Хидоят
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин! Розина Биллаҳи Роббан ва Бил Ислами Дийнан ва Би Муҳаммадин Росулан
Больше166
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Прирост подписчиков
Загрузка данных...
#Латоиф
• Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўрабди.
- Чунки сиз эркаклар бизни севишинглар учун!- жавоб берибди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло ақлингларни ноқис қилиб яратган?!- дебди.
• Аёл эса пинагини бузмай:
- Чунки сиз эркакларни севишимиз учун!- дея жавоб қайтарибди. 😂😂😂
©️ Маҳбубий
👉 @Xidoyat
#ЛАТОИФ
Бир куни ўғри Хўжа Насриддин Афандининг салласини ўғирлаб қочди. Насриддин Афанди ўғрининг ортидан югурмай, тескари тарафга қараб тез юриб кетди.
Буни кўрган кишилар:
- Нима қиляпсан, ахир ўғри бошқа ёққа қочдику! – дейишибди.
Хўжа Насриддин эса:
- Ўғри қаёққа қараб қочмасин, борар манзили аниқ. Куни келиб у барибир қабристонга келади. Яхшиси, уни ўша ерда пойлайман, - дебди.
Фоний дунё биздан нималарни ўғирлаяпти?.. Хулоса ўзингиздан...
👉 @Xidoyat
#Dunyo
Кўпчилик бой-бадавлат, мансабдор кишиларнинг пули кўп, обрў эътибори баланд бўлгани учун уларни энг бахтли одамлар деб ўйлайди. Бундай фикрлайдиганлар Андалусияда 50 йил, яъни ярим аср ҳукмронлик қилган Абдурроҳман ан Носирнинг ўз қўли билан ёзиб қолдирган қуйидаги мактуби ҳақида бир фикр юритишсин:
«Ҳеч нарсадан ранжимай, мусаффо ўтган кунларимни санаб кўрса, 14 кунгина чиқди, холос».
👉 @Xidoyat