cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

𝐃꯭𝗨꯭𝐍꯭𝗬꯭꯭꯭𝐎꯭꯭𝐈꯭ 𝐊꯭𝐀꯭𝐁꯭꯭𝐈꯭𝗥꯭꯭

>Дунёдаги 🌍 бўлиб ўтаётган энг сўнги янгиликлар 😌 фақат бизда☝️ >Мурожаатларни қабул қиламиз🤝 барча таклиф ва фикрларни эшитамиз 😊 >мурожaат учун : @Umidaxushnud @xu5hnud_pr0

Больше
Рекламные посты
1 315
Подписчики
Нет данных24 часа
-417 дней
-27830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

❇️ Шахсни тасдиқловчи хужжатлар тантанали топширилди. ✅ Наманган вилояти божхона бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан 17 нафар васийликка олинган шахслар ўрганиб чиқилиб, тўпланган хужжатлар туманлараро Фуқаролик судига тақдим этилди. Фуқаролик суди томонидан хужжатлар ўрганиб чиқилиб, яшанганлик фактини белгилаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. ✅ Ушбу қарорларга асосан, Поп туманининг ИИБ МваФРББ томонидан фуқаролик паспортлари (ID-карта) расмийлаштирилди. ✅ Бугун Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Набиев ҳамда масъул ходимлари ва Омбудсманнинг вилоят вакили, Поп туманининг прокуратураси ва ИИБ ҳамкорликда 17 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
❗️ Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан Поп "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида юқоридаги васийликка олинган ногиронлиги бўлган шахсларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар расмийлаштириб берилган эди.
Показать все...
👍 2
02:54
Видео недоступноПоказать в Telegram
12:00  24.05.2024 Ombudsman tergov hibsxonasidagi sharoitlarni oʻrgandi #Namangan muxbir: Umida Qo‘shoqova @dunyoi_kabir
Показать все...
👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ризқ икки хил бўлади: Бири сени қидирадиган ризқ. Бири сен қидирадиган ризқ. Сени қидирадигани ожиз бўлсанг ҳам, сени топиб боради. Сен қидирадиган ризққа эса фақат саъй-ҳаракат билан эришасан. Бу ҳам ризқингдир. Биринчиси Аллоҳнинг фазли, иккинчиси Аллоҳнинг адолатидир. Али ибн Абу Толиб @dunyoi_kabir
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Илтимос Акаааа?! Нега ўғрилар эркин, Бегуноҳлар тузоқда экан?! Атроф тўла ёмону, лекин Яхшиларим узоқда экан?! Ака, нега онам нонининг Таъми сира кетмас тилимдан? Болалигим ҳар бир онининг Гашти бўлак экан-ку чиндан! Ака, нега юрагим тўлса Бошим гангир елкангни қумсаб? Фақат, рост айт, бир куни ўлсам, Юрмайсанми изимни излаб? Ака, сени асрадим мудом, Кўз ёш келса, чарақлаб боқдим. Оғриқлардан эзилдим ҳар он, Ўз-ўзимни ўтларда ёқдим. Ҳеч бирини айтмадим сенга Ҳатто сўрамадим бир тийин. Аммо ўпкам тўлиб турганда Яхшиман, деб кулмоқлик қийин! Ўсаяпти аржумандларинг, Бир кўрпада, бир уйда қувнаб. Бир-бирининг тўлдириб камин, Бир-бирига эртаклар сўйлаб. Тақдир ҳукми ўқилар бир кун, Кўришмоқлик топар чегара. Ўғлингнимас, қизингни бугун Ўйлаяпман ҳолимга қараб. Ака номи суянч эканда Заифанинг кутгани қурсин. Илтимосим - ўғлинг дам-бадам Синглисининг ҳолини сўрсин! Акаааа?! Нурхон Элмирзаева @dunyoi_kabir
Показать все...
2
02:40
Видео недоступноПоказать в Telegram
12:00  23.05.2024 "OMBUDSMAN MAKTABI" LOYIHASI DOIRASIDAGI TADBIRLAR #Namangan Muxbir: Umida Qo'shoqova @dunyoi_kabir
Показать все...
👍 1
✒️САДАҚА. Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил... Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади дер экан. Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин, дея дуо қиларди. Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: Ва бирингизга ўлим келиб: Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам, демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг (Мунофиқун сураси, 10-оят), деб айтилган. Нима учун Умра қиламан демайди, Намоз ўқийман демайди, Рўза тутаман демайди, балки Садақа қиламан дейди. Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди. Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир. Анвар Аҳмад таржимаси. @dunyoi_kabir
Показать все...
👍 1
#Тайинлов Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи ўзгарди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бугун вилоят ҳокимлигида Адлия бошқармасининг янги раҳбари таништирилди. Йиғилишда вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок эдилар. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов Адлия вазирининг буйруғини ҳамда Дилмурод Аҳмедовнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотномани ўқиб эшиттирди. Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан, 2018 йилдан буён ҳозирга қадар Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Сабиров Ҳайрулло Исмоилович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Миллий анъаналаримизга кўра, Ҳайрулло Сабировга тўн ва дўппи кийдирилиб, тантанали равишда кузатилди. @dunyoi_kabir
Показать все...
👍 4
00:37
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Диққат ‼️ Йўқолган телефонни бир зумда топиш мумкин. Йўлини ўргатамиз @dunyoi_kabir
Показать все...
👍 7
03:30
Видео недоступноПоказать в Telegram
Гуллар фестивали сайёҳдарга манзур бўлмоқда. @dunyoi_kabir
Показать все...
👍 4