cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Яккабог туман кадрлар булими

Яккабоғ туман халқ таълими бўлими кадрларга оид маълумотлар олишингиз мумкин. тел: 99-961-86-12

Больше
Рекламные посты
202
Подписчики
Нет данных24 часа
-37 дней
-730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Показать все...
Stajor-o'qituvchi bo'yicha MMTV xati.pdf3.07 KB
Мактаб ўқитувчиларига дарс соатларини тақсимлаш: 5 муҳим саволга жавоб Дарс соатларини ким тақсимлайди? Йиллик дарс соати чегараси қанча? Кимлар устунликка эга? Декретдан қайтганларга неча соат дарс берилади? Қуйидаги мақолада шу ва бошқа муҳим саволларга жавоб берилган. 1. Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қайси мезонлар асосида тақсимланади? Мактабларда дарс соатлари педагогик кенгаши томонидан ҳар йили 15 сентябргача ўқитувчиларнинг қуйидаги кўрсаткичларига кўра кетма-кетлик асосида тақсимланади: – халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; – ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари; – чет тили ва STEAM фанларидан халқаро сертификатга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори); – TOP-1000 университетларни битирган ўқитувчилар; – асосий олимпиадаларнинг республика ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар; – ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика ғолиблари; – республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар; – олий малака тоифасига эга ўқитувчилар; – 1-малака тоифасига эга ўқитувчилар; асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман ғолибларининг ўқитувчилари; 2-малака тоифага эга ўқитувчилар; – педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар; – ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар; – олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар; – қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар; – ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари; – педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар; – олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар; – олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари. Мазкур рўйхат бўйича юқори ўринда турган ўқитувчилар дарс соатларини олишда устунликка эга бўлади. 2. Дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкинми? Ҳа, мумкин. Дарс соатларини қайта тақсимлаш педагогик кенгаш томонидан амалга оширилади. 3. Кўрсаткичи юқори ўқитувчининг дарс соатини бошқа ўқитувчига берса бўладими? Юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлик асосида устунликка эга бўлган ўқитувчиларга дарс соатларининг максимал миқдорларини бериш тавсия этилади. Максимал дарс соати олиш имкониятига эга ўқитувчининг ёзма розилиги билан унга ажратилиши мумкин бўлган дарс соатлари бошқа ўқитувчиларга берилиши мумкин. 4. Ўқитувчилар кўрсаткичи тенг бўлганда дарс соати қандай тақсимланади? Ўқитувчида юқоридаги кўрсаткичларнинг бир нечтасига эга бўлганда, кўрсаткичларнинг энг устувори инобатга олинади. Айнан бир хил кўрсаткичлар мавжуд бўлган бир нечта ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тенг тақсимланади. 5. “Декрет”дан қайтганларга неча соат дарс берилади? Ўқитувчиларга йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланмайди. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳамда бола парваришидан қайтган ўқитувчиларга, ишловчи пенсионерларга дарс соатлари юқоридаги кўрсаткичлар кетма-кетлиги асосида тақсимланади.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Хурматли фуқаролар... 2023 йил 15 август куни соат 9-00да туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида олий таълимни педагогика йўналишни тамомлаган фуқаролар учун бўш ўринлар ярмаркаси бўлиб ўтади. Барча педагогик фуқароларни чорлаб қоламиз. Мурожаат учун тел. 90-670-0222
Показать все...
Ходимларнинг ишга келиш ва кетиши ҳисобга олиниши шартми? Амалиётда аксарият корхона ва ташкилотларда иш вақти ва иш ҳақи ҳисоблаш табеллари асосида ходимларнинг келди-кетдиси рўйҳатга олинади. Одатда, давлат идораларига қарасангиз, уларда табел тизими ишлаётганини кўрасиз, бироқ хусусий ёки нодавлат ташкилотларининг ҳаммасида ҳам келди-кетди ҳисобга олинади деб айтолмаймиз. Ҳўш, ўзи келди-кетдини ҳисобга олиш мажбурийми, бундай ҳисобни юритмаса ҳам бўладими? Янги Меҳнат кодексимизнинг 200-моддаси 1-қисмида шундай дейилган: "иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга олинишини ташкил этиши шарт". Шунақа, мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар қандай ташкилотлар ходимларнинг кунлик ишга келиш-кетишини албатта ҳиосбга олиб бориши керак. Бу мажбурий норма ҳисобланади. Ходимларнинг келди-кетдиси қандай ҳужжатлар асосида ҳисобга олинади? МК 200-моддаси 2-қисмига кўра келди-кетдини ҳисобга олиш: ➖белгиланган шаклдаги табелларда; ➖бошқа мувофиқ расмий ҳужжатларда; ➖шунингдек, аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар ёрдамида қайд этилиши мумкин. "Бюджетник"лар учун эслатма: бюджет ташкилотларида иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табели 2169-сонли “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 285-бандига асосан ва 55-иловасидаги намунага мувофиқ расмийлаштирилиши керак. 👉@yuristkadr
Показать все...
05:17
Видео недоступноПоказать в Telegram
#Видеошарҳ ⚡️Ходимни бола парвариши таътилига чиқариш ва ўрнига муддатли шартнома асосида ходим олиш тартиби бўйича "кадровик"лар учун муҳим маълумотлар ⏺Ҳамкор экспертимиз, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу масалада тушунтириш берди. Расмий саҳифаларимиз Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Показать все...
Бола парвариши.mp413.46 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди Бугун, 15 июлдан ОТМда ўқишни кўчириш жараёни бошланди. Ўқишни кўчириш учун аризалар 5-августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади: ▪️transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига; ▪️my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга. ⚡️Kanalga ulanish: 👉 @Yoshlar_yetakchisi1
Показать все...
Соатбай ўтилган дарслар учун таътил пули бериладими? @Yurist_Xizmati 4086-савол: Ассалому алайкум менинг саволим шундан иборатки мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлайман ва шу мактабда ўриндошлик асосида дарс хам бериб келаман шу ўриндошлик ўтган дарсларим учун хам таътил пули тўланадими шунга бир асос бўлса моддалари билан асослаб беринг. ЮРИСТ ЖАВОБИ:Йўқ, сизга таътил пули берилмайди. Эътибор беринг! Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади. ☝️Юқоридаги қарорга мувофиқ соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган. ❌ Юқоридаги қоидага кўра, соатбай ўтилган дарслар учун таътил пули берилмайди. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
Показать все...
Таълим касаба уюшмаси

Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.

‼️Туҳмат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор? 🚫 Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган. ❕Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда туҳмат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 18 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган. ⛔️ Агар ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 60 млн сўмгача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. ⭕️Туҳмат нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернетда жойлаштириш орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат жиноят ҳисобланади ва айбдор: 🛑60 млн сўмдан 120 млн сўмгача миқдорда жарима; 🛑300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари; 🛑2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 🛑1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин. ✅ Агарда туҳмат: ❕ оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб; ❕ оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда; ❕ хавфли рецидивист томонидан; ❕ ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса: 🛑90 млн сўмдан 150 млн сўмгача миқдорда жарима; 🛑360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари; 🛑1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин. 💢Юридик ёрдам ва маслаҳат учун 👇 @advokat24uzbot Биздан узоқлашманг! 👉@advokat24uz
Показать все...
Repost from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари ⚡️ 28 июнь Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2023 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. 🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади: 🔹 28 июнь (чоршанба) – Қурбон ҳайити байрами; 🔹 29 июнь (пайшанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 🔹 30 июнь (жума) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни; 🔹 1 июль (шанба) – дам олиш куни, шу жумладан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшича дам олиш куни; 🔹 2 июль (якшанба) – дам олиш куни. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Показать все...
,
Показать все...