cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it. Advokat xizmati: +998935096663 Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot instagram.com/bektosh.khatamov

Больше
Рекламные посты
12 641
Подписчики
-2424 часа
-737 дней
+56930 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Кеча мана шу Абант кўлига бордим, ростини айтсам, Туркиянинг бунақа ўрмонларини кўрмаган эдим, охири йўқ ўрмонлар. Бир нарсага мени ўйлантирди: 1. Ўрмонларга кириш текин. 2. Ўтириб ўзингиз билан олиб келган овқатларингизни еб олишга сув бўйларида алоҳида ўтирадиган жойлар қилинган. Булар ҳам текин. 3. Автотураргоҳлар ҳам текин. 4. Расм, видео, дронлардан истаганча фойдаланиш мумкин. У ҳам ғирт текин. 5. Ҳар қадамда ҳожатхоналар бор. Қизиғи у ҳам ғирт текин. Хуллас мен тушунмайдиган нарсалар. Абант кўли олдидаги ўрмондан видео олдим. Мана бу ерда томоша қилишингиз мумкин. Туркияга келсангиз, албатта мана шу жойга келиб кўринг, вақтингизга ачинмайсиз. 📍 Локация @bektoshkhatamov
Показать все...
40.611272998003365,31.28919579968159

👍 50🔥 6😁 3😢 2
Устознинг ўрни. Стол ёнида хонимлар ёш рассом чизган портретни мақташди. “Энг ҳайратланарлиси, - дейишарди улар, - у ҳаммасини ўзи мустақил ўрганган.” Бу, айниқса, тўғри ва бадиий усулда чизилмаган қўлларда яққол кўриниб турарди. “Кўриниб турибди, - деди Гёте, - йигитда истеъдод бор. Лекин ҳамма нарсани ўзи ўргангани учун уни мақтаманг, балки айбланг. Истеъдодли одам ўз ҳолича қолиб кетиш учун эмас, балки ўзини санъатга ва устозларга бағишлаш учун туғилади. Улар бу истеъдод соҳибидан эътиборга молик ниманидир ясайди. Йоҳанн Петер Эккерман, “Гёте билан гурунглар” ——— Биласизми, яхши ва тўғри устоз танлаш сизга нима беради? Энг катта нарса: йилларни ютиб оласиз, яъни сиз хато қилиб уни тузатиб яна ўрнингиздан туриб олишингизга йиллар кетади. Яхши ва тўғри танланган устоз эса айнан шу йилларни сизга ҳадя этади. @bektoshkhatamov
Показать все...
👏 62👍 32 6🔥 4
Катта бахт синдроми. Пул эмас эмоция йиғиш жуда муҳим. Биласизларми баъзан инсонлар кичик нарсалардан қониқмай қолишади, чунки бизга энди бу нарсалар оддийдек кўринади, ҳа, бу бўлган-ку, шунга ҳам ҳайрон хурсанд бўладими деб қўямиз, лекин бу ҳам катта бахт синдроми дейилади. Биз доимо бахтни ўзимиздан йироқ жойлардан, тўғрироғи моддиятлардан қидирамиз. Аслида инсон ўзига келаётган кичик ҳодисалардан бахтли бўла олиши жуда катта бахтнинг ўзи экан. Аслида инсонга ўзини бахтли ҳис қилиши учун кўп нарса ҳам керак эмас, инсонлар бахтни катта моддиятларда деб билишади, кейин катта моддиятни сақлаб қолиш учун янада ўзимизни ўтга ўришади. Оралиқдаги бахтли онларни эса тезда унутамиз ёки умуман эътиборсиз қолдирамиз. Кичик нарсалардан баҳра олинг, ҳаётнинг онини яшанг, катта бахт синдромига чалинган касалдошлар. @bektoshkhatamov
Показать все...
👍 72 21👏 9🔥 8😁 8🤩 2
Ўзига хос хусусият. Мен кузатган муваффақиятли инсонларнинг ҳаммасида қандайдир иқтидор ёки талант бор деб ўйламайман, ҳар қандай талантни тажриба ва ўз устида ишлаш билан енгиш мумкин. Лекин ҳар қандай муваффақиятли инсонларни бирлаштириб турадиган ягона хусусият бор. Ўша хусусият ҳақида мана бу 👉 видеода 👈 батафсил тушунтирдир, шу хусусиятингиз бўлмаса, барча ҳаракатларингиз бекор. @bektoshkhatamov
Показать все...
👍 26🔥 5 4🤩 2👎 1😁 1
Озод руҳият… Ҳеч кимга ва ҳеч нарсага қарам бўлмаган инсон руҳий жиҳатдан жуда қўрқмас бўлади. Бундай инсонлар ҳеч кимни ва ҳеч нарсани йўқотишдан қўрқишмайди ва ёнидаги инсонларни ҳам ривожлантиради. Бундай инсонлар доимий ривожланишда бўлишади. Бундай одамларга яқин юришнинг битта “минуси” бор: ё сиз улар билан ривожланасиз, ё улардан айриласиз. Танлов доимо сизда. @bektoshkhatamov
Показать все...
👍 94🔥 26 12👏 5🤔 4
Жуда ғалати, лекин ростан ҳам ҳеч ким ҳақиқатда муҳим бўлган нарсалар билан қизиқмайди. Ким бўлиб ишлайсан? Қанча топасан? Дам олишга қаерга борасан? Қанақа мошинада юрасан? Қачон мошинангни янгиладинг? Шулар холос. Ҳа, яна севган овқатинг нима ва оиланг борми? деган саволлар ҳам йўқ эмас. Ҳатто мен бу саволларга батафсил жавоб берсам ҳам сиз мен ҳақимда бирор нарса билиб қоласизми? Аммо ҳеч ярим тунда юлдузлар учганда мен нимани ҳис қилишимни сўрамайди. Аслида менинг орзуларим билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳаммамиз қаергадир шошмоқдамиз, лекин кунлар эса тез ўтиб бормоқда. Ҳар куни ўлимга яқинлашиб бормоқдамиз, шу ишни бизга кимдир ўргатиши керак. Мацуо Монро “Менга ўлишни ўргат” @bektoshkhatamov
Показать все...
👍 70 67🔥 21🤩 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Мумкин эмас. Биласизми, бизни болалигимиздан “мумкин-мумкин эмас” деб тарбиялашади. Аслини олиб қараганда бу тўғри, чунки катталар сизни хато қилишингиздан сақлашади, эҳтиёт қилишади. Бошқа томондан бу жуда ёмон: чунки хатолар - ривожланишнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Биз хато қилишдан қўрқар эканмиз, йўқотишдан қўрқар эканмиз, биз ҳеч қачон ривожланмаймиз. Бир нарсани унутманг, мумкин бўлмаган нарсаларнинг барчаси қонунда кўрсатиб қўйилган, ундан ташқари бўлган ҳолатларда эса сиз эркинсиз. Одамлар мумкин эмас, иложи йўқ деган нарсаларни секин-аста эҳтиёткорлик билан синаб кўравериш керак. Эҳтиёткорлик ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди, лекин мумкин эмас экан дея орзуларингиздан кечиш, синаб кўрмаслик энг катта хато ҳисобланади. @bektoshkhatamov
Показать все...
🔥 49👍 44👎 6 6🥰 3🤔 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ҳар бир элементда бахт… Ақлли бизнесменнинг асосий вазифаси: жамоани бахтли ҳис қилдириш. Бир дўстим бор, исми Назиржон, шу @navoiyprofiuniversity очилишидан бери ёнимда, жуда ўз ишини севади. Университет биносини қурар эканмиз, биз фақат энг сара қурилиш материалларидан фойдаландик, барчаси юқори даражада бажардик. Университет биносига 240 000 долларга марказий иситиш-совутиш тизимини, яъни чиллер ўрнатдик. Шунда дўстим Назиржон: “дўстим, шунча пулга шунақа нарса ўрнатиш шартми? Арзонгина кондиционерлар бор, шуларни ўрнатиб қўя қолсак, ошиб борса, 20-25 минг доллар кетади деган эди. Ўшанда: “йўқ, бу ерда ишлайдиган ходимлар тоза ҳаводан нафас олишлари керак, умуман чиллер тизими берган иссиқ совуқни кондиционер бера олмайди, шунинг учун ўн баробар қиммат бўлса ҳаммю чиллер қўйдирамиз. Энг асосийси ходимлар ҳам, бизга келадиган меҳмонлар ҳам, талабалар ҳам ўзларини бахтли ҳис қилишлари керак”, деб тушунтирган эдим. Чиллер тизимини ишга туширганимиздан кейин юртимиз бўйлаб аномал совуқ бўлди, жуда кўп жойларда кондиционерлар ҳам, бошқа иситиш воситалари ҳам ишламай қолди, университет ичи эса бир маромда иссиқ эди, талабалар ҳам, ходимлар ҳам ичкарида мазза қилишди, билим олишлари учун ҳам, билим беришлари учун ҳам жуда қулай шароит яратилган эди. Кеча Навоий филиалимиз раҳбари Ольгерд Алексадрович бир таклиф билан чиқиб қолдилар: “ҳозир электр нархи қимматлаб кетди, шунга эконом қилиш учун ўнтача кондиционер олиб ўнта хонага ўрнатиб қўйсак, эконом бўлар эди” деган таклиф билан чиқдилар. Менинг жавобимни билиб турибсиз-а? - Тўппа-тўғри… биз учун жамоанинг бахти ҳар қандай пулдан устун ва бу фалсафани жамоамизнинг ҳар бир аъзосига сингдиришдан чарчамаймиз. P.S. Фурсатдан фойдаланиб севимли Истанбулдан жамоанинг ҳар бир аъзосига қайноққина саломларимни йўллаб қоламан. Ҳар бирингизни яхши кўраман, ҳар бирингизнинг ўрнингиз бўлакча. @bektoshkhatamov
Показать все...
👍 139 19🔥 10😁 4👎 1🥰 1
Ҳамма гап масаллиқда. 2004-йилда Алишер ака деган битта донғи кетган ошпазнинг уйида ижарада турганман, ижара нархи бозор нархидан анча арзон эди, фақат битта шарти бор эди: мен Алишер акага бозорлик қилишда ёрдамлашишим керак эди. Ҳар якшанба куни эрта тонгда соат 5:00 да Қўйлиқ улгуржи бозорига борар эдик. Алишер ака ҳар бир масаллиқни алоҳида синчиклаб олар эди, гуручни алоҳида бир қопдан бошқа қопга солдирар эди, тагига сечка гуруч қўшиб юборишмаганлигига амин бўлиши керак эди. Шунда Алишер акадан бир жуда катта ҳаётий сабоқ олганман: пишираётган овқатинг санъат даражасида баҳоланиши учун асосий эътиборни масаллиққа қаратиш керак. Менга кўпчилик абитуриентларни университетга имтиҳонсиз олиш ҳақида маслаҳат беришди, ҳатто бундай қилиб кўриш фикри ҳам йўқ эмас эди, аммо жамоам бунга тиш-тирноғи билан қарши бўлди ва Алишер аканинг масаллиқ масаласини менга эслатишди. Албатта менга қолса ҳамма олий маълумотли бўлсин дейман, аммо ростан ҳам профессионал кадр чиқариш учун кадрнинг базавий билими жуда муҳим. Бугун @profiuniversity Навоий, Тошкент филиалларида минглаб абитуриентлар кириш имтиҳонлари топширишмоқда. Улардан сараланиб фақатгина 20-30 фоизи ўқишга қабул қилинади, чунки биз фақат сифатли кадрлар тарафдоримиз, биз учун бизни битириб чиқаётган кадр нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда равобатбардош бўлиши керак. @bektoshkhatamov
Показать все...
IMG_4545.MP46.28 MB
IMG_4546.MP48.02 MB
👍 164 18🔥 12👏 7😁 2
Муҳандисларсиз ҳаммаси бир тийин… Ҳозир Туркиядаман тез орада Туркиянинг энг машҳур муҳандислик мактабларидан бири билан Ўзбекистонда катта лицей очиш ишлари билан юрибмиз, яъни бу лицейнинг асосий вазифаси 6 синфдан ўқувчиларни қабул қилиб уларни 11 синфгача тайёр техник муҳандислар қилиб чиқарадиган бўлади. Бунинг тарихини сизларга айтиб бераман. Биласизларки, Туркия ҳозир қурилиш, текстил, озиқ-овқат ва муҳандислик билан боғлиқ бўлган кўплаб соҳаларда ривожланиб кетди. Оддий мисол биздаги ҳозирча энг баланд бинони ҳам лойиҳалашидан тортиб қурилишигача турклар бажаришди. Хўш, улар бу натижага қандай эришишди? Улар муҳандислар тайёрлайдиган лицейлар очишди, бу лицейларда ўқувчилар фақат мактаб фанларини эмас, балки амалиётни ҳам олиб боришни бошлашди, бутун мамлакат бўйлаб бундай лицейлар жуда кенг тарқалди. Бу худдики ўзимиздаги касб-ҳунар коллежларига ўхшаб кетади, лекин унинг анча такомиллашган варианти. Энди туркларнинг қўлида фақатгина мактаб битирувчилари эмас, балки тайёр муҳандислар етишиб чиқди, улар хоҳласалар олий таълимни давом эттиради, хоҳласалар уларни заводларнинг ўзлари катта ойликлар бериб ишга олиб қолишади. Ҳозир ушбу лицейни бугун битирган ўқувчилар бошланиши, яна қайтараман бошланиши 5000$ дан бошланадиган иш билан таъминланмоқда. Нега шундай? Чунки иқтисодий ривожланишнинг юраги бу муҳандислик. Бизникилар эса прокурор бўламан деб йиллар давомида чиранишмоқда. Тез орада биз Тошкентда қурмоқчи бўлган умуман бошқача форматдаги, айнан муҳандисликка ихтисослашган мактабимиз ҳақида сизга тўлиқроқ ёритиб бераман. @bektoshkhatamov
Показать все...
👍 233🔥 19 15👏 12😢 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.