cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali ------------------ Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент

Больше
Рекламные посты
21 454
Подписчики
-14324 часа
-6437 дней
+4 12730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Бугун пойтахтимизнинг 341 та умумтаълим муассасаларида "Илм - саодат калити" шиори остида "Сўнги қўнғироқ" тадбирлари ташкил этилди. Шаҳар прокурори Э.Т.Юлдашевнинг топшириғига кўра, барча умумтаълим мактабларидаги тадбирларда прокуратура ходимлари иштирок этишди. Сўнги қўнғироқ тадбирларида жами 176 мингдан зиёд ўқувчилар, 56 мингта ота-оналар иштирок этишиб, улар турли хилдаги совғалар билан тақдирланди.
Показать все...
Бугун барча мактабларда сўнги қўнғироқ садолари янграмоқда. Мактаб даргоҳини тарк этиб, катта ҳаётга қадам қўяётган ёшларга оқ йўл тилаш мақсадида Миробод туман прокурори ўринбосари У.Х.Абдуллаев туманда жойлашган 328-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Сўнги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини етказиб, ёшларнинг билим олишлари ҳамда меҳнат қилишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар тушунтирилди. Тадбир сўнгида зиёлилар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида битирувчиларга “оқ йўл” тилаб, сўнги қўнғироқ садоларида тадбир якунланди.
Показать все...
Бугун барча мактабларда сўнгги қўнғироқ садолари янграмоқда. Мактаб даргоҳини тарк этиб, катта ҳаётга қадам қўяётган ёшларга оқ йўл тилаш мақсадида Юнусобод туман прокурори Я.А.Абдураҳмонов туманда жойлашган 97-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини етказиб, ёшларнинг билим олишлари ҳамда меҳнат қилишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар тушунтирилди. Тадбир сўнгида зиёлилар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида битирувчиларга “оқ йўл” тилаб, сўнгги қўнғироқ садоларида тадбир якунланди.
Показать все...
Учтепа тумани прокурори Б.Л.Шеранов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларида ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни янада яхшилаш ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали маҳалладаги ишсизлар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилалар учун қўшимча имкониятлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Показать все...
Инсон манфаати – олий қадрият! Аҳоли муаммоларини ечишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш мақсадида халқ орасига киришини таъминлайдиган оммавий сайёр қабуллар одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда. Олмазор тумани прокурори А.Г.Ахунов томонидан туман прокуратураси биносида “Гуручариқ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар учун навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилиб, қабулда жами 8 нафар мурожаатчилар қабул қилиниб, улардан 4 нафарининг мурожаати ўрганиш учун назоратга олинди ва 4 нафарининг мурожаати ҳал этилиши таъминланди.
Показать все...
Юнусобод тумани прокурори Я.А.Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамасининг 468-сонли қарори ижроси юзасидан ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказиб, ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва доимий учрашув ташкил қилиш ҳамда муаммоли масаларни ҳал этиш юзасидан йўл харита тузилди.
Показать все...
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Д.Байметов, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Н.Хусанбаева ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар масъуллари пойтахтдаги барча таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан камчиликлар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга бу бўйича профилактик тадбирларни кучайтириш, шунингдек, ёз мавсумида "Ёзги оромгоҳлар"да ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Показать все...
Учтепа туманида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Учтепа туман прокурори Б.Л.Шеранов масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида маҳаллаларида маҳаллабай ўрганиш, ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни янада яхшилаш борасида мавжуд муаммолар ўрганилмоқда.
Показать все...
Инсон манфаати – олий қадрият! Аҳоли муаммоларини ечишнинг мутлақо янги, самарали тизимини яратиш мақсадида халқ орасига киришини таъминлайдиган оммавий сайёр қабуллар одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутмоқда. Янгиҳаёт туман прокурори Т.Б.Хусанов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилиб, қабулда жами 10 нафар мурожаатчилар қабул қилинди. Улардан 7 нафарининг мурожаати ўрганиш учун назоратга олинди ва 3 нафарининг мурожаати ҳал этилиши таъминланди.
Показать все...