ru
Feedback
АЗОН УЗ

АЗОН УЗ

Закрытый канал
439
Подписчики
-124 часа
-87 дней
-2830 день
Архив постов
🍃🌹🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃 ـ🌼🍃🌺🍃🌸🍃🌺🍃🌸 ـ🍃🌸🍃🌺🍃🌸 Ассалому ـ🌺🍃🌸🍃🌺  Алайкум     ـ🍃🌸 ва раҳматуллоҳ ЖУМА 👇 🤲 ДУОДИР; 🌸 ЯХШИЛИКДИР; 😊 ХУРСАНДЧИЛИКДИР; 🍃 ПОКЛИКДИР; 📿 НАМОЗДИР; ✨ БАЙРАМДИР; ☺️ ТАБАССУМДИР; 🥀 САЛОМЛАШИШДИР; 🌅 МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЭНГ СЕВГАН КУНИДИР! 🌹🌺 Шукрона айтамиз ўзинга минг бор 🌺🌹 🌹🌺 Қалблардан дардларни кетқазганинг учун 🌺🌹 🌹🌸 Шукрона айтамиз эй парвардигор 🌸🌹 🌹🌸 Жумадан Жумага етказганинг учун 🌸🌹 🕋✨  ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР ✨ 🕋 @AZON_UZZ

🌸🎉АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ 🌞🌺ХАЙРЛИ ТОНГ🌺🌞        ЖУМА АЙЁМИНГИЗ                МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ!☘️🎉 🕋Тонг отди ўзгача, кулмокда фалак, Тилакни сўранглар, кўтариб билак. Осмондан дараклаб тушади малак: Мўмин-мусулмонга ЖУМА муборак! Яқинларга улашинг ❤️ @AZON_UZZ

Ота-она билан муомала қилишдаги одоблар: • ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўй; • гапираётганларида жим тур; • раъйларини қайтарма; • гапларини маъқуллаб тур; • уларга ўзингни ҳокисор тутиб қара; • уларга доим мақтов, мадҳ айтиб тур; • уларга хурсандчилик хабарларини улаш; • ёмон хабарларни олдиларида гапирма; • улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақта; • эришган ютуқларини доим тилга олиб тур; • қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб тур; • ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилма; • отиқча гаплардан четлан; • ҳузурларида ҳурмат сақлаб ўтир; • фикрларини паст ва ноқис санама; • гапларини тугатмасларидан олдин эшитмасдан туриб кетма; • ёшларини ҳурмат қил ва набиралари билан уларни безовта қилма; • ҳузурларида набираларини жазолама; • ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қил; • ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсат; • уларга овозингни кўтарма; • улардан олдин ёки олдиларидан юрма; • таомга улардан олдин қўл узатма; • уларга тикка қарама; • улар билан фахрлан, гарчи улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам; • ҳузурларида оёқ узатма ёки уларга орқа қилма; • сўкилишларига сабаб бўлма; • ҳар доим уларнинг хақларига дуо хайр қил; • олдиларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилма; • улардан содир бўлган хатоларга кулма; • ўзлари талаб қилмасларидан олдин хизматларини бажар; • доимий равишда уларни зиёрат қилиб тур ва улардан аччиқланма; • улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлат; • ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қил; • Уларни ҳамма нарсадан устун қўй. •┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈• @AZON_UZZ

Боладаги қобилиятни йўқ қилувчи нарсалар: 1. Юзга уриш миядаги 300-400 хужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги хужайралар пайдо қилади. 2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Хаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия хужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди. 3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади. 4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади. 5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи холларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди. 6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади. 7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия хужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва хужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим. 8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди. 9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш - бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир. 10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир. фарзандни синдирадиган ҳолат акс эттирилган... •┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈• @AZON_UZZ

АЁЛИНИ ЎПИШ Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига муомалалари ҳақида сўрадилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси аёлларининг уйида турсалар, ўша куни намозга ўша аёлларини ўпмасдан чиқмас эдилар” деб жавоб бердилар. Шунда Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳазил тариқасида Оиша онамиз розияллоҳу анҳога: “Бу сиз бўлган бўлсангиз керак-а, холажон?” десалар, онамиз розияллоҳу анҳо кулиб қўйган эканлар. Демак, кун давомида эридан беш марта қисқа хабар (ўпич, эркалаш, хизматига ташаккур айтиш ва ҳоказо) олиб турадиган аёл депрессияга тушмас экан. ©️ Мубашшир Аҳмад •┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈• @AZON_UZZ

Ассалому алайкум. Хайрли тонг. Шундай табиат қўйнида нонушта қилиш барчага насиб этсин @AZON_UZZ

Ёш йигит бир қизни бошини айлантириш ниятида қўл телефонига шундай хат жўнатди: — Tанишсак бўладими? — Ҳа, бўлади... • Mен азият бермаслигинг ва сенинг бир парчанг эканимни унутмаслигинг учун қовурғангдан яралган аёлман... • Mен Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтингда Aллоҳ таоло сенга туҳфа қилган аёлман... • Mен хонадонинг кўрки бўлган онаг, синглинг ва аёлингман... • Mен “Нисо”, “Mужодала”, “Нур”, “Tалоқ” ва “Mарям” сурасиман... • Mен она бўлганимда Жаннат қадамлрим остида бўладиган аёлман... • Mен Aллоҳ таоло меросдаги ҳиссангнинг ярмини менга берган аёлман. Tаҳқирлаш учун эмас балки, барча ишларимни сен бошқаришинг учун... • Mен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен ҳақимда умматларига қарата: “Aёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!” деган аёлман... • Mен Роббим унга: “Е, ич ва кўзинг қувонсин...” деган аёлман... • Mен зеб-зийнатлар ичида парваришланадиган аёлман... • Mен солиҳа бўлсам мингта бетавфиқ эркакдан афзал бўладиган аёлман... • Aгар сен кўнгилхушлик излаётган бўлсанг, ўша ўйин-кулгу, эрмак саҳифаларига кетавер. Mен ва мен кабилар ижтимоий тармоқларга Aллоҳ таолонинг калимасини олий қилиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларини ёйиш ва яна нафсини шайтонга топшириб қўйганларни тўғри йўлга йўллаш учун кирдик! • Энди сендан сўрасак, сен кимсан?” — Mен Аллоҳ таолога тавба қилувчиман! Сени дунёга келтирб, гўзал тарбия берган ота-онангга Aллоҳ таолонинг чексиз мукофотлари бўлсин! — деб жавоб берди йигит. ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ @AZON_UZZ

Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон! • Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди. • Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг. • Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар. • Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар. • Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз... • Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар. • Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Ҳайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?! • Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар... • Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар? • Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор. • Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан... • Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?. • Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар... • Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон! P.S.: 4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик. ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ @AZON_UZZ

🪷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ. 🤩Қалби иймон нурига, ҳаёти эса Аллоҳнинг сокинлигига тўла бўлган азиз қадрдонларим. 🌸Янги кун, янги имконият барчамизга муборак бўлсин. Бугун ҳаётингизда шундай бир кун бўлсинки, дилингизни хира қилган барча ғамлар ўрнини гўзал хайр ва хотиржамлик эгалласин. 🤩 Роббим хонадонингизга файз, тилингизга зикр, қалбингизга ҳаловат берсин. @AZON_UZZ

ЯНГИ ХИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! Аллоҳ таоло ҳаётингизни янада мазмунли, баракотли ва шукронали қилсин. Сизга соғлик-саломатлик, оила тинчлиги ва барча хайрли ниятларингиз амалга ошишини сўрайман. Аллоҳ таоло қилган барча дуоларингизни қабул қилсин, ҳаётингизни доим раҳмат ва файз билан тўлдирсин. Қалбингиздаги иймон нури янада мустаҳкамлансин, илмингиз зиёда ва ризқларингиз кенг бўлсин! Ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг розилигига мувофиқ ўтсин. Умрингиз хайрли амаллар, хизмат ва меҳнатлар билан гўзал бўлсин. Янги Хижрий йил муборак! Аллоҳнинг омонлиги сиз билан бўлсин! @AZAN_UZZ    

🆘🔴🟢🆘🆘🆘🟢✅🆘 ЗУДЛИК БИЛАН ЁРДАМИЗ КЕРАК!!! ➖➖➖ Assalamu alaykum yaxshimisiz saxiylar uz guruhi rahbari Firdavs aka mening o'g'lim Ismoilov Hojiakbar 2017 yilda tug'ilgan hozirda DSP tashxisi bilan davolanib kelyapmiz sizdan va barcha guruh adminlaridan saxiy ehsonchilardan iltimos bolam uchun yordam bering. (Онасини👆👆СМСси) #Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ  рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин. #Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir. A’rof surasi (56 - oyat) @SAXIYLAR_UZ        🖱🖱🖱 KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ⬅️ Ashurova Z. 👇👇 Хамкор банк Хумо 9860 1601 2070 2487 👈 Ashurova Z. nomida Агро Банк 👇👇 4073 4200 5525 1403 👈 Ashurova  Z. PAYNET RAKAM 👇👇 +998 77 702 37 17  🖱 Uz Mobail Exson xisobot 👇👇 ⬅️🖱 @Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ 12.06.2026. Пул олди 👇👇✅ https://t.me/Shifoiy_uz/27106

Янги  Мухаррам  ойнинг илк кечасида бу ибодатларни ўтказиб юборманг! 🤲 15 июнь шом намозидан кейин бошланиб, 16 июнь шом намозигача давом этадиган бу муборак вақтда: 📖 41 марта Фотиҳа сураси 📖 7 марта Иншироҳ сураси 📖 7 марта Нос сураси 📖 7 марта Фалақ сураси 📖 7 марта Оятал Курсий 📖 7 марта Қадр сураси "Аллоҳим! Ҳижрий йилнинг ва янги ойнинг илк кечасида қўлларимни Сенга очдим. Қалбим билан Сенга юзланмоқдаман. Ҳаётимда хайрли эшикларни очишингни, кўринадиган ва кўринмайдиган барча ёмонликлардан мени ва оиламни асрашингни, ризқимни кенг қилишингни ва қалбимга хотиржамлик беришингни сўрайман. Мени тўғри инсонлар билан учраштиришингни, янглиш (ёмон) бўлганларни эса ҳаётимдан узоқлаштиришингни ният қиламан. Қалбимдаги энг тоза тилакларни энг хайрли тарзда қабул айлашингни, ҳаётимга тинчлик ва шифо ёғдиришингни сўрайман. Ўтинчим Сендан, Парвардигорим, менинг ва бизнинг дуоларимизни қабул айла. Амиийн!"

sticker.webp0.14 KB

🌿Ўтган кунларда меҳмонга: - Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик. Бу кунларда эса: - Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз… Ўтган кунларда: - Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик. Бу кунларда эса: - Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз… Ўтган кунларда қариндошларни: - Елкадошлар! -, дейиларди… Бу кунларда эса: - Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда… Ўтган кунларда кун - кунора йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик… Бу кунларда таъзиялардагина кўришмоқдамиз… Ўтган кунларда: - Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик… Бу кунларда эса: - Ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! - дея ўзгаларни титкиламоқдамиз Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик... Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик... Дунё ўзгаргани йўқ, аслида… Балки қалблар ўзгариб кетди… @AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

«Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас» (Оли Имрон сураси, 185-оят). Бу дунё йўқ бўлиб кетадиган матоҳдир. Буни англаганлар англайди. У ҳеч кимга дўст эмас. Охирида барибир ҳаммадан воз кечади. Оқил одам тарк қилинишидан олдин уни тарк қилган кишидир. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомга келганларида Абу Убайда розияллоҳу анҳуга: «Мени уйингга олиб бор», дедилар. Умар у зотнинг уйларига киргач: «Уй жиҳозларинг қани?» дедилар. Абу Убайда: «Кўриб турганингиздан бошқа нарсам йўқ», дея жавоб бердилар. «Егулик борми?». Абу Убайда туриб, бир идиш ичидан ушалган нонларни олдилар. Ҳолатни кўрган Умар: «Дунё барчамизни ўзгартирса ҳам, сени ўзгартира олмабди, эй Абу Убайда», деган эканлар. Ҳолбуки, ўшанда Абу Убайда розияллоҳу анҳу Шомнинг волийси эдилар. T.me/AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

🌙 Бугун шомдан Муҳаррам ойи кириб келади. 🟢1-муҳаррам — 16 июнь 🟢Ашуро куни — 25 июнь Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини барчамиз
🌙 Бугун шомдан Муҳаррам ойи кириб келади. 🟢1-муҳаррам — 16 июнь 🟢Ашуро куни — 25 июнь Аллоҳ таоло Муҳаррам ойини барчамиз учун баракали қилсин.

sticker.webp0.14 KB

photo content