cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ТАБЛЕТКА

ТАБЛЕТКА -- eng sifatli , to'liq va ishonchli ma'lumotlar kanali 😊. Реклама учун: @medius_reclama

Больше
Рекламные посты
67 015
Подписчики
-69924 часа
-4 2427 дней
-8 92530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

00:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин. 🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин! ☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон, 🍀Кўнглингизни хотиржам, ☘Чеҳрангизни нурли қилсин. 🍀Танангизни саломатлик, ☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!! 🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!! Яқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
💊Болалар соғлиги учун бананнинг фойдалари!!! 🍌Суякларни мустаҳкамлайди. Банан ўзида Cа(кальций) сақлайди ва у ичаклардан яхши сўрилади. Суякларда йиғилади, рахитни олдини олади ва уларни тезроқ ўсишини таъминлайди. 🍌Қабзият. Банан клечаткага бой бўлганлиги сабабли ич келишини яхшилайди. 🍌Ошқозон ҳимояси. Ошқозон деворини ўраб олади ва уни ҳар хил механик(қаттиқ овқат) ва кимёвий(хлорид кислота) таъсирлардан ҳимоя қилади. 🍌Ҳазм фаолиятини яхшилайди. Банан таркибидаги ферментлар истеъмол қилинган овқатни тезроқ ҳазм бўлишига ёрдам беради. 🍌Стрессга қарши таъсири. Банан кўп миқдорда магний(Мg) сақлайди ва у нерв тизими фаолиятини нормаллаштиради. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
‼️АЛОЭ ГУЛИНИ ёшартирувчи хусусиятини аёллар билганида эди, хар хил косметикаларга пул сарфлашмасиди... 👵🏻Бувижонларимиз қўллаган бу усул, хозирда кўп аёлларни эсидан хам чиқиб кетган. Юз ва терини нахд 10 ёшга ёшартирувчи бу рецепт, мўжизани ўзгинаси! Синаб кўрганлар билишади... 🎋Рецепт қуйидагича; • Алоэ барги; • Давомини ўқиш 👇🏻👇🏻
Показать все...
👉ДАВОМИНИ ЎҚИШ✅
​​ 💊Махфий қурол:олма сиркаси!!!
✔️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сиркани мевалар, узум ёки тарвуздан ҳам кўпроқ яхши кўрганликларини билсизми? Бевосита ошхона вазифаларидан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бўлган Али ибн Абу Талиб розияллоҳу анҳу сиркадан даволаш мақсадларида ҳам фойдаланган. ✔️Саримсоқ, асал ва олма сиркаси дамламасини қабул қилсангиз, сиз бир нечта нишонга аниқ зарба берасиз: вирусли инфекцияни юқтириш эҳтимолини камайтирасиз, танадаги озуқавий моддалар етишмаслигини қоплайсиз, асаб тизимини мустаҳкамлайсиз. ✔️Дамламани тайёрлаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади: бир стакан олма сиркаси; бир стакан табиий асал; 25 мл саримсоқ шарбати. Ушбу таркибий қисмларнинг барчасини аралаштириш ва сув ҳаммомида иситиш керак. Диққат: қайнатиш мумкин эмас! Олинган дамламани совутгичда сақланг. ✔️Иммунитетни кўтариш учун 2 ҳафта давомида саримсоқ, асал ва олма сиркаси дамламасини ичиш кифоя. 2 ош қошиқ овқатдан олдин 30 дақиқа давомида кунига уч марта, илиқ сувда эритилган ҳолда қабул қилинг. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд, дамламани ишлатишдан олдин даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг.
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...

​​💊ҚЎЛТИҚ ТЕРЛАШИГА ҚАРШИ 8 МАСЛАҲАТ!!!
✅Табиий матолардан тикилган кийимларни кийинг. ✅Ҳар куни ваннага тушганда эман, ромашка суви билан чайининг. Ухлашдан олдин қўлтиқга улардан тайёрланган аччиқ дамламаларни суртиш ҳам самаралидир. ✅1 чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан қайнатилган сувда эритиб олинг. эритма совигач, 3 томчи эфир мойи аралаштириб, тоза қўлтиққа суртилади. Буни ётиш олдидан 3 марта қуритиб-қуритиб суртсангиз, яхши натижага эришасиз. ✅1 стакан қайнаган сувга 2 ош қошиқ туз соласиз. Эригач, пахта шимдириб, қўлтиқ остига сурасиз. Бу 10 кундан кейин ўз самарасини беради. ✅Ҳар хил дезодорантлардан фойдаланманг. Имкон бўлса спирт аралашмаган дезодорантларни ишлатинг, бадан ачишмай, қизармай қуруқ юради. ✅Спрейни ҳаддан ташқари кўп тер чиққанда ишлатиш керак. Махсус дезодорант-кремлар махсус таъсирчан терилар учун чиқарилган. ✅Дезодорантни тоза, ювилган қўлтиққа суркаш зарур. Терлаб турган бадан устига суртилганда тери аллергия бўлиб, иссиқлик ташиши мумкин. ✅Кечда ётишда қуруқ совунни қўлтиғингиза суркаб ётсангиз, нохуш ҳид бироз бўлсада пасаяди.
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
​​💊БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛАДИГАН 10 ТА ХАТОЛИК!!! Уй бекаларига маслаҳатлар
КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ! Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда яра битиши қийин бўлиб, анча вақтгача оғритади ҳам. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Энг яхшиси, куйган жойни совутиш керак. Агар кичик жой куйган бўлса, совуқ сувга тутинг. Халқона чоралардан энг самаралиси – хўжалик совунидан суртиш. Совун бу ишқор, куйиш эса кимёвий таъсир. Ишқор доим кислотали таъсирни босади, қарабсизки, куйган жойда пуфак ҳам ҳосил бўлмайди, ачишмайди ҳам. Бу айтганларимиз кунда юз берадиган куйишларга тегишли. Аммо жароҳат анча чуқур ва оғриқли бўлса, уни совуқ сувда ювиб, устига стерил мато ( пахта эмас) қўйиб, тезроқ шифохонага бориш керак. ✅ЙОД ВА БРИЛЛИАНТ ЯШИЛИ ҚАНИ?! Йиқилиш натижасида қўл ёки тиззада катта, очиқ яра пайдо бўлса дарров йод ёки бриллиант яшили билан ишлов беришга шошилманг. Бу шикастланган терини янада куйдириб, кейинчалик чандиқ қолдириши мумкин. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Ярани микроблардан тозалаш учун водород пероксиди ёки бошқа бир антисептик воситани жароҳат четига суртиб, устидан стерил бинтда боғланг. Майда кесилиш ва яралар учун йод ва бриллиант яшилидан бемалол фойдаланиш мумкин. ✅ТИТРОҚ БОСДИМИ, ЎРАНИШДАН НАФ ЙЎҚ! Иситма чиққанда одам қалтирай бошлайди. Бундай пайтда иссиқ ўрангандан фойда йўқ. Ахир ҳароратни тушириш лозим. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Пешонага совуқ сувда хўлланган докани қўйиб, шифокор кўрсатмасига кўра, иситма туширувчи дори ичинг. ✅ТИҚИЛИБ ҚОЛДИНГИЗМИ, ЕЛКАГА АСЛО УРА КЎРМАНГ! Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига аямай қоқамиз. Шу билан шўрликка ёрдам берган бўлсак, қанийди?! Нафас йўлларига ёт жисм кириб қолганида уни йўтал орқали чиқармоқчи бўламиз. Бу табиий усул. Овқат пайтида тиқилиб қолган одамни елкасига қоқсангиз, ёт жисм янада ичкари кириб, нафас йўлларини буткул ёпиб қўйиши ҳам мумкин. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Олдинга эгилиб, чуқур, секин нафас олиб, чиқариш керак. Борди-ю, одам нафас олишга қийналса, уни олдинга эгилтириб, кафт қирраси елкадан бўйинга ҳаракатлантирилади. ✅БУРУН БИТСА, ИССИҚ НАРСА ҚЎЙМАНГ Бурун битса, нималар қилмаймиз. Қопчага қиздирилган қум, туз, пишган тухум солиб икки қош орасига қўямиз. Ҳатто, бу ҳолат ёқиб, анча енгиллаб қоламиз. Аслида, бу одам учун хавфли. Тумов кучли бўлса, бурундаги томирлар кенгаяди. Иссиқлик шишни янада кўпайтиради, натижада шилимшиқ чиқиб кетиш ўрнига бурунда йиғилаверади. Вақтида чора кўрмасангиз, яллиғланиш мияга етиб бориши мумкин. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Бундай пайтда томирларни қисқартириш керак. Томчи дорилар айнан шу вазифани бажаради, қарабсизки, тумовдан асар ҳам йўқ. ✅ЖАРОҲАТ ИССИҚНИ ЁҚТИРМАЙДИ Пай чўзилиши, урилиш, бўғим чиқишида танада доим шиш пайдо бўлади. Бундай пайтда шикаст етган жойга иссиқ нарса қўйманг. Оғриқ баттар кучайиб, шиш катталашиши мумкин. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК: Ҳаракатни чеклаш, оғриган жойга муз қўйиб, тезроқ травматология бўлимига бориш керак. ✅БУРУНДАН ҚОН ОҚСА, БОШНИ ОРҚАГА ТАШЛАБ ЎТИРМАНГ! Бурун қонаган пайтда бошни орқага ташлаб ўтиришни тавсия қиламиз. Лекин бу мутлақо нотўғри. Қон ҳалқум, ошқозонга бориб, сизни баттар беҳузур қилиши мумкин. ➡️НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? Букчаймасдан тик ўтириб, бошни бироз олдинга энгаштиринг. Водород пероксиди эритмасида пахтани намлаб, бурун ичига жойланг. Икки қош ўртасига эса муз қўйилади.
© Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
​​💊Тарвуз қайси касалликларни даволашда қўл келади!!! ➡️Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди. Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди. Испаниялик олимлар янги узилган тарвуз ёки унинг шарбати инсон организми мускулларидаги оғриқни даволашда энг яхши ёрдамчи эканлигини аниқлашди. Бундан ташқари улар тарвуздаги L-цитруллин аминокислотаси мускулларда керагидан ортиқча пайдо бўлган сут кислотасини зарарсизлантиришга хизмат қилишини тадқиқотлар натижасида исботлашди. Улар L-цитруллин аминокислотаси ҳар қандай бошқа мевалардан тарвуз таркибида кўпроқ эканлигини амалда кўришди. Тарвузнинг фақат 120 грамида L-цитруллин аминокислотаси 150 мг дан зиёд бўлиши маълум бўлди. Бундан ташқари тарвузнинг юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшиловчи А, С ва В6 витаминлари ва магнийга бой эканлиги, юқори қон босимини меъёрига келтиришга хизмат қилиб, буйраклар фаолиятини яхшилайди. ✅Тарвуз уруғлари – буйракда пайдо бўлган тошларга қарши мислсиз фойдали восита Тарвуздан ташқари унинг уруғлари ҳам инсон саломатлиги учун кўпгина фойдали хоссаларга эга. Унинг уруғлари Хитой анъанавий табобатида асрлар давомида буйракда пайдо бўлган тошлардан халос бўлишда ишлатиб келинган. Тарвуз уруғлари бу хасталикка қарши фаол курашувчи ва яхши натижа берувчи калий ва магнийга бойдир. Агар сиз буйракдаги тошлардан фориғ бўлишни хоҳласангиз, янги узиб олинган тарвуздан олинган 4 стакан уруғларини эзиб, майдалаб, 2 литр сувда 10 минут давомида паст оловда қайнатиб ичишингиз лозим бўлади. Бу албатта мутахассис маслаҳати билан амалга оширилади. Қайнатилган тарвуз уруғили сув докадан ўтказилиб, уч маҳал овқатланишдан олдин ярим пиёладан ичилади. ✅Фойдалари ва тарвуз истеъмол қилиш Тарвуз ҳуснбузар, атеросклероз, анемия, артрит, ўт пуфаги, астма, буйракдаги тошлар, бош оғриғи, бронхит, пасайиб кетган иммунитет, холестерин миқдорининг кўпайиши, юқори ҳарорат, пешоб йўллари ва сийдик халтаси, ҳашаротларнинг чақиши, семириб кетиш, тери шамоллаши каби касалликларни даволашда ишлатилади. Бу полиз маҳсулоти инсон жисмини тозаловчи мислсиз воситадир. Бу эса, унинг таркибида сув миқдорининг кўплиги ва калориялиликнинг паст миқдорда эканлигидандир. Бундан ташқари тарвуз мис, бета-каротин, В1-В6,С витаминларига, кальцийга, олма кислотасига, йод, калий, азот кислотаси, оқсил, қанд целлюлозаси, цинк, фосфор, фолий кислотаси, тўқималар, ликопен, лимон кислотаси ва магнийга жуда бой. Таркибида бета-каротин моддаси ва С витамини миқдорининг баландлигидан тарвуз юрак хасталиклари ва сурункали шамоллашларни бартараф қилади. У таркибидаги В6 витамини воситасида ақлий қобилиятни яхшилайди қаттиқ ҳаяжон (стресс)ни пасайтиради. Тарвуз қон таркибидаги рН миқдорини меъёрида сақлайди. Бир вақтнинг ўзида у қон томирларини ҳарқандай ёғ қуйқаларидан тозалайди. ✅Тарвузни қандай истеъмол қилиш лозим Тарвузни совутиб (албатта, муздек ҳолда эмас) истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни бошқа мевалар билан қўшиб истеъмол қилишнинг ҳам зарари йўқ. Тарвуз организмда йўқотилган минераллар ва суюқликлар ўрнини тўлдиради. Бир вақтнинг ўзида организмни зарарли токсин моддалардан тозалайди ва кўпгина касалликларнинг олдини олади. Мана шунинг учун ҳам биз тарвузни мунтазам, айниқса ёз-кузнинг иссиқ кунларида иложи борича кунига истеъмол қилишимиз кераклигини билдиради. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
💊ТИЛНИ ҲАМ ТОЗАЛАШ КЕРАКМИ??? ➡️Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, таом егандан кейин оғиз бўшлиғида тиш эмалини емирадиган қанд ва бошқа ингредиентларнинг туриб қолиши ҳақида кўплаб илмий тадқиқотлар ўтказилган. Бу моддалар асосан тиш карашида ва тиш-милк чўнтакларида йиғилади. Лекин 90 фоизгача қанд, айнан тилда ушланиб қолади. ➡️Маълумки, бирорта ширинликни егач, анча вақтгача оғиздан ширин маза келиб туради. Тилда баланд ва нотекис юзага эга бўлган махсус сўрғичлар бор, ширин нарсалар эса аввало шу ерда йиғилади. Мана шунинг учун ҳам тишларни тозалагандан кейин тиш чўткасини бир неча марта тил устида юргизса яхши бўлади. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
💊ШИФОКОРЛАР: «КЎП СУВ ИЧИНГ» ДЕЙИШИ САБАБИНИ БИЛАСИЗМИ??? ✅Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз. ✅Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин. ✅Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул. ➡️Етарли миқдорда сув ичилмаса: - Мия секинлашиб, одам дангасалашади. - Қон қуюлади. - Қабзият юз беради. - Пешоб сарғайиб кетади. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...
​​💊БОДРИНгНИНГ ШИФОБАХШ ҲУСУСИЯТЛАРИ!!! 👇Жигар оғриганда, буйрак дардларида, қандли диабетда, семириш ва қон босими ошганда кунига 2-3марта чорак пиёла бодринг шарбатини ичиб туриш керак. (Асал билан бўлса, янада фойдалироқ.) ✅Оч қоринга ичилган 100 гр бодринг шарбати ични юмшатади. ✅Бодринг шарбати ҳуснбузарларни даволашда энг зўр воситадир. Бир ҳафта давомида кунига 4-5 пиёладан ичиб турилади. Бу қон ва лимфани тозалайди. Натижада юзнинг рангини тиниқлаштиради. ✅Бодринг шарбатини асал билан истемол қилиш йўтал, умуман, йўқори нафас йўллари касалликларида фойда қилади. (Кунига уч маҳал 2-3 ошқошиқдан) ✅Гастирит ва ошқозон яраси ҳуруж қилган пайтларда, шунингдек, жиғилдон қайнаганда кунига икки маҳал овқатдан бир соат олдин ярим пиёладан бодринг шарбати ичиш керак! ✅Буйрак ва ўт пуфагидаги тошларни туширишда, жигар ва простата бези касалликларида кунига 2-3 маҳал сабзи, лавлаги ва бодринг шарбатининг тенг миқдоридаги аралашмасини ичиш тавсия қилинади. © Doctor GaniyevЯқинларизга ҳам улашинг!!! 💊TАБЛЕТКА каналига обуна бўлинг !
Показать все...