cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

NURIDDIN DOMLA

Шиоримиз: 1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш. 2.Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш. 3 Исломий маърифат таратиш. Murojaat uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
1 530
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Кундалик ризқини ҳаммоллик орқали топувчи бир йигит намозларида: “Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам, хайрлисидан насиб эт”, деб дуо қилар экан. Ҳаммолнинг мудом бир хил дуони такрорлайвериши атрофидагиларнинг эътиборини тортибди. Улардан бири сўрабди: – Эй дўстим, нима учун сен намоз ўқиб бўлгач, "Ё Раббим, менга нима берадиган бўлсанг, хайрлисини бер. Бир бурда нон бўлса ҳам хайрлисидан насиб эт", деб Аллоҳга илтижо қиласан. Ноннинг ҳам хайрсизи бўладими? Ҳаммол жавоб берибди: – Биродар, менинг бошимга тушган савдони билсайдинг, сен ҳам шундай дуо қилган бўлардинг. Атрофидаги одамлар қизиқиб сўрабдилар: – Бошингдан ўтган воқеани сўзлаб бер, биз ҳам эшитайлик. Ҳаммол сўзлаб берибди: – Бир куни оғир юк кўтариб қияликдан юқорилаётган эдим. Ҳолдан тойиб, устимдаги юкни бир муддатга ерга туширишга мажбур бўлдим. Пешонамдан оқаётган терни артар эканман, ич-ичимдан фарёд чекдим: "Эй Аллоҳ, насибам бўлган бир бурда нонни қандай қийинчилик­лар билан берасан-а! Мени жиққа терга ботирмай, ейдиган нонимни ўтирган жойимдан қўзғатмай, эҳсон қилиб қўя қолсанг бўлмайдими?!" Бу илтижо оғзимдан чи­қар-чиқмас, бирдан қаршимда икки киши бир-бирини савалаётганини кўриб қолдим. Жим қараб тура олмай, уларни ажратишга уриндим. Шу пайт улардан бири шундай мушт туширдики, оғзи-бурним қонга бўялди. Етиб келган миршаблар мени ҳам жанжалкашларга қўшиб, ҳибсга олдилар. Қамоқдалигимда миршаблар ҳар куни нон олиб келардилар. Шифтга термулганча ётар эканман, қайғуга ботганим учун томоғимдан бу текин нон ўтмасди. Ўз-ўзимга: "Энди юк ҳам ташимаяпсан, пешонангдан тер ҳам қуйилмаяпти. Мана сенга текинга келган нон. Тўйгунингча еб ол”, дердим. Чунки озодликда манглай терим эвазига топилган кулча тутқунлиқда берилган текин нондан лаззатли эди. Нотўғри дуо қилганимни тушуниб етдим. Ўша кундан эътиборан дуоимни ўзгартирдим. Аллоҳдан доим хайрли ризқ беришини сўрайман! Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
НАФС БАЛОСИ Кунларнинг бирида бир одам машинасида шошилиб уйига кетар эди. Чорраҳага етганида кескин машина тормози овози эшитилди. У одам уриб юборди. Машинадан тушиб ерда қонга бўялиб ётган 10-11 ёшли болакайга кўзи тушиб дарҳол уни шифохонага етказди. Бола тирик эди. Бош шифокорга учраб, унинг ҳаётини сақлаб қолишини сўради. Шифокор эса ундан хизмати учун пул талаб қилди. Пулни олиб келмагунича операция қилмаслигини айтди. Шунда йигит шошилиб пулга кетди. Ярим соатдан сўнг пулни олиб келиб шифокорга берди. Шифокор пулни олгандан кейингина болакай ётган хонани сўради. Бу пайт болакайнинг жони узилиб бўлган эди. Бола ётган хонага кириб, шифокор дод солиб юборди. Болакай унинг ўз ўғли эди... Barchamizga Alloh hidoyat bersin. Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Аллоҳ таоло бандасини лойдан яратибди. Қараса, бир парча лой ортиб қолибди. – Бундан сенга нима ясаб берай? – деб сўрабди Яратган. – Ҳамма жойимни мукаммал қилиб яратиб қўйдинг. Кел, яхшиси, менга бахт яратиб бер, – дебди Одам. Шунда Яратган: – Яхшиси, бахтни ўзинг ярата қол, – деб қўлига лойни тутқазибди. P.S.: Ушбу воқеа ҳақиқатга қанчалик яқинлигини билмадик, бироқ бахтимиз учун ўзимиз ҳаракат қилмас эканмиз, ҳеч қачон бахт нималигини англаб етолмаймиз. Доимо эзгулик йўлида ҳаракатда бўлинг! Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Ҳар ишда бир хайр бор... Совуқ қиш тонгида кичик қишлоқнинг балиқчилари бир неча қайиқларда денгизга йўл олишди. Ўша куни тушдан кейин бўрон кўтарилиб, балиқчилар уйларига қайтишолмади. Кеч тушди. Хавотирда қолган қишлоқ аҳли ухламасдан уларнинг йўлига кўз тутар, омон қайтишларини сўраб дуо қилишарди. Саҳарга яқин мусибат устига мусибат бўлиб, бир уйдан ёнғин чиқди. Эркаклар йўқ, аёллар, болаларнинг қўлидан нима ҳам келарди?.. Ўтни ўчиришолмади, бутун бошли уй ёниб битди. Хавотирга тўла тун ўтди. Тонгда денгиз томондан қайиқлар кўринди. Соғ-саломат қайтган қайиқлар ва овчиларни қишлоқ аҳли қувонч билан кутиб олди. Улар орасидаги биргина аёл қанчалик севинмасин, кўнглидаги ғашлик юзида акс этиб турарди. Бу уйи ёниб кетган балиқчининг хотини эди, ҳол-аҳвол сўрагач, бўлган воқеани айтди: – Боримиздан айрилдик. Уйимиз ёниб кетди... Эри хотинини ҳайрон қолдириб бундай жавоб берди: – Ҳар ишда бир хайр бор. Уйимиздан кўтарилган ёнғиннинг ёруғида йўлни аниқладик ва ҳаммамиз омон келдик... P.S.: Аллоҳнинг ҳар бир ишида қандайдир ҳикмат бўлади. Уни англаб етиш эса ўзимизга ҳавола! Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Боязид Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз: “Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим” – деди. Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва “Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади” – деди. Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар: “Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?”. Шайтон: “Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг” – деб жавоб берди. Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Муборак жумъа туҳфаси. Муҳаммадур Расулуллоҳ Оламга сочган нур-зиё, Муҳаммадур Расулуллоҳ. Пайғамбарлар ичра танҳо, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Дини Исломнинг қуёши, Мусулмонларнинг йўлдоши, Фақир аҳлининг сирдоши, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Ўзи улуғ, сўзи латиф, Бобоси - Aбдумуталлиб, Падари эрур Aбдуллоҳ, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Ҳошим Қурайшнинг авлоди, Aбдуманнофнинг зурриёти, То қиёмат дилда оти, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Aллоҳ қутлуғ калом берди, Қуръон, Ҳадис - инъом берди, Фаришталар салом берди, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Намоз, рўза, закот деган, Ҳаж қил, то сен ҳаёт деган, Етим-есир ғамин еган, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Охир замон пайғамбари, Пайғамбарларнинг сарвари, Набийлар шамс-у қамари, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Aллоҳимнинг ардоғида, Жойи жаннатнинг боғида, Ҳавзи Кавсар булоғида, Умматларга пушти паноҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! Осон олгин бу жонимни, Ҳамроҳ айла иймонимни, Тилдан қўйма каломимни, Умматларга пушти паноҳ, Шафоат қил, Расулуллоҳ! …Лa илоҳа иллооллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ! ©️ Бобоқул Усмон Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Бир доно аёлга ҳаётда тажрибаси йўқ аёл хасрат ва алам билан мурожаат қилди.. - Опажон мен турмуш ўртоғим билан ажралишмоқчиман. Мен ундан ўч олмоқчиман. Унга шундай азоб берайки! У қийналсин, аламидан фарёди кўкка етсин. Нима қилсам у азобда қолади? Шунда доно аёл ёш жувонга шундай маслаҳат берди: - Сиз хожангизга гўёки уни ўта севиб қолган аёл ролини ўйнанг. Ҳаммаси шундек табиий бўлсинки, натижада у сиз кўрсатаётган меҳр муҳаббатдан ҳеч қаёққа қоча олмай сизни севиб қолсин. Сиз шундай ҳаракат қилингки, ўзингизни телбаларча севдиринг. У сизни севиб қолгандан сўнг эса, марҳамат сиз уни ташлаб кетаверинг. Ана у азоб дунёдаги энг олий жазо бўлади! Бу маслаҳат аёлга маъқул тушиб дебди: - Агар маслаҳатингиз натижа бермасачи? Доно аёл: - Албатта натижа беради. Менга ишонинг, - дебди табассум билан.. Аёл уйига жўнаб кетибди. Ўша кунданоқ доно аёл айтган ҳар бир сўзига амал қила бошлабди... Орадан бир йилча вақт ўтиб, кўчада ушбу аёл доно аёл билан беҳос учрашиб қолибди.. Доно аёл сўрабди: - Нима бўлди? Ҳожангиз билан ажралишмоқчи эдингиз? Шунда аёл жавоб берибди: - Мен ажралишарканманми? Мен-а!? Мен ҳаётимдан кечсам кечаманки, ҳаётим мазмуни бўлган ҳожамдан ўлгунимча ажралмайман. Менга уларсиз, уларга менсиз ҳаёт йўқ!- дебди... БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ. Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Онангиз асранг Oнангиз ёнида бир зум ўтириб, Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг, Дунё ишларини бир четга суриб, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Ҳаётдан кетганда қадри билинар, Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар, Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Қалбини ғам алам қамраб олмасин, Йўлингизни кутиб кўзи толмасин, Кексайган кўнглида армон қолмасин, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Онасин ҳолидан хабарсиз киши. Мазмунсиздир умри, баҳору қиши, Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Оналар пойида бўлса гар жаннат, Не учун онага қилмайсиз хизмат, Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи, Дунёда онадай зот борми ўзи, Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи, Онаси ҳаётлар, онангиз асранг! Barcha yaqinlaringizga ulashing. Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Бир киши аёли билан тортишиб қолди, аёли бундан ғазабланиб, ғазабини яширди ва уйига кетишга қарор қилиб, кийимларини чемодонига сола бошлади. Шунда эри буни пайқаб қолди ва тезда аёлига ширин сўзлар ила илтифот қилиб, юзига табассум қилди ва сўради: Нима қиляпсиз? Аёли: Ёзги либосларни солиб, қишги либосларни чиқаряпман, дея жавоб берди. Уларни бир оғиз ширин сўз ила рози қиласиз, уларга битта табассум кифоя қилади. Буларни аёлингиздан аяманг азиз биродарим! Аёлларга мулойим бўлиш ва уларга меҳрибонлик қилиш - эркакликнинг комил бўлганига далолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аёлларга яхши муомалада бўлинглар, деган васиятимни қабул қилинглар» дедилар. Яна: «Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-аёлларига яхши муомалада бўлгаларингиздир» дедилар. БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ. Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...
Айтишларича, бир одам бир хотинни кўз остига олади. Бир кун шу хотин тижорат мақсади билан бир карвонга қўшилиб йўлга чиқади . Халиги одам хам ўша карвонга қўшилиб кетидан кетади. Оқшом чоғи карвон бир ерда қўноқлайди ва хамма ётади. Бу орада одам хотиннинг ёнига келади ва мақсадини унга айтади. Хотин: - Бор, кузатиб кел, ҳамма ухлаганмикин, билайликчи, - дейди. Таклиф қабул бўлди деб ўйлаган эркак севиниб кетади, карвон атрофини айланиб келади ва: - Хамма ухлаган, - дейди. Бу сафар хотин: Яхши, Аллоҳ-чи? Ажабо, шу соатда у ҳам ухлаганмикин, нима дейсан? - деб сўрайди. Бу оғир саволга эркак: - Йўқ, Аллоҳ ҳеч қачон ухламайди, мудрамайди ҳам - жавобини беришга мажбур бўлганда… Хотин: - У ҳолда, - дейди, - одамлар кўрмаса ҳам, ухламаган ва мудрамайдиган Аллоҳ бизни кўради. Ҳаммадан ҳам кўра ундан қўрқувлик ва ҳаё қилгуликдир. Хотин бу сўзларни айтаётганда эркакнинг кўнглида қўрқув уйғонади. У Аллоҳдан қўрқиб дарҳол карвонни тарк этиб, уйига қайтади ва тавба қилади. Эй хом сут эмган бандалар….. Хато ишни қилаётганизда хеч ким кўрмайди деб ўйлайсизми....? Ҳар ишни қила ётганингизда яратган гувох бўлишини унутманг.... У ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи зотдир. Барча барчамизга яратганни ўзи инсоф берсин.. БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ. Kanalga obuna bo'lish: @maruzalar_kanalim1 Reklama uchun: @maruzalar_kanalim1adminibot
Показать все...