cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Новдак" Жомеъ масжиди🌙

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Паркент тумани "Новдак" жомеъ масжидининг диний маърифий расмий канали. ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿

Больше
Рекламные посты
317
Подписчики
-224 часа
-27 дней
-330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

............................................... Жаннат хазиналаридан бир хазина Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга айтдилар: «Сиз “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимасини кўпроқ айтинг. Чунки у жаннат хазиналаридан бир хазинадир». Термизий ривояти. .......................................... Истиғфорнинг фазилати Нуҳ алайҳис саломнинг қавмларига айтган сўзларини Аллоҳ таоло айтади: فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّاراً {} يُرْسِلِ السَّمَاء عَلَيْكُم مِّدْرَاراً {} وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَاراً «Мен дедимки: “Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур. Ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур» (Нуҳ, 10,11,12). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Номаи аъмолида кўп истиғфорни топган бандага жаннат башорати бўлсин”. Ибн Можа ривояти. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким “Астағфируллоҳаллази ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм. Ва атувбу илайҳ” деса, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади». Термизий, Абу Довуд ва Ҳоким ривояти. https://t.me/novdak_masjidi_uz
Показать все...
01:58
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ажралишлар кўпайганлиги сабаби Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Показать все...
IMG_6755.MP410.37 MB
04:28
Видео недоступноПоказать в Telegram
Дадам буюрса-да намоз ўқимасам Қиёматда ким жавобгар бўлади? Muhammad Ayyub domla HOMIDOV ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉 @QuronQalbShifosi
Показать все...
dadam namozga buyursada oqimasam tg.mp45.56 MB
01:52
Видео недоступноПоказать в Telegram
☝️Ёлғон иймонсизликнинг аломати 🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 🤲ДУОЛАР МАКОНИГА УЛАНИНГ! 👇https://t.me/joinchat/AAAAAEIy-_ZdyAvDfgJnJw
Показать все...
ёлғон иймонсизлик аломати2.mp42.71 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#кун_эслатмаси Дуонинг арабча матни: اللَّهُمَّ مَتِّعْنَا بِأَسْمَاعِنَا وَأَبْصَارِنَا وَقُوَّتِنَا مَا أَحْيَيْتَنَا وَاجْعَلْهُ الْوَارِثَ مِنَّا Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Бизларни қулоқларимиз, қўлларимиз ва қувватимиз ила ҳаётда бардавом қилган чоғингда ҳузурлантиргин. Уни биздан ворис қилгин». Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ушбу дуоларни қилмасдан мажлисдан туришлари кам бўлар эди: «Аллоҳумма маттиънаа би асмааъинаа ва абсооринаа ва қувватинаа маа аҳйайтанаа важъалҳул ваариса миннаа». (Термизий ривояти) @quranuz_kanali Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 ЙИЛ 3 ИЮЛЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:10 ⏰ ҚУЁШ -    04:54 ⏰ ПЕШИН - 12:32 ⏰ АСР -        17:42 ⏰ ШОМ -      20:02 ⏰ ХУФТОН -21:42 Улашинг👇 https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Показать все...
Ҳумайд ибн Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Менга Зайнаб бинту Абу Салама ушбу уч ҳадиснинг хабарини берди. У: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдиларига отаси Абу Суфён вафот этган пайтда кирдим. У сариқ рангли аралаш ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб туриб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди». Зайнаб яна деди: «Кейин Зайнаб бинту Жаҳшнинг олдига акаси вафот этган пайтда кирдим. У хушбўй нарса опкелтирди ва ундан суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор маййит учун уч кундан ортиқ мотам тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ою ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим». Зайнаб яна деди: «Онам Умму Саламанинг «Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қизимнинг эри вафот этди. Унинг кўзи оғриб қолди, сурма суртса, майлими?» деди. «Йўқ», дедилар ва сўнгра: «Албатта, у (мотам) тўрт ою ўн кундир. деб жавоб бердилар. Бешовлари ривоят қилган. Умму Атия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биз бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам қилишдан наҳий қилинган эдик. Фақат эрга тўрт ою ўн кун эди. Сурма қўймас, хушбўй нарса суртмас, бўёқли кийим киймас эдик. Фақат асли бўялган кийим бўлса, бўлаверар эди. Батаҳқиқ, қачонки бирортамиз ҳайзидан пок бўлганда ғусл қилса, бир оз Азфор кустига рухсат берилган эди». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир. Шарҳ: Куст - хушбўйнинг бир тури бўлиб, нохуш ҳидларни кетказиш учун ишлатилади. Бу ерда Азфор деган жойдан олинадиган (келтириладиган) хушбўй зикр қилинган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
Показать все...
​​НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА ТАҲДИД БАЁНИ Баъзилар айтишди: “Кимки намозни ўз вақтида адо қилса, Аллоҳ таоло унга беш хислат билан ҳурмат кўрсатади: 1. Қийинчилик билан яшашликдан (фақирликдан) омонда қилади. 2. Қабр азобидан сақлайди. 3. Аллоҳ таоло ҳисоб-китобини ўнг томонидан беради. 4. Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтади. 5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради”. “Кимки намозга бепарво бўлса, Аллоҳ таоло 15 нарса билан азоблайди: бештаси шу дунёда, учтаси ўлим вақтида, учтаси қабрда, учтаси қабрдан чиқишликда. Дунёда бўладиганлари ушбулардир: 1. Умрининг баракаси кетади. 2. Унинг юзидан солиҳларнинг сиймоси ўчирилади (яъни, истарасиз бўлиб қолади). 3. Ҳар бир қилган амалининг умрига фойдаси бўлмайди. 4. Дуоси осмонга кўтарилмайди. 5. Солиҳларнинг дуосида унинг ҳаққи бўлмайди. Ўлим вақтидагилари эса қуйидагилардир: 1. У хор-зор бўлиб вафот этади. 2. Оч-наҳор ҳолида ўлади. 3. Чанқоқ ҳолида ўлади, агар дунё денгизларининг ҳаммаси билан суғорилса ҳам, чанқоғи босилмайди. Қабрда бўладиган азоблар ушбулардир: 1. Қабр унинг учун жуда ҳам тор бўлади, ҳаттоки қовурғалари бир-бирига киришиб кетади. 2. Қабрда олов ёнади ва у чўғининг устида кечаю кундуз тўлғаниб ётади. 3. Икки кўзи оловдан бўлган туксиз илон қабрда унга тажовуз қилади. Бу илоннинг исми Аш-Шужаъул Ақроъ (туксиз, қўрқмас) деб аталади. Тирноқлари темирдан бўлиб, илоннинг узунлиги бир кунлик йўл миқдорича бўлади. Овози худди гумбурлаган момақалдироқнинг товушига ўхшайди. Илон қабрдаги инсонга шундай дейди: “Мен Аш-Шужаъул Ақроъман. Сен бомдод намозини қазо қилганинг учун Раббим менга то қуёш чиққунча сени урмоқликка буюрди. Аср намозини қазо қилганинг учун қуёш ботгунча сени урмоқлигимга Раббим амр қилди”. Илон инсонни ҳар урганида, у етмиш зироъ ер қаърига кириб кетади. У қиёматгача мана шу ҳолида бардавом бўлади. “Фазоилул аъмол” китобидан. Дўстларингизга ҳам эслатинг! 👉 @QuronQalbShifosi
Показать все...

Ўтганларимиз ҳақларига дуо қилиб туришни унутмайлик. Аллоҳ таоло айтади: «Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, қалбимизда иймон келтирганларга нафрат солмагин, эй Роббимиз, албатта, сен шафқатли ва меҳрибонсан», дерлар. (Ояти каримада Ислом умматининг аввали билан охирини боғлаб турувчи ип намоён бўлмоқда. Кейин келган мусулмон авлоди, ким бўлишидан қатъий назар, ўзидан аввал ўлиб кетганларни яхшилик билан эслаб, уларнинг ҳақига хайрли дуолар қиладилар. Ўлганларни сўкиш, уларни хорлаш мусулмонларга муносиб иш эмас. Ислом умматининг ўлигию, тириги, аввалию охири бир хилда эъзозга лойиқдир.) Дунёдан ўтган барча мўмин-мусулмонларни, шу жумладан яқинларимизни ҳам Аллоҳ таоло раҳматига олсин, уларнинг гуноҳларини мағфират этиб, қабрларини мунаввар айласин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ таоло жаннатдаги бир солиҳ банданинг мақомини кўтаради. Шунда : “Эй Раббим, бу мақом мен учун қаердан?” деса, унга “Фарзандингни сенга истиғфор айтганлиги туфайли” дейилади” деганлар". (Ибн Можа ривояти, саҳиҳ ҳадис). https://t.me/novdak_masjidi_uz
Показать все...
"Новдак" Жомеъ масжиди🌙

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Паркент тумани "Новдак" жомеъ масжидининг диний маърифий расмий канали. ✿°• ┈┈┈••ৡ❀ৡ• ┈┈┈•°✿

Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.