cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: 👉yozyovon.uz Facebook: 👉 yozyovon24 Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

Больше
Рекламные посты
3 053
Подписчики
+124 часа
-117 дней
+2530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Repost from Saida Mirziyoyeva
Grossmeysterimiz Nodirbek Abdusattorov navbatdagi g‘alabasiga erishdi! Shvetsiyaning Malmyo shahrida o‘tkazilgan nufuzli “TePe Sigeman 2024” turnirida Nodirbek chempion bo‘ldi va O‘zbekiston #ChessNation ekanini yana bir bor isbotladi♟👑. Faqat oldinga, Nodirbek! 💪 - Наш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов одержал очередную победу! На престижном турнире «TePe Sigeman» проходившем в Шведском Мальмё, Нодирбек стал чемпионом, в очередной доказав, что Узбекистан - #ChessNation♟️👑 Так держать!💪
Показать все...
👏 3
Озарбайжоннинг Pasha Holding компанияси Фарғона вилояти билан ҳамкорлик қилади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Озарбайжоннинг йирик Pasha Holding компанияси бошқаруви аъзоси, компания таркибига кирувчи “Азершекер” агрохолдинги Кузатув кенгаши раиси Араз Агаевни ҳамда “Азершекер” директорлар кенгаши раиси Анар Мехдиевни қабул қилди. Учрашувда Озарбайжон компаниясининг маҳаллий ҳамкори – “Global Textile” компаниялар гуруҳи раҳбари Музаффар Разаков ҳам иштирок этди. Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, пахтачиликда ва пахтани қайта ишлашда ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги учун янги бўлган маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди. Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383773 Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показать все...
👍 5
#Жараён POSCO intenational tekstil МЧЖ кластери мажлислар залида пахта териш машиналари тарғиботига бағишланган кўргазмали семинар ташкилланди. Ёзёвон, Тошлоқ, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон туманлари ҳокимлари, қишлоқ хўжалигига даҳлдор масъуллар, фермерлар иштирокидаги семинарда хитойлик мутахассислар пахта териш машиналари тўғрисида батафсил маълумот бердилар. Маълумки, Фарғона вилояти ҳокими Хитойда бўлган чоғида ишбилармонлар билан вилоятимизда пахта териш машиналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзолаганди. Айни пайтда Фарғона шаҳрида бу иш амалга оширилмоқда. Семинарда мутахассислар фермерлар саволларига жавоб бердилар. Пахта териш машинаси оғирлиги 22 тонна. Нархи 3650 млн сўм. Ёзёвонлик фермерлар 4 та пахта териш машиналари сотиб олиш учун лизинг шартномаси имзолашган.
Показать все...
👍 3
"Янги Фарғона" газетасининг 2024 йил 4 майдаги 34-сони Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Показать все...
👍 1
Repost from Region | Fergana
#Ёзёвон_тумани 🔹Қорасой маҳалласида яшовчи ёш деҳқон Қўшақали Холқулов эккан қовунлар шу ойда пишади Каналга уланиш:👇 https://t.me/RegionF
Показать все...
👍 7
МАЪНАВИЯТЧИЛАР СЕМИНАРИ 40-мактабда мактаб директорларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарга туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими,  ижодкорлар таклиф этилдилар. Тадбир аввалида ўқувчи-ёшлар ватанни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ҳамда рақс ижро этдилар. Мактабнинг “Ёш гвардиячилар” синфи ўз чиқишларини намойиш қилишди. Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Шероз Мирзалиев очиб, юртимизда  маънавият, таълим-тарбияга берилаётган юксак эътибор ҳақида гапирди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йил 26-28 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида 3 кунлик ўқув-семинарда 15-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Назокат Умарова иштирок этиб келди. 3-4 май кунлари барча туман, шаҳарларда семинарнинг иккинчи босқичи ўтказилиши белгиланган эди. Н.Умарова Тошкентда ташкилланган ўқув-семинардан олган билим ва тажрибаларини йиғилганларга ўртоқлашди. Ўқув-семинарда Давлат раҳбари томонидан 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисида белгиланган топшириқларнинг ижросига эътибор қаратилди. Таълим ташкилотларидаги ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси асосида тарбиялаш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан амалга ошириладиган вазифалар аниқ белгилаб олинди. Тадбирда мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Умиджон Жўраев, 4-мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, 15-мактаб тарих фани ўқитувчиси ўзларининг маърузалари билан қатнашишди. Улар ёшларнинг ватанга бўлган муҳаббатларини ошириш, Армиямизнинг бугунги салоҳиятига, жадид боболаримизнинг миллатни бирлаштириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун кўрсатган жонбозликлари, миллатнинг маънавий қиёфаси шаклланишида мактабларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишиб, мавзуга оид видеороликлар намойиш қилишди. Семинарда фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг масъулияти, мактаб билан ҳамкорлик масалалари, бунда маҳалла институти, нуронийлар, оила ва хотин-қизлар ҳамда ёшлар ташкилотлари, “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш тушунтирилди. Семинардан кўзланган мақсадга эришилди. ✅Telegram | ✅Facebook | 🌍Web sayt
Показать все...
ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ

Ёзёвон тумани ҳокимлиги расмий канали Веб-сайт: 👉yozyovon.uz Facebook: 👉 yozyovon24 Instagram: 👉 yozyovon_tuman_hokimligi YouTube: 👉 YOZYOVON TUMAN HOKIMLIGI

👍 6
👍 5
👍 3
Перейти в архив постов