cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Янги канал

New_channel

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
786
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

"Заковат" клуби аъзолари ва "Заковат"нинг барча мухлислари учун хушхабар! Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, бугун Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолабди. Қарорга кўра: ➖ 2022 йилдан бошлаб, босқичма-босқич умумий ўрта, Президент, ўрта махсус ва профессионал ҳамда олий таълим муассасаларида “Заковат” интеллектуал клублари фаолияти йўлга қўйилади ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида интеллектуал ўйинлар жамоалари учун алоҳида хоналар ташкил этилади; ➖ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган “Заковат” стипендияси жорий этилади; — 2022 йилдан бошлаб ҳар йили талабалар ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилинади. Унда умумжамоа ҳисобида дастлабки учта ўринни қўлга киритган олий таълим муассасасига Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси топширилади; — интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ОТМ талабалари таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов-контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади; — таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади; — 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида “Интеллектуал ҳафталик” тадбири ўтказиб борилади; ➖ ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларга мотивация бериш мақсадида машҳур олимлар, жумладан, Нобель мукофоти соҳиблари билан учрашувлар ташкил этиб борилади; ➖ “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларининг ҳудудий ва республика босқичи ғолибларини ўз мутахассислиги бўйича кадрлар захирасига олиш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилади; ➖ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да мавсумий ишлайдиган “Интеллектуал мактаб” лойиҳаси йўлга қўйилади; ➖ “Янги Ўзбекистон боғи”га туташ ҳудудда “Заковат интеллектуал ўйинлари клуби” учун алоҳида бино ҳамда “Интеллектуал ўйинлар шаҳарчаси” барпо этилади. Мазкур бинолар Ёшлар ишлари агентлигининг балансида бўлади; ➖ интеллектуал турнирлар ташкил қилиш, билимдон ёшларни рағбатлантириш, ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган компьютер ва мобиль ўйинларни яратган дастурчиларга грант ва субсидиялар ажратиш мақсадида 2022 йилда 50 млрд сўм миқдорида, кейинги йилларда асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ давлат бюджетидан маблағ ажратилади. 👉 @xushnudbek 👈
Показать все...
Показать все...
Краткий обзор по техническому институту Ёджу в городе Ташкент

📸 Instagram -

https://www.instagram.com/tv/CHZuAeJA...

📲 Facebook -

https://www.facebook.com/ytit.uz

📢 Telegram -

https://t.me/yodju

🔥Вакцина олган талабаларга чегирма бериш муддати 15 ноябргача узайтирилди Маълумки, республикамиздаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) белгиланган эди. Эндиликда, ушбу муддат 15 ноябрга қадар узайтирилди. Шу муддатгача коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган БАРЧА талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади. 👉 @xushnudbek 👈
Показать все...
Show comments
❗️Супер-контрактлардан тўлов қабул қилиш бошланди Давлат қабул комиссияси томонидан супер-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди. t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ОТМга бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин. Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди. Бунда тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича ОТМ раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади. 👉 @xushnudbek 👈
Показать все...
Show comments
1.33 MB
9.19 MB
⚡️Супер контрактнинг минимал миқдорлари белгиланди Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди. Супер-контракт минимал миқдорини ҳисоблашда стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланади. Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) абитуриентларга супер-контракт минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилади. 👉 @xushnudbek 👈
Показать все...
Super kontrakt miqdori.pdf9.74 KB
Show comments
Супер-контрактга аризалар 1 октябрга қадар қабул қилинади Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли ОТМ қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади. ❗️Ҳозирча супер-контрактнинг жорий йилги миқдорлари тасдиқланмади. Яқин кунларда тасдиқланиши кутилмоқда. Тасдиқлангач, каналимиз орқали хабар қиламиз. 👉 @xushnudbek 👈
Показать все...
Show comments
#Тезкор #Диққат ⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021/2022-ўқув йили учун тасдиқланган тўлов-контракт миқдорларини эълон қилди. 👇 https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_lW99cezw409xXGA
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.