cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

" Аълам" жоме масжиди.

O‘MI Andijon viloyati Oltinkol tumani "A‘lam"jome masjidi imom-hatibi Ustoz Bohodirjon domla kanali. Taklif shikoyat va REKLAMA UCHUN 👇 @ValiyevXojimuhammad Savollar uchun @alam_jome_savol_bot

Больше
Рекламные посты
232
Подписчики
-124 часа
-37 дней
-1530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:21
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео 🎙Вафотдан 52 кун ўтганда нима қилиш керак? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
​​НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА #намоз ❓1273-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган: ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي. “Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”. Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

04:45
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #Ота_она 🎙Солиҳ бандаларнинг ота-онага эҳтиромлари! Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
👍 1
05:32
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #омонат #фазилат 🎙Омонатдорлик - буюк фазилат Аббос домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING 📹 YouTube | 🌐Instagram | ✅ Facebook | Ummalife
Показать все...
ИҚОМАТ ТАКБИРИ АЙТИЛГАНИДАН СЎНГ ФАРЗДАН БОШҚА НАМОЗ ЙЎҚМИ? #намоз ❓1272-CАВОЛ: Китобларда: “Жамоатга келган киши гарчи бомдодга иқомат айтилган бўлса ҳам, суннатни ўқиб, кейин имомга иқтидо қилади”, дейилган. Бу гап: “Иқомат айтилганидан сўнг фарздан бошқа намоз йўқ”, мазмунидаги ҳадисга зид эмасми? Аслида ушбу ҳадисга кўра киши гарчи бомдоднинг суннатини ўқимаган бўлса ҳам имомга эргашиши керак эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган ҳадисни имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Саҳиҳи Муслим” китобида ривоят қилган. Лекин масалага битта ҳадис билан хулоса чиқариш ёки мазҳаббошилар, мужтаҳид уламоларни ҳадисга зид равишда фатво айтишда айблаш катта хато ҳисобланади. Чунки мужтаҳид уламоларимиз бу борадаги барча ҳадисларни ўрганиб, бир-бирига мувофиқлаштириб кейин масалани баён қилишган. Сиз ҳадисга зид, деб ҳисоблаётган масала ҳам ана шундай масала саналади. Бир нарсани билиш лозимки, ҳадислар бир-бирини тўлдириб ёки биридаги умумий маънони бошқаси хослаб ҳам келади. Сиз келтирган ҳадисдаги умумий маънодан бошқа ҳадислар бомдоднинг суннатини истисно қилади. Жумладан: عن أبي هريرة، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: لا تدعوهما، وإن طردتكم الخيل رواه أبو داود Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар”, деганлар. روى الطحاوي عن أبي الدَّرْدَاءِ: أنه كان يدخل المسجد والناس صفوف في صلاة الفجر فيصلي الركعتين في ناحية المسجد، ثم يدخل مع القوم في الصلاة Имом Таҳовий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “У киши яъни Абу Дардо масжидга кирганларида, инсонлар бомдод намозига саф тортиб, ўқиётган бўлсалар, у киши масжиднинг бир четида бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиб, сўнг жамоатга қўшилар эдилар”. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: لَمْ يَكُنِ النبيُّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ علَى شيءٍ مِنَ النَّوافِلِ أشَدَّ منه تَعَاهُدًا علَى رَكْعَتَيِ الفَجْرِ متفق عليه “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нафллардан ҳеч бирига Бомдоднинг икки ракъатига одатланганлари каби қаттиқ одатланмаган эдилар”. Муттафақун алайҳ. عن عبد الله بن أبي موسى قال: «جاءنا ابن مسعود والإمام يصلي الفجر، فصلى ركعتين إلى سارية، ولم يكن صلى ركعتي الفجر»۔ عبد الرزاق Абдуллоҳ ибн Абу Мусодан ривоят қилинади: “Имом Бомдод намозини ўқиётган вақтда Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу келди. Бомдоднинг икки ракат суннатини ўқимаган экан, бир устуннинг орқасида суннатни ўқиди” (Имом Абдурраззоқ ривояти). Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудек саҳоба шундай йўл тутганидан бомдод намозининг суннати истисно қилинганини тушуниш мумкин. Чунки улуғ саҳобий бундай ҳадисни билмаган ёки амал қилмаган дейиш мутлақо мумкин эмас. Бу каби ҳадислар кўп. Хусусан, Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳ “Эълоус-сунан” китобларида бу каби ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Ибн Аббос, Ибн Умар каби саҳобийлардан розияллоҳу анҳум нақл қилиб келтирганлар. (“Эълоус-сунан” китоби). Шундай экан, бу ҳолатда нима қилиш керак. Ўқийди, десак, сиз келтирган ҳадисга зид иш тутган бўлади. Ўқимайди, десак, кейинги ҳадисларга зид иш қилган бўлади. Бомдоддан кейин ўқиб олади дейилса, уламолар бундай қилишни макруҳи таҳримий дейишган. Чунки саҳиҳ ҳадисларда бомдод вақти киргач, бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намоз ўқишдан қайтарилган. Мана шундай пайтда мужтаҳид имомларимизнинг машаққатли меҳнати намоён бўлади. Улар мазкур мазмундаги барча ҳадисларни батафсил ўрганиб чиққандан кейин масалаларни баён қилишган. Кейинги уламолар бу масалаларни китобларида келтиришган. Жумладан аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул муҳтор” китобида бундай деган: ''وكذا يكره تطوع عند إقامة صلاة مكتوبة إلا سنة فجر إن لم يخف فوت جماعتها ولو بإدراك تشهدها، فإن خاف تركها أصلاً۔ قوله: إلا سنة فجر؛ لما روى الطحاوي وغيره عن ابن مسعود: أنه دخل المسجد وأقيمت الصلاة فصلى ركعتي الفجر في المسجد إلى أسطوانة، وذلك بمحضر حذيفة وأبي موسى، ومثله عن عمر وأبي الدرداء وابن عباس وابن عمر، ومثله عن الحسن ومسروق والشعبي
Показать все...
08:29
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #интернет 🎙Интернетдан фойдаланиш Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
“Фарз намозга иқомат айтилганда нафл ўқиш макруҳдир. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир. Гарчи ташаҳҳуд бўлса ҳам жамоатга улгуришга умид бўлса, суннатни ўқийди. Агар улгура олмаслик хавфи бўлса, суннатни бутунлай тарк қилади. Бундан бомдоднинг суннати мустаснодир дейилди. Чунки бу ҳақида имом Таҳовий ва бошқалар “Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бомдод намозига иқомат айтилганда масжидга кирдилар ва бир устуннинг орқасида бомдоднинг суннатини ўқиб олдилар”, деган ҳадисни ривоят қилишган. Бу воқеа Ҳузайфа ва Абу Мусо розияллоҳу анҳумоларнинг кўз ўнгида содир бўлган. Бундай ишни Умар, Абу Дардо, Ибн Аббос ва Ибн Умар розияллоҳу анҳумлар ҳам қилгани ривоятларда айтилган. Тобеинлардан Ҳасан Басрий, Масруқ ва Шаъбийлар ҳам шундай йўл тутишган”. Хулоса қилиб айтганда: иқомат айтилганидан кейин бомдоднинг икки ракат суннатини агар фарзига улгуриш имкони бўлса, дарҳол масжиднинг чети ёки бирор устуннинг орқасида ўқиб, сўнг фарзга қўшилади. Агар суннатларни ўқиса, фарзга улгура олмаса, у ҳолда уларни тарк қилиб, фарзни ўқиш учун жамоатга қўшилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

Repost from FATVO.UZ
01:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #Қуръон 🎙Қуръондаги тўхташ белгилари ҳақида... Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
23:19
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видео #ҳаж_суҳбатлари 🎙8-суҳбат: Тавоф қилиш ва унга оид масалалар 00:31 - Тавофни ҳажарул асвад олдидан бошлаш вожиблиги; 01:02 - Еттита айланада ҳам ўнг елкани очиш суннатлиги; 03:41 - Ҳажарул асвадни ўпиш кайфияти; 07:14 - Рукнул ямоний рўпарасида қўл кўтармаслик; 12:04 - Тавофни таҳоратли ҳолатда бажариш вожиблиги; 14:55 - Тавоф айланасини тарк қилиш жинояти; 18:18 - Тавоф асносида таҳорат синиб қолиши; 19:59 - Тавофни пиёда бажариш вожиблиги; 21:09 - Тавофнинг саноғида адашиш. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...
#Аудио #ҳаж_суҳбатлари 🎙8-суҳбат: Тавоф қилиш ва унга оид масалалар 00:31 - Тавофни ҳажарул асвад олдидан бошлаш вожиблиги; 01:02 - Еттита айланада ҳам ўнг елкани очиш суннатлиги; 03:41 - Ҳажарул асвадни ўпиш кайфияти; 07:16 - Рукнул ямоний рўпарасида қўл кўтармаслик; 12:04 - Тавофни таҳоратли ҳолатда бажариш вожиблиги; 14:55 - Тавоф айланасини тарк қилиш жинояти; 18:19 - Тавоф асносида таҳорат синиб қолиши; 20:02 - Тавофни пиёда бажариш вожиблиги; 21:09 - Тавофнинг саноғида адашиш. Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
📹 Суҳбатлар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING
Показать все...