cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

XO’JAI KORSOZ JOME MASJIDI

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «ХЎЖАИ КОРСОЗ» жоме масжиди имом хатибининг расмий канали Админга мурожаат учун: lsmail Mirzashev 93 5711852

Больше
Рекламные посты
330
Подписчики
-124 часа
+67 дней
+830 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

САХИЙЛИКНИНГ ДАРАЖОТЛАРИ Шамс Табризий ҳазратларидан сахийлик ҳақида сўрадилар. У зот шундай жавоб бердилар: – Тўрт хил сахийлик бор. Биринчиси – мол сахийлиги, бу зуҳд соҳибларига хос. Улар мол бериб маърифат оладилар. Иккинчиси – бадан сахийлиги, бу мужтаҳид олимларга хос. Улар Аллоҳ таолонинг йўлида, илм йўлида вужудларини сарф қиладилар ва ҳидоятни топадилар. Инсонларга ҳидоятда раҳбар бўладилар. Учинчиси – жон сахийлиги, бу шаҳидларга хос. Улар эса жонлари эвазига жаннатни қозонадилар. Тўртинчиси – қалб сахийлиги, бу орифларга хос. Улар Маьшуқага кўнгилларини бериб, Муҳаббат оладилар. t.me/uztasavvuf
Показать все...
Tasavvuf.uz

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.

БОМДОД ШАМОЛИ Бомдод намозидан кейин эсадиган илоҳий шамол ҳақида нима биламиз? Саҳиҳ ривоятларга кўра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозидан кейин қуёш чиққунича ухламасдан ўйғоқ ўтирганлар. Пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан. Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди, хофизаси кучланади. Бу ҳаво яъни енгил шабада қуёш чиқиши билан йўқолади. Қуёш чиққунича ухлаганлар бу ҳаводан маҳрумдир. Ажойиб бир сири бор бу шабаданинг. Бомдодга уйғониб таҳорат олганларнинг вужуди магнит каби бу ҳавони ўзига торта бошлайди. Чунки таҳорат олган кишининг вужуди бу ҳавони ўзига ёпиштириш хусусиятига эга модда ишлаб чиқара бошлайди. Таҳоратли инсон ундан хам нафас олади, ҳам вужудида тўплайди. Бу бирикма ундаги иммунитетни кучайтиради. Маънавий фойдаси ҳақида олимлар: “Бу ҳаводан танаффус қилганлар (нафас олганлар) ҳилм соҳиби бўлади”, – деганлар. Руҳи ҳузурли бўлади. Энди сиз сўрайсизки, бу соатда уйғоқ, аммо таҳорат олмаган, намоз ўқимаган ғайримуслимларнинг ҳолати нима бўлади дея. Аллоҳ таолонинг марҳамати шу қадар кенгки, фақатгина уйғоқ бўлгани учун улар хам фойда кўради. Иймонли, иймонсиз, англаган, англамаган, инсондир, жиндир, ҳайвондир, фарқи йўқ, ҳаммаси у ҳаводан ухламагани боис фойда кўради. Демакки, фақат ухлаб ётганлар бу неъматдан маҳрум бўладилар. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! t.me/uztasavvuf
Показать все...
Tasavvuf.uz

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.

Шақиқи Балхий қуддиса сирруҳу айтадилар: Бешта нарсани қидириб, бешта жойдан топдик: 1. Ризқ баракасини зуҳо намозида; 2. Қабр чироғини таҳажжуд намозида; 3. Мункар Накир саволларига жавобни Қуръони каримни ўқишликда; 4. Сирот кўпригидан енгил ўтишни рўза ва садақада; 5. Аршнинг соясида бўлишни Аллоҳни зикр этишда. «Сирлар хазинаси» рисоласи ♻️ Дўстларга ҳам улашинг! t.me/uztasavvuf
Показать все...
Tasavvuf.uz

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!📿 Бугун 13 май, душанба! +30°+1☀️ 🍃 Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур... Янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин. 🌸 Инсонни гўзал қилган юзидир, юзни гўзал қилган кўздир. Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир... Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин. БОШЛАНГАН ЯНГИ ҲАФТА ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ ЎТСИН! @Jaloliddinrumiyy🕊
Показать все...
Islomda Go'shti XALOL VA XAROM hayvonlar 4-mazhabda https://youtube.com/watch?v=0APFsovjvFM&feature=shared
Показать все...
Islomda Go'shti XALOL VA XAROM hayvonlar 4-mazhabda

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖✈️ Арзон АВИАБИЛЕТ Сотиб Олиш 👉

https://aviasales.tp.st/WqK3In0yIslomda

Go'shti XALOL VA XAROM hayvonlar 4-mazhabdaИсломда Гушти ХАЛОЛ ВА ХАРОМ х...

#Видео #ғийбат 🎙Вафот этган одамни гапларини эслаш мумкинми? Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
​​НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ #намоз ❓1255-CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган: والمعتبر ‌فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه “Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
Показать все...

#Видео #чақалоқ 🎙Янги туғилган чақалоққа қандай амаллар қилинади? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
Показать все...
Repost from N/a
  وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنتُمْ  U qayerda bo‘lsangiz ham siz bilan birgadir. [Hadid surasi 4-oyat]    وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنْ حَبْلِ ٱلْوَرِيدِ  Va Biz unga jon tomiridan ham yaqinmiz. [Qof surasi 16-oyat] @tasavvuf_dargohi 🌿
Показать все...