cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ROHMATULLOH QORI OBIDOV BULBUL QORI

Қуръон тиловати, тафсир, зикр, дуолар, ибратли маърузалар. Роҳматуллоҳ қори Обидов Булбул Қори қироатларидан баҳраманд бўлинг!!!

Больше
Рекламные посты
1 090
Подписчики
-124 часа
+67 дней
-130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
🕌 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қила туриб: «Унда шундай бир вақт борки, мусулмон банда намоз ўқиб турган ҳолида унга мувофиқ келиб, Аллоҳ таолодан бирон нарса сўраса, унга ўшани албатта беради», дедилар ва унинг оз муддат эканини билдириб, қўллари билан ишора қилдилар». 🔷 Уламолар ўша вақт ҳақида икки хил фикрни билдирганлар: 🔹 имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, 🔹 аср намозидан кейин қуёш ботгунича. 🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик аъла Саййидина Муҳаммад. https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
7.76 MB
КУТИЛАЁТГАН МАҲДИЙ ЎЗИ КИМ? Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодидаги кутилаётган Маҳдий худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак мўъжизалар билан қўллаб-қувватланганлари сингари Аллоҳ таоло тарафидан ёрқин аломатлар ила нусрат бериладиган зотдир. Шундай экан, ҳақиқий Маҳдий билан сохтаси орасини ажратиб олиш керак. Ҳақиқий Маҳдий охирзамонда, қиёматга яқин қолган, фитналар урчиган, зулму ситам авжига чиққан, одамлар Аллоҳнинг динидан йироқлашиб кетган, ер юзидан яхшилик йўқолиб кетаёзган чоғда чиқади. Аллоҳ таоло ана шундай бир замонда у зотни пайғамбар қилиб эмас, балки ислоҳотчи, устоз ва тўғри йўлга бошловчи раҳнамо сифатида юборади. У зот одамларни ҳам, юртларни ҳам ислоҳ қилади, диний кўрсатмаларга амал қилинишини таъминлайди, ҳақ машъаласини юқори кўтаради. У зот охирзамондаги энг катта ислоҳотчилардан бўлади. Айрим сохта маҳдийлар каби бузғунчи, вайронкор бўлмайди. Ривоятларда у зотнинг кўриниш ва шаклда эмас, ишлари ва ахлоқида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаши баён этилган. "Имом Маҳдий ва қиёмат аломатлари" китобидан. https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
👍 1
02:01
Видео недоступноПоказать в Telegram
Tojirlar oʻzaro yaxshi munosabatda boʻlishi kerak Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
08. Tojirlar o‘zaro yaxshi munosabatda bo‘lishi kerak_1.mp418.91 MB
00:51
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ўлим (жон берар) вақтида  шаҳодат калимасини (Лаа илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур росулуллоҳ) айтиш осон эмас. У узоқ (умр бўйи) давом этган тоат-ибодатга боғлиқдир. Унга (сўнгги нафасларда калимаи шаҳодатни тилга келишига) эса қабул бўлувчи ибодатларни бажариб юрганларгина ноил бўлади холос. Аллоҳим, бизларни ҳам шундай инсонлардан қилгин! https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
5.58 MB
Кўр ва шол дўст эканлар. Кўр шолни аравачага солиб, етаклаб юрар, шол кўр учун — кўз, кўр эса шол учун оёқ-қўл экан. Шу тариқа бир-бирларининг нуқсонларини тўлдириб, биргаликда истиқомат қилар эканлар. У пайтлар тиббиёт ривожланиб, уларнинг дардларига даво топилган бўлса-да, булар фақирликлари учун муолажага пуллари етмай, шу аҳволга сабр қилиб юравереришибди. Кунларнинг бирида икки дўст саҳронинг нариги томонидаги қўшни шаҳарга йўл олибди. Йўлда кетарканлар, шолнинг кўзи бир кўза олтинга тушибди. — Олтин! — дебди шол. — Қаерда? — сўрабди кўр. — Уни мен кўрдим, олтин меники, бироқ сени ҳам насибасиз қолдирмайман, шу шартимни қабул қилиб, қасам ичсанг, айтаман, — дебди шол. — Унга менинг қўлим биринчи тегиб, мен уни кўтариб юрадиган бўларканман, ҳаммаси меники бўлиши тўғрироқ, аммо майли, сенга ҳам бераман, — дебди кўр. Бир неча соат баҳслашиб, тортишиб, ким хазинанинг барчасига ёки кўпроғига ҳақлироқ экани даъвосига далиллар келтириш билан ҳолдан тойибдилар. Орадан анча вақт ўтгач, бир соғлом киши уларнинг олдидан ўтиб қолибди. Уларга қараб, аҳволни тушунгач, роса иккаласининг устидан кулиб масхара қилибди-да, хазинани ўзига олиб, уларни саҳрода қолдириб кетибди.... Бугунги кунимизда бир-бирларига эҳтиёжлари бўла туриб, бутун кучларини ўзларининг ҳақ эканларини исботлашга сарфлаётган мусулмон тоифалар ва ўлкалар аҳволи мана шу кўр билан шолнинг нодонлиги кабидир. Муроса қилиб, хазиналарини ҳамжиҳатликда ўзларини муолажа қилишга сарфлаганларида эди, балки иккалалари ҳам шифо топиб, бахтиёр яшашарди... https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
Қиз болани ўз тенгига узатинг! Қиз болани ўзига муносиб тенги билан турмуш қуришдан тўсиш, унга қаршилик қилиш зулмдир. Тўғри, аслида ота фарзандига меҳрибон, унинг бахти учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёр бўлади. Бинобарин, агар у қизининг бахтини, келажагини ўйлаб, аниқ бир сабабга кўра совчиларни қайтарса, бу мақбул ишдир. Лекин баъзан шундай ҳолатлар бўладики, бундай пайтларда ишга бошқалар аралашиши керак бўлади. Чунки қиз бола шикоят қилишдан, қалбидаги хоҳиш-истакларини билдиришдан уялади. Отасини норози қилишдан ёки ўзи ҳақида хунук гап-сўзлар тарқалишидан қўрқади. Вақт эса кутиб турмайди, умри, ёши ўтиб боради. Эй ота! Аллоҳ қизингни сенга бир матоҳ, мулк қилиб ёки кимнингдир кўнглини овлашинг учун восита қилиб бермаган. Унинг келажаги ҳақида фақат ўзинг истагандек қарор қабул қилишга ҳаққинг йўқ! «Қизларжон» китобидан https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ибрат Бир атеист Нажиб Фозилдан сўрабди: - Аллоҳ туяни игнанинг тешигидан ўтказа оладими? - Албатта ўтказа олади. - Қанақа қилиб, туяни кичрайтирадими ёки игнанинг тешигини кенгайтирадими? Шунда Нажиб Фозил илоҳий қудратнинг чексизлигини ушбу сўзлар билан жавоб берди: - Аллоҳ на туяни кичрайтиради, на игнанинг тешигини кенгайтиради. Самодаги юлдузларни сенинг кўз қорачиғинга сиғдиргани каби, игнанинг тешигидан ғизиллатиб ўтказади! https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...
​​​​АЛЛОҲ ҲАР БИР НАРСАГА ҚОДИРДИР Бомдоднинг фарзини ўқиб бўлганидан сўнг чўккалаб ўтирган ҳолида гапирмай туриб, ўн марта ушбу ривоятда келган дуони ўқиш: عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ فِي دُبُرِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَهُوَ ثَانٍ رِجْلَيْهِ قَبْلَ أَنْ يَتَكَلَّمَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ، كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ عَشْرُ سَيِّئَاتٍ، وَرُفِعَ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ، وَكَانَ يَوْمَهُ ذَلِكَ فِي حِرْزٍ مِنْ كُلِّ مَكْرُوهٍ، وَحُرِسَ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَلَمْ يَنْبَغِ لِذَنْبٍ أَنْ يُدْرِكَهُ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ إِلَّا الشِّرْكُ بِاللهِ تَعَالَى. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Бомдод намозидан сўнг оёқлари букилган ҳолича, гаплашишдан аввал ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйии ва юмийту ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир», деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур, у ўн даража кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаса». Термизий ривоят қилган. Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир ва ҳамд Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳар бир нарсага қодирдир». https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...

👍 1
​​ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНДА Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар: اللهُمَّ اكْفِنِي بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ «Аллоҳумма икфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил. Имом Термизий ривоятлари. https://t.me/rohmatullohqoriobidovbulbulqori
Показать все...

Духон сурасини тушуниш учун интеллектуал харита (2-қисм) #интеллектуал_харита @quranuz_kanali Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.