Тошкент Бугун | Toshkent Bugun
⭐ Тошкент шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал! 🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга ТЕЗ юборинг👉 @ToshkentAloqabot Реклама: @ToshkentPrice
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Тошкент Бугун | Toshkent Bugun
Канал Тошкент Бугун | Toshkent Bugun (@toshkent_bugun) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 611 701 подписчиков, занимая 192 место в категории Новости и СМИ и 36 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 611 701 подписчиков.
Согласно последним данным от 28 июля, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -5 311, а за последние 24 часа — 8 845, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 6.52%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 6.44% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 39 991 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 39 529 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 1.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“⭐ Тошкент шахри ва барча туманлари бўйлаб энг оммалашган канал!
🗣Хабарлар, тезкор видеолар бўлса бизга
ТЕЗ юборинг👉 @ToshkentAloqabot
Реклама: @ToshkentPrice”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 29 июля, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 29 июля | 0 | |||
| 28 июля | +11 825 | |||
| 27 июля | 0 | |||
| 26 июля | 0 | |||
| 25 июля | 0 | |||
| 24 июля | 0 | |||
| 23 июля | 0 | |||
| 22 июля | +22 561 | |||
| 21 июля | 0 | |||
| 20 июля | 0 | |||
| 19 июля | +8 992 | |||
| 18 июля | 0 | |||
| 17 июля | 0 | |||
| 16 июля | +30 357 | |||
| 15 июля | +12 737 | |||
| 14 июля | +9 607 | |||
| 13 июля | 0 | |||
| 12 июля | 0 | |||
| 11 июля | +14 360 | |||
| 10 июля | 0 | |||
| 09 июля | 0 | |||
| 08 июля | +9 689 | |||
| 07 июля | 0 | |||
| 06 июля | +14 535 | |||
| 05 июля | 0 | |||
| 04 июля | 0 | |||
| 03 июля | 0 | |||
| 02 июля | 0 | |||
| 01 июля | +19 255 |
| 2 | ⚡️🏥Мурожаат қолдиришга шошилинг: Саратон ва оғир касалликларга чалинган беморларни бепул даволашни Давлат қоплаб беради
Президент фармонига кўра, саратон ва бошқа оғир касалликларга чалинган беморлар, шунингдек, орган трансплантациясига муҳтож бўлганлар давлат ҳисобидан бепул текширувлар, даволаниш ва жарроҳлик амалиётларидан ўтишлари мумкин. 1076 та бемор аллақачон махсус ваучерларни олди.
📌 Сиз Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги орқали мурожаат қилишингиз мумкин
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 4 712 |
| 3 | #Тезкор
🛣Айтишларича, Тошкент–Самарқанд пулли автомобил йўли қурилишни бошлабди
Янги магистраль ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 5 соатдан 2,5 соатга қисқаради
Президент Тошкент–Самарқанд йўналишидаги янги пулли автомобил йўли қурилишига тамал тошини қўйди.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу орқали йилига қўшимча 15–20 миллион тонна транзит юк қабул қилиниб, 400–600 миллион доллар даромад ҳамда камида 50 мингта иш ўрни яратилиши мумкин.
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 30 748 |
| 4 | #Дахшат
Ўзбекистонда (ОИВ) СПИД'га чалинганлар сони 52000 дан ошди
Энг кўпи Тошкентда экан
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз
Тошкентдаги энг катта канал обуна бўлинг
👇
@TOSHKENT_BUGUN | 29 941 |
| 5 | #Тезкор
❌Кичик ҳалқа йўлида (эски Тошми ) жуда қаттиқ пробка
Камига машиналар иштирокида авария борлиги ҳам айтилмоқда
⛔️Бу йўлдан умуман юриб бўлмайди, бошқа йўлдан юрган яхши дейилмоқда
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 29 365 |
| 6 | Бу қандай жиннилик бўлди?!🤬
Андижонда блогер ҳайп учун мушукни кўп қаватли уйнинг арматуралари бор кoтлoван қисмига отиб юборди
P.S.: Жамиятимизнинг баъзи ёшлари борган сари бефаросатлашиб бораётгани ачинарли...
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 30 160 |
| 7 | #ТЕЗКОР
❗️Янги ўқув йилидан талабаларни баҳолаш ва имтиҳон олиш бутунлай ўзгаради
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотларида талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилишнинг янги тартиби жорий этилиши кутилмоқда.
➖ Якуний назорат имтиҳонларини овозли ва видео кузатув камералари билан жиҳозланган аудиторияларда ўтказиш тизими жорий этилади.
➖ Ўтказиладиган якуний назорат турларини кенг жамоатчилик учун олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтидаги ҳавола орқалибевоситаонлайн кузатиш имконияти яратилади.
➖ Якуний назорат имтиҳонлари саволларини шакллантиришда талаба билим ва кўникмаларини чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи ёзма топшириқларнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқиладм ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан баҳолашда изоҳ ёзиш тизими жорий этилади.
➖ Якуний назорат имтиҳонлари вақтида уяли алоқа воситалари, микроқулоқчин, компьютер ҳамда кўчирмачиликка сабаб бўладиган ҳар қандай воситаларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади. Бундай ҳолат видеокузатув орқали кейинчалик аниқланса ҳам, имтиҳон натижаси бекор қилинади.
➖ Якуний назорат имтиҳонларига талабалар паспорт, ID карта, талабалик гувоҳномаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатган ҳолда киритилади.
➖ Имтиҳон бошланганидан кейин кечикиб келган талабалар имтиҳонда иштирок этишига рухсат берилмайди. Узрли сабабларсиз аудиториядан чиққан талабалар ҳам имтиҳонга қайта қўйилмайди.
➖ Ҳар бир кафедра фан бўйича баҳолаш рубрикалари (мезонлар матрицаси)ни ишлаб чиқади ва улар ўқув дастурида акс эттирилади.
➖ Ҳар бир фан бўйича талабанинг ўзлаштириши 100 баллик тизимда баҳоланади. Балл жорий назорат учун — 30, оралиқ назорат учун — 20, якуний назорат учун — 50 балл қилиб тақсимланади.
➖ Жорий, оралиқ ва якуний назоратларнинг ҳар бири бўйича максимал баллнинг 60 фоизи саралаш бали этиб белгиланади. Жорий ёки оралиқ назоратдан саралаш балини тўпламаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.
➖ Академик гуруҳ учун бир кунда биттадан ортиқ якуний назорат ўтказилишига йўл қўйилмайди. Якуний назоратлар камида бир кун оралиғида белгиланади.
➖ Якуний назорат натижалари бўйича қониқарсиз балл олган талабага семестр якунида икки ҳафта муддатда бир марта бепул қайта топшириш имконияти берилади.
➖ Семестр ва ўқув йили якунида академик қарздорлиги мавжуд талабалар ўқишдан четлаштирилмайди. Улар фақат қарздор бўлган фанларни қайта ўзлаштириб, шу фанлар учун шартнома маблағини тўлайди.
➖ Академик қарздор талабалар учун ёзги семестр ташкил этилиши мумкин. Ёзги семестрда қайта ўқиш фақат тўлов асосида амалга оширилади (бир марта бепул қайта топшириш ҳолати бундан мустасно).
➖ Талаба баҳолаш натижасидан норози бўлса, баҳолаш муддати якунланганидан кейин 48 соат ичида апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция комиссияси шикоятни 2 иш куни ичида кўриб чиқади.
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 31 078 |
| 8 | #ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️ ЎЗБЕКИСТОНДА ОТА-ОНАНГИЗДАН ХАФА БЎЛСАНГИЗ, ЭНДИ ПРЕЗИДЕНТ АГЕНТЛИГИНИНГ 1246 РАҚАМИГА ШИКОЯТ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН.
МАМЛАКАТДА БОЛАГА НИСБАТАН ЖИСМОНИЙ, РУҲИЙ ЁКИ ЖИНСИЙ ЗЎРАВОНЛИК, ШАФҚАТСИЗ МУНОСАБАТ ВА УНИНГ СОҒЛИҒИГА ТАҲДИД СОЛАЁТГАН БОШҚА ҲОЛАТЛАР ҲАҚИДА ХАБАР БЕРИШ МУМКИН БЎЛГАН ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ ИШГА ТУШИРИЛДИ.
📞 НАФАҚАТ БОЛАНИНГ ЎЗИ, БАЛКИ БУНДАЙ ҲОЛАТЛАРГА ГУВОҲ БЎЛГАН ҲАР ҚАНДАЙ ШАХС ҲАМ ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИШИ МУМКИН.
🔒 АРИЗА БЕРУВЧИНИНГ ШАХСИ СИР САҚЛАНИШИ ВАЪДА ҚИЛИНГАН.
📞 ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ: 1246
Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇
@ANDIJON_BUGUN | 30 260 |
| 9 | ❗️186 МИЛЛИАРД СЎМ ДАВЛАТ ПУЛИНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИШДА АЙБЛАНГАН собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва ЖИEД собиқ бошлиғи Рустам Турсуновларга қарши жиноят иши кутилмаганда ва ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ёпиқ ҳолатда ўтиши белгиланди.
Суд Янгиҳаёт судидан шошилинч тарзда Юнусобод туман судига кўчирилди
Суд жараёнида иштирок этиши кутилган журналистлар эса шунчаки кўчада қолдирилди
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 47 811 |
| 10 | ""Road 24" номли хавфли вирусли файл тарқалмоқда
Сохта хабарларда гўёки "жарималар учун 100% чегирма берилади" деган ваъдалар билан .apk форматидаги зарарли файллар юборилмоқда.
Тошкентдаги энг катта канал обуна бўлинг
👇
@TOSHKENT_BUGUN | 1 |
| 11 | #ТEЗКОР #ОГОҲ_БЎЛИНГ
❌❌""Road 24" номли хавфли вирусли файл тарқалмоқда
Сохта хабарларда гўёки "жарималар учун 100% чегирма берилади" деган ваъдалар билан .apk форматидаги зарарли файллар юборилмоқда
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 33 291 |
| 12 | ⚡️Тошкентда гуллар ва буталар учун 15 млрд сўм ажратилади
Маблағлар 2026 йил учун маҳаллий бюджетнинг бўш маблағларидан келиб тушади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 21,48 млрд сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шундан 11,95 млрд сўми марказий ва энг муҳим кўчалар учун мавсумий гуллар ва манзарали буталар харид қилишга йўналтирилади. Яна 2,15 млрд сўм марказий майдонларни кўкаламзорлаштириш бошқармасига, 900 млн сўм эса давлат объектлари ҳудудларини ободонлаштириш билан шуғулланувчи бошқармага берилади.
Бундан ташқари, муҳим кўчаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бошқармаси фаолиятига қўшимча 3,8 млрд сўм ажратилади. Ушбу маблағлар иккинчи чорак якунлари бўйича бюджет даромадлари режасининг ошириб бажарилиши ҳисобидан молиялаштирилади.
Умумий маблағнинг бир қисми ижтимоий соҳага йўналтирилади. Унга кўра, Тошкент туризм ва меҳмонхона менежменти техникуми учун асбоб-ускуналар харид қилишга 248 млн сўм, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди шаҳар бўлимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 40,4 млн сўм ажратилади.
Яна 2,39 млрд сўм "Билим" ахборот-кутубхона маркази биноси ва ички хоналарини капитал таъмирлашга йўналтирилади.
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 40 757 |
| 13 | #ТЕЗКОР
⚡️Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф этилди
Дубай халқаро аэропортидаги бизнес ва биринчи тоифа йўловчилари учун мўлжалланган махсус кутиш залларида аёллар ва эркаклар учун 80 та бўш иш ўрни мавжуд.
Виза, авиачипта, аэропортдан иш жойигача трансфер, тиббий суғурта, турар жой, овқатланиш ҳамда иш жойига бориб-келиш транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Қуйдаги хавола орқали рўйхатдан ўтинг.
ИШ ИЗЛАБ ЮРГАН ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ!
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 27 456 |
| 14 | ⚡Самарқандда шифокорлар “15 минутда даволаймиз” деб 17 ёшли йигитни ўлдириб қўйди😨
Йигит моякда варикосел муаммоси билан борган, докторлар 15 минутда операция билан хал қиламиз деб наркоз беришган, бола наркоздан уйғонмаган
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 17 ёшли йигит наркоз сабаб шифохонада вафот этди.
2008 йилда туғилган Шерзод Нормаматов 21 июль куни онаси ва тоғаси билан Тойлоқ тумани Чароғбон МФЙда жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига оғриқ шикояти билан мурожаат қилган. Шифокорлар эса унга мояк соҳасидаги варикосел ташхисини қўйиб, операция қилиш зарурлигини маълум қилган.
Бемор ва унинг онасига операция сўзини эшитиб қўрқиб кетганидан сўнг, шифокорлар бу хавфли эмаслиги, операция атиги 15 минутда тугаши ва йигитга ўша кунининг ўзида рухсат берилишини айтиб далда беришган. Аммо уларнинг далдаси азага айланди. Шифохонага ўз оёғи билан келган йигит операциядан омон чиқмаган.
«Докторлар шундай бўлиб қолди деди. Операция пайти наркоз берилган. Лекин жиянимнинг наркозга аллергияси борми-йўқми текширмаган. Шундан реакция бериб ўлибди. Унинг жасадини ҳатто бизга айтмай моргга жўнатиб юборишибди. Амаллаб олиб экспертизага бердик», — деди марҳумнинг тоғаси
Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий марказининг Самарқанд филиали хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига дори восита ва медикаментларга аниқланмаган патологик реакция сабаб бўлган.
Тошкентдаги энг катта канал обуна бўлинг
👇
@TOSHKENT_BUGUN | 22 187 |
| 15 | ❗️Ўз хотини ва ўғлини делегация таркибида Хитойга юборган Қўшработ тумани ҳокими ҳамда делегация ичига сафар мақсадига алоқаси бўлмаган ходимини ҳам киритган Каттақўрғон тумани ҳокими интизомий жазога тортилди.
Антикоррупция агентлиги тақдимномасидан сўнг уларга ҳайфсан берилибди
Оғзаки огоҳлантириш берилмабди ҳартугул...
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 24 697 |
| 16 | 📉 Дунё бўйлаб спиртли ичимликлар савдоси кескин тушиб кетмоқда
Bloomberg таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, дунёдаги энг йирик 50 та алкоголь ишлаб чиқарувчи компаниянинг умумий бозор капиталлашуви сўнгги 4 йил ичида 830 миллиард долларга камайган.
Сабаби нимада?
• З-авлод ва ёшлар: Янги авлод вакиллари ичкиликдан деярли бутунлай воз кечмоқда.
• Соғлом турмуш тарзи: Одамлар оммавий равишда соғлом ҳаёт кечиришга ўтмоқда.
Баъзи давлатлардаги ичкилик фестиваллари ҳам айнан ушбу тушиб бораётган савдони сақлаб қолиш ва хавотирлар манбаи бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 27 011 |
| 17 | ❗️Автомобиль кузовининг айрим қисмларига, жумладан том қисмига қора плёнка ёпиштириш ҚАЙТА ЖИҲОЗГА КИРМАЙДИ!
Асос, Вазирлар Маҳкамасининг 86-сонли қарори 26-сонли иловаси
Группаларга тарқатиб қўйинг
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 26 484 |
| 18 | 🏆 Farzandingizning bilimini sinab ko‘rish va grant yutish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang!
AIST School 3–9-sinf o‘quvchilari uchun akademik olimpiadaga taklif etadi.
📅 Olimpiada sanasi: 8-avgust
🕐 Registratsiya: 9:00
🥇 1-o‘rin — 100% grant
🥈 2-o‘rin — 50% grant
🥉 3-o‘rin — 25% grant
✨ Bundan tashqari, olimpiadada ishtirok etgan barcha o‘quvchilarga 10% chegirma taqdim etiladi.
📞 Ro‘yxatdan o‘tish:
+998 55 000 55 00
📍 Manzil: TXAY Yoqasi ko‘chasi, 28 (Mo‘ljal: Hasanboy, Eski Shiribom zavodi) | 26 077 |
| 19 | ❗️Автомобиль кузовининг айрим қисмларига, жумладан том қисмига қора плёнка ёпиштириш ҚАЙТА ЖИҲОЗГА КИРМАЙДИ!
Асос, Вазирлар Маҳкамасининг 86-сонли қарори 26-сонли иловаси
Группаларга тарқатиб қўйинг
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 1 |
| 20 | ❗️Ҳозирги жазирамада соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин, десангиз, кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!
Тана вазни Сув миқдори
45кг 1.9л
50кг 2.1л
55кг 2.3л
60кг 2.5л
65кг 2.7л
70кг 2.9л
80кг 3.5л
85кг 3.7л
90кг 3.9л
95кг 4.1л
100кг 4.3л
"Давления" нормаллашади, бош оғриғи бўлмайди, отдек тетик юрасиз.
Бу фойдали маълумотни группаларга улашинг!
✅@TOSHKENT_BUGUN - ТОШКЕНТДАГИ ЭНГ КАТТА КАНАЛ. БИЗГА ҚЎШИЛИНГ! | 41 667 |
