cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ҒАЙБУЛЛОҲ ДОМЛА МУХЛИСЛАРИ

Устоз Ғайбуллоҳ домла маърузаларини кузатиб боринг!

Больше
Рекламные посты
303
Подписчики
+224 часа
+97 дней
+430 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
ҚАРЗДОРНИ ҚАРҒАГАНДИМ @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир кишига қарз берудим. 3 ойда бераман деб йўқ бўлиб кети, 6-7 ойдан кегин ушлаб олдим қарзни сўрасам бермиман деб бўйин товлади. Қарз болангни ўлигига буюрсин деб қарғадим ва кетдим. Орадан 2 йил ўтиб энди пулни қайтаряпти кечирим сўраб. Энди шу пулни олсам манга халолми харомми? Нима қилишим керак? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21869
Показать все...
00:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ☘️ Хайрли тонг! ☘️ ҚИЙИН АҲВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАНДА Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг, بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт. Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар». Ибн Сунний ривояти. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ САВОЛИ. #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланинг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показать все...
Таҳлил, тасбеҳ, такбир, таҳмид ва истиғфор айтишнинг фазилати Таҳлил бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш. Тасбиҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш. Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш. Таҳмид бу “Алҳамдулиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш. Истиғфор бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир. Бунинг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларда шундай марҳамат қиладилар: “Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлиш – Сендан ўзга илоҳ йўқ, (ҳар қандай айбу-нуқсондан) поксан, албатта мен золимларданман. – Ғам-ташвишли ёки балоланган, ёки қарздор бирор кимса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, унга ижобат бўлади.” Дуонинг арабча матни: لَا إِلَٰهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ Ўқилиши: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят). Ушбу дуони доим айтиб юрайлик “Ал-ҳизбул Аъзам вал-вирдул афхом” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ 4-5 ЁШ БОЛАНИНГ "АЛЛОҲ ҚАЕРДА?" САВОЛИГА ЖАВОБ #САВОЛ: Биламизки, Роббимиз Аллоҳга макон нисбат берилмайди. 4-5 ёш боланининг "Аллоҳ қаерда?" саволига қандай жавоб берса бўлади? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21859
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
АЁЛ КИШИ БЕГОНА ЭРКАКЛАРГА ҚАРАШИ ҲАҚИДА @Shayx_Muxlislariuz САВОЛ: Ассалому алайкум! Менинг аёлим бегона эркакларга кўп қарайди мен буни кўп маротаба бундай қилмаслигини такрорлаган сарим фойдаси бўлмаяпти. Яхши ҳам гапириб кўрдим ёмон ҳам гапириб кўрдим фойдаси бўлмаяпти. Илимсизлиги сабаб нима қилипти дегани деган ман ёмон манода қарамаяпманку деб вазиятан чиқиб кетади ёки тан олмайди. Орқаваротдан ҳам эшитсам ишхонасидагилар ҳам кўзи ўйноқи аёл экан дейишар экан. Мисол учун мошинада ўтирсак ҳам ёнимизга бир мошинада эркак келиб тўхтаса шунга ҳам қараб тураверади, илтимос ечим топиб беринг. Бизда ҳеч қандай муаммо йўқ на пулдан ва на оилавий аҳволдан яъни (жинсий алоқадан) ҳар жабхада бир эркак қилиши керак бўлган нарсани ортиғи билан Аллоҳ изни ила қилиб қўйганман Алҳамдулиллаҳ. 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ:👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21857
Показать все...
Солиҳ фарзанд тарбиялаш услублари, уларга Аллоҳ кўриб турганини ўргатиш Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий айтади: «Уч ёшлик пайтимда кечалари бедор бўлардим. Шундай пайтларда тоғам Муҳаммад ибн Савворнинг намоз ўқиётганини кўрардим. Тоғам бир куни менга: «Сени яратган Аллоҳни зикр қилмайсанми?» деди. Мен: «Уни қандай қилиб зикр қиламан?» дедим. Тоғам: «Тўшагингда ёпиниб ётган Ҳолингда тилингни қимирлатмасдан, қалбинг билан уч марта «Аллоҳ, мен билан бирга. Аллоҳ, мени кўриб турибди. Аллоҳ ҳолимни билиб турибди», деб айт», деди. Мана шу сўзларни бир неча тун айтиб юрдим. Кейин бу ишимни тоғамга билдирдим. У: «У сўзларни ҳар кеча етти марта айт», деди. Шундай қилдим. Бироз вақт ўтгач, тоғамга буни маълум қилдим. Тоғам: «У сўзларни ҳар кеча ўн бир мартадан айт», деди. Мен айтиб юрдим. Натижада бу сўзнинг ҳаловати қалбимга ўрнашиб қолди. Бир йилдан сўнг тоғам: «Сенга ўргатганларимни ёдлаб ол ва то қабрга киргунингча доим айтиб юр. Чунки у сўзлар сенга дунё ва охиратда фойда беради», деди. Мен уларни йиллар давомида айтиб юрдим ва улар сабаб ички ҳаловатга эришдим. (Орадан вақтлар ўтиб) тоғам бир куни менга: «Эй Саҳл, Аллоҳ ким билан бирга бўлса, уни кўриб турган бўлса, унинг кузатувчиси бўлса, ўша одам Аллоҳга осий бўлиб, гуноҳ қила оладими?! Бас, гуноҳ қилишдан сақлан», деди. Тоғамнинг бу сабоқлари менга фойда бериб, ёлғиз қолган чоғларимда ҳам гуноҳга қўлим бормайдиган бўлиб қолди... Қуръон ўқишни ўргандим. Олти ёки етти ёшга етганимда Қуръонни тўлиқ ёд олдим». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Показать все...
00:16
Видео недоступноПоказать в Telegram
🤲🌹✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🍀 Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин! Истаган ниятингиз ижобат бўлсин! Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин! ✨🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин! ✨💐✨ АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲 ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта ушбу дуони ёдлаб олинг!👉ДУОНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/16670
Показать все...
​​#ТАРҚАТИНГ Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан: – Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш. –Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш. – Ичимликни пуфламасдан ичиш. – Чап қўлда овқатланмаслик. – Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш. – Таҳорат билан ухлаш. – Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш. – Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш. – Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш. – Ёш болаларга ҳам салом бериш. – Эркак кишилар оқ кийим кийиши. – Учрашганда қўл бериб сўрашиш. – Ўнг томонга қараб ухлаш. – Беморларни зиёрат қилиш. –Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик. – Калтакесакни ўлдириш. –Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат. –Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш. Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир... ☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Показать все...

Хулқингиз бунчалар гўзал, ё Расулуллоҳ! Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди. Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар. У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди. Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар. Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди. Саҳобалар: – Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди. Расулуллоҳ уларга табассум қилиб: – Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Показать все...
ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ РУҲИЙ ТАРБИЯЛАШ Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тунда намоз ўқирдилар, витрни ўқиганларида эса “Эй Оиша, тур, витрни ўқи!” дердилар”. (Муслим ривояти, Муслим би Шархил Навави, 6/23). Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Аллоҳ таоло тунда туриб, намозини адо этган, сўнгра аёлини намозга турғизган, аёли турмаганда эса унинг юзига сув сепиб уйғотган кишини мағфират қилсин”. (Аҳмад ва Абу Доуд ривояти, Саҳиҳул Жоме, 3488) Ўз аёлини хайр-эҳсонга рағбат қилмоқ, бу унинг иймонни зиёда қилмоқнинг яна бир йўлидир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу жуда муҳим нарсани тарғиб қилиб айтдилар: “Эй аёллар, садақа беринглар, сизлар дўзахийларнинг кўпчилигини ташкил этганингизни кўрган эдим”. (Бухорий ривояти, Ал-Фатх, 1/405) Янги нарсалардан бири, бу уйда фақир ва муҳтожлар учун хайр-эҳсон қутисини жорий қилишдир. Бу қутига нимаики тушса уларники бўлиб қолади, чунки бу уларнинг мусулмон хонадонидаги идиши бўлиб қолади. Ал-Бид кунлари рўзаси (ҳижрий ойларнинг ҳар 13, 14, 15 кунлари), душанба ва пайшанба кунлари, Тасуо ва Ашуро (Муҳаррам ойининг 9,10 кунлари), Арафот куни рўзалари, ҳамда Муҳаррам ва Шаъбон ойларида тутиб туриладиган рўзалар ибрат намунаси оила аъзолари учун ҳам бу ибратга эргашишларига омил бўлиб хизмат қилади. 📚"Мусулмон уйга 40 ўгит" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Показать все...
ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади. Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган. Инсон золимдир Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир. إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин. Инсон жоҳилдир Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир. كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин. Инсон заифдир وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا «Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят). Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради. Инсон шошқалоқдир Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир. وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا «Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят). Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди. Инсон беҳафсала ва тор юраклидир Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:, إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا «Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят). Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Показать все...