ru
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

Открыть в Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

Больше
2 550
Подписчики
-224 часа
-97 дней
+2030 день
Архив постов
Топганга мукофот эълон қилинипти)
Топганга мукофот эълон қилинипти)

Элдаракани телеграм аккаунти нариги дунёга рихлат қипти. Асонбовони иккифакторли ҳимояси ҳам ёрдам бермабдимиш. Манимча, унга
Элдаракани телеграм аккаунти нариги дунёга рихлат қипти. Асонбовони иккифакторли ҳимояси ҳам ёрдам бермабдимиш. Манимча, унга ўта енгил пароль киритган бўлса керак: пароль: osh подсказка: sevimli taom

Эроннинг сўнгги шоҳини ўғли Ризо Паҳлавий бутун мамлакат аҳолисини “Оятуллоҳлар режими”га қарши намойишга чиқишга чақирди. У бу мурожаатни АҚШдан туриб X ижтимоий тармоғига жойлаган. Эронликлар шоҳни ағдариб, 50 йил давомида муллакратияда яшади. Энди яна муллаларни ағдариб, шоҳ сулоласини тахтга қайтармоқчи. Ҳеч демократияни кўрмадида шу шўрликлар.

Шунақасиям бўларкан)
Шунақасиям бўларкан)

2004/05 йилги Милан
2004/05 йилги Милан

Айтишларича, Зайниддин Зидан зудлик билан инглиз тилини ўрганишга киришган. Мақсад — МЮдан таклиф тушадиган тақдирда, уларга рад жавобини бериш)

Манга Трамп бир жаҳон, манга Мадуро бир жаҳон… Уйдаги PS5 приставкаси Hisense номли телевизоримга уланмаяпти. Ман учун ҳозирда энг катта мусибат шу😢 Кечагина FIFA26 сотиб олган эдим, энди ўтириб ўйнайман, десам шу аҳвол. Ким билади, сабаб нимада бўлиши мумкин? Муаммо HDMI кабелда деб ўйлаб, янгисини опкелдим бугун. Йўқ, унданмас экан.

Мадуронинг Трампга тақлид қилиб рақсга тушиши, уни ўғирлаб кетиш қарорига катта таъсир ўтказибди. Бу АҚШ президентининг “сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи” эди, дейиляпти. Мен ҳозир Нозимдан хавотирдаман😁

"Ахлатни ахлат қутисига ташлашни билмайдиган халқдан керакли мансабга керакли кишини сайлашни кутиб бўлмайди". Нельсон Мандела

Голосовое сообщение03:42

#сивастополь Халқни бандлаш вазирлигининг баёнотида айтилишича, мамлакатда бу йил 25 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 15
#сивастополь Халқни бандлаш вазирлигининг баёнотида айтилишича, мамлакатда бу йил 25 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 15 млн одам камбағалликдан чиқарилган ва яна 38 млн одам ўрта синф қатламига қўшилган. Бунга қўшимча равишда кейинги йилда яна 25 млн аҳоли чет элдан олиб келиниши мақсад қилинмоқда.

Мана буниси энди аниқ ҳақиқий сурат. Трампнинг ўзи эълон қиляпти.
Мана буниси энди аниқ ҳақиқий сурат. Трампнинг ўзи эълон қиляпти.

Трампдан Нобелни тортиб олган мана шу опа — Венесуэла мухолифати Мария Корина Мачадо кейинги президент бўлади, дейишяпти.
Трампдан Нобелни тортиб олган мана шу опа — Венесуэла мухолифати Мария Корина Мачадо кейинги президент бўлади, дейишяпти.

Каракасда одамлар байрамни бошлаворишди

photo content

Ярамас Трамп яна озроқ чўзиб берганида, @burchakostida обуначилари сони ҳеч йўқ 30 минггача етган бўларди)
Ярамас Трамп яна озроқ чўзиб берганида, @burchakostida обуначилари сони ҳеч йўқ 30 минггача етган бўларди)

Венесуэла бўйича махсус операция 06:00 — уйғониш 07:00 — нонушта 08:00 — эрталабки сафланиш 09:00 — Каракасга зарбалар йўллаш 12:00 — Каракасни қуршовга олиш 13:00 — тушлик 15:00 — президент Николас Мадуро резиденциясини эгаллаш 16:00 — капитуляция 17:00 — кечки овқат 21:00 — Taylor Swift’нинг Каракас майдонидаги концерти 23:00 — янгиликларни @burchakostida каналида кузатиб бориш

“Каракас за три дня”
“Каракас за три дня”

Одамлар Россиядан қайтиши керак, тўғри. Лекин, сиёсатчиларимиз шуни тушунишлари керакки, бугунги Ўзбекистондаги вазият — ишсизлик, ойлик даромадларнинг пастлиги, харажатларнинг ҳаддан ортиқ катталиги, монополия, банкларнинг кредит сиёсати, қишда электр ва газ билан боғлиқ муаммолар — фуқаролар наздида, ҳатто ўша шароитлари ёмон, миллатчилик ва ксенофобия урчиган давлатлардан ҳам оғирроқ. Яъни, фуқаролар олдида шу иккита йўл турганда, улар наригисини танлаётгани бежизмас, ҳаёт шунга мажбур қиляпти. Теппада ўзларининг иссиқ офисларида ўтирган амалдордар билишмас, лекин бизнинг фуқаролар ҳатто осмонида ҲАМАС ва Эроннинг минглаб ракетаси учиб юрган пайтидаям ёппасига Исроилга ишга кетишган. Ўзимнинг бир нечта дўстларим, қариндошларим ўша ерда ҳозир. “Бутун шаҳар бўйлаб огоҳлик сигнали чалинса, ҳаммамиз ер остидаги бункер ёки метрога кириб кетамиз, кейин эса чиқиб, яна ишимизни давом эттираверамиз”, дейди биттаси. Улар ҳам яхши ҳаётдан кетмаган у ёқларга. Тўғри, ҳар ким ўз устида ишлаши, тил ўрганиши, касб-ҳунар ўзлаштириши керак, лекин мамлакатимизда бундай кадрларга эҳтиёж юқори деб ҳам бўлмайди-да. Мамлакатга инвесторлар ёпирилиб келаётгани, миллионлаб иш ўринлари яратилаётгани йўқ ҳали. Шундай бўлганида эди, муҳожирларни “дангаса” деб маломат қилсак бўларди балки. Шунинг учун, ё ҳамма ҳозиргидек фақат ўзи учун яшаши ва популистча баёнотларни йиғиштириши керак, ёки ҳаммамиз ўзаро бирлашиб, мустақил парламент, мустақил суд, мустақил демократик тизим яратиш устида ишлашимиз керак. Черчил айтиб кетган гап ҳалиям актуал. Ё униси бўлади, ё буниси.