UZB va JAHON/24
- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Загрузка данных...
“ТЕРГОВЧИЛАРГА ҲАМ ОСОН ЭМАС!” Aссалому алайкум, Туз оға! Мажбурлигимдан ёзяпман. Мен ички ишлар тизимида тергов бўлимида ишлайман. Лекин терговчи эканлигимни ҳис қилмайман. Сабаблари эса қуйидагича: 1. ИИБ терговчиси ҳар куни ИИБ бошлиғини йиғилишида камида 1 соат иштирок этиши керак. 2. ИИБ ходимлари жалб қилинган турли тадбирларда мажбурий иштирок этиши шарт. 3. ИИБ томонидан ёки вилоят ИИБдан йиғин-тадбирлари ўтказилар экан, эрталаб соат 05.00 да бошланади. Шу куни ишингиз унмайди. 4. Вазирликдан берилган 3 та дафтарни юритиш зиммамизга юкланган. Ҳар ҳафтада маърифат дарслари, бошқа йиғинлар ҳам бор. (Спорт машғулотини тушунса бўлади.) 5. Вазирликдан берилган 1717-китоби бор. Процесс иштирокчилари билан гаплашиш деган. Сиз қаерда тергов ҳаракати ўтказганингиз қизиқ эмас. Мазкур дафтарда фуқаро имзоси бўлиши лозим. Келган комиссия шуни текширади. 6. Бир раҳбар “Фуқаролик кийимида бўл, галстук тақ”, деса, иккинчиси “Форма кий” дейди. 7. Ҳар ой ҳисоботда маҳаллада учрашув, ОAВ да чиқишлар талаб қилинади.…
РАМАЗОНДА САҲАРЛИКДАН УХЛАБ ҚОЛИШ #рўза ❓161-CАВОЛ: Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, ўйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин. عَنْ سَلَمَةَ رضي الله عنه قَالَ أَمَرَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم رجلاً مِنْ أَسْلَمَ "أَنْ أذِّنْ فِي النَّاسِ: مَنْ كَانَ أَكَلَ فَلْيَصُمْ بَقِيَّةَ يَوْمِهِ ، وَمَنْ لَمْ يَكُنْ أَكَلَ فَلْيَصُمْ، فَإِنَّ اليَوْمَ يَوْمُ عَاشُورَاء" (أَخْرَجَهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ). Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам Аслам қабиласидан бир кишига буюрдилар: “Одамларга эълон қилгинки…
педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш тақиқланиши қайд этилган.Бу ҳақида Дилфуза Собирова ҳам алоҳида таъкидлаб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларининг ишга келиб-кетиши ёки бошқа меҳнат мажбуриятларига амал қилиш жараёнлари вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тартибга солинади. Педагоглар фаолияти бошқа ташкилотлар томонидан назорат қилинишини айтиб ўтган. Шунингдек, мазкур масалада Миллий гвардия матбуот хизмати ҳам фикр билдириб, Миллий гвардиянинг вазифаси болалар ва ота-оналар билан мақсадли, шу жумладан, психологик иш олиб бориш, “оила — маҳалла — мактаб” занжиридаги барча бўғинларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш” эканни қайд этилган. Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг хабарида “Давоматни назорат қилиш орқали Миллий гвардия болаларнинг мактабга бормаслик сабабларини аниқлайди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун бу ҳақда тегишли тузилмаларни хабардор қилади” дейилган. ❌ Бундан кўриниб турибдики, гвардия ходимлари жазолаш, мактабнинг ички ишларига аралашиш, мактаб раҳбариятига ёки педагог ходимларга босим ўтказишга ҳақли эмас. Директорни ишдан олиш масаласига келсак, бундай ваколат фақат иш берувчида мавжуд. Меҳнат кодексининг 313-моддасида интизомий жазо чоралари ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши белгилаб қўйилган. ❗️Мана шу қоидага мувофиқ Миллий гвардия ходимларининг ҳокимликка тақдимнома киритиши бирор ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Юқорида айтилганидек, ҳокимнинг мактаб директорини ишдан бўшатиш ваколати мавжуд эмас. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook
Тезкор ва аниқ асосланган хабарлар.
Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.