнинг инъоми инсонга умр, Бир кун чин манзилга етишимиз бор. Инсон ҳаётга бир бора келаркан, Умр шамол каби шошиб еларкан. Умрнинг жуда ҳам қисқа эканин, Кексайганда инсон англаб биларкан. Сувлар лойқаланса, тинади аста, Ким бой ким фақир, ким бемор хаста. Кўз очиб юмгунча сезмай қоламиз, Сочга оқ қировлар, қўнар бир пасда. Дунёга келдикми кетишимиз бор, Вақт соат етиб тарк этишимиз бор. Синовли дунёга синовга келдик, Бир кун чин манзилга етишимиз бор. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи @Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Показать все...
👍 8
🔥Нима қолади инсондан. Оғритиб кўпларни дилини, Синдирар умидин гулини, Заҳарга ботириб тилини, Азобдан юраклар толади, Инсондан айт нима қолади... Қанчалар иғволар тўқийди, Яхшилар кўзини чўқийди, Хиёнат йўлида ўқийди, Азобдан юраклар толади, Инсондан айт нима қолади... Хиёнат сувларин тотади, Пул учун виждонин сотади, Гуноҳлар ичида ётади, Азобдан юраклар толади, Инсондан айт нима қолади... Юраги кўмилиб ғаразга, Инсондай яшамас, бир озга, Сабабчи қанчалар аразга, Азобдан юраклар толади, Инсондан айт нима қолади... Эзгулик колсинда бизлардан, Мехр хам,акс этиб кўзлардан, Яхши деб, ёд этсин, излардан, Қалбларга эзгулик солади, Инсонлар яхшилик колади. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи 🎤Феруза
Показать все...
INSONSONDAN NIMA QOLADI🎤Feruza.mp32.26 MB
👍 10 3🔥 2
01:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўзбегим Алпомиши.Баходиржон билан илк бор учрашгандик ўшанда. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Дунё х,авас қилди хайратда, Забардастдир, темирдай муши. Бах,одирда кўрдим бир тимсол, У Ўзбекнинг мард Алпомиши. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Мардлик кўрдим, жасорат кўрдим, Омад бахтлар эсар сабодан. Қалбингдаги акс этди ўғлон, Отанг қутлар сени самодан. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўксимагин отанг чироғин, Сен порлатдинг, мангуга ёқиб... Қанча фахр, ғурурлар билан, Самолардан тургандир боқиб. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Мард ўғлондан келиб турибди, Алпомишнинг ўткир нафаси. Х,аяжонда кўзда ёш билан, Онасига келди х,авасим. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Омад бахтлар доим тилайман, Ғалабалар х,ар вақт ёр бўлсин. Ўзбекистон фахри ғурури, Бах,одирлар доим бор бўлсин. 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 ✍Марх,або Каримова Эсонмурод қизи.
Показать все...
5.93 MB
👍 7👏 7
Ошиқ йигит сўзлари. Илтимосга кўра ёзилди. Баҳоримиз қоплади хазон,     Иккимизга севгимиз армон, Қалбингдаман биламан ҳамон, Бахтли бўлгин менинг севгилим. Ортда қолди бахтиёр дамлар, Айирдида бизларни кимлар, Ишқ боғига ёғилди қумлар, Бахтли бўлгин менинг севгилим. Ўзга боғнинг энди сен гули, Ўзга ёрнинг сочи сумбули, Тақдиримиз айродир йўли, Бахтли бўлгин менинг севгилим. Боролмасман сени кўргани, Ҳаққим йўқдир хаёл сургани, Бахтли бўлсанг, бўлди бўлгани, Бахтли бўлгин менинг севгилим. ✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи Каналимиз👇👇 @Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Показать все...
👍 4
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.