cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Yangiyer shahri hokimligi

Yangiyer shahar hokimligi axborot xizmati Web-site: https://yangiyershahar.uz Facebook: fb.me/hokimlik Instagram: instagram.com/hokimlik Ishonch telefoni: (67) 350-31-16: 350-32-19

Больше
Рекламные посты
1 938
Подписчики
Нет данных24 часа
-87 дней
-1330 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

«Кибермаданиятни юксалтириш» ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди Янгиер шаҳрида жойлашган "Elegant Fiber Textile" да 3-июль куни Сирдарё вилоятида Кибермаданиятни юксалтириш-комплекс тарғибот-ташвиқот ойлигини доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳар ИИБ бошлиғи, ойлик доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Маъсуллар томонидан фуқароларимизни кибермаданиятини ошириш мақсадида маърузалар ҳамда флаерлар тарқатилди. Қолаверса ой давомида «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент», кибержиноятларга қарши биргаликда курашамиз каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Тарғибот тадбирида 300 га яқин фуқаролар иштирок этди ва мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
👍 6
Янгиерда “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланди Янгиер шаҳрида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражасини оширишга қаратилган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича 30 кунлик долзарб тадбирлар бошланди. Ушбу ташаббус доирасида барча туман ва шаҳарларда ФВБ томонидан ёнғинларнинг олдини олиш ва аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Бугун Янгиер деҳқон бозорида ёнғин техникасидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулоти ташкил этилди, унда тадбир иштирокчилари ёнғин хавфсизлиги асосларини ўрганишди ва дастлабки ёнғин ўчоқларини ўчириш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди. Бундай ташаббуслар шаҳримиз хавфсизлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти ва мол-мулкини ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
👍 1
«Кибермаданиятни юксалтириш» ойлиги доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди Сирдарё тумани ҳокимлигида 2-июл куни Сирдарё вилоятида Кибермаданиятни юксалтириш-комплекс тарғибот-ташвиқот ойлигини доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ҳамда ички ишлар бошқармасининг масъул раҳбарлари, ойлик доирасида ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари журналист, блогер ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Масъуллар томонидан фуқароларимизни кибермаданиятини ошириш мақсадида маърузалар ҳамда видео рўликлар намойиш этилди. Қолаверса ой давомида «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент», кибержиноятларга қарши биргаликда курашамиз каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилди. Тадбир якунида фуқаролар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб олишди. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
👍 2🔥 1
03:51
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тахиатош тумани ҳокими ўринбосари 33 млн сўм, Бўстон тумани ҳокими ўринбосари ва Бўстон тумани Фермерлар кенгаши раиси 10 минг АҚШ доллари, Бўка тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва Бўка тумани ҳокими ўринбосари 2500 АҚШ доллари миқдорда пора олганликда гумонланиб қўлга олинган. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
15.53 MB
👍 7
03:51
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тахиатош тумани ҳокими ўринбосари 33 млн сўм, Бўстон тумани ҳокими ўринбосари ва Бўстон тумани Фермерлар кенгаши раиси 10 минг АҚШ доллари, Бўка тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва Бўка тумани ҳокими ўринбосари 2500 АҚШ доллари миқдорда пора олганликда гумонланиб қўлга олинган. 👉 @UzbXalqOvozi
Показать все...
15.53 MB
02:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
Сирдарёда 6 ойда 824 та кибержиноят содир этилди Вилоятда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 824 та ёки 2023 йилга (488 та) нисбатан қарийб 2 баравар, 2022 йил билан (271 та) таққослаганда эса 4 баравар кўп кибержиноят содир этилган. Бу ҳақда “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди. Вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Фаррух Ўктамжоновнинг қайд этишича, аниқланган жиноятларнинг энг кўпи интернет орқали фирибгарлик йўли билан фуқароларга тегишли банк пластик карталардан пул маблағларни талон-торож қилиш билан боғлиқ. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
Sequence 1112.mp412.20 MB
👍 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сирдарё вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) таркиби қандай? 🔹2024- йилнинг январ-март ойлари якунларига кўра, Сирдарё вилояти ЯҲМ таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 18,7 %, саноат – 40,8 %, қурилиш – 6,4 % ва хизматлар соҳаси – 34,1 % ни ташкил этди. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
👍 1
02:34
Видео недоступноПоказать в Telegram
2024-йил 1-июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? ➖Йўл бўйидаги мактаблар олдига махсус камералар қўйилади; ➖Тадбиркорларнинг баъзи харажатлари қопланиб, айрим тўловлари бекор қилинади; ➖Республика бўйлаб ҳуқуқий маслаҳат бюролари очилади. Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
449607609_1164800351227689_7132037148730647019_n.mp45.09 MB
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
e-auksion.uz платформаси орқали Сирдарё вилояти бўйича 3018 та ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди! ➤ Оқолтин туманидан - 504 та (кўриш) ➤ Боёвут туманидан - 409 та (кўриш) ➤ Сайхунобод туманидан - 317 та (кўриш) ➤ Гулистон туманидан - 100 та (кўриш) ➤ Сардоба туманидан - 399 та (кўриш) ➤ Мирзаобод туманидан - 495 та (кўриш) ➤ Сирдарё туманидан - 101 та (кўриш) ➤ Ховос туманидан - 429 та (кўриш) ➤ Гулистон шаҳридан - 2 та (кўриш) ➤ Ширин шаҳридан - 2 та (кўриш) ➤ Янгиер шаҳридан - 260 та (кўриш) Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
01:04
Видео недоступноПоказать в Telegram
Ёзги оромгоҳ — энг завқли даргоҳ Обуна бўлиш👉🏻@yan_pressa
Показать все...
лагер.mp43.26 MB
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.