cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Мирзо Кенжабек ижодхонаси

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, шайх ва шоир устоз Мирзо Кенжабек (Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий)нинг ижодхонаси. ЎЗАНДАН МАЪЛУМОТЛАР ОЛИНГАНДА МАНБА КЎРСАТИШ ЛОЗИМ!

Больше
Рекламные посты
2 800
Подписчики
+424 часа
+47 дней
-530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Биздан Ватан қолсин... ✍Мирзо Кенжабек, 🎙Раҳимбой Жуманиёзов. @m_kenjabek
Показать все...
👍 9😢 1
БИЗДАН ВАТАН ҚОЛСИН Инсон яшар экан, азиз дўсту ёр, Элу юрт қадрини билса яхшидир. Биздан қолар бўлса дунёда ёдгор, Озод, обод Ватан қолса, яхшидир. Ҳаёт қалбимизга солган бу имдод: Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! Жонфидо оталар не учун яшар, Не учун талпинди жангларда жонлар? Не деб умр кўрди дунёда башар? Отлар суриб ўтди соҳибқиронлар! – Барининг жонида бир нидо, бир дод: Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! Одамзод қолса дер ўздан нишона, Бир умр жон чекиб, охир жим бўлар: Ахир, кимга қолар қасру кошона, Молу давлатингга соҳиб ким бўлар?! Бирор мерос қолса айлагулик ёд, Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! Ватан кимга қолар? Худодан йироқ Фосиқу фожиру нопокларгами? Азизларга душман, ўз халқига ёв, Сирти соғ, ботини носоғларгами? Иймони бутларга фақат эътимод, Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! Бу ҳис – ҳар виждоннинг эзгу муроди, Буюк аждодларда яшаган ғоя. Жонидан кечса ҳам, чин инсон зоти Юрти, диёнатин қилган ҳимоя! Аждодлар мақсуди бўлмасин барбод, Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! Савобни жазб этар кимса иймони, Ғайрат, шижоатни чин ҳамроҳ қилиб. Ахир, қодир Илоҳ ерни – дунёни, Бизга бермадими саждагоҳ қилиб?! Ватан саждагоҳ деб билса ҳар авлод, Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! Умр, ёшлик, соғлик, сарват – ғанимат, Ҳаётда қолурми бир шонли изим? Бу шиор – қалбимдан қўзғолган ҳикмат, Юрагим тўридан чиққан ўз сўзим: Озод авлодларга бўлолсак аждод, Биздан Ватан қолсин – озод ва обод! 2009й Мирзо Кенжабек @m_kenjabek
Показать все...
👍 8

Фото недоступноПоказать в Telegram
БИЗДАН ВАТАН ҚОЛСИН Инсон яшар экан, азиз дўсту ёр, Элу юрт қадрини билса яхшидир. Биздан қолар бўлса дунёда ёдгор, Озод, обод Ватан қолса, яхшидир. Ҳаёт қалбимизга солган бу имдод: Биздан Ватан қолсин – озод ва обод!.. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek
Показать все...
👍 6

**** Асcалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ! БУГУН: Душанба. Ҳижрий-қамарий 1445 йил, 12-ЗУЛҚАЪДА. Милодий 2024 йил 20 май. @m_kenjabek
Показать все...
👍 6
АШХОБОД ШАҲРИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕЦИЯ 2024 йил 17–18-май, жумъа-шанба кунлари (ҳижрий 1445 йил Зулқаъда ойининг 9–10-кунлари) Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида буюк туркман шоири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланиб “Махтумқулининг ақл-тафаккур чироғи” мавзуйида халқаро конференция ўтказилди. Анжуманда кўплаб жаҳон олимлари ўз илмий маърузалари билан иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикасидан таниқли олим ва ижодкорлар Эргаш Очил, Баҳодир Карим, Мирзо Кенжабек ва бошқалар қатнашдилар. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи, Ўзбeкистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, халқаро Бобур мукофоти соҳиби, профeссор Мирзо Кeнжабeк “Махтумқули шеъриятида маънавий-руҳий ҳаёт манбаъларига таяниш усуллари” мавзуйида маъруза қилди. Маъруза қуйидаги ҳавола орқали видeо шаклида ижодхона муҳибларига тақдим этилмоқда. Узбекистан  https://youtu.be/LBsrxDLiwBI?si=418ZC6RamsACtu9k
Показать все...
Переводчик - Махтумкули Ташкент, Узбекистан

👍 21🔥 2🙏 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
**** ЎЗБЕКИСТОН Оппоқ қайинларга бўлдим ошино, Сайр этдим мен баҳри муҳит сафарин. Менинг шеърларимда товланди ҳатто Беқарор Африка саванналари. Саҳрои Кабирда ёзсам кўнглимни, Руҳимда чинордай турдинг кўкариб. Ғафур Ғулом бўлиб нечун мен сени Бир умр бошимда юрдим кўтариб? На Зардушт қолдию на оташ, на бут, Тарихлар жангида қолдинг бут ўзинг. Бағрингда – эътиқод, ор, номус, субут, Мангу яшмоққа лойиқ юрт – ўзинг, Ернинг ҳар бурчида одамлар гоҳо Менга ўз тилимда сўйлар, гумон йўқ: Ўзбек кўп бутун Ер юзида, аммо Оламда бошқа ҳеч Ўзбекистон йўқ! 1978 (2011) Мирзо Кенжабек @m_kenjabek
Показать все...
👍 12👏 3
Асcалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ! БУГУН: Якшанба. Ҳижрий-қамарий 1445 йил, 11-ЗУЛҚАЪДА. Милодий 2024 йил 19 май. @m_kenjabek
Показать все...
👍 7
Фото недоступноПоказать в Telegram
Е РАСУЛУЛЛОХ Ишқинг ила ошиқлар Ёнсин, ё Расулаллоҳ. Ичиб ишқинг шаробин, Қонсин, ё Расулаллоҳ! Шул сени севган киши Тикмиш йўлингда бошин, Икки жаҳон қуёши Сенсан, ё Расулаллоҳ! Шул сени севганларга, Қил шафоат онларга, Мўмин бўлган танларга Жонсан, ё Расулаллоҳ! Дарвиш Юнуснинг жони, Олам шафоат кони, Икки жаҳон султони Сенсан, ё Расулаллоҳ!.. Мирзо Кенжабек таржимаси 🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲 ☪️ «ЮНУС ЭМРО СEРИАЛИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ! 👇👇👇👇 https://t.me/joinchat/TxbW7iqgZasqwXYB
Показать все...
🔥 21👍 13👏 1😢 1