cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Sirdaryo.uz

Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali •http://sirdaryo.uz/fb.com/sirdaryohokimligiinstagram.com/sirdaryohokimligi Murojaat bot: @SirdaryoUzbot Ishonch telefoni: 67 225 29 82 Pochta: [email protected] Manzil: Guliston sh, I.Karimov 60

Больше
Рекламные посты
7 212
Подписчики
Нет данных24 часа
+347 дней
-30630 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Вилоят ҳокими Хитойнинг ITG GROUP корпорацияси вакилларини қабул қилди Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Хитойнинг ITG GROUP корпорацияси вице-президенти Фан Дан бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди. Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар, янги лойиҳалар кўриб чиқилди. Корпорацияга 1980 йилда асос солинган бўлиб, логистика, улгуржи савдо, инвестиция, кўчмас мулк ва молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича Хитойда етакчи ҳисобланади. Маълум қилинишича, инвесторлар вилоят ҳудудида Хитой тажрибаси асосида пахта хомашёсини қайта ишлашдан то тайёр маҳсулотгача бўлган қиймат занжирини яратиш бўйича йирик инвестициявий лойиҳани амалга оширишни мақсад қилган. Вилоят ҳокими ҳудудда енгил саноат ривожи учун муҳим бўлган мазкур лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Якунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиб чиқиш мақсадида томонлар ишчи гуруҳ тузиш ва биргаликда иш ташкил қилиш бўйича келишиб олди. Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
Тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди Вилоят ҳокимлиги "Қабуллар уйи"да маҳаллий экспортчилар, йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари олдида турган долзарб муаммолар ечими ҳамда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун қўшимча имкониятларни аниқлашга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, вилоят прокурори Савид Иматов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Улуғбек Хатамов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, коммунал хизмат ташкилотлари ва тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокимлари ва тадбиркорлар қатнашди. Мулоқот чоғида вилоят ҳокими экспорт фаолиятини самарали рағбатлантириш Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан бири экани, шу жиҳатдан хусусий бизнес вакиллари билан ташкил қилинадиган тўғридан-тўғри мулоқотлар ушбу соҳанинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича истиқболли таклифларни ишлаб чиқишда энг самарали восита сифатида қаралаётганини таъкидлади. Давра суҳбати давомида тадбиркорлар ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти жараёнида дуч келинаётган долзарб масалаларни билдириб ўтди. Шунингдек, ечими экспорт салоҳияти ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўсишига ёрдам берадиган тизимли муаммолар атрофлича муҳокама этилди. Мавжуд бўлган ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўлиқ қиймат занжирларини яратиш, савдонинг янги йўналишларини ўзлаштириш ва янги истиқболли хорижий бозорларга чиқиш орқали экспорт ҳажмини оширишга алоҳида урғу берилди. Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар билан мунтазам равишда жойларга бориб, муайян корхоналар кесимида аҳволни ўрганиш ва уларни олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди. Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
Сирдарёда тадбиркор аёллар ва ёшлар учун бизнес ўқув маркази ташкил қилинди Гулистон шаҳридаги "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази"да «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ташаббуси, Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалари фонди (German Sparkassenstiftung for International) кўмаги билан тадбиркор аёллар ва ёшлар учун бизнес ўқув маркази ташкил қилинди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, "German Sparkassenstiftung for International" фондининг Ўзбекистондаги ҳудудий вакили Матиас Ванглер, Германиянинг "Vorpommem Sparkasse" банкининг мижозлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Наиф Хамшоу, «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда "Ҳунармандлар уюшмаси" аъзолари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар ўқув маркази ташкил этилишидан кўзланган мақсад ва унинг бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар. Қайд этилишича, бу ерда ўтиладиган машғулотлар давомида хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бозор талабларидан келиб чиқиб йўлга қўйиш, тижорат мақсадига йўлланган сармояни тўғри сарфлаш, иш фаолиятини кенгайтириш бўйича энг муҳим назарий билим, амалий қоида ва кўникмалар ўргатилади. Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
01:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
Сирдарё вилоятида ўтган "Ёшлар фестивали"дан видеолавҳа Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
IMG_9618.MP419.58 MB
Янгиерда “Ёшлар саноат технопарки” очилди Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида “Илғор муҳандислик мактаби” ва "Энергетика технопарки"ни ўз ичига олган “Ёшлар саноат технопарки” иш бошлади. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, сектор раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Қайд этилишича, лойиҳа қиймати 1 млн АҚШ доллари бўлган мазкур технопаркда шоколад, консерва, кондитер, нон ва нон маҳсулотлари, мева данакларидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва мева-сабзавотларни қайта ишлашга ихтисослашган 6 та кичик корхона жойлаштирилган. Шунингдек, бу ерда Хитойнинг етакчи компанияларидан бири “Tianjin Sianjin Power Supply Technology” билан ҳамкорликда мобил телефонлар, мобил ҳисоблаш қурилмалари ва мобил ускуналарда қўлланиладиган литий-ион батареялар (Li-ion) ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Аҳамиятлиси, технопаркда ўқув йили давомида 20 дан ортиқ ихтисослик фанлари бўйича амалий машғулотлар ташкил этилади. Бу ерда айни пайтда 15 та магистрлик, 8 та PhD ва 1 та DcS диссертациялари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Келгусида филиал талабаларининг 170 нафари шу ернинг ўзида доимий иш билан таъминланади. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими технопаркнинг ўзига хос жиҳати хусусида тўхталиб, ҳудудда инновацион ишлаб чиқариш, энергетика технологияларини ривожлантириш учун янги истиқболларни очиш, вилоятнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшишини таъкидлади. Йиғилганлар ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сирдарёда юрак соҳасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Гулистон тиббиёт кластерининг малакали мутахассислари томонидан Сирдарёда илк бор уриб турган юракда аорта коронар шунтлаш (АҚШ) жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
— Кўп йиллардан буён юрак соҳасида муаммоси бор 68 ёшли беморда сунъий қон айлантиришсиз, уриб турган юрагига қовурғалар аро бўшлиқдан 6-8 см кичик кесма орқали кириб, 3 та юрак-қон томирида аорта коронар шунтлаш амалиётини ўтказдик, — дейди тиббиёт фанлари доктори Рустам Ярбеков. — Бу энг хавфсиз ва самарали усул бўлиб, кўкрак қафаси ҳамда бошқа соҳаларнинг яхлитлиги сақлаб қолинишига, юрак реабилитацияси вақтини қисқаришига, беморни қисқа фурсатда оёққа туриб кетишига ёрдам беради. Энг муҳими, тўш суягининг яхлитлиги бузилмайди. Кўкрак қафасининг анатоми-функционал тузилиши ўзгармайди.
Батафсил Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил вилоят бўйича ғалладан бўшаган 69 минг 457 гектар майдонга такрорий экин экиш ва 726 минг 430 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Аҳамиятлиси шуки, ушбу мавсумда илк бор "Сирдарё тажрибаси" сифатида ижтимоий дафтарларда рўйхатда турган фуқароларга 12 минг 723 гектар, ишсиз ёшларга 2 минг гектар ва фермер хўжаликлари ишчиларига 25 минг 700 гектар ғалладан бўшаган майдонлар бўлиб берилади. Бу эса 84 минг нафардан зиёд фуқаронинг бандлигини таъминлаш имконини беради. Гулистон туманидаги "Собир Саодат ҳамкор" фермер хўжалиги даласида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, соҳа мутахассислари, масъуллар, ер олиб деҳқончилик ишини бошлаган аҳоли вакиллари иштирокида бўлиб ўтган амалий семинарда ушбу йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш борасида сўз борди. Туманлар кесимида тупроқ-иқлим шароитига мос экинлар етиштиришга ихтисослашув, мўл ҳосил олиш учун эса техника таъминоти, ёқилғи, уруғ ва бошқа жиҳатлар эътиборга олиниши зарурлиги, деҳқон-фермерлар маҳсулотини сотиш учун харидор қидирмаслиги, уларни қайта ишловчи ва экспортёр корхоналарга бириктириш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, масъулларга такрорий экин ҳосилини, аввало, аҳолининг ички истеъмоли, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларига чиқариш, камида 30 фоизини экспортга йўналтиришни таъминлаш каби кечиктириб бўлмайдиган вазифалар белгилаб берилди. Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
«Сирдарё вилояти топонимлари» китоби нашр этилди Янги нашр этилган мазкур китоб Сирдарё вилояти топонимларини ўрганишга бағишланган. Унда топонимика фанининг асосий таркибий қисмлари бўйича тушунчалар, соҳага оид илмий изланишлар тарихи, топонимиканинг ўзига хос хусусиятлари ва тадқиқот методлари баён қилиниб, Сирдарё вилояти гидро, оро, фито, этно, антропоойконимларга таъриф берилган. Ҳудудга тегишли қисқача топонимик луғат (250 дан ортиқ жой номлари) келтирилган. Батафсил Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
01:13
Видео недоступноПоказать в Telegram
Тақиқланган жойда чўмилиб, ўз ҳаётингизни хавфга қўйманг! Вилоят ФВБ муҳим огоҳлантириш билан чиқди. Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
1в.mp414.90 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сирдарёда январь июнь ойларида 19 та IT компания IT-паркнинг резиденти бўлди Уларнинг 6 таси IT хизматларни экспорти билан шуғулланувчи, шу жумладан, 5 таси хорижий капитал иштирокидаги компаниялардир. Батафсил Telegram | Facebook | Instagram
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.