cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ADABIYOT UMMONI

Адабиёт уммони кеча ва бугуннинг қайноқ адабий жараёнини талқин этгувчи канал Мурожаат учун @sadoqat_hamrayeva0704 ва @Muhabbatkuychisi1

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
164
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Ассалом алайкум! Янгиланиш, яшариш айёми - Наврўз муборак!
Показать все...
Показать все...
АДАБИЙ ЖАРАЁН

Adabiy jarayonda biz bilan birga bo'ling! Kanalimiz👉 t.me/AmirXudoyberdiyev

Repost from UMMONDAN TOMCHI
00:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
Дўрмонда ёмғир
Показать все...
6.99 MB
Repost from N/a
АДАБИЁТ САБОҚЛАРИ 40-дарс: Эпиграф Эпиграф (юн. ерщгарЬе — ёзув) — адабий асар сарлавҳасидан сўнг ёки унинг қисми ёхуд бобининг бошланишида ёзиб қўйиладиган кўчирма, ибора, мақол, матал, халқ қўшиғидан парча ва бошқалар. Эпиграф, одатда, асарда ёхуд унинг бирор қисмида, бобида ифодаланадиган мазмунга алоқадор бўлади, унгағоявий йўналиш беради. Эпиг¬раф қисқа, содда, аммо афористик руҳда бўлади. У асар ғоясини ишонарли қилиб очишда муаллифга қўл келади. Эпиграф ўз вазифасига кўраасар номи(сарлавҳаси)га ўхшаб кетади — уларнинг ҳар иккаласи ҳам асарга ғоявий-эмоционал руҳ бахш этади, асар мавзуи ва ғоясини аниқлашга кўмак беради. Масалан, Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикоясида “Отнинг ўлими — итнинг байрами” мақоли эпиг¬раф қилиб келтирилган. Бу мақол асар ғоявий йўналишини аниқлайди — камбағал деҳқон Қобил бобо ўгирланган ола ҳўкизини топишда элликбоши, амин, приставлардан мадад сўраганда амалдорлар, биринчидан, чолнинг “терисигача шилиб оладилар”, иккинчидан, чолнинг соддалиги устидан мазах қилиб куладилар (чолга ёрдам беришни хаёлларига ҳам келтирмайдилар). “Отнинг ўлими” (Қобил бобонинг фожиаси), “итнинг байрами” (амалдорларнинг чол устидан кулишлари — уни баттар чоҳга тортишлари) — мана шундан иборат. Шунингдек, “Бемор”да “Осмон йироқ, ер қаттиқ”, “Тўйда аза”да “Зўри беҳуда миён мешиканад”, “Анор”да: Уйлар тўла нон, оч-наҳорим болам, Ариқлар тула сув, ташнаи зорим болам”, “Кеча ва кундуз”да “Ҳамал келди, амал келди”, “Тўй”да “Наҳотки киши шундай хушчақчақ оламдан кетса”. (Лер¬монтов), “Йиллар”да “Ўтди умрим воҳдариғ...”, “Қизлар”да “Тойчалар кишнашади, от бўлдим деб, келинлар йиғлашади, ёт бўлдим деб”, “Башорат”да “Ола қарға қағ эгади, ўз вақтини чоғ этади”, “Ёрқиной”да Водийи ваҳдат ҳақиқатда мақоми ишкдир, Ким мушаххас ўлмас ул водийда султондин гадо (Фузулий). каби эпиграфлар мағзи чақиб кўрилса, уларда олам-олам маъно борлиги билинади ва улар, биринчи навбатда, асарлар ғояси билан узвий боғлиқлиги учун китобхон ёдида мустаҳкам сақланиб қоладилар. Бундан кўринадики, ўринли ишлатилган эпиграф асар композициясида муҳим аҳамият касб этар экан. Аммо бун¬дан ҳар бир асарда эпиграф бўлишини талаб қилиш нотўғридир. Чунки, эпиграф ишлатиш ёки ишлатмаслик ёзувчининг ниятига, хоҳишига, услубига боғлиқ эркин ижодий ишдир.
Показать все...
Repost from N/a
АДАБИЁТ САБОҚЛАРИ 41-дарс: Лирик кириш, чекиниш ва хотима. Адабий асарда биз воқеаларнинг тасвири ва баёнидан ташқари яна ёзувчининг ўз мулоҳазаларини, кечинмаларини ҳам учратамиз. Бирор воқеа муносабати билан ёзувчининг ўзи бирмунча фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтади. Одатда, бундай пайтда воқеа ривожини тасвирлаш вақтинча “тормозланади”. Муаллифнинг асарда тасвирланаётган воқеалар, муаммолар ва кишилар ҳақидаги алоҳида фикр-мулоҳазалари ва кечинмалари лирик усул (кириш, чекиниш, хотима)да баён этилиши мумкин. Бундай лирик усуллар, асосан, эпик ва лирик-эпик асарда кўпроқ учрайди. Масалан, Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидаги деярли ҳар бир бобда лирик усул қўлланилган. Масалан, Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонида Фарҳоднинг Ширинни ахтариб, ғам-ташвиш тортиб юрганини тасвирлаб келиб, шундай лирик чекиниш қилади: Кетур соқи, манга ул лаъли рангин! Ки тушти ғам юки кўнглумга сангин. Анингдек майки чун оғзимға еткай, Ичимда дарду ғам тошин эриткай. Шоир Ҳамид Олимжоннинг “Зайнаб ва Омон” поэмасида лирик усулнинг ҳар учала кўриниши ҳам учрайди: СўЙлаб берай Зайнаб ва Омон Севгисидан бир янги достон. (лирик кириш) Одам зоти дунёдаки бор Унинг бир муҳаббатдир ёр. (лирик чекиниш) Олам сари сочиб янги онг, Секин-секин ёришарди тонг. (Лирик хотим а) Одатда, лирик кириш — асар бошида, лирик чекиниш — асар ичида ва лирик хотима — асар охирида келади. Умуман лирик усуллар асарда ранг-баранг вазифани ўтайди. Шу восита орқали муаллиф персонажлар билан китобхонларни таништиради, уларни тавсифлайди, хатти-ҳаракатлари ва ҳолатини баҳолайди. Баъзан лирик усулда ўз асарининг характерини, вазифаларини баён қилиш мумкин. Кисқаси бундай лирик усуллар асар мазмунини чуқурлаштиришга, қаҳрамонларни таъриф-тавсиф қилишга, уларни тўгри тушунишимизга яқиндан ёрдам беради.
Показать все...
Repost from N/a
Романнинг барча бўлаклари Мирзо Анвар ва Раъно образлари воситасида боғланган. “Қутлуғ қон” романи композицияси ўн саккиз боб(ҳар бир боб уч-беш қисм)дан таркиб топган. Боблар ва қисмлар Йўлчи образи орқали бир-бирига пайвандланган. Демак, Нехқадам-Раҳимдод, Эргаш, Ҳасан, Улуғбек, Абдуллатиф, Отабек, Кумуш биби, Анвар, Раъно, Йўлчи — бир жилдли романларнинг бош қаҳрамонлари — асар бош ғоясини ифодаловчи образлар композиция маркази вазифасини ўтаган. Драматик асар композицияси ҳам ўзига хос. “Ёрқиной” афсонавий томошасининг композицияси олти парда (би¬ринчи парда ўн мажлисдан, иккинчи парда саккиз мажлисдан, учинчи парда ўн мажлисдан, тўртинчи парда йи¬гирма икки мажлисдан, бешинчи парда ўн уч мажлисдан, олтинчи парда саккиз мажлис)дан иборат бўлиб, буларнинг марказида Ёрқиной ва Пўлат образлари туради. “Али¬шер Навоий” драмаси композицияси беш парда, ўн кўринишдан иборат. Барча' парда ва кўринишларни бир-бирларига боғловчи қудратли куч — композиция маркази — Алишер Навоий образидир... 3. Бадиий асар бўлаклари ва унсурлари, деталлари ва тафсилотлари, тасвир воситаларининг му ал лиф ниятига мувофиқлиги. Санъат асаридаги ҳар бир деталь, эпизод, воқеа, манзара ва образ, тасвир воситалари ёзувчининг ғоявий-бадиий ниятига хизмат қилдирилади. Асар организмида муаллифнинг муайян мақсадига хизмат қилмайдиган бирорта ҳам нарса бўлмаслиги лозим. Барча унсурлар асар тўқимасида ўз ўрни ва вазифасига эга бўлади. Уларнинг ўрнини алмаштириш, олиб ташлаш ёхуд янги нарсани киритиш мумкин эмас. Агар шундай қилинса, асар композицияси бузилади, бадиийликка зиён етади. Шу сабабли бадиий асар тўқимасини ниҳоятда нозик ва мураккаб механизмга ўхшатиш мумкин. Масалан, Ғафур Ғуломнинг “Ҳийлаи шаръий”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Майиз емаган хотин”, Асқад Мухторнинт “Қорақалпоқ қиссаси” каби асарларининг архитектоникасида бирорта ҳам ортиқча ёки кам деталь йўқ. “Анор” ҳикоясидаги “анор”, “Ўғри” ҳикоясидаги “олаҳўкиз”, “Отелло” трагедиясидаги “рўмолча”, “Бемор” ҳикоясидаги беш яшар қизчанинг ўлим тўшагида ётган онасини “худоё аямди дайдига даво бейгин...” деб дуо қилиши, “Зайнаб ва Омон” поэмасидаги “бешик кетди” деталларига мутлақо тегиб бўлмайди. Агар шу деталлар олиб ташланса борми — шу асарлардан ном-нишон қолмайди. Бундай асарлардаги ҳар бир деталь, унсур, тас¬вир воситаси муаллифнинг ғоявий-бадиий ниятига тўла мувофиқлиги билан аҳамиятлидир. 4. Асар персонажларининг ягона тизимга уюштирилиши. Чинакам санъат асарида персонажлар ягона тизимга уюштирилади ва бадиий ғояни ифодалашдаги вазифаларига қараб бадиий сюжетдан ўрин олади. Бу ўринда машҳур рус ёзувчиси А.П.Чеховнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиздир: “қаҳрамонлар... ичидан фақат биттасини танлайсан — эрми, хотинми — уни маълум бир ҳолатга солиб, фақат уни тасвирлайсан, таъкидлайсан, бошқалар эса унга фон вазифасини адо этган ҳолда асарнинг барча жойларига сочилади. Бош қаҳрамон гўё ой, бошқа образлар ой атрофидаги майда юлдузлар...”1 Чунончи, Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикояси образлари тизимини Сотиболди, унинг бемор хотини, қизча, Абдуғанибой, қўшни кампир ташш этади. Шулардан фақат Сотиболди образи ҳикоя марказида туради, қолганлари эса унинг фожиасини очишга кўмаклашади. Ҳикоядан кузатилган мақсад — Сотиболди тоифасидаги камбағалларнинг ўтмишда фожиавий ҳаёт кечирганлигини кўрсатиш. Шу ният Сотиболди образида мужассамлаштирилган. Асар композицияси мана шу мақсадга хизмат қилдирилган. 5. Тасвирда меъёр. Санъаткор тасвир жараёнида нималарни батафсил, нималарни қисқа кўрсатишни жуда яхши билади. Бу ўринда асар бош қаҳрамонларигина муфассал тасвирланиши ва эпизодик образлар эса энг зарур пайтдагина қисқача акс эттирилиши лозимлигини таъкидлашимиз керак. Масалан, шоир Ҳамид Олимжон “Зайнаб ва Омон” поэмасида Зайнаб, Омон, Собир, Анор хола, Ҳури каби образлар тасвирига ғоявий-бадиий ниятидан келиб чиқиб ёндашганини кўрамиз. Шунинг оқибатида асар архитектоникасида яхлитлилик вужудга келган.
Показать все...
Repost from N/a
АДАБИЁТ САБОҚЛАРИ 39-дарс: Композиция тамойиллари Назарий адабиётларда реалистик асар композициясини тавсифловчи бир неча тамойиллар борлиги кўрсатилган. Чунончи, таниқли адабиётшунос олим М.Қўшжонов тадқиқотларида бу масалага алоҳида эътибор берилган1. Биз бу ўринда композиция тамойилларидан баъзи бирлари устидагина қисқа-қисқа тўхталиб ўтиш билан чекланамиз, холос. 1. Композиция маркази — реалистик асар композициясининг қалби. Ҳар бир адабий асар ўз композициясига эга бўлганидек, ҳар бир композиция ҳам ўз марказига эга бўла¬ди. Ҳар бир асарнинг гоявий йўналиши — бош ғояси — шу асар композициясини уюштирувчи куч — композиция марказидир. Масалан, инқилоб арафасида Туркистонда оддий ўзбек меҳнаткашларининг муайян тарихий шароитда — вазият тақозоси билан ўз-ўзини англаши, эрк ва бахт учун, озодлик учун курашга отланиши — “Қутлуғ қон” романининг бош ғояси — шу асар композициясининг марказини ҳам ташкил этади. Барча унсурлар, тасвир воситалари, боблар, деталлар, образлар, манзаралар, тафсилотлар мана шу композиция маркази тақозоси билан асар тўқимасидан жой олган. Натижада романнинг мукаммал композицияси вужудга келган. 2. Асар бўлакларининг ўзаро жойлашиш тартиби. Одатда, лирик шеър банд ва қисмлардан ташкил топса, эпик асар манзара, эпизод, воқеа, боб, қисм, бўлим, том (жилд)лардан тузилади; драматик асар эса саҳнабоп пардалар, кўринишлар, мажлислардан таркиб топади. Бадиий асарнинг мана шундай бўлаклари композиция маркази тақо¬зоси билан олдинма-кетин жойлаштирилади, улар ҳам ички, ҳам ташқи жиҳатдан бир-бирига узвий боғлаб берилади. Натижада асар тўқимасида яхлитлик, бир бутунлик — композиция вужудга келади. Масалан, шоир Абдулла Ориповнинг “Тафаккур монологи” шеъри уч қисм (биринчи қисмда тўрт байт, иккинчи қисмда саккиз байт, учинчи қисмда тўрт байт — жами ўн олти байт — ўттиз икки мисра)дан иборат. Ҳар учала қисм (лирик қаҳрамон воситасида) мантиқан бир-бирига боғланиб, шеър композициясини вужудга келтирган; “Ўғри” ҳикоясида бош қаҳра¬мон — Қобил бобо ҳаётидан кичик-кичик уч лавҳа (Қобил бобо — элликбоши, Қобил бобо — амин, Қобил бобо — пристав-тилмоч) учрашувлари чизилган. Мана шу уч лавҳада кекса деҳқон — Қобил бобо фожиаси ўзининг бутун даҳшатлари билан очилган. Қобил бобо воситасида бирбирига боғланган лавҳалар ҳикоя композициясини таш¬кил этган. Повестнинг композицияси бундан бошқачароқ. Роман композицияси эса бутунлай бошқача: “Машъал”, “Қутлуғ қон” ва “Улуғ йўл”, “Фарғона тонг отгунча”, “Илдизлар ва япроқлар” каби романлар композицияси икки жидд(том)дан таркиб топган бўлиб, булар “роман-диология” деб юритилади. “Уфқ” сингари композицияси уч жилддан таркиб топган романлар борки, булар “роман-три¬логия”, “Уруш ва тинчлик” ва “Тинч Дон” сингари тўрт ва ундан ортиқ жилддан ташкил топган композицияли романлар ҳам бўладики, бундай романлар “роман-тетрало¬гия” деб юритилади. Ҳатто, бир жилдлик романлар композицияси ҳам ранг-баранг бўлади; “Қуллар” романи композицияси беш бўлимдан таркиб топган — биринчи бўлим йигирма қисм, иккинчи бўлим олти қисм, учинчи бўлим ўн уч қисм, тўртинчи бўлим ўн икки қисм ва бешинчи бўлим йигирма қисмдан таркиб топган. Романнинг беш бўлим ва олтмиш беш қисми қулларнинг уч авлоди (“Раҳимдод, Эргаш, Ҳасан) вакиллари образлари воситасида бир-бирига боғланиб, яхлит композицияни вужудга келтирган. “Улугбек хазинаси” романи композицияси икки қисм (биринчи қисм ўн олти, иккинчи қисм йигирма етти бўлак)дан таркиб топган. Бундай қисм ва бўлаклар Улуғбек ва Абдуллатиф образлари воситасида боғланган. “Ўтган кунлар” романи композицияси “Ёзувчидан” (ўзига хос пролог), уч бўлим (биринчи бўлим йигирма уч қисм, ик¬кинчи бўлим ўн етти қисм, учинчи бўлим ўн етти қисм) ва “Ёзувчидан” (ўзига хос эпилог)дан таркиб топган. Романдаги бўлим, қисм, пролог ва эпилогларни бир-бирига боғловчи куч — Отабек ва Кумуш биби образларидир. “Меҳробдан чаён” романи композицияси “Романнинг мавзуи тўғрисида (ўзига хос пролог), эллик етти боб (муаллиф боб деб атамаган бўлса-да) ва “Мирзо Анварнинг кейинги ҳаёти тўғрисида” деб номланган хотима(эпилог)дан таркиб топ¬ган.
Показать все...
Repost from N/a
АДАБИЁТ САБОҚЛАРИ 38-дарс: АДАБИЙ АСАР КОМПОЗИЦИЯСИ Композиция (лот. сотрозйю — Композиция ҳақида тузиб чиқиш, тартибга солиш) — тушунча аниқ ғоявий-бадиий ният тақозосига кўра бадиий унсурларнинг асар тўқимасидан жой олиши, асар қисмлари, боблари ва эпизодларининг ўринлашиш тартиби, образларнинг бир тизимига уюшуви, уларнинг ўзаро муомала-муносабатларининг ифодаланиш тарзи, тасвир воситаларининг муайян мақсадга хизмат қилиши, тасвирда мувофиқлик ва меъёрдир. Қисқаси, композиция ёзувчи нияти асосида асар бадиий тўқимасининг тузилиши. Илмий адабиётларда баъзан “архитектоника” атамаси “композиция” атамасининг эквиваленти сифатида ҳам қўлланилади. Маълумки, табиат ва жамиятдаги предметлар ҳам ўзига хос тузилишга эга. Чунончи, боғбон муайян мақсад билан кўчат ўтказиш жараёнида ерга аниқ шакл беради ёки бинокор ўзи қураётган бинонинг ташқи кўринишини ҳам диққат марказида тутади. Шунингдек, маиший, уй-рўзғор буюмлари ҳам маълум шаклда бўлади. Ана шу шакл буюмларнинг ўзига хос композициясидир. Бадиий ижод жараёни ҳам худди шундай: ҳар қандай санъат асари ўз қурилмасига, яъни композициясига эга бўлади. Шусиз санъат асарини тасаввур қилиб бўлмайди. Демак, композиция ижод жараёнида ҳаётни бадиий ифодалашнинг муҳим воситаларидан, санъат асарининг зарур унсурларидан биридир. Композиция бадиий асарнинг зарур унсури эканлигини, даставвал, унинг сюжет билан узвий боғлиқлигида кўрамиз. Юқорида сюжетнинг асосий ва қўшимча унсурларини кўздан кечирган эдик, бу ўринда сюжет унсурларининг ўзаро боғланиш тартиби хусусида қисқагина тўхталиб ўтайлик. Чунки, сюжет унсурларининг муайян мақсадда бирбири билан бирикуви композиция ҳодисасидир. Бадиий ижод жараёнида шундай асарлар ҳам бўладики, уларнинг сюжета: экспозиция, тугун, воқеа ривожи, кульминация, ечим тартибида тузилади (“Қутлуғ қон”). Бошқа бир хил асарлар ҳам борки, уларнинг сюжети: ту¬гун, экспозиция, воқеа ривожи, кульминация, ечим асосида бўлади (“Қўшчинор чироклари”). Баъзан бадиий асар тўқимасида сюжетнинг асосий унсурларидан ташқари: про¬лог ва эпилоглар ҳам берилади (“Равшан ва Зулхумор”). Айрим асарлар тўқимасида сюжет унсурларининг баъзилари туширилиб қолдирилиши ёхуд яна бошқачароқ схемада жойлаштарилиши ҳам мумкин. Шунга кўра, ёзувчи бундай композиция схемаларига бефарқ қарай олмайди. Ижодкор шундай схемаларни танлаши керакки, улар, албатта, асарни чинакам санъат даражасига кўтаришга имкон берсин. Шунингдек, асар тўқимасида сарлавҳа, эпиг¬раф, лирик чекиниш, қистирма эпизод, пейзаж, интерьер (уй-жой...) каби сюжетдан ташқари унсурлар (композиция воситалари) ҳам бўладики, уларнинг ўзаро жойланиш тар¬тиби ҳам композиция ҳодисасидир. Композиция бадиий унсур сифатида тасвирланаётган ҳаёт қонунияти, ёзувчи дунёқараши, бадиий метод ва ус* луб, ғоявий-бадиий ният, адабий турлар ва жанрлар табиати билан тавсифланади. Шунга кура, ҳар бир санъат асарининг ўзига хос композицияси бўлади. Чунончи, лирик асар композицияси драматик асар композициясидан, драматик асар композицияси эпик асар композициясидан ажралиб туради. Ф.Энгельснингуқтиришича, лирик асар композицияси уч таркибий қисмдан иборат бўлади: биринчи қисмда бош ғоя, асосий фикр ифодаланади (тезис); иккинчи қисмда ёрдамчи ғоялар, қўшимча лавҳалар билан бош ғоя кенгайтирилади, чуқурлаштирилади, асосланилади (антитезис) ва, ниҳоят, учинчи қисмда фикр ва туйғулар доираси якунланади, бош ғоя хулосаланади (синтез). Шоир Ғафур Ғуломнинг “Йигитларга” шеърининг композициясига мана шу нуқтаи назардан қаралса, қуйидаги манзара ойдинлашади: “Йигитларга” шеъри еттита тўртлик (мураббаъ) банд(йигирма саккиз мисра)дан иборат. Шеър бандлари уч қисм (тезис, антитезис ва синтез)га ажратиб ўрганилади. Шеърнинг тезис қисми — биринчи банд; ан¬титезис қисми — 2-6 бандлар ва синтез қисми — еттинчи банд. Шеърнинг тезиси: Йигитлар халқларнинг мақтови — курки, Наслнинг жавҳари, давлат таянчи, Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби, Элнинг гуркираши, файзи, қувончи. Мана антитезис қисми: Йигит омой бўлса, хавфу хатар йўқ, Қалқон бор: қалъа бут, қўрғон саломат, Қизлар кулгусида авжу даромад, Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.
Показать все...
Repost from N/a
Макон ва замон ҳақида гап кетганда яна шу нарсани ҳам эслаш жоизки, қаламга олинган воқеа-ҳодисалар юз берган ёхуд юз бериши муқаррар бўлган макон(жой) тарихан аниқ (Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хива, Қўқон, Марғилон, Андижон, Жиззах...) бўлиши, баъзан тўқима ном (Шаҳрихон каби) бўлиши ҳам мумкин. Агар асарда тасвир этилган воқеа-ҳодисалар юз бериши мумкин бўлган макон номи тўқима бўлса ҳам унда барибир конкрет бир макон белгилари сингдириб юборилади... Яна бир гап. Реалистик асар воқеалари бир маконда юз бериши ҳам, турли жойларда содир бўлиши ҳам мумкин. Чунончи, “Туғилиш” романи воқеалари, асосан, бир жойда — Бекобод шаҳрида юз берган, “Чинор” романи воқеа¬лари эса Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва қишлоқларида, Қорақалпоғистонда юз беради. Умуман, бадиий сюжет воқеаларининг бир маконда ёхуд турли жойларда юз бериши — муаллифнинг эстетик-ғоявий нияти ва қаҳрамон характери мантиқига боғлиқ бўлган ижодий ишдир. Шунингдек “замон”нинг қанча вақгни ўзига қамраб олиши ҳам муаллифнинг ижодий ниятидан келиб чиқади. Адабий асар сюжет воқеалари бир ёки бир неча йиллар ва, ҳатто, бир кунда содир бўлиши ҳам мумкин. Чунончи, Ч.Айтматовнинг “Асрларга татигулик кун” асарида бош қаҳрамонҳаётининг, асосан, бир кунида юз бериши муқаррар бўлган воқеа-ҳодисалар қаламга олинган, “Қутлуғ қон”да 1912— 1916 йилларда юз берган ҳодисалар кўрсатилган; “Қуллар” романида эса 1825—1933 йилларда (юз йилдан ортиқ) со¬дир бўлган воқеа-ҳодисалар тасвирланади. Яна бир гап. Реалистик асар сюжетида бош қаҳрамон ҳаётидан олинган бир кун, бир йил ёхуд бир неча йил ва, ҳатго, икки-уч авлод тасвир этилиши ҳам мумкин. Масалан, Чингиз Айт¬матов “Асрларга татигулик кун” романида бош қаҳрамон ҳаётидан танлаб олинган бир кунлик воқеа-ҳодисалар тасвири билан чекланган бўлса, “Қутлуғ қон” да Ой бек бош қаҳрамон — Йўлчи ҳаётида 1912—1916 йилларда юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни қаламга олади. Ёзувчи Парда Турсун “Ўқитувчи” романида бош қаҳрамон Холмуроднинг туғилган кунидан бошлаб умрининг охиригача юз берган воқеаларни кўрсатади. “Навоий” романида ёзув¬чи бош қаҳрамоннинг ҳаёт йўлини тўлиқ акс эттирмайди, балки Алишер Навоий ҳаёт йўлининг бир бўлаги(шоир ҳаётанинг драматизмга ва воқеа-ҳодисаларга бой қисми — Алишер Навоийнинг Самарқанддан Ҳиротга — Султон Ҳусайн Бойқаро ҳузурига қайтишидан бошлаб, ҳукмдорлик, вазирлик, бош вазирлик, ҳокимлик даврларида кечган воқеа-ҳодисаларни қаламга олади. “Қуллар” романида ёзувчи Садриддин Айний бош қаҳрамон — қулларнинг уч авлоди (Некқадам — Раҳимдод, Гуландом, Фарҳод — биринчи авлод; Эргаш, Қулмурод, Муҳаббат — иккинчи авлод; Ҳасан — учинчи авлод) вакиллари образларини яратган — улар ҳаётларида юз берган асосий воқеа-ҳодисалар¬ни сюжетга асос қилиб олган. Лирик асарларда макон ва замон (эпик ва драматик асарлардагидек) кенг кўлам ва миқёсда тасвир этилмайди, балки лирик қаҳрамоннинг ҳистуйғуларига чуқур сингдириб юборилади. Бундай асарлардаги замон ва маконни фақат ҳис этиш мумкин, холос.
Показать все...
Repost from N/a
Йигитлик умрининг бир кўкламига Бир бутун замонни алишсанг арзир. Арзир, ўз йигитининг қадами учун Замонлар, кўкламлар бўлса мунтазир. Шеърнинг еттинчи банди — синтез: Атомлар қуввати пок қалбингизда Жаҳон, замон, халқлар, Ватан вадавлат Сизга таянади, сиздир посбон Негаки, биринчи бандда асосий фикр — йигитлар халқларнинг курки, давлат таянчи деган фикр шиор тарзида ифода этилган — ҳали бу фикр исботланганича йўқ. Бундан кейинги бандларда эса шу асосий фикр турли жиҳатдан изоҳланади, чуқурлаштирилади, асосланилади: иккинчи бандда — йигит омон бўлса хавфу хатар бўлмаслиги, учинчи бандда — йигитлик — инсон умрининг кўклами эканлиги, тўртинчи бандда — йигитнинг расо қомати оталар қаддига асо эканлиги, бешинчи бандда — йигит она юрт иқболи учун жон тиккан зотлиги, олтинчи бандда — йи-гитлар Ватан халоскори эканлиги ифодаланган — шу тарзда 2-6 бандларда йигитлар халқларнинг кўрки деган ғоя пешма-пеш очила борган, асосланган (антитезис). Ниҳоят, еттинчи бандда юқоридаги фикр-туйғулар доираси — пок қалбида атом қуввати бўлган йигитлар Ватан, эл-юрт таянчи, посбони эканлиги ифода этилган (синтез-хулоса). “Ўғри” ҳикоясининг композицияси ҳам ўзига хос. Аб¬дулла Қаҳҳор ҳикояда кичик-кичик бадиий лавҳалар (Қобил бобо — элликбоши, Қобил бобо — амин, Қобил бобо — пристав-тилмоч...) тузиб, уларни бош қаҳрамон — Қо¬бил бобо фожиаси (бисотида бор-йўғи биргина ола ҳўкизини ҳам ўғирлатиб элликбоши, амин ва приставларга пора бериб, улардан ўғирланган хўкизини топишда кўмак сўраган Қобил бобонинг аччиқ тақдири — унинг Эгамберди пахтафурушга батрак бўлиб қолиши)ни очадиган даражада усталик билан жойлаштирилган. Ҳикоядаги манзарачалар ҳам, реалистик деталлар ҳам, конфликт ҳам, сюжет ҳам, оҳанг ҳам, персонажлар ҳам Қобил бобо фожиасини ифодалашга бўйсундирилган. Бу ёзувчининг ҳикоя композициясини санъаткорона ишлаганлигидан гувоҳлик беради. Ғафур Ғуломнинг “Йигитларга” шеъри ва Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикояси композицияси ҳақидаги фикр-мулоҳазаларимиздан англашиларлики, композиция, биринчидан, шунчаки ташқи кўриниш — шакл ҳодисасигина бўлиб қолмасдан, айни чоқда, мазмунни ифодаловчи мазмунли шакл ҳодисаси бўлса, иккинчидан, ҳаётнинг асар учун танланган бўлагини акс эттирувчи бадиий восита ҳамдир. Ком-позиция асарни сермазмун, қизиқарли, завқли ва ўқимишли қилади. Агар ёзувчи композицияга бор маҳоратини ишлатган бўлса, бадиий асар илк саҳифалариданоқ китобхон диққатини ўзига тортиб кетади. Натижада у асарни зўр қизиқиш, ташналик ва ҳаяжон билан ўқиб тугатганини сезмай қолади. Чунончи, “Ўтган кунлар” романининг илк саҳифаларини ўқир эканмиз, ундаги Отабек ва Кумуш биби қисмати билан шу қадар қизиқиб кетамизки, оқибатда романнинг сўнгги бобларигача қалбимиздаги ҳаяжон босилмайди, биз асарни қандай қилиб жуда тез ўқиб қўйганимизни сезмай қоламиз. Ҳақиқий санъат асари мана шундай бўлади.
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.