cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

NurNEWS.uz

"Nurobod'' газетаси ДК таҳририяти.

Больше
Рекламные посты
809
Подписчики
-124 часа
-17 дней
+530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
Сўнгги уч йилда вилоятдаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди. Келгуси йили вилоятдаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади, замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади. Шунингдек, 15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади, вилоятдаги 8 минг гектар самарасиз боғлар янгиланади. Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Фарғонада саноатга катта туртки берадиган лойиҳалар кўпайтирилади. Энергетика, нефт-газ ва кимё соҳаларида 2 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган. Куни кеча Бешариқда 500 мегаваттли, Ўзбекистон туманида 180 мегаваттли фотоэлектр станцияларини қуриш ишларига старт берилди. Тошлоқда 120 миллион долларлик флоат ойнаси, Ўзбекистон туманида 80 миллион долларлик 20 турдаги қурилиш материаллари корхонаси, Қувасойда 65 миллион долларлик керамо-гранит лойиҳасини тезлаштириш зарурлиги қайд этилди. Қувасойда электромобилни зарядлаш станцияларини ишлаб чиқариш корхонасини жорий йилда ишга тушириш, Риштонда йилига 17 минг тонна биологик парчаланадиган нотўқима мато ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бу йил “Ташаббусли бюджет” доирасида Фарғонадаги 266 та лойиҳага 340 миллиард сўм ажратилди. Лекин уч ойдан бери кўплаб лойиҳалар бўйича ҳали амалий иш бошланмагани қаттиқ танқид қилинди. Шу ойни ўзида “Ташаббусли бюджет”га вилоят бюджетидан ҳозиргача берилмаган маблағларни ўтказиб бериш топширилди. Бунинг ҳисобига 35 та маҳалладаги электр, газ ва йўл масаласи ҳал бўлади. Умуман, туманлар маҳаллий бюджетида маблағни кўпроқ қолдириш мақсадида жисмоний шахслардан даромад солиғини ярмини туман бюджетида қолдириш масаласини кўриб чиқиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Президент вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, Қувасойнинг Пакана, Кокилон ва Сўфон маҳаллалари ҳисобидан Қўқон иқтисодий зонаси ҳудуди 210 гектарга кенгайтирилади. Бу ерларда 200 миллион долларлик, келгуси йилда 500 миллион долларлик лойиҳа қилиш, камида 10 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди. Вилоят ҳокимига 19 та туман-шаҳарнинг ҳар бирини Хитой тажрибаси асосида саноатнинг аниқ йўналишига ихтисослаштириш ва уларда саноат зоналарини ташкил қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Таннарх баландлиги учун Фарғонадаги цемент заводларининг маҳсулотлари импорт билан рақобат қила олмаётгани қайд этилди. Оқибатда 10 та цемент заводи қувватининг учдан бирида ишлаяпти. Бу вилоят ҳокими ўринбосарлари корхоналардаги таннарх ва энергия сарфини камайтириш бўйича ишламаётганидан далолат. Шу йилни ўзида вилоятда 9 минг хонадонли 220 та кўп қаватли уй-жойлар қурилаяпти. Вилоятдаги 36 та темир-бетон корхонаси қуввати бу қурилишларнинг 50 фоиз эҳтиёжини қоплашга етади, холос. Яъни, қурувчилар маҳсулотини бошқа вилоятдан олиб келаяпти. Шу муносабат билан йил якунигача темир-бетон корхоналарини кўпайтириш шартлиги таъкидланди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди. Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда. Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди. Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Эндиликда вилоят раҳбариятининг масъулиятини ошириш бўйича Фарғонада янги тизим бўлиши белгиланди. Вилоят ҳокимининг ўзи ва ҳар бир ўринбосари, 19 та туман ва шаҳар ҳокими кунига камида 5 тадан тадбиркор ва хорижий инвесторни қабул қилиб, уларни муаммосини ҳал қилади. Улар ҳар ҳафта телевидение, радио орқали аҳоли ва тадбиркорларга бўлаётган ўзгаришларни айтиб боради. Йил якунида уларнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, тегишли чора кўрилади. Вилоят кенгаши депутатлари ҳам комиссия тузиб, ҳар бир рақамни назоратга олиши муҳимлиги қайд этилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Юқори қўшилган қиймат яратиш ва иш ўринларини кўпайтириш шарти билан қўшимча 1 минг 210 гектар ер ажратиш мумкин. Бунинг учун вилоят ҳокимлиги ҳузурида дирекция ташкил қилинади. Саноат зоналаридаги биноларни маҳаллий тадбиркор ҳамкори билан қуриб, ижарага олади ёки муддатли сотиб олади. Саноатни туман ва маҳаллага тушириш учун инфратузилма харажатларига 50 миллион доллар ажратилади. Ушбу маблағни вилоятнинг ўзи тасарруф қилади ва қайтган маблағни кейинги лойиҳаларга ишлатиши мумкин бўлади. Вилоят ҳокимлигига 161 та йирик маҳаллада ҳам 1 гектардан майдонда 4-5 қаватли саноат марказларини ташкил қилиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Сўнгги етти йилда республика саноати 1,6 баробар ўсгани билан, Фарғона бу кўрсаткич бўйича республикада энг охирги ўринда. Вилоят саноатининг ярми Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Учкўприк туманига тўғри келади. Ўтган йилларда вилоятга киритилган ҳар бир минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумларини ўртача 207 долларга кўпайтирган. Лекин бу кўрсаткич бўйича Тошлоқ, Данғара, Ёзёвон, Риштон ва Учкўприк анча орқада. Мутасаддиларга мева-сабзавот экспорти ва пахтани қайта ишлашда ҳам камчиликлар борлиги, бу борадаги режалар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Вилоятдаги баъзи корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми пасайгани, айримлари ишламаётгани, 3 та лойиҳани ишга тушириш 4-5 йилдан бери чўзилиб келаётгани танқид қилиниб, масъул раҳбарлар бундай корхоналарга ёрдамлашиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Рўйхатга олинган тадбиркорларнинг муайян қисми фаолият юритмаётгани, айримларида эса айланма ва иш ўринлари қайд этилмагани “яширин иқтисодиёт”дан далолат бериши қайд этилди. Мутасаддиларга бу ҳолатларни ўрганиб, “соядан” чиқишга кўмаклашиш топширилди. Facebook|Instagram|X
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.