cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

📚"ОҚОЛТИН ОВОЗИ" газетаси

Оқолтин туман хокимлиги газетаси.

Больше
Рекламные посты
197
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
-430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ирим ва хурофотларга ишoнманг! #ЁМОН БЎЛМАЙДИ... 1⃣ Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса; 2⃣ Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса; 3⃣ Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса; 4⃣ Олдидан қора мушук кесиб ўтса; 5⃣ Остонада кўришилса ёки ўтирилса; 6⃣ Чап қовоқ учса; 7⃣ Чап кафт қичиса; 8⃣ Хўроз бемаҳал қичқирса; 9⃣ Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса; 🔟 Бойўғли сайраса; 1⃣1⃣ Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса; 1⃣2⃣ Ҳовлига мажнунтол экилса; 1⃣3⃣ Сафар ойида тўй қилинса; 1⃣4⃣ Анжир дарахтининг ўтини ёқилса; 1⃣5⃣ Биров тишлаган нарсани еса; 1⃣6⃣ Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса... ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ! РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Показать все...
Тақдимот “НАЙМАН ҲИКМАТЛАРИ” Умр бўйи Сирдарёда яшаб ижод қилган Абдурашид Пардаев дилбар шеърияти билан аллақачон ўз ўқирманларини топган шоирлар сирасига киради. Унинг назм ва насрда битган олтита китоби муҳиблари орасида севиб ўқилади. Ёзувчининг “Уч ғилдиракли велосипед” ҳикоялар тўплами вақтида 60 минг нусхада чоп этилган. Бу унча-мунча адибга насиб этмайдиган бахт, албатта. Кейинги пайтларда шоир миллий шеъриятимизнинг мумтоз жанрлари саналмиш ғазал ва рубоийлар битишда ўз кучини синаб кўрди. Пировардида “Найман ҳикматлари” деб номланган залварли китоб дунё юзини кўрди. “Зиё нашр-матбаа” ХКда чоп этилган тўпламдан шоирнинг 3000 дан зиёд рубоий ва тўртликлари жой олган. Бугун шоир хонадонида мазкур тўпламнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда сўз олган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимининг раиси Бойжигит Абдуллаев, “Зиё нашр-матбаа” ХК директори, ношир Моҳира Йўлдошева, Гулистон давлат университети профессори Равшанбек Маҳмудов, “Янги Сирдарё” газетаси бўлим мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Холида Пардабоева, “Университет овози” газетасининг бош муҳаррири Мунаввар Пардаев ва бошқалар муаллифни янги китоб билан қизғин табрикладилар ва ижодларига қут-барака тиладилар. Шунингдек, тақдимотда иштирок этган “Миллий тикланиш” демократик партияси Сирдарё вилояти бўлими вакиллари ҳам соҳиби қаламни таваллуд куни ва янги китоби билан қутлашди. БИЗ ҲАМ САМИМИЙ ТИЛАКЛАРИМИЗНИ ИЗҲОР ЭТИБ, МУАЛЛИФГА КИТОБЛАР ТЎПЛАМИ ТУҲФА ҚИЛДИК. Барча замонларда қисқа ва мазмунли ёзиш адибларнинг азалий орзуси бўлиб келган. Кичик ҳикоялар устаси, ўрис ёзувчиси Антон Чехов бежиз: “Қисқалик — талантнинг синглиси” деб ёзмаган. Ҳасос шоиримиз Эркин Воҳидовда эса шундай сатрлари бор: Шеърнинг зўри тўрт сатр, Тўрт бўлса-да, зўр сатр. Шоир одам ўзини Тўрт сатрда кўрсатур. Ҳа, ёронлар, лўнда ва маънодор ёзиш адибдан ҳаётий тажриба ва маҳоратни талаб қилади. Абдурашид Пардаевнинг ўзлари эътироф этганларидек, ушбу рубоий ва тўртликлар ўзликни англаш йўлидаги изланишлар меваларидир. ✍️Муҳаммадали АҲМАД. Тасвирларда: тақдимот маросимидан лавҳалар. Каналга уланиш ⬇️ https://t.me/MuhammadaliAhmadUz
Показать все...
QORAQUSH

QORAQUSH-Mushtariy yulduzi (Yupiter sayyorasi)

Фото недоступноПоказать в Telegram
🗓 2 июль — Ўзбекистон Республикаси давлат Герби қабул қилинган кун 🇺🇿 Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби қабул қилинганлигига 32 йил тўлди. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
Показать все...
“Янги Сирдарё” газетасининг 1-июлдаги 25-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола этилмоқда. Ушбу сонда: ✅Матбуот ходимларига эҳтиром; ✅Сирдарёлик ғаллакорларнинг ғалабаси; ✅Давр тақозоси билан; ✅Вилоят кенгашининг сессияси; ✅Эзгуликка бахшида умр; ✅Ибрат бўлса, арзигулик тақдир; ✅Талабанинг вақти беҳуда сарфланмасин; ✅Синчи; ✅Журналистикада ўз ўрни бўлган; ✅Ҳайдовчидан маданият, йўловчидан ҳурмат; ✅Ёлғиз ва ногирон кексалар — доим эътиборда; ✅Фарзандларимизни руҳий стресслардан асрайлик; ✅IT соҳасига қизиқувчилар учун “Карьера куни”; ✅“Найман ҳикматлари”; ✅Қалби гўзал инсоннинг хотираси ҳам гўзал; ✅Ҳамроҳ каби қизиқарли, таҳлилий, мулоҳазали мақолалар, муҳим хабарлар ва ҳикоялар ўрин олган. 🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞 ➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website
Показать все...
ЯНГИ СИРДАРЁ-25 СОН.pdf7.07 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Хайрли_кун Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди. Ҳар куни янги саҳифа… Бир бети маҳзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади… 🌿 Шундай экан, "Хавотир олманг!" Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади... Ҳаёт саҳифаларини вароқлайверинг-да, ишингизни Аллоҳга таваккал қилинг. Ўзи шундоқ ҳам ҳаёт қисқа, назарингиз гўзалликларда бўлсин, улардан завқланиб яшанг! РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Показать все...
“Янги Сирдарё” газетасининг 1-июлдаги 25-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола этилмоқда. Ушбу сонда: ✅Матбуот ходимларига эҳтиром; ✅Сирдарёлик ғаллакорларнинг ғалабаси; ✅Давр тақозоси билан; ✅Вилоят кенгашининг сессияси; ✅Эзгуликка бахшида умр; ✅Ибрат бўлса, арзигулик тақдир; ✅Талабанинг вақти беҳуда сарфланмасин; ✅Синчи; ✅Журналистикада ўз ўрни бўлган; ✅Ҳайдовчидан маданият, йўловчидан ҳурмат; ✅Ёлғиз ва ногирон кексалар — доим эътиборда; ✅Фарзандларимизни руҳий стресслардан асрайлик; ✅IT соҳасига қизиқувчилар учун “Карьера куни”; ✅“Найман ҳикматлари”; ✅Қалби гўзал инсоннинг хотираси ҳам гўзал; ✅Ҳамроҳ каби қизиқарли, таҳлилий, мулоҳазали мақолалар, муҳим хабарлар ва ҳикоялар ўрин олган. 🌐🗞БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ🌐🗞 ➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website
Показать все...
ЯНГИ СИРДАРЁ-25 СОН.pdf7.07 MB
❗️Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик ! 📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра, ➖солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Показать все...
❗️УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА РАД ҚИЛИНАДИ ? 📃 Вазирлар Маҳкамасининг 182-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, ➖қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: ❌ тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; ❌ тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; ❌ илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган оила аъзолари такрорий мурожаат этганда; ❌ жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; ❌ ариза берувчи ёки оиланинг ўртача ойлик даромади белгиланган нормадан кам ёки кўп бўлганида. ❗️Юқорида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди. 👉 @Yurist_Blogerr
Показать все...
❗️ТАЛАБА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАТИЛАДИ ? 📄 Ҳукуматнинг 20.06.2017 йил кунги 393-сон қарорига кўра, талабалар қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлатилади. ➖ ўз хоҳишига биноан; ➖ ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан; ➖ Ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун; ➖ бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли; ➖ ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун); ➖ талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан; ➖ суд қарорига кўра кириш имтиҳонларида белгиланган тартибни бузганлиги аниқланганда; ➖ вафот этганлиги сабабли 👉🏽 @Yurist_Blogerr
Показать все...
"Оила-меҳр ва бахт қўрғони"    Оила -муқаддас даргоҳ. Оила тинч бўлса, маҳалла ва юрт тинч бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг алоҳида бир боби оилага бағишланган бўлиб, унинг 63-моддасига кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган   ва  бу ҳеч қайси  бир давлатда йўқ.           Бугун Оқолтин туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Оила-меҳр ва бахт қўрғони" мавзусида келин -куёвларни оилага тайёрлаш маркази фаолиятини ташкил этишга бағишланган туман семинари бўлиб ўтди.    Семинар  давомида "Оқила  аёллар харакати" аъзолари, туман бош отинойи, Оталар  мактаби раҳбари томонидан маърузалар  иштирокчилари томонидан тингланиб, улар ўзларига керакли бўлган маълумотларни олишди. Семинар турли савол-жавоблар билан қизиқарли тарзда бўлиб ўтди.
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.