cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

Больше
Рекламные посты
702
Подписчики
-324 часа
-117 дней
-2630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Мукофотлаш. Янги Меҳнат кодексининг 252-моддаси бўйича мукофотлаш 2 турга бўлинмоқда дўстлар. Биринчиси, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот. Бу ходимни олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир (масалан, ойлик, чораклик, йиллик мукофотлар кабилар). Иккинчиси, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот. Бу бир марталик ҳусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир. ☝️Иш берувчилар, айниқса, бухгалтерлар, юристлар ва кадровиклар ўртасида мукофотлаш темаси интизомий жазоси бор ходимлар масаласида доим актуал бўлиб келган. Янги Меҳнат кодексининг 299-моддасига асосан интизомий жазоси амалда бўлган ходимларни мукофотлаш масаласи қуйидагича ҳал этилади: мукофотнинг биринчи тури, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади. Яъни, корхонанинг мукофотлашга оид ички ҳужжатларида интизомий жазоси амалда бўлган ходимларга берилмайди дейилган бўлса, бу мукофот тури берилмайди, аксинча, ички ҳужжатларда чеклов ўрнатилмаган бўлса берилиши керак; ➖мукофотнинг иккинчи тури, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
Показать все...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
#Кадровик Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Показать все...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

👍 1
⚡️Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м). Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади. Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади. Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган. Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм). Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади. ❗️Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
Показать все...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
Соатбай асосда дарс берганлар учун таътил пули тўланмайди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 3-2019, 19-ққ ва 15-2019-ққ-сон қарори билан тасдиқланган "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. Яъни ҳодим соатбай ҳақ олаётганда шу ҳақнинг ичида таътил пули ҳам бўлади дегани. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
Показать все...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
❗️Ҳаётнинг 14 ҳикмати 1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи. 2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон. 3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик. 4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад. 5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш. 6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик. 7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл. 10. Энг катта жудолик – умидсизлик. 11. Энг катта қарз – самимий туйғулар. 12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик. 13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик. 14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар. Bo'stonliq tumani ta'lim va fan kasaba uyushmalari rasmiy kanali 👇👇👇 https://t.me/KasabaBust2023
Показать все...
Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali

Bo'stonliq tumani ta'lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi rasmiy kanali Admin @Elyor708

👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
❗️Ҳаётнинг 14 ҳикмати 1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи. 2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон. 3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик. 4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад. 5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш. 6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик. 7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш. 8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ. 9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл. 10. Энг катта жудолик – умидсизлик. 11. Энг катта қарз – самимий туйғулар. 12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик. 13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик. 14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар. 👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Показать все...
❗️Ушбу қарор иловасининг 3-боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга киради. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Показать все...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

⚡️Педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган чет тили сертификатлар рўйхати тасдиқланди: ТКТ ва ТESOL ҳам рўйхатда бор Таълим вазирликларининг Aдлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилган (29.05.2024 №3515) янги қарорининг 3-бобида педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди ✅ Рўйхатга ТКТ ва ТЕSOL сертификатлари ҳам киритилган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглардан ТКТ, ТЕSOL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари SEFR тизимининг Б2 сертификати билан биргаликда қабул қилинади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглари учун устама белгиланган тартибда тўланади Барча ТЕSОL, ТЕFL, ТЕSL сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Показать все...
Президент Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича топшириқ берди. Меҳнат кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади: ➖бошқа ходимга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан тахдид қилаётган ходимни иш берувчи ташаббуси билан бошқа доимий ишга ўтказиш ёхуд иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш; ➖меҳнат жараёнидаги тазйиқ ва зўравонликни ҳамда ушбу ҳолатлар юзасидан кўрилган чораларни идоравий одоб-ахлоқ комиссиясида ёки касаба уюшмаси вакили иштирокида баённома тузган ҳолда батафсил муҳокама қилиш; ➖календарь йили давомида ҳимоя ордеридан фойдаланган ходимга ўзининг руҳий-эмоционал ҳолатини тиклаш учун асосий меҳнат таътили билан баргаликда иш ҳақи сақланган ҳолда 10 кундан иборат қўшимча меҳнат таътили бериш. Мазкур ташаббус Президентнинг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган. ®generalissimus_uzb @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Показать все...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

👍 3