«Инжа санъат» | Халқаро адабий-бадиий электрон журнал
«Инжа санъат»нинг телеграм манзилига хуш келибсиз! Сайтимиз: injasanat.uz Мурожаат: @inja_sanatga_maktub_bot Кузатинг: https://myurls.co/inja_sanat
Больше- Подписчики
- Просмотры постов
- ER - коэффициент вовлеченности
Загрузка данных...
Загрузка данных...
Шеър муаллифи: Зариф Султоний Ижро муаллифи: Муҳайё Рустам Зариф — исми шеърларию руҳиятига мос, нигоҳлари жавобсиз саволлардан мудом озурда, гўзал шоиримиз! Эй Худо! Шоир қилиб яратганларингни қалб дарди етарли, Зарифнинг жисму жонига шифо бергин! ВАТАН ҲАСРАТИ йана Жавзо чечаклар қорда қолди йана қирларни тутди лола доғи бу элларда кўринмас ғам адоғи йана кўзлар ўзга дийдорда қолди (йана кўзлар ўзга дийдорда қолди) ман беватан қолдим ватан ичинда на ифор бор на ранг чаман ичинда йошил байтлар сориқ кафан ичинда боғлар оташ ичинда норда қолди (боғлар оташ ичинда норда қолди) Мулки Турон каби пора йураклар ойоқ остинда қон ағлар чечаклар келтирган борми Найсондин дараклар таним кузда руҳим баҳорда қолди (таним кузда руҳим баҳорда қолди) шафақлар ботди Боту қонларина ҳеч ким қиё боқмас Чўлпонларина ким турар Қодирийнинг ёнларинда Фитрат Усмонларим қай торда қолди (Фитрат Усмонларим қай торда қолди) йор васлидин сўйла ай Сандувочим Эркдин бизга хабар келтир ай Лочин манго бундоқ боқма ай дор оғочи туфроқдин паст бу бошим дорда қолди (туфроқдин паст бу бошим дорда қолди) дорулфано дорулҳазан бу дунйо бир йони гул бир йон тикан бу дунйо бир бор эмас бир йўқ экан бу дунйо кимлар йўқ бўлди кимлар борда қолди (кимлар йўқ бўлди кимлар борда қолди) йана Жавзо чечаклар қорда қолди йана қирларни тутди лола доғи бу элларда кўринмас ғам адоғи йана кўзлар ўзга дийдорда қолди (йана Жавзо чечаклар қорда қолди) йана Жавзо чечаклар қорда қолди
Ёзувчи, бадиий таржимон ва журналист Азизбек Норов 1990 йил 15 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Қарши давлат университетининг рус тили ва адабиёти бўлимини тамомлаган. “Эйнштейн жумбоғи”(2021, ҳикоялар тўплами), “Азал ва абад йўли”(2022, қисса ва ҳикоялар) китоблари муаллифи. Кўплаб Республика бадиий-ижодий ишлар танловлари ғолиби. Рус адабиёти дурдонасидан бир қатор таржималари нашр этилган. @Yangi_hilol
Ўлжабой Қаршибой номини ўзбек китобхонлари албатта таниши лозим деб ҳисоблайман…
Канон Ҳожи шеърлари Раҳмат Бобожон таржимасида…
шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил 20 январ куни Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғил...
Шаҳар"
Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.