cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Ҳаётимсан шеърият

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Юлдуз Алимованинг ижод намуналари

Больше
Рекламные посты
235
Подписчики
Нет данных24 часа
-37 дней
+230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Ўткинчидир умр, гўё бир нафас, Йўлимизда  кўпдир тўсиқ, хору хас, Кўлмакка ҳеч кимса қилмайди хавас, Яшасанг денгиздай, тўлқиндай яша. Беш кунлик дунёда савоб учун шош, Ҳаёт баъзан оғу, баъзан тутар ош, Мевали дарахтга отилар кўп тош, Яшасанг чаман бўл, боғ бўлиб яша. Қўлин тут дўстларни, бўлгин мадори, Ширин сўзинг бўлсин малҳаму дори, Бандамас, кишининг Аллоҳдир ёри, Яшасанг қоямас, тоғ бўлиб яша. Бормоқдасан неча довонлар ошиб, Орзулар йўлида яша курашиб, Мансаб талашмагин, обрў талашиб, Ғам чекма, бир вақти чоғ бўлиб яша. Доим тинч, осуда урсин юрагинг, Йиқилсанг хеч кимга бўлмас керагинг, Эрта-кеч дуога кўтар билагинг, Бемормас, тансиҳат, соғ бўлиб яша. Сўз дедим, ёмондан орлаб яшагин, Раҳмонга дўст, шайтонни хорлаб яшагин, Қалбингга меҳрни чорлаб яшагин, Яшасанг юлдуздай порлаб яшагин,         Юлдуз Сайид Мурод
Показать все...
4
Эҳтимол ўзимни бахтли атарман, Яшамоқ шартидан тополсам маъни. Умримдан энг сўнгги кунга қадар ман, Дилини оғритмай бирор кимсани. Аллоҳим, сабабчи қилмагин сира, Мени, кимларнингдир кўзда ёшига. Ҳеч кимнинг кўнглини қилмайин ҳира, Ташвиш келтирмайин зинҳор бошига. Билиб-билмай қилган гуноҳларим жам, Хатойим англатар сочдаги қорим. Менга қўшиб дўст-у душманимнинг ҳам, Гуноҳин авф этгин Парвардигорим....
Показать все...
🥰 2 1
ФИКРАТ ЧАШМАЛАРИ Бу ёруғ дунёни кўзингга тор кўрсатадиган ҳам, кенг кўрсатадиган ҳам одамлар. Ишинг фақат шуларга тушади. Улар билан ҳисоблашиб муомала қилсанг, йўлинг очилади, бўлмаса йўқ! Муомала санъатгина эмас, балки илм ҳамдир. Уни эгаллаш учун сендан катта тадорик сўралмайди: муҳими доим зийрак тур, бировга ботадиган иш тутма, яъни танлаётган сўзинг, овозинг қайси пардага кўйиб гапиришинг, кийинишинг, харакатинг, хаттоки юз ишораларингни-да назорат қил, бировга малол келмайдиган бўлсин. Кишининг холига айланиш, яхшилик илиниш, кечириш хам бировга ёқиш йўлидир. Хеч качон, хеч кимни ўзингга чидашга мажбур қилма! Бировнинг ғазаби, норизолиги ичра яшаш заволга учрашдир, биродар. Турсуной Содиқова
Показать все...
❤️Қадрлаганингни англамаса, яна бироз муддат қадрлагин. Агар вақт ўтиб ҳам қадрини билмаса, кетиши учун йўл очгин! ❤️Ҳам кетмаса, ҳам қадрини билмаса сендан узоқлашиши учун сукутни афзал кўриб имкон бергин. ❤️Лекин асло ва асло қадр-қиймат билмаганни сийламагин!..
Показать все...
Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиз эканлигини биласизми? Қачонки, ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади... Бугунги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин,
Показать все...
2
- Сизларни деб кетяпман-ку, онажониси! Мендан хотиржам бўлинг, доим хаёлимда, қалбимда бўласизлар! - Майли, дадаси, - деди Нозила ўзини эркаланганмо тутаркан, эрининг ёқаларини тўғрилаб, елкасини силаб қўйди... – биз сизга ишонамиз, ортингиздан дуода бўламиз. - Шунинг учун, - давом этди Шаҳриёр, - эрта ё индинга у аёлга бориб келайлик. Кетишга тайёрланаман, Россиядаги бошлиқ ўрнимга одам олмабди, тезроқ боришим керак. У яхши одам, ҳалол ишлаганни, қадрлайди... Давоми бор
Показать все...
1
Қўғирчоқ Ҳикоя 16-қисм Бўлган воқеалар, адашишлар ва автоҳалокат, докторнинг фаришталиги ва ўзининг бу ерни излаб топишда яхшилар ёрдам қилганини айтиб бераркан, уни ҳамма дуоларга кўмиб ташлади... Ҳалима уларни шоду хуррамлик билан кузатиб, ичкарига кирганда телефони жиринглади. - Онаси, - деди Шаҳриёр, - яхшимисан, ўғлимиз тузикми? - Вой, дадаси яхшимисиз?. Суюнчи беринг! - Суюнчи тайёр, нима янгилик? – унинг овозида жонланиш сезилди. - Катта янгилик! Юборган пулингиз топилди! - Йўғ-э?! Наҳотки?! - Мана, пул ҳозир қўлимда турибди, ишонмасангиз видеовизов қилинг... Бироз ўтмай экранда Шаҳриёр кўринди. Ҳалима эса пулни суюнчилар, кўзларидан дув-дув ёш тўкиларди... **** Шаҳриёр зудлик билан Россиядан келди ва ўғилчани олиб, эр-хотин Германияга учишди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Ўн кундан кейин Ўзбекистонга қайтишди. Снжарбек ўзини соғлом, бақувват сезар, кундан кунга юзи нақш олмадай қизариб борар, ота-онасининг кайфияти баланд эди. Авваллари гапиргиси келмай, кайфиятсиз юрган Санжарбек тинмай ота-онасини саволга тутар, кутилмаган гаплари уларни ҳаяжонга соларди. Уй-рўзғор ишларида онасига қарашар, ҳар доим шодон кайфиятда юрарди. Тузалиши учун Россияда ишлаб келган, боласи учун ҳамма нарсага тайёр отасини ҳам, меҳрини аямайдиган онажонини ҳам кундан-кунда яхши кўриб борар, умуман, аввалгига қараганда ҳаётга ва яшашга иштиёқи баланд эди. Мактабдаги ўқитувчилари ва ўртоқлари ҳам унинг ҳолатини сезишган, унга муносабатлари бутунлай ўзгариб борарди. Чоршанба куни эди. Ҳалима эрта уйғонди. Нонуштадан сўнг: - Дадаси! – деди унга қараб, жиддий оҳангда, - бир неча кундан бери миямда бир фикр айланиб юрибди. - Хўш қандай фикр? - қизиқсиниб қаради Шариёр. - Сиз туфайли боламиз соғайди, дарддан халос бўлди. Сизни тоабад дуо қиламан. - Яшанг, хотинжон! - Аммо пулимиз бегона қўлда кетиб, сиқилган кунларимиз, чин инсонийлигини кўрсатган аёлга миннатдорчилик бирдирсак, кўнглини кўтариб келсак, нима дейсиз?! Шаҳриёр аёлига қаради ва қалбини эзгулик рангидаги ёруғлик қоплади. - Яхши бўларди... - Аёл пулни топиб олган, ўз эхтиёжига ишлатвориши мумкин эди, тўғрими? - Бўлиши мумкин эди. - Аммо у Худони таниган инсон экан, пулни бизга топширди. Одамийлиги баҳосини олиши керак эмасми?! - Тўғри... Бир неча дақиқа жим қолдилар. Сўнг Шаҳриёр сукункатни бузди. - Онаси, мен Россияга кетиб, болаларимиз катта бўлгунча беш-олти йил ишлаб келаман! Рўзғоримизни бутлаймиз, балки бирорта машина олармиз! Нозила ҳайратда, неча кундан бери эри камгап юришининг сабаби шу экан-да! - Бундай режа қачон туғилди, дадаси? - Россияда юрганимда шундай одамларни кўп кўрдим. Оиласи фаровонлиги учун тинмай ишлаб, тўй ва машинага, орўзғорини бутлашга пул топиб қайтганлар беҳисоб. Уларни ўзимча қўллаб-қувватладим. Тўғри қилишади. Мен олий маълумотли эмасман, ишга кирганим билан озгина ойликка тирикчилик ўтади холос, болаларни ўқитиб, олий маълумотли қилишни ният қилдим. Чет тилларини ўрганишсин, компютер техналогиялари билан қизиқишсин, Лозим бўлса ривожланган давлатларда ишлаб келишсин. Шу юртга, элимизга фойдаси тегадиган одамлар бўлишсин! Мен шуни ният қилдим. Шунинг учун сен болалар билан чиройли яшаб турсанг, мен бемалол ишлаб пул жўнатаман!! - Энди... энди беш-олти йил келмайсизми? - Нега келмай, ҳар йили бир келиб, сизларни кўриб, дам олиб яна кетаман. Ҳалима бироз ўйланиб қолди.Қандай изтиробларни кечираётгани, нималар ҳақида ўйлаётгани Шаҳриёрга қоронғи. - Болаларим, - деди у бироздан сўнг, - ота меҳрига қонмай ўсадими?! - Э, қизиқсан-а, хотинжон, икки-уч кунда бир телефонда гаплашамиз, ҳол-аҳвол сўрайман. Юриш-туриши, ўқишлари одоби ҳақида айтасан, ўзгаришлар бўлса, улар билан ўзим гаплашаман. Ҳозир онлайн тарбия берса ҳам бўлади-ку... - Шунақаю, аммо олдимизда бўлганингиз бошқача-да!... – деди аёл бироз уялганнамо. Шаҳриёр камтарин, ибо-ҳаёси жойида тарбия топган хотинини яхши кўрарди, ҳар доим ҳуорматини жойига қўйгани учун муносабатларига ҳеч қачон дарз кетмаган. Ҳозир унинг иягидан ушлаб ўзига қаратди.
Показать все...
🥰 2👍 1
Ўткинчидир умр, гўё бир нафас, Йўлимизда  кўпдир тўсиқ, хору хас, Кўлмакка ҳеч кимса қилмайди хавас, Яшасанг денгиздай, тўлқиндай яша. Беш кунлик дунёда савоб учун шош, Ҳаёт баъзан оғу, баъзан тутар ош, Мевали дарахтга отилар кўп тош, Яшасанг чаман бўл, боғ бўлиб яша. Қўлин тут дўстларни, бўлгин мадори, Ширин сўзинг бўлсин малҳаму дори, Бандамас, кишининг Аллоҳдир ёри, Яшасанг қоямас, тоғ бўлиб яша. Бормоқдасан неча довонлар ошиб, Орзулар йўлида яша курашиб, Мансаб талашмагин, обрў талашиб, Ғам чекма, бир вақти чоғ бўлиб яша. Доим тинч, осуда урсин юрагинг, Йиқилсанг хеч кимга бўлмас керагинг, Эрта-кеч дуога кўтар билагинг, Бемормас, тансиҳат, соғ бўлиб яша. Сўз дедим, ёмондан орлаб яшагин, Раҳмонга дўст, шайтонни хорлаб яшагин, Қалбингга меҳрни чорлаб яшагин, Яшасанг юлдуздай порлаб яшагин, Юлдуз Сайид Мурод
Показать все...
1