cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Turkiston qayg'usi

Канал рецепти: - Жаҳон янгиликлари - Гео сиёсат - Медида берилмайдиган маълумотлар - Низоли хабарлар - Бироз шахсий қараш Aлоқа - @Turkiston_qaygusi_bot

Больше
Страна не указанаЯзык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
597
Подписчики
Нет данных24 часа
Нет данных7 дней
Нет данных30 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ҳафталаб балки ойлаб ва йиллаб бирор фойдали дарс ёки суҳбат тингламайдиган, ақлга ва руҳга озуқа берувчи нарса ўқимайдиган, дунёқараши кенг ва билимдон одам билан суҳбатлашмайдиган одамларимиз миллионлаб топилади. Бунинг қаршисида улар бемаза кўрсатувлар ва сериаллар кўради, бачкана комедиялар тинглайди,ўзига ўхшаган жоҳиллар билан ғийбатлашади. Шулар ҳам бола катта қилмоқда. Тарбияни ота-она беради, мактаб, телвизор ёки интернет эмас деганимизда шуларни ҳам назардан қочирмайлик.
Показать все...
​​Бутун дунёда карантин чекловлари олиб ташланган бир вақтда, Хитойда уйғур мусулмонларига қарши карантин кучайтирилмоқда. Хитой, Уйғур қардошларимиз уйларини кириш чиқиш ерларини панжаралар билан тамоман ёпиб, очликдан ўлишга маҳкум қилмоқда. Ҳар куни юзлаб уйғур мусулмонлари очликдан ўлаётгани хабар қилинмоқда. Агар бир тўда ҳайвонларни очликдан ўлишга ташлангани маълум қилинса, бутун дунё оёққа туради. Ижтимоий тармоқларда тренд мавзуга айланиб қизғин муҳокама қилинади. Аммо ўлаётган ҳайвонлар эмас, мусулмонларда, ҳеч кимни иши йўқ, ҳатто мусулмонлар ҳам бепарво. Аллоҳ таоло диндошларимизга нажот берсин. Дуоларингизда уйғур укаларингизни унутиб қўйманг. Telegram: 👉 📲 https://t.me/Falastin
Показать все...

2. Диний ҳуқуқ (ҳижоб) ни чеклаш зарурияти пайдо бўлса ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ бу чекловни амалга ошириш сабаблари мазкур қонунни кириш қисмида асослаб берилиши лозим. Ҳукумат қарори билан эса диний ҳуқуқларни умуман чеклаш мумкин эмас, фақат Олий мажлис – парламент томонидан қонун чиқариш ёки қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш йўли билан чекланиши мумкин холос. Ва бу қонунда чеклаш сабаблари 5 та шарт доирасидан четга чиқиб кетмаслиги, яъни кенг шархлаб юборилмаслиги лозим: мактаб ўқувчисининг бошига ҳижоб ўраб ўқишга келиши қайси жамоат хавфсизлигига, қайси жамоат тартибига, қайси жамоат ахлоқига, қайси жамоат саломатлигига қандай зарар етказаётгани ҳолатлари илмий ва бошқа асослар билан исботланган бўлиши лозим. 3. Вазирлар маҳкамасининг юқоридаги 666-сонли қарори тегишли бандидаги ҳижобга нисбатан бўлган тақиқ эса Парламент томонидан чиқарилмаган, қонун кучига эга эмас, 5 та асоснинг биронтаси тўғри келмайдиган баҳона билан асосланган. Яъни Ўзбекистоннинг кўп миллатли ва кўп конфессияли экани диний ҳуқуқларни чеклашга асос ҳисобланмайди. Ёки таълимнинг дунёвий характерга эга экани ҳам 5 та асоснинг биронтасига тўғри келмайди: дунёвий асосли таълим тизимида ҳам диний ҳуқуқларга риоя қилиниши керак, агар 5 та ҳолатда кўрсатилган хавф пайдо бўлмаса. Диний ҳуқуқларга фақат диний мактабларда риоя қилинади, дунёвий мактабларда риоя қилинмайди, деган қоида биронта миллий ёки халқаро қонунда кўрсатилмаган. Қонунларда кўрсатилмаган тақиқни эса қонуности ҳужжати билан жорий қилиниши мумкин эмас. 4. ЎР нинг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги” қонуни 17-моддасидаги “Бола виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга” деган қоида фақат диний мактаблар учун тегишли деб ёзилмаган. Барча жойларда, нафақат мактабда, балки кўчада, уйда, ишхоналарда, паркларда, дам олиш зоналарида, шифохоналарда ва ҳоказо. Қонундаги қоидани қонуности акти билан ўзгартириш, торайтириш ёки чеклаш мумкин эмас. 5. “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Корнвенция” нинг 14-м да ҳам бу айнан шу қоида ёзилган. Мазкур конвенциянинг ва қонунинг 3-моддасида туғилгандан бошлаб то 18 ёшга тўлгунча бўлган ҳар бир инсон боладир, деб ёзилган. Вазирлар маҳкамасининг мазкур қарорида кўрсатилган тақиқ 2018-2019-йиллар давомида амал қилди ва қиз болаларнинг мактабларга ҳижобда ўқишларига рухсат берилмади. 2019 йилнинг июн ойида бу қарорнинг ижроси 2024 йилга қадар кечиктирилди. Лекин 2022 йил 19 майдаги қарор билан бу кечиктириш бекор қилинди ва қарорни ижро қилиш ишлари яна оммавий равишда бошлаб юборилди. Аслида мазкур қарор чиқарилган кундан бошлаб кўп мактабларда ижро қилиб келинмоқда, қизларнинг ҳижоб ўрашларига қаршиликлар ва босим ўтказишлар давом этмоқда, тўхтагани йўқ. Ўқитувчилар ота-оналарни мактабга чақиришмоқда ва 1 сентябрдан бошлаб мактаб формасида келишни, ҳижоб ўрамасликни талаб қилишмоқда. Бу ҳолат эса юқоридаги миллий ва халқаро қонунларнинг талабларига зиддир. Юқоридагиларга кўра ҳамда ЎР МСИЮТК нинг 4,5,26,27,28,30,128,179-моддаларига асосланган ҳолда СЎРАЙМАН: 1. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг 2-иловасидаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 7-бандидаги 1 ва 2-хатбошиларини ҳақиқий эмас деб топишингизни; 2. Суд ажрим ва қарорларини менга ва адвокатимнинг кўрсатилган манзилига юборишингизни. Илова: 1. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли қарори ва 2-иловаси. 2. Менинг ID-картам (ёки паспортим) нусхаси. 3. Қизимнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси. 4. Ариза нусхаси жавобгарга ва 3-чи шахсга юборилгани тўғрисида ҳужжат. 5. Давлат божи ва почта харажати тўлангани тўғрисидаги ҳужжат. Аризачи: _____________________________ 14 июл 2022 йил
Показать все...
Вазирлар маҳкамасининг № 666-сонли қарори тегишли бандини (ҳижобни тақиқлаш тўғрисидаги) бекор қилиш тўғрисида қуйидаги мазмундаги ариза ЎР Олий судига 1-босқичда кўриб чиқиш учун киритилди (кўпам хурсанд бўлманглар, рад қилиниши аниқ. Лекин ўша рад жавоби керак бизга): ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА Аризачи: Адвокат Якубов Абдувохид Абдукаххоровичдан Манзил: ----------------------------------- Жавобгар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси Манзили: Тошкент шаҳар, Ҳукумат уйи, Мустақиллик майдони, 5-уй. Т: (71) 139 82 95, (71) 139 86 76 Веб-сайт: www.gov.uz АРИЗА Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 йилдаги № 666-сонли қарори 2-Иловасидаги Низомнинг 7-бандини тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида Мен _______________ Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Қизим __________ фалончи ____ йил куни туғилган, ҳозирда Тошкент шахар (ёки фалон вилоят) ______ туманидаги -ўрта умумтаълим мактабида -синфда ўқийди. ЎР Вазирлар маҳкамасининг 15.08.2018 й кунги № 666-сонли “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг 2-иловасидаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида қуйидаги сўзлар ёзилган: “Ўқувчилар таълим муассасаси биноси ичида бош кийимсиз юришлари лозим. ЎР да аҳоли турли миллат ва диний конфессиялар вакилларидан иборатлиги ҳамда мажбурий умумий ўрта таълим дунёвий характерга эгалиги муносабати билан ўқувчиларнинг мактаб формасига турли дин ва конфессиялар ҳамда турли субмаданиятларга мансубликни акс эттирувчи элементларни (ҳижоб, кипа, кашая, хоч ва бошқалар) қўшишга йўл қўйилмайди”. Мазкур қоида (тақиқ) менинг ва қизимнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларимизни бузиш ҳисобланади. Чунки : 1. “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонуни” 2-моддасида “Агар ЎР нинг миллий қонун ҳужжатларидаги қоидалар ЎР имзолаган халқаро шартномалардаги қоидаларга зид келса халқаро шартномадаги қоидалар устун кучга эга бўлади” деб кўрсатилган. 2. ЎР томонидан 1992 йилда ратификация қилинган, БМТ аъзолари бўлмиш давлатлар томонидан 1989 й да қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Конвенция” нинг 14-моддасига кўра “Ҳар бир бола ўзи истаган динига эркин эътиқод қилиш ҳуқуқига эга”. 3. ЎР нинг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни 17-м га кўра “Ҳар бир бола ўзи истаган динига эътиқод қилиш ҳуқуқига эга”. 4. ЎР томонидан 1996 й ратификация қилинган, БМТ аъзолари томонидан 1966 й қабул қилинган “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-модда 4-қисмида “Ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар ота-оналарнинг (ва тегишли ҳолларда қонуний васийларнинг) ўз болаларини ўз шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий тарбиялаш эркини ҳурмат қилиш мажбуриятини оладилар” деб кўрсатилган. 5. Юқоридаги халқаро Пактнинг 18-моддаси 3-бандига кўра “Диний ҳуқуқлар фақат 5 та ҳолат мавжуд бўлган ҳолларда фақат ҚОНУН чиқариш йўли билан чекланиши мумкин: жамоат тартибини, хавфсизлигини, ахлоқини, саломатлигини ва бошқа фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш мақсадида”. Демак, юқоридаги халқаро ва миллий қонундан кўриниб турибдики: 1. Ҳар бир бола ўзи истаган динига эркин эътиқод қилиш ҳуқуқига, жумладан, Ислом дини асосий фарзларидан бўлган ҳижобланиш қоидаларига риоя қилиш ҳуқуқига эга. Яъни бошини, оёғини ва танасининг бошқа очиқ жойларини ёпган ҳолда кийиниш (Қуръони карим “Нур” сураси 31-оят вб оятлар, ҳадислар) эркига эга. Мактаб формасига риоя қилган ҳолда боши, бўйни, қулоқларини тўлиқ ёпган ҳолда рўмол (ҳижоб) ўраш ва оёқ қисмини ёпадиган тарзда тегишли кийим кийиш имкони берилиши лозим. Бунда мактаб формасига ҳам риоя қилинган бўлади, диний эркига ҳам риоя қилинган бўлади. Халқаро ва миллий қонун шартлари бузилмайди.
Показать все...
PS: юқоридаги аризани намуна кўринишига келтириб эълон қилдим. Ким хохласа шу намунадан фойдаланиб, айрим ўзгаришларни киритиб, турли хил идораларга ҳижоб билан боғлиқ аризаларини юборишлари мумкин. Масалан, Конституциявий судга, Президентга ва бошқа идораларга. Агар инглизча ёки русчага таржима қилишса, БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига ҳам тўғридан-тўғри (маҳаллий суд идораларига мурожаат қилмасдан туриб ҳам) юбориш ҳуқуқига эгадирлар. Айтмоқчи, инглизча вариантини яқинда эълон қилгандим. Яна илова қиламан комментларда. https://t.me/abduvohidyakubov/565 ©️ t.me/abduvohidyakubov
Показать все...
Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ.

Показать все...
🔴 Qoraqalpogʻistonim. Biz bir elmiz! | "Fikrat" tahliliy dasturi

2:18 — Konstitutsiyamizga qanday o’zgartirishlar kiritilishi kutilmoqda? 7:58 — Shavkat Mirziyoyev: “Men qoraqalpoq xalqining ham farzandiman!” 9:08 — Tashqi kuchlar haqida aytib o’tdingiz, bu nimani anglatadi? 11:11 — Qoraqalpoq xalqiga kelajakda qadnaydir yomonlik yetishi mumkinmi? 14:19 — Qoraqalpog’iston taqdirining qaysi taraflarini o’ylashimiz kerak? 18:28 — Izohdagi tortishuvlar yaxshi emas! 19:34 — Alohida ajralib chiqishga bo’lgan urinishlar yaxshilikka olib kelmadi 22:16 — O’zbek va qoraqalpoq xalqlarining birlashuvi, ularning shuncha yil davomida tinch-totuv yashashi 29:20 — Bu vaziyatdan qanday xabar topdingiz? 32:44 — Yevropadagi millatchilik 34:16 — Qoraqalpoq va Xorazm xalqini ajratish mumkin emas 35:44 — O’zbekistonning rivojlanishini yo’qqa chiqarish kimga foyda beradi? 45:47 — Konstitutsiyaga Qoraqalpog’iston bo’yicha o’zgartirish kiritish nima uchun kerak? 46:47 — Siyosiy institutlar va madaniy birlashuvning muhimligi 50:34 — Yoshlar bunday fitnalarga tez aldanib qolishlarining sababi nima? 52:05 — O’zbekiston Markaziy Osiyoda yetakchi emas, mas’ul davlat 55:03 — Tariximizni Markaziy Osiyo uchun umumiylashtirib yozish vaqti kelmadimi? 1:02:52 — Tarix masalasiga shimoldagilar juda ehtiyotkorona munosabatda bo’ladi 1:04:11 — Separatizm va ayirmachilikka aldanib qolish dunyoda bo’layotgan voqealardan yetarlicha boxabar emasligimiz sababidanmi? 1:05:02 —Islom — xalqlarimizni birlashtirish uchun eng asosiy omil bo’lsa, bundan nima uchun foydalanmasligimiz kerak?! 1:08:49 — Yoshlarda energiya bor… 1:12:26 — O’zbekiston tomondan ham, Qoraqalpog’iston tomondan ham televideniyelarda muhim masalalarni yoritish yo’q-da! 1:15:07 — “Tanka” filmi orqali ancha ijtimoiy muammolar olib chiqilgan edi 1:16:46 — Rossiya-Ukraina voqelaridagi ayirmachilikka intilishning yomon taraflaridan nima uchun xulosa chiqarilmayapti? Mehmonlarimiz: siyosatshunos Kamoliddin Rabbimov, tarixchi Bahrom Irzayev, huquqshunos Hamid Sodiq Kanalimizga obuna bo'ling 👉

https://www.youtube.com/c/AzonTVuz?sub_confirmation=1

IJTIMOIY TARMOQDAGI SAHIFALARIMIZGA OBUNA BO'LING: • Telegram -

https://t.me/azonuztv_official

• Instagram -

https://www.instagram.com/azonuztv

• Facebook -

https://www.facebook.com/azontv

• TikTok -

https://tiktok.com/@azontv_rasmiy

Reklama va hamkorlik uchun: ☎️ Telefon: +998 97 769 66 66 ☎️ Telefon: +998 99 115 55 29 Telegram:

https://t.me/AzonMarketing

#azontv #tahlil #fikrat

Repost from Olimjon Haydarov
Фото недоступноПоказать в Telegram
Хитой лагерларида 2017 йилдан бери сақланаётган Уйғур она... Аллоҳ уларга сабр, нусрат берсин. Золим Хитойларни хор қилсин. Аллоҳ бизни афв этсин, бир мусулмон онаси шу ҳолатига тушиб қолсада, ҳатто дуоларда-да эсимиздан чиқариб қўяётганимиз учун. Уйғурлар бизга бегона эмас, қардош, қондош, бошқа қўшниларимиз каби яқин миллат бизга... 👉 @OlimjonHaydarov 👈
Показать все...
Кўпчилик канални тарк этяпти. Тўгриси сабабини билмадим. Тўгри бу ерда қолишга мажбур эмассиз лекин, атрофингизда бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлманг. Тарк этаётганлар ҳақида билмадим. Ёки бизни хақиқатлардан коркишяпти ёки уларга шундай жахолатга ботип яшаш ёкади. Лекин бир нарсани тушунишимиз керак бу бизни юрт, уни ташкаридан кимдур келиб, яхшилаб бермайди. Хозир “Туркистонимизда” катта жахолат бор. Энг мухим вазифа Дин ва Давлат ишларини бир биридан ажратиш, кейин эса қолган масалалар.
Показать все...
Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 61-модда. Юқорида ўқиганингиздек, қомусимизга кўра ҳукумат ёки ҳукуматнинг ҳар қандай ташкилотлари, вазирликлари диний бирлашмалар фаолиятига араслашиши мумкин емас. Aмалда еса, ҳар Жума кунги диний маърузаларга ДХХ ёки шунга ўхшаш қандайдир идоралар дахл қилиши сўнги Жума яққол намоён бўлди. Ўзи тузган қонунларга ўзи амал қилмаётган ҳукумат халқни ҳар қачонгидан кўпроқ ғазаблантираяпти. Соқол рейдлари, ҳижоб ва ниқобга қарши исломофоб амалиётлар, 80 фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил етувчи аҳолининг нафратига сазовор. Сабрнинг ҳам чегараси бор жаноблар.
Показать все...
СИЗ ҚАЙСИ МАЗҲАБДА ЭДИНГИЗ МОМО? (Ўзбекнинг саволи) Мана бугун имом мавъиза пайти, Қора либос динга ҳилоф деб айтди. Ҳанафийга тўғри келмас эмиш бу, Масжидда бўлсамда нафасим қайтди. Бундан юз йил олдин, савол бор аммо, Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо? Биттасига ёқмас сизнинг бурқангиз, Яна бир аблаҳга тутган фирқангиз. Дашном қайчисида сўзим қирқмангиз, Қоп-қора либосда бўлса муаммо, Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо? Гўёки минбарда сайрарди жуҳуд, Мўминни мўминга қайрарди яҳуд. Дашноқ тупурганми оғзига ёҳуд, Замин ёрилгудек, жим боқар само, Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо? Моликий бўлмоқлик қачондан гуноҳ? Ё Ҳанбалий бўлсанг хатоми э вох? Шофеъий бўлганни суймасми Аллоҳ, Сўраяпман сиздан йиғлаганнамо, Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо? Давлат олса мансаб ё жон оларди, Майли беш ўн дарра солса соларди. "Мен жирканч маъвиза қилмайман" деса, Сотилмас имомда обрў қоларди. Кўзлар нам, дилда ғам, журъат хам камо, Сиз қайси мазҳабда эдингиз момо? ©️ Абдураҳмон Мешаян
Показать все...