cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Олий суд | Расмий канал

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали _________ Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

Больше
Рекламные посты
11 996
Подписчики
-224 часа
+1007 дней
+49830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Сурхондарё вилояти юридик техникумида суд тизими фахрийлари, судья ва талабалар иштирокида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...
МАХСУС РЕПОРТАЖ / Навоий вилояти судлари томонидан одил судловни таъминлаш борасида 2024 йил 1-чораги мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар самараси Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...
БРИФИНГ / Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Мамадияров иқтисодий судларнинг 2024 йилнинг биринчи чорагида одил судловни таъминлаш борасидаги фаолияти ҳақида сўз юритади Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...
Олий суд жамоаси оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан самимий қутлайди! _____ Коллектив Верховного суда искренне поздравляет работников средств массовой информации, журналистов и блогеров с 3 мая – Всемирным днём свободы печати! Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...
Хоразм вилоят судида соҳада узоқ йиллар давомида ишлаган суд фахрийси Рўзмат Худайберганов иштирокида «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбири ўтказилиб, унда вилоят судларининг судья ва ходимлари иштирок этишди Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Қатар молия маркази судьяси Фредерик Дениэл Якобус Бренд, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти ва халқаро ҳуқуқ масалалари бўйича эксперт Мари-Энн Биркен билан учрашди Маълумки, бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган учинчи халқаро инвестиция форумида давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мамлкатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди ташкил этилиши ҳақида айтиб, ушбу суд томонидан қабул қилинган қарорларни тўлақонли ижросини таъминлаш борасида қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъкидладилар. Шу ўринда меҳмонлар сўнгги йилларда республикамизда хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, тадбиркор ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилиб, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда суд орқали хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга оид тизимли ишлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Шунингдек, меҳмонларга Ўзбекистонда тижорат низоларини кўриб чиқиш тартиби, уларни муқобил ҳал этиш институтлари ҳақида батафсил ахборот берилди. Мулоқот давомида суд-ҳуқуқ соҳасида халқаро ҳамкорлик, илғор тажрибани ўрганиш, тараққий этган давлатлар билан ҳамнафас бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Суд тизимидаги ўзгаришлар бутун жамиятдаги муносабатларга ҳам таъсир қилинишини инобатга олиб, одил судлов соҳасидаги ҳар бир ислоҳотни чуқур ўрганиш, самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти асосида ҳар томонлама таҳлил қилишни талаб этилишини таъкидлаб, томонлар юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш борасида ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...
Бугун Олий судда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича Миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Халқаро валюта жамғармаси аъзоси бўлиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар доирасида ХВЖ билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди. Таъкидлаш жоизки, Халқаро валюта жамғармаси раҳбарлари ва мутахассисларининг мамлакатимизга ташрифлари мунтазам равишда ўтказилмоқда. Уларнинг асосий мақсади - иқтисодиётнинг жорий ҳолатини ўрганиш, амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш ҳисобланади. Олий суд раисининг ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев меҳмонларни суд тизимида очиқликни ва шаффофликни таъминлаш, судьяларни танлаш ва тайинлаш жараёнлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништир экан, мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга ошириб келинаётганлигини таъкидлади. Қайд этилганидек, суд тизимида ҳам коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш устида кўплаб ишлар амалга оширилди. Шунинг баробарида ХВЖ Юридик департаменти юристи К. Энсисо ва бош иқтисодчиси Л. Двайт судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар хусусида батафсил маълумотга эга бўлдилар. ХВЖ вакиллари судлар фаолиятига жорий этилган замонавий ахборот-коммуникация технологиялар, хусусан, судга онлайн мурожаат қилиш, ишларни судьялар ўртасида автоматик тақсимланиши ва суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиниши каби имкониятларни акс эттирувчи тақдимот билан танишиб, уни юқори баҳоладилар. Мулоқот давомида томонлар амалий ҳамкорликка тайёр эканлигини ва конструктив ва ўзаро манфаатларга асосланган муносабатлар кенгайтирилишининг тарафдори эканликларини билдирди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Показать все...