cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

....

Канал тухтатилган

Больше
Узбекистан66 411Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
179
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

 Aхборот - ҳуқуқий портали РуOʻz Кириш / Рўйхатдан ўтиш Бош саҳифа Газеталар Электрон маҳсулотлар Малака ошириш Компания ҳақида Бонус ва акциялар Ҳамкор ва мижозларимиз Қонунчиликдаги янгиликлар НҲҲ лойиҳалари Бизнинг шарҳлар Қонун ҳужжатлари тўплами NORMA китоблари Нормал вакансиялар NORMA электрон маҳсулотлариOn-line қонунчилиги базасиЖАВОБ БЕРАМИЗ! Маълумот хизмати buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб ННТ ва бошқа янги ташкилотлар ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олишлари мумкинЖШДС солинмаган даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг www.norma.uz   Қонунчиликдаги янгиликлар  Маҳаллаларда ижтимоий нафақаларни олиш тартиби соддалаштирилди МАҲАЛЛАЛАРДА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАРНИ ОЛИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛДИ 25.05.2020 Рус тилида ўқиш   Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди (20.05.2020 йилдаги 307-сон ВМҚга қаранг).   Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармони ижроси юзасидан қабул қилинган, унда оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шу жумладан қуйидагилар топширилган эди: ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни камайтириш; алоҳида трансфертларни оиланинг жами даромадларидан чиқариб ташлаш.   Ҳукумат томонидан бунинг учун қуйидаги чоралар қабул қилинди:   биринчидан, унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлайдиган оиланинг ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик жами даромади миқдори тузатилди. Энди у ўртача ойлик МҲЭКМнинг 52,7%идан кўп бўлмаслиги керак (мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун). Илгари – ўртача ойлик ЭКИҲнинг 1,5 каррасидан кўп эмас.   иккинчидан, энди болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун бир оила таркибига қуйидагилар киритилмайди: улар билан биргаликда яшайдиган болаларнинг боболари ва бувилари; болаларнинг ота-оналари (фарзандликка олувчилар) билан биргаликда хўжалик юритувчи бошқа шахслар;   учинчидан,  ўртача ойлик жами даромад қийматини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилмайди: ногиронлиги бўйича нафақа; боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага); болаликдан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа; 16 ёшгача бўлган ногирон болалар ва 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа; Пенсия жамғармаси орқали бериладиган бола туғилганлиги ҳамда дафн этиш маросими учун бир йўла тўланадиган нафақа;   тўртинчидан, агар оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромадлари тўғрисида тақдим этилган маълумотларда даромад суммаси кўрсатилмаган бўлса ёки нормативдан паст кўрсатилган бўлса оиланинг ўртача ойлик жами даромадини ҳисоблаш қоидаси тузатилди. Энди ушбу норматив МҲЭКМнинг 87,9%ига тенг (илгари – 2,5 ЭКИҲ) ва даромадни нормативдан паст кўрсатган ёки даромади мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни хабар қилмаган ҳар бир оила аъзоси учун ҳисоб-китобда айнан у қабул қилинади.   Бундан ташқари, уларга ушбу қоида татбиқ этилмайдиган шахслар тоифаси рўйхати кенгайтирилди. Рўйхатга қуйидагилар қўшилди: нафақа олувчилар - пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқаролар, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахсларнинг оналари, болаликдан ногиронлиги мавжуд шахслар, ОИВ инфекциясига чалинган шахслар, шунингдек, I ёки II гуруҳ ногиронлиги мавжуд шахслар; ўзганинг парваришига муҳтож бўлган оила аъзосини парвариш қилаётганлар; туман (шаҳар) аҳоли бандликка кўмаклашиш марказига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган фуқаролар (илгари рўйхатда фақат ишсиз сифатида рўйхатга олинган фуқаролар мавжуд бўлган);   бешинчидан, МҲЭКМ жорий этилиши муносабати билан Оиланинг шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалиги юритишдан оладиган норматив даромадини ҳисоблаш  методикаси ҳам тузатишлар киритилди;  
Показать все...
олтинчидан, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати кенгайтирилди. Энди муҳтож бўлганларнинг ушбу тоифаси бошқалар қатори, қуйидагиларни ҳам оладилар: бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб; бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар; суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик; антибактериал совун.   Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2020 йилдан кучга кирди.
Показать все...
Қашқадарёда нафақа тайинлаш учун фуқародан пул сўраган МФЙ раиси ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди #ЖИНОЯТ 👉 http://darakchi.uz/uz/135677 Darakchi.uz расмий саҳифалари Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Показать все...
Показать все...
2022 йил январь ойи пенсия ва нафақа тўловлари банк пластик карточкаларига юклаб берилди

2022 йилнинг январь ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси томонидан барча тижорат банклари билан хамкорликда зарурий чоралар кўрилмоқда. Жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан вилоятимиздаги 380 мингга яқин пенсионер фуқароларимизга жорий йилнинг январь ойи пенсия ва нафақа тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жами 298.2 млрд.сўмга тўлов қайдномалари…

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча кафолатлар. Давлат қуйидаги шахсларга қўшимча кафолатларни таъминлайди I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади. Ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, 30 календарь кун йиллик узайтирилган асосий таътил берилади. Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ишлангандан кейин берилади. Йиллик асосий таътил I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин берилади. Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ногиронлиги бўлган ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.
Показать все...
Боланинг ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқи Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укалари, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга. Ота-она никоҳдан ажралганда ёки ота-она алоҳида яшаган ҳолда бола уларнинг ҳар бири билан кўришиш ҳуқуқига эга. Фавқулодда вазиятларга тушиб қолган бола (ушлаб туриш, қамоққа олиш, даволаш муассасасида бўлиш ва бошқа ҳолларда) ўз ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан қонунда белгиланган тартибда кўришиш ҳуқуқига эга.
Показать все...
Пенсия миқдорини ҳисоблашда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади. Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада у танлаган беш йиллик давр Курсатилади
Показать все...
Хорижий давлатдаги ўқишим учун кредит олишим мумкинми? Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги "Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 527-сон қарорига кўра, республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш тартиби белгиланди. Шунга кўра, хорижий давлатдаги ўқишни давом эттириш учун кредит олишингиз мумкин.
Показать все...
http://lex.uz//docs/5586538 Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Показать все...
Ишламайдиган ногиронлар ва кексаларни санаторий-курорт йўлланмалари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ИЛОВА Кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларга ногиронлар ва кексалардан бепул санатория-курорт йўлланмаларини олиш учун тушган аризаларни рўйхатга олиш КИТОБИ № Ариза билан мурожаат қилинган сана Ногирон ва кексанинг Ф.И.О. Ногиронлар ва кексаларнинг тоифаси Ногиронлар ва кексаларнинг доимий яшаш манзили Тиббий маълумотнома номери, санаси ва берган муассаса номи Тиббий маълумотномага асосан тавсия этилган санатория номи Йўлланма берилган санатория номи, йўлланма рақами, санаси ва муддати Йўлланмани берган масъул ходимнинг имзоси Йўлланмани қабул қилган ногиронлар ва кексаларнинг имзоси Санаторияга етиб борган санаси Санаториядан қайтиб келган санаси Изоҳ 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.