cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Iqtisod4i

Шунчаки фикрлар Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Больше
Узбекистан26 004Язык не указанКатегория не указана
Рекламные посты
1 658
Подписчики
Нет данных24 часа
-107 дней
-2730 дней
Архив постов
Yashasin futbol!
Показать все...
😁 17👎 4
Hamkasblarim - Muhrim aka A'zamxo'jayev va Mushtariy Oqboyeva bilan favqulodda vaziyatlarda reportajlar qanday tayyorlanishi, odamlar bilan muloqotga kirishish usullari va shunga o'xshash mavzularda podkastlashdik. Ichimizdagilarini to'kib oldik, halal beradigan jarayonlardan arz qildik, hamkasblar va sohaga kirib kelayotganlar uchun balki asqatar degan maqsadda metodlarimiz bilan bo'lishdik. Ko'ring, izohlarda kanalimdan kelganingizni yozib qolsangiz ham bo'ladi 🙂 https://youtu.be/ArR4Gtww9IQ?si=Fnv2Be4Z9JNkuy2K
Показать все...
👍 3 2🥰 2😁 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бугунги кун ҳақида икки оғиз Киевда Россия ракеталари билан зарба берган болалар шифохонаси вайроналарини тозалаш давом этмоқда, воқеа жойида ўлганларнинг жасадлари ва ярадорлар қидирилмоқда ҳамда олиб чиқилмоқда. «Охматдет» - Киевдаги энг қадимги ва энг яхши болалар шифохонаси. У ерда етакчи онкология бўлими мавжуд. Ана шу бўлимдаги саратон билан курашаётган болажонлар бугун кўчада қолиб кетди. Айни вақтда Москвада бир «суд ҳукми» ўқиб эшиттирилди. Терроризм хавфидан огоҳлантирувчи «Финист ясный сокол» спектакли ижодкорлари терроризмда айбланиб, олти йилга озодликдан маҳрум этилди. Болалар шифохонаси бомбалаганлар эса буюк етакчи сифатида эътироф этилмоқда. Болалар шифохонасидаги шифокорлар ҳозир вайроналарни тозалаш билан эмас, беморлари учун қадрли бўлган ҳар бир дақиқани касаллик билан курашишга сарфлаши керак эди. Дунёга уруш балосини тарқатиб, ўз амбициялари йўлида одамларни, болаларни ўлдираётганларга, бундай урушларни бошлаганларга лаънат бўлсин.
Показать все...
😢 28👍 6
Рақобатни риаожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси масалани ўрганяпти экан.
Показать все...
5👍 1😁 1🤡 1
Мен юрист эмасман, лекин Реклама тўғрисидаги қонунимизда шунақа жойи бор экан (16-модда): Рекламада қуйидагилар тақиқланади: товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш.
Показать все...
🤣 16👍 14🔥 2🤬 1💯 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Nvidia дунёдаги энг қиммат компанияга айланди Nvidia`нинг умумий капиталлашуви 3,35 трлн долларгача ошди ва у дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди.
Показать все...
👍 7🤯 3
Путин Шимолий Кореяга бориши кутиляпти экан. Пхеньян кўчалари ташрифга тайёр.
Показать все...
👍 12😁 8🤮 4
Repost from N/a
“Mifonomika”: Avtokratiya barqarorlikni taʼminlaydimi? | Farhod Tolipov Gazeta.uz” turli soha vakillari bilan odamlar orasida tarqalgan miflar va yanglish tasavvurlarni muhokama qilishga qaratilgan “Mifonomika” loyihasini davom ettiradi. Loyihaning o‘ninchi sonida siyosatshunos Farhod Tolipov bilan “Avtokratiya barqarorlikni taʼminlaydi” degan mif haqida gaplashdik. Suhbatni quyidagi havola orqali tomosha qilishingiz mumkin: https://youtu.be/nGO7Fujj3rc Podkastni keyinroq tinglashni istasangiz, ushbu postni Saqlangan xabarlar (Избранное / Saved Messages)ga jo‘natib qo‘ying. “Mifonomika” loyihasining oldingi epizodlarini bu havola orqali tomosha qiling. Bahodir Abdullayev @gazetauzmaxsus
Показать все...
Тошкент аҳолиси Дўстлик (Бобур) боғини тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилиб, судга ариза билан мурожаат қилибди. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар бу бир яхши сигнал. Одамларнинг суддан умидини узмагани муҳим. Ариза берувчилар жамоатчиликка очиқ бўлмаган ҳужжатларда «аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини бузувчи маълумотлар бўлиши мумкин»лигидан хавотирланмоқда. https://www.gazeta.uz/uz/2024/06/06/park/
Показать все...
👍 23
«Ўзсаноатқурилишбанк» қурган бино қиймати дастлаб кўрсатилганидан ҳам қимматроқ бўлган 2022 йил 30 июнь куни «Ўзсаноатқурилишбанк» Хитойнинг Shanghai Construction Group Co., Ltd компанияси билан 33 қаватли офис биносини fast-track усулида, “под ключ” қуриб бериш бўйича шартнома тузган. Битим суммаси 1,65 трлн сўмни (140 млн доллар) ёки ўша чорак якуни бўйича банк соф активларининг 22,26 фоизини ташкил этган. Ушбу лойиҳани молиялаштириш учун 2021 йил июнь ойида «Ўзсаноатқурилишбанк» Credit Suisse, Citibank, China Eximbank ва «Райффайзенбанк»дан иборат хорижий банклар консорциуми билан кредит шартномасини имзолаган. 2023 йил 30 ноябрь куни банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидан Тошкент ситидаги банкнинг бош офиси қурилиш қийматини ошириш ва муддатини узайтириш масаласи ҳам ўрин олган. Бу йиғилишда ҳам бинонинг қурилиш нархи ошган ёки ошмагани менга номаълум.
Показать все...
👍 5
Банклар Тошкент ситида қурган бинолар сотилади «Ўзсаноатқурилишбанк» (82,28 минг кв.м, 33 қават), «Асакабанк» (66,2 минг кв. м, 26 қават) ва «Алоқабанк» (81,44 минг кв. м, 26 қават) Тошкент ситида қурган бинолар сотилар экан. Ҳужжатларда бу офис бинолари қурилиши учун банклар ўз ёнидан 137, 102, 100 млн доллар пул сарфлагани кўрсатилган. Нима учун банкларга бино қурдириб, кейин сотиляпти деган саволни бермай илож йўқ. 2022 ва 2023 йил охиригича хусусийлаштирилиши керак бўлган «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асакабанк» ҳали ҳам давлатники бўлиб қолаётгани, хусусийлаштириш бир неча бор ортга сурилгани ва келажакда ҳам яна ортга сурилиши мумкинлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк» яна битта 21 қаватли бино қуратётгани ҳам эътиборга молик.
Показать все...
🤔 8👍 1
Хусусийлаштиришда легитимлик муҳим Мамлакат хусусийлаштириш дастурларидан максимал фойда олиши, мулкга ёки давлат корхонасига эга чиққан тадбиркорлар эса уни янада ривожлантириши учун хусусийлаштириш жараёни халқ олдида легитимликка эга бўлиши лозим. Яъни, хусусийлаштириш жараёнини очиқ ва шаффоф ўтказилиши фақат ўша мулкдан давлатга кўпроқ пул тушиши эмас, балки мулкнинг янги эгаси уни тўғри қўлга киритганига жамоатчилик ишониши томонлама ҳам муҳим ҳисобланади. Акс ҳолда эса «ёмон ва ёпиқ айлана» юзага келади. Нолегетим хусусийлаштириш мулкнинг янги эгасига нисбатан ишончсизлик уйғотади. Бу нолегетимликдан фойдаланиб исталган сиёсатчи мулкни тортиб олиб қўйиши мумкин бўлади. Бундай риск олдида мулкнинг янги эгаси корхонага сармоя киритиб, уни кенгайтириш ҳақида эмас, имкон қадар тезроқ ундаги бор активларни талаш ва пулларини бу тизимдан олиб чиқиб кетиш ҳақида ўйлайди. Мулк тортиб олиниб, қайта хусусийлаштирилган тақдирда ҳам унинг нархи кескин пасайиб кетади. Сабаби, биринчидан, эски эгаси онгли равишда уни талаб, нархини тушириб ўйиндан чиқиб кетган бўлади. Иккинчидан эса, бу мамлакатда мулк легетим эканига ишонч пасайгани туфайли, ҳеч ким унга бозор нархида тўлашни истамайди.
Показать все...
👍 10❤‍🔥 1
Тасаввур қилинг, мен сизга ишлаб турган, йиллик фойдаси 100 сўм бўлган заводни 100 сўмга сотаман. Яна бўлиб тўлашга. Сиз эса заводни тушган фойдасининг ўзи билан, ёниздан 1 сўм ишлатмай менга бу пулларни тўлаб берасиз. Зўр таклиф, шундай эмасми?
Показать все...
🤣 34👍 3🤬 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
«Ўзтрансгаз» билан нима бўляпти? Апрелда «Ўзтрансгаз»нинг солиқлари март ойидагига нисбатан 6,6 бараварга камайиб кетган. Январь-марть ойларида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятидан бюджетга 418,6 млрд сўм солиқ тушуми кутилган, ҳақиқатда эса 331,9 млрд сўм тўланган. https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/28/uztransgas/
Показать все...
🤬 7🤔 6😢 1
Показать все...
🤬 7❤‍🔥 3
Миллиардлар 2023 йилда давлат ташкилотлари жами 6,6 млрд сўмлик 3400 дан ортиқ смартфон сотиб олган. 2024 йилнинг ўтган даврида эса маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 301 та уяли алоқа воситасини сотиб олиш учун 60 та ҳолатда жами 1 млрд 362 млн сўмлик шартномалар тузилиб, тўловлар амалга оширилган. https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/28/smartphone/
Показать все...
🤔 7👎 5👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ёзда қурилиши бошланармиш. Хўп, АЭС керакдир, лекин “кам қувватли АЭС”нинг нима кераги бор — шунча овора бўлиб қурганга яраша у-бу кам-кўстимизни тўлдирадигани қурилмайдими? Нега Россия билан қуриш керак буни, нега бир очиқ танлови, тендери йўқ? Нега бунинг нархи эълон қилинмаган? Бурнинггача қарзга ботиб ётган бўлсанг, қайси пулингга қурасан? АЭСни қўя турайлик, тўғонларинг қўшниларни сувга бўктирадиган бир давлат сифатида ўша қўшниларнинг розилигини олганмисан? Қанақасига ёздаёқ қурилиши бошланади — номига бўлса ҳам халқ билан маслаҳатдашилмайдими? Нега Жиззахда қуришингни, нега ёздаёқ қурилишни бошлашингни, нега айнан Россия билан, нега айнан кам қувватли АЭС қурмоқчи эканингни сани пул билан таъминлаб турган халққа тушунтирмайсанми? Ўзбекистонда Россия АЭСи қурилмасин! Бир ўзбекистонлик сифатида ман бу лойиҳага тўлиқ қаршиман!
Показать все...
👍 48👎 2🔥 2
Repost from Najmiddin Ermatov
Фото недоступноПоказать в Telegram
Mayna tuxum ochdi bulbul inida, Chechaklar undirdi ajnabiy tobut. Ne uchun erk haqda o‘ylayman bunda, Mustaqil bo‘lganku allaqachon yurt. Yog‘iyga tegishli zabon ketsa ham, Bu turkiy elat deb tanisa ham dun. Haliyam boshimda dordek turibdi, Sharifim bog‘lagan gajaksimon dum. “Humolar uchmoqda ko‘kni to‘ldirib”,— To‘ralar bermoqda so‘zlariga zeb. Qafasda turgandek o‘ksindim nega, Ana, tiniq osmon, ista, parvoz et. Bu xalqning buguni hurram, dedi shoh, Haqsiz deb alqadi xalqning shoiri. Ne uchun hurramlik tuymayman unda, Mening ham kechmishim xalqqa doirmi? “Hokim so‘zi vojib, amal qilmoq farz, Sabr”,—deydi mulla tugagach azon. Bir kunda besh mahal uyg‘otib olib, Bir umr uxlashga undaydi hamon. Kimdir ko‘z tiksa ham, aniqki, millat, Dushmanning yo‘lini to‘sishga qodir. Ammo beklarining royiga boqsam, Negadir ko‘zimdan yosh sizayotir. Axir nima uchun ko‘nmaydi ko‘nglim, Baxt deb yozay desam dard tomar oqqa— Yoki bu millatning hurligi yolg‘on, Yoki she’rlarimning bari safsata... may, 2020
Показать все...
13👍 4🔥 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
Do’stim, hammuallifim, podkastdoshim va qadrli akam - Botir Kobilov bugun Harvard Universitetidan doktorlik unvonini oldilar. Botir aka bilan faxrlanamiz. Vatanimiz, millatimizga Botir akadek olimlar muborak bo’lsin. Botir aka Harvardda doktorlik qilgan birinchi O’zbekistonlik bo’ldilar. Bundan ham katta yutuq va zafarlar tilab qolamiz!
Показать все...
👍 26🎉 4🔥 3👏 1
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш учун 1,5 млрд доллар қарз: https://t.me/gazetauz_uzb/34777
Показать все...
🐳 2👍 1
Whataboutism билан исталган нарсани «оқлаб бериш» мумкин Ovoz лойиҳасига бюджетдан пул ажратилганини вазиримиз кенгроқ маънода бир тарихий адолатсизликни иккинчи адолатсизлик билан оқлашни англатувчи Whataboutism инструментидан фойдаланиб, оқлабдилар. Whataboutism билан сизнинг исталган аргументингизни моҳияти бир четда қолиб, ўзингизга қарши қаратса бўлади. Информацион автократияларда кенг тарқалган энг ёмон воситалардан бири бўлган бу инструментни ишлатувчиларнинг асосий мақсади аслида қандай бўлиши керак, нима тўғри деган тушунчани хиралаштиришдан иборат. Ҳамма хато қилаётгани сизнинг қилаётган нотўғри ишингизни оқлаб бермайди. Хато барибир хатолигича қолади. Ўша ишлатилган 4,7 млрд сўм ҳамманинг кўзига кўриниб, қолган харажатлар ҳақида ҳеч ким гапирмаётгани ёлғон. Бюджетдан бўлаётган турли харажатлар бўйича эътирозлар, танқидлар шу пайтгача ёзиб келинди, ёзиляпти ҳам. Ovoz ҳам навбатдаги танқидга учраган бир харажат. Менга Озодбек аканинг «мана шундай муҳокамалар кимгадир керак бўляпти», деган гапи ҳам жуда ғалати туюлди? Кимга керак бўлаётган бўлиши мумкин? Кимнинг бу лойиҳани танқид қилдиришдан манфаати бор? Бу савол ҳам очиқ. Ovoz лойиҳаси бўйича дискуссияда шахсан мен учун ягона мантиқ бор: Давлат ижтимоий неъмат бўлмаган нарсалар учун пул сарфламаслиги лозим. Ovoz каби лойиҳаларни уларни кўраётган, ундан завқланаётганлар ҳисобидан молиялаштиришнинг етарлича инструментлари мавжуд. Қайси давлат қандай қилган, бу лойиҳа қанча туради ва қанча фойда келтиради, бундай аргументларнинг баҳсга алоқаси йўқ, TV лойиҳа ижтимоий неъмат эмас. Давлатнинг бошқа харажатларига келсак, агар улар ҳам ижтимоий неъмат бўлмаган нарсаларга йўналтирилаётган бўлса, бу ҳам хато. Лекин ёппасига нотўғри қадам ташланаётган бўлган тақдирда ҳам, бу кейинги хато қарор учун аргумент бўлолмайди. https://t.me/gazetauz_uzb/34769
Показать все...
👍 7
Амалдорларимиз таъбири билан айтганда, Шимолдан кимдир келяптими? Сайловдан кейин Ўзбекистонга таклиф қилинганлар, масалан? 9 май ҳам ўтиб кетган бўлса, бу боғга бошқа яна ким, нима учун бориши мумкин? https://t.me/mudofaavazirligi/26618
Показать все...
😁 11
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистонда фақат мана шундай тураргоҳлар текин бўлиши керак. Фото: Маъмуржон Обраҳматов
Показать все...
👍 21😁 7🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қонунчилик палатаси сайтидан 10 йил аввал эълон қилинган мақола йўқолиб қолибди. Сарлавҳаси «Юксак ишонч дадил қадам ташлашга ундайди» эди. Аввал шу мақоладан иқтибос келтиргандим. Ўзи менга Каримов даврида парламентимиз вакиллари Ўзбекистон қандай гуллаб-яшнаётгани ҳақида ўша вақт ёзган мақолаларини ўқиш жуда қизиқ.
Показать все...
👍 6😁 1
Ҳар сафар машинист ва персонал алмашганда ҳаракат йўналишини ва қоидалар ўзгарадиган поездни тасаввур қилинг. Бундан поезд манзилигача етиб бора оладими? Менимча, доимий тажрибалар ва ислоҳотлар билан мамлакатимиз таълим тизими ана шундай поездга ўхшаб қолди. Ва ҳар бир янгилик киритилиши ортидан саволлар янада кўпаймоқда, ҳеч ким жавоб беришга шошилмаётганга ўхшайдиган саволлар. https://www.gazeta.uz/ru/2024/05/17/study-program/
Показать все...
👍 5
Қор, ёмғир, шамол ёки сал иссиқроқ ҳавода чироқ ўчиб қолмаса, мен: https://t.me/mirshakar/761
Показать все...
😁 10👍 2
00:26
Видео недоступноПоказать в Telegram
Буни ҳам кўришни тавсия қиламан: https://www.youtube.com/watch?v=exX4mw3FKdQ
Показать все...
IMG_1686.MP419.37 MB
👍 7
Показать все...
👍 2🔥 1
​​E’lon qilishimni so’rashdi: Иқтисодиёт бўйича халқаро олимпиада иштирокчилари учун шошилинч кўмак Иқтисодиёт бўйича халқаро олимпиада Ўзбекистонда илк бор EFI (Economic Fundamentals Initiative, Иқтисодий Aсослар Ташаббуси) лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Олимпиада 14-18 ёшли мактаб ва лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилади ва 3 босқичдан иборат: Мактаб (2024 йил феврал ойида барча 14 ҳудуддан 583 нафар ўқувчи иштирок этган), Миллий босқич ва Халқаро босқич (2024 йил сентябр ойида Грецияда ўтказилиши режалаштирилган). Олимпиаданинг Миллий босқичи 2024 йил 22 май куни Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида (ТХВУ) ўтказилади. ТХВУ ва EFI лойиҳаси Олимпиаданинг Миллий босқичи харажатларининг катта қисмини қоплаяпти. Аммо вилоятдан келаётган иштирокчилар учун Тошкентда турар жой ва йўл харажатлари бўйича зудлик билан ёрдам керак: Ҳомийлик қилиш истагида бўлганлар қуйидагилар бўйича ёрдам бера олсалар, жуда миннатдор бўлардик: (1) Тошкентда 2 кеча (2024 йил 21-22-23 май), 90 га яқин киши, жумладан, талабалар, ўқитувчилар ва ҳамроҳлик қилаётган ота-оналар учун турар жой топишга; ёки (2) Талабалар ва уларнинг ўқитувчиларига турар жой, Тошкентга келиш йўл-кира харажати, чўнтак пули билан моддий таъминлаш: жами - киши бошига 1,5 миллиондан - 3 миллион сўмгача, қайси вилоятдан келаётганига қараб. Албатта сиз Миллий босқич иштирокчиларини қимматбаҳо совғалар (масалан, IELTS имтиҳони учун ваучер, гаджетлар, таълимга оид бошқа материаллар) тақдим этиш орқали ҳам қўллаб-қувватлашингиз мумкин. Сиз ҳам тадбирда шахсан иштирок этишингиз мумкин! Олимпиаданинг Миллий босқичи иқтисодий саводхонлик бўйича конференция шаклида ўтказилади ва талабалар имтиҳон топшириш вақтида ўқитувчилар ва меҳмонлар қизиқарли тадбирларда иштирок этадилар. Тадбирда иштирок этишни истасангиз, қуйидаги рўйхатдан ўтиш формасини тўлдиринг. Рўйхатдан ўтиш формаси: https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSeb0Cwmv8dHe5LCV21s-2GweXc1JNWBYONsfVYnCs2l6Y7sTw/viewform EFI лойиҳаси ҳақида маълумот: www.econfun.org Қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилинг: Др. Наргиза Алимуҳамедова, EFI лойиҳасининг Ўзбекистондаги минтақавий менежери: [email protected] Нигина Рустамова, Иқтисодиёт фанидан Олимпиада координатори: [email protected], тел: +998 93 378 68 61
Показать все...
👍 2
Электр энергияси ва газ истеъмоли учун тарифлар ошганда ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида аҳолининг энергосамарадорлигига тўғридан-тўғри салбий таъсир қилувчи маиший техника импортига тариф ва нотариф тўсиқлар олиб ташланиши лозимлигини ёзгандим. Нархларни ошириш ва маиший техника импортида турли нотариф тўсиқларни ўйлаб топиш параллел равишда юз бергани мен учун ҳалгича тушунарсиз масала. Энергетика вазири ўз интервьюсида Саудия Арабистонида аҳолининг уйидаги кондиционерлар керак бўлса, субсидия бериб энергия тежамкорига алмаштирилгани ҳақида гапириб ўтибди. Энди айтайлик, тарифлар энергия ресурсларини тежаш, зарарли субсидияларни, қийшиқ рағбатларни камайтиришдек мақсад билан қилингани қайта ва қайта таъкидлаганлар нима учун бир вақтнинг ўзида маиший техника ишлаб чиқарувчиларининг манфаатларини бу мақсаддан устун кўраётганини изоҳлаш қийин. Сифатли ҳукуматда ўнг қўл қилаётган ислоҳотга чап қўл камида ҳалал бермайди.
Показать все...
👍 12
Молдоваги газ инқирози ҳақида — 2022 йилда Молдовада газ инқирози юз берди. Ўшанда мамлакатда газ нархи 7 баравар ошиб кетди. Нега бундай бўлди? — Чунки, биринчидан, нархлар бутун Европада кўтарилди. Бошқа томондан, «Газпром» билан шартномамиз якунланган, бизда эса муқобил манбалар йўқ бўлган бир вазиятда улар шартномани узайтиришни истамасликларини билдиришди. Улар 700 миллион долларлик қарзни Молдова ҳукумати ўз зиммасига олишини исташди. Улар бу «Молдовагаз»нинг қарзи эканини айтишди. Бу компания тақсимловчи корхона ҳисобланади ва унинг мажоритар (асосий) акциядори «Газпром»нинг ўзи. Бу ҳукуматнинг эмас, уларнинг ўзи мажоритар акциядор бўлган компаниянинг қарзи эканига қарамай, бизга «катта қарзингиз бор», дейишди. Биз эса буни текширишимиз лозимлигини айтдик, чунки биз бу қарзлар қаердан пайдо бўлиб қолганини билмаймиз. Биз бу пулни қайтаришга рози бўлмадик, чунки ўзимиз текшириб кўрмаган қарз бўйича битимга қўл қўйиш бизнинг фуқароларимиз нафақат нархи ошиб кетган ва ишлатилаётган газ учун, балки бу қарз учун ҳам тўлаши лозимлигини англатарди. Шунинг учун биз халқаро аудиторларни ёлладик ва аудиторлар қарз 700 эмас, 8 (саккиз) миллион доллар эканини кўрсатиб беришди. Бу ҳикоядан қандай хулоса қилиш мумкин? Биз муқобил манбаларимиз бўлиши, бизни бошқа «шантаж» қилмасликлари учун барча ишни қиляпмиз. Чунки тижорий шароитлар бўлиши бир нарса, ҳеч қачон бўлмаган қарзингизни бор дейишлари — умуман бошқа нарса. — Буни нима деб тушуниш мумкин? Сизларни «шантаж» қилиб, садоқатсизлик учун жазолашдими? — Буни қандай истасангиз, шундай аташингиз мумкин. Мен сизга бўлиб ўтган аниқ бир воқеани айтиб бердим. — Ҳозир Молдова газни қаердан сотиб оляпти? — Очиқ бозордан, Европадан, ҳар хил жойдан. — Сизга мухолифатда бўлган Игорь Додон Молдова худди ўша Россия газини ўртакашлар орқали сотиб олаётганини таъкидлаб келяпти. — Биз газни бозордан сотиб оляпмиз. Газни ҳозир бозорда ўзимиз топган энг паст нархда харид қиляпмиз ва энг муҳими — бизда танлов бор. 30 йил ичида қилинмаган ва биз қилган нарса шуки, бизда танлов пайдо бўлди. Агар нарх бир бозорда яхшироқ бўлса, ўша ердан газ сотиб оламиз, агар бошқасида яхшироқ бўлса — унисидан. Ҳозир электр энергияси учун ҳам муқобил манба ташкил қиляпмиз. Бир йилдан кейин бизда Европа электр энергия бозори билан алоқа ўрнатилади. Бундай алоқа ҳозир ҳам бор, фақат у Украина орқали ўтган ва ҳар сафар Украина тармоқлари бомбардимон қилинганида, бизда ҳам муаммо пайдо бўляпти. Электр бўйича муқобилимиз бўлиши учун ҳозир Руминия билан тўғридан-тўғри тармоқ қуряпмиз. Жуда қийинлигига қарамай — чунки бу даврда нархлар жуда юқори бўлди — энергетик хавфсизлик бўйича сўнгги уч йилда жуда кўп ишлар қилинди. https://www.gazeta.uz/uz/2024/05/15/sandu/
Показать все...
10👍 2
Уруш – тинчликдир. Эрк – қулликдир Апрель ойи сўнгида жамоатчилик Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарганидан хабар топди. Компания эгаси ўзгариши ҳақида ноябрь ойида маълумотлар пайдо бўлганига қарамай, Давактив улуш сотилгани бўйича расман хабар бермаган. Март ойи бошида Petroleum Technology Group компанияси Ўзбекистондаги энг йирик ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи бўлган UNG Petro`нинг эгасига айланганини билдик. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳозирча битим тафсилотларини маълум қилганича йўқ (UNG Petro қачон қанча сумма ва қандай шартлар асосида хусусийлаштирилгани маълум эмас). 2022 йил охирида UNG Petro 69 та бензин қуйиш шохобчаси, 6 та газ қуйиш шохобчаси ва 2 та газ тўлдириш компрессор шохобчасига (жами 77 та ёнилғи қуйиш шохобчаси) эгалик қиларди. Хусусийлаштириш режалари эълон қилинган 2023 йилнинг май ойида UNG Petro`нинг 78 та шохобчаси борлиги қайд этилган. Бунинг ортидан Данияр Камиловнинг компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводининг ҳам эгасига айланганди. Жамоатчилик бу ҳақда Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги маълумотлар орқали хабар топган. Корхона аввал тўлиқ «Ўзбекнефтгаз» давлат компаниясига тегишли эди. 2016 йил август ойида ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи йилига 117 минг тоннагача нефтни бензин, керосин, дизель ёнилғиси, мазут ва мой қилиб қайта ишлаш қувватига эга. Агентлик заводни 2022 йил ноябрь ойида хусусийлаштиришга қўйганди. Март ойида, шунингдек, Perfectum мобил оператори ҳам хусусийлаштирилгани маълум бўлди. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестридаги маълумотларга кўра, уяли алоқа операторининг эгаси ўзгариб қолганига таҳлилчи Тимурмалик Элмурадов эътибор қаратган. Уяли алоқа операторининг улуши сотилиши ҳақидаги хабарлар очиқ манбаларда келтирилмаган. Давактив «бизда ёпиқ сотиш ёки бошқача гап бўлиши мумкин эмас», деб таъкидламоқда. Лекин жамоатчилик улуши фақат давлатга тегишли бўлган компаниялар хусусий қўлга ўтаётгани ҳақида постфактум хабар топаётганини қандай тушуниш керак? Ўша ёпиқ бўлмаган ҳужжатлар қаерда? Қаердан кўриш мумкин уларни?
Показать все...
Энг бойларнинг даромадлари энг камбағалларнинг даромадларидан 5 баравар тезроқ ўсмоқда Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатлар учун халқаро камбағаллик чегараси бўйича (кунига 6,85 доллардан кам) 2015 йилдаги 36 фоиздан 2022 йилда 17 фоизгача пасайган. Аммо ташкилот худди шу даврда тенгсизлик ортиб боришининг параллель тенденцияси кузатилмаганида, камбағалликни қисқартириш кўлами янада каттароқ бўлиши мумкин эди деб ҳисобламоқда. Масалан, 2022−2023 йилларда аҳолининг энг камбағал 10 фоизининг даромадлари 6 фоизга ошган. Бироқ аҳолининг энг бадавлат 10 фоизининг даромадлари 30 фоиздан кўпроқ, яъни 5 баробар тезроқ ўсган. Даромадлар тенгсизлигининг статистик кўрсаткичи бўлган Жини коэффициенти 2022 йилдаги 0,31 дан 2023 йилда 0,35 гача кўтарилган. Жаҳон банки экспертлари агар тенгсизликнинг ўсиши кузатилмаганида, камбағаллик белгиланган даврда 3,1 фоиз пунктга камайиш ўрнига 5,5 фоиз пунктга қисқариши мумкин эди, дея таъкидлаган. Маълумотлар камбағал уй хўжаликлари бир қатор ноқулай шароитлардан азият чекаётганини кўрсатмоқда. «Уларнинг иш билан таъминланиш эҳтимоли камроқ, маълумот даражаси паст бўлиши эҳтимоли эса юқорироқ ва қарамоғидагилар сони кўпроқ. Уй хўжаликлари ўртасидаги бу кўрсаткичлардаги тафовутларни камайтириш Ўзбекистонда ўсиб бораётган тенгсизликни чеклаш ва камбағалликни янада камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларда муҳим аҳамиятга эга бўлади», — дея қайд этган ташкилот.
Показать все...
👍 6👎 1
Дунёнинг бир тарафида нафақат мамлакати учун, балки бутун дунё учун йирик компания тақдимотидаги видеороликни қўполроқ ишлаб қўйгани учун танқид остида қолиб, кечирим сўраяпти. https://apnews.com/article/apple-ipad-ad-social-media-reaction-12e7fbd335feb4875d94c31b87379359
Показать все...
Қачонки сизни ҳимоя қилиб турган божларни йўқотсак, шунда автомобиллар арзон бўлади. Ва нафақат автомобиллар, занжир бўйича жуда кўп товар ва хизматлар нархи арзонлайди. https://t.me/Daryo/105048
Показать все...
👏 17👍 7👎 2
Дуддан навбатдаги ажойиб интевью, бу сафар биринчи маротаба бутун бошли мамлакат президенти билан! https://youtu.be/cb35OPC9HFI
Показать все...
❤‍🔥 6👍 3👏 1
Қуйидаги суратда учинчи марта кетма-кет Лондон мэрлигига сайланган Содиқ Хон. Бунгача ҳеч ким Буюк Британия пойтахтини кетма-кет уч муддат бошқармаган. Хон Буюк Британия мухолифатидаги Лейбористлар партияси вакили. Яқиндагина натижалари эълон қилинган сайловларда Хон 43,9 фоиз, унинг рақиби, ҳукмрон Консерватив партия вакили Сьюзен Холл эса 32,7 фоиз овоз олган. Сайловда давомат 40,5 фоизни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 1,5 фоизга кам. Хон 1970 йилда Лондонда, покистонлик иммигрантлар оиласида туғилган. Шаҳар мэрлигига 2016 йил Борис Жонсон ўрнига келган. Ковид пандемияси пайтида ўз маошини 10 фоизга қисқартирганди. Ҳокимларни ҳалқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа.
Показать все...
👍 12💯 3🔥 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.