cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Турсун ача" жомеъ масжиди

Наманган туман, Хонобод мфй хонобод куча 27 уй . "Турсун ача" номли жомеъ масжиди , Имом; Баходиржон Расмий телеграм канал @Baxodir625 t.me/honobodmasjid сиз хам азо булинг !

Больше
Узбекистан20 535Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
850
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Турсин ача жомий масжид телеграм канали қуйдаги силка га жойланди. Шунга ўтиб олина. @tursunacha 👈
Показать все...
#Тафаккур #Биласизми Асаларининг нечта қорни бор? Наҳл (асалари) сурасида шундай оят бор: يَخْرُجُ مِنْ بُطُونِهَا شَرَابٌ🍯... "Унинг қоринларидан шароб (асал) чиқади.." Нега Раббул ъизза қорин сўзини бирлик шаклида эмас кўпликда келтирди. Маълум бўлишича асаларининг учта қорни бор экан. Гулдан олган шираси биринчи қоринга киради. Бир муддат тургач, клапан очилиб иккинчи қоринга тушади ва шу ерда соф асалга айланади. Иккинчи қорин охирида яна бир клапан бўлиб шу ердан асал заруратга қараб учинчи қоринга ўтади. Учинчи қоринда ошқозончаси бўлиб узоқларга учганда унга қувват бўлиши учун шу асалдан озуқаланади. Уясига қайтиб келгач, мўъжизанинг каттаси руй беради. Яъни асалари иккинчи қорнидаги барча соф асални оғзидан (орқасидан эмас) уянинг бўш жойларига қуя бошлайди. أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْأنَ أَمْ عَلَى قُلُوبٍ أَقْفَالُهَا Қуронни тадаббур-тафаккур қилмайдиларми ёки қалбларга қулфлари осилганми!? Арабчадан Абдулатиф Атаханов таржимаси
Показать все...
#Гуноҳи_кабиралар #албатта_ўқинг Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш),қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз!» (Моида сураси, 90-оят). Яъни, бу ишларнинг барчаси, гарчи шайтон уларни чиройли қилиб кўрсатса-да, нопок, ҳаром ишлардир. Улуғ савобларга эришишингиз учун бу ифлосликлардан узоқ бўлинглар. «Ароқ, қимор сабабли шайтон ўрталарингизга буғзу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!» (Моида сураси, 91-оят). Оят охиридаги жумла буйруқ маъносидаги сўроқ бўлиб «тўхтанглар», деган маънони ифодалайди. Шунинг учун Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Парвардигор, тўхтадик», деган эдилар. Абу Ҳайён айтадилар: «Аллоҳ таоло хамр ва қимордаги икки фасодни зикр қилди: бири – дунёвий, иккинчиси – диний». Дунёвий фасоди: хамр кўнгилсизлик ва гина-кудрат келтириб чиқаради ҳамда ёрбиродарлар орасига раҳна солади. Қимор ўйнайдиган кимса эса бориб-бориб ҳеч вақоси қолмайди ва охири хотини ва болаларини ҳам қиморга тикиб юборади. Диний фасоди: Хамр ичган одам сархуш бўлиб, эс-ҳушини йўқотади ва Аллоҳни зикр қилишдан чалғийди. Қимор ўйнайдиган кимса эса, ютса ҳам, ютқазса ҳам Аллоҳни зикр қилишдан чалғийди. Қимор одамларнинг ҳақларини ботил-ноҳақ йўл билан ейиш ҳисобланиб, Аллоҳ ундан қайтаргандир: «Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз (Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!)» (Бақара сураси, 188-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам:«Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ тажовуз қиладилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур», деганлар (Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир биродарига: «Кел, қимор ўйнаймиз» деса, дарҳол садақа қилсин», дедилар (Бухорий ривояти). Агар «қимор ўйнаймиз» деган сўзнинг ўзи учун каффорат тўлаш ёки садақа қилиш вожиб бўлса, қимор ўйнашнинг ҳукми қандай бўлар экан?! Фасл Уламолар, гарчи ўртага ҳеч нарса тикмасалар-да, нарда ўйнаш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам: «Кимда-ким нарда ўйнаса, у гўёки қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлибди», деганлар (Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки нарда ўйнаса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва Расулига осийлик қилибди», дедилар (Молик, Ҳоким ва бошқалар ривояти) «Гуноҳи кабиралар» китобидан
Показать все...
#ДУО Бир аёл ҳикоя қилади: Танишимни уйига бордим, меникига ўхшаган ёш-ёш фарзандлари бор. Мен фарзандларимга "тур намоз ўқи" деб тергасам ёш бўлгани тушунмагани учун эриниб намоз ўқишади. Танишимни ёш фарзандлари эса онаси айтмаса ҳам ўзлари туриб одоб билан намоз ўқишар эди. Мен бундан ажабланиб танишимдан буни қандай қилганини сўрадим !!! - У: Мен дуо қилганимда намозимларимда Иброҳим сураси 40-оятини айтиб дуо қиламан. Шояд шу сабабдан фарзандларимга намоз севимли қилинган бўлса деб жавоб берди !!! - Ҳақиқатдан Қуръонда келган Пайғамбарларни тили билан қилинган дуолар ижобат бўлишликга яна ҳам яқин бўлади !!! 👇Иброҳим 40-оят «Роббижъалний муқиймас-солаати ва мин зуррийятий. Роббанаа ва тақоббал дуъаа.» رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ Эй Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз дуони қабул қилгин !!!
Показать все...
ПАЙҒАМБАРЛАР ҲАМ ИСТИҒФОР АЙТИШГАН Пайғамбарлар Аллоҳ таоло тарафидан танлаб олинган элчилардир. Улар инсон фарзанди бўлишган. Лекин, анбиёларни оддий одамлардан фарқи хатодан маъсумликларидир. Улар маъсият қилишдан, ҳою ҳавасга берилишдан, инсон қадрини ерга урадиган камчиликлардан холи бўлишган. Ўқилиши: “Роббанаа золамнаа анфусанаа ва ил-лам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакувнанна минал хосирийн” Маъноси: “Парвардигоро, биз ўз жонимизга зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, бизга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз!” Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва ливаалидайя ва лиман дахола байтия муъминав-ва лил муъминийна вал муъминаат”. Маъноси: “Парвардигорим! Мени, ота-онамни, менинг уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни, барча мўмин-мўминаларни мағфират қил!” Нуҳ алайҳиссалом қавми орасида 950 йил яшади, уларни ҳақ динга тўхтовсиз даъват қилди. Бироқ қавм залолат йўлини танлади.
Показать все...
ИХЛОС СУРАСИНИНГ УЧ ФАЗИЛАТИ 1. Ихлос сурасини севганни Аллоҳ ҳам севади Имом Муслим Оиша онамиздан ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир одамни аскарларга бошлиқ қилиб ҳарбий юришга жўнатди. У лашкарга имом бўлиб намоз ўқиб берарди ва ҳар ракатни “Ихлос” сураси билан тугатар эди. Юришдан қатийшгач, имомнинг бу ишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтиб беришди. Расулуллоҳ: “ундан сўрангларчи, нега шундай қиларкин?”—дедилар. Саҳобалар ҳалиги бошлиқдан сўрашди. У: “Чунки Ихлос сураси бу Аллоҳнинг сифатидир. Мен уни ўқишни яхши кўраман”—деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга етказиб қўйинглар, Аллоҳ азза ва жалла ҳам уни яхши кўради”—дедилар. (Имом Муслим /813 ва Бухорий /7375).
Показать все...
ҚУНУТ дуосининг тӯғри ёзилиши ва ӯқилиши қандай бӯлишини сӯраган кӯпчилик азизларимизнинг илтимосларига кӯра. ҚУНУТ ДУОСИ اللَّهُمَّ إنَّا نَسْتَعِينُكَ وَنَسْتَغْفِرُكَ، وَنُؤْمِنُ بِكَ وَنَتَوَكَّلُ عَلَيْكَ، وَنُثْنِي عَلَيْكَ الْخَيْرَ كُلَّهُ، نَشْكُرُكَ وَلَا نَكْفُرُكَ، وَنَخْلَعُ وَنَتْرُكُ مَنْ يَفْجُرُكَ. اللَّهُمَّ إيَّاكَ نَعْبُدُ وَلَكَ نُصَلِّي، وَنَسْجُدُ وَإِلَيْكَ نَسْعَى، وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَكَ، وَنَخْشَى عَذَابَكَ، إنَّ عَذَابَكَ بِالْكُفَّارِ مُلْحِقٌ «Аллоҳумма иннаа настаъийнука ва настағфирука. Ва нуъмину бика ва натаваккалу алайка. Ва нусний алайкал хойро куллаҳу. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва нахлаъу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййаака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъаа ва наҳфиду наржуу роҳматака ва нахшаа азаабака. Инна азаабака бил куффаари мулҳиқ». Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, албатта, биз Сендан ёрдам сўраймиз, Сенга истиғфор айтамиз ва Сенга иймон келтирамиз, Сенга таваккул қиламиз ва Сенга шукр келтирамиз, куфр келтирмаймиз. Ким Сенга фожирлик қилса, уни ажратамиз ва тарк қиламиз. Аллоҳим, Сенгагина ибодат қиламиз, Сенгагина намоз ўқиймиз ва сажда қиламиз, Сенгагина интиламиз ва шошиламиз. Сенинг раҳматингни умид қиламиз ва азобингдан қўрқамиз. Албатта, Сенинг ҳақ азобинг кофирларга етгувчидир». (Абу Довуд Холид ибн Аби Имрондан ривоят қилган) Ушбу кӯринишдаги Қунут дуосини Умар разияллоҳу анҳу ва у кишининг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Умар ҳам ӯқиганликлари саҳиҳ ривоятларда келган. Валлоҳу аълам
Показать все...
ҲОЗИРГИ ДАВРДА НИМАЛАР БЎЛЯПТИ? • Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди. • Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди. • Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар. • Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди. • Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти. • Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди. • Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам. • Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз. • Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. Эй Роббим! Аҳволимизни ислоҳ қилгин ва бизга гўзал хотима бергин!
Показать все...
✅ Ота насиҳати Имом Шинқитий ўғлига шундай насиҳат қилди: • Уламолар билан ақлинг билан ўтир; • Амирлар билан илминг билан ўтир; • Дўстлар билан одобинг билан ўтир; • Аҳли-оиланг билан меҳринг билан ўтир; • Эсипастлар билан мулойимлигинг билан ўтир; • Роббингни зикр қилиб ўтирувчи бўл; • Нафсингга насиҳат қилиб ўтирувчи бўл; • Ўзингнинг поккўнгил эканингдан маҳзун бўлма! • Ер юзида сени тақдирлайдиган кишини топа олмасанг, билки осмондан сенга баракалар ёғдирадиган Зот бор! • Ҳаётимиз атиргул каби: унинг бизни шод қиладиган ифори ҳам бор, бизга азият берадиган тикони ҳам бор!
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.