cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Сохиба Комиловна

Инфекционист шифокор Врач инфекционист

Больше
Рекламные посты
258
Подписчики
+524 часа
-37 дней
+730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Вакилларимиз 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари беллашувларида ғолиблик шохсупасига чиқишди Жорий йилнинг 16-23 июнь кунлари Франциянинг Сан Тропе шаҳрида тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари ўртасида 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинлари (Medigames 2024) бўлиб ўтди. Унда спортнинг футбол тури бўйича юртимизнинг UMFF  (Uzbekistan Medical Football Family) жамоаси ҳам иштирок этди. Таъкидлаш жоиз, таркиби шифокор ва фармацевтлардан иборат бўлган терма жамоамиз мазкур нуфузли мусоқабада 2017 йилдан бери қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Дунёнинг кучли 12 та жамоаси, жумладан Франция, Германия, Италия, Бельгия, Полша, Норвегия, Мексика, Украина, Козоғистон, Монако, Испания футбол жамоалари иштирок этган бу галги турнирда вакилларимиз мусоқабанинг Best Fair Play team (энг яхши ҳалол ўйин жамоаси) кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассиси Рахимжон Бакиров учрашувлар давомида рақиблар дарвозасига энг кўп гол урган спортчи сифатида мусобақа тўпурари медали билан тақдирланди. Шунингдек, марказнинг яна бир мутахассиси Уасиятдин Улпетов Енгил атлетика спорт турида баландликка сакраш бўйича 1-ўринни, 200 метрга югуриш бўйича 2-ўринни эгаллаб 43-Жаҳон тиббиёт ва саломатлик ўйинларининг олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...

Фото недоступноПоказать в Telegram
#инфографика Беморларимиз томонидан тез-тез бериладиган саволлардан бири: ❗️Жигар циррозида овқатланиш бўйича тавсиялар қандай? Қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкину ва қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас? Барча маълумотлар ҳақида РИЭМЮПКИАТМ Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган юқоридаги инфографика орқали танишингиз мумкин. 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
👍 2
Тез-тез бериладиган саволлардан бири: Қандай маҳсулотлар жигар учун фойдали? ❗️Жигар учун фойдали бўлган 10 та маҳсулот 📌 Жигар – инсон организмидаги энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради. 🟢 Қуйида жигар учун энг фойдали бўлган 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берамиз. 💊 1. Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, ушбу модда жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидант ҳисобланади. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар жигар фаолиятини яхшилайди ва унинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди. 🔶 Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади. 🖇 2. Туршак. У жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. Туршак таркибидаги силимарин моддаси ушбу органни мустаҳкам ҳимоялайди. 🥛 3. Сут маҳсулотлари. Йогурт, қатиқ ва бошқа сут маҳсулотлари пробиотикларга бой. Улар ичак микрофлорасини мувозанатлаштиришга ёрдам беради. Ҳазм тизими яхши ишласа, жигарга тушадиган юк камаяди. Натижада организм токсинларни тез ва самарали чиқариб ташлайди. 🥦4. Брокколи. Жигар учун фойдали бўлган ушбу сабзавот антиоксидантларга бой. Ундаги сульфорафан моддаси жигарни зарарли моддалардан ҳимоялаб, яллиғланиш жараёнларини секинлаштиради. 🩺 Қолаверса, брокколи дииндолилметан ва глюкорафанин каби табиий бирикмалар билан жигар ҳолатини яхшилайди. Бу моддалар саратонга қарши хусусиятлар билан боғлиқ ва табиий детоксикация жараёнини қўллаб-қувватлайди. 🫗5. Зайтун ёғи. У антиоксидантларга бой ва жигарни эркин радикаллардан асрайди. Ундаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтириб, жигар ҳужайраларини ҳимоя қилади. Шунингдек, зайтун ёғи организмдаги “ёмон” холестеринни камайтириб, “яхши” холестеринни оширади. 🐟 6. Ёғли балиқлар. Ушбу маҳсулот омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, жигардаги яллиғланишни камайтиради. Ундаги Д, В12 витаминлари, селен ва йод моддаси орган фаолиятини яхшилайди. Қолаверса, ёғли балиқлар сифатли протеин манбаи ҳисобланади. Протеин эса жигар ҳужайраларининг тикланиши ва янгиланишида муҳим ҳисобланади. 🍠 7. Қизил лавлаги. Унинг таркибидаги бетанин моддаси жигар фаолиятини яхшилаб, детоксикация қобилиятини оширади. 🥜 8. Ёнғоқлар. Бодом ва ёнғоқ омега-3 ёғ кислоталари ва Е витаминига бой. Улар жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилиб, яллиғланишни камайтиради. 🍴9. Саримсоқ пиёз. Ушбу маҳсулот жигарни детоксикация қилишга ёрдам беради. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у семиришнинг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради. 🫕 10. Сули ёрмаси. Юқори даражада толаларга бой бўлган ушбу маҳсулот ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, токсинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Бу эса жигарга тушадиган юкни камайтириб, унинг фаолиятини яхшилайди. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...

👍 2
❗️ Исследование «в реальной жизни» подтверждает эффективность двойных схем с долутегравиром Реальные данные, полученные от пациентов с ВИЧ в США, демонстрируют высокую эффективность и переносимость двухкомпонентных схем лечения на основе долутегравира, что подтверждают выводы клинических испытаний и реальные данные из Европы. 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
Исследование «в реальной жизни» подтверждает эффективность двойных схем с долутегравиром

Специалисты из США представили реальные данные, полученные от пациентов с ВИЧ, которые подтвердили эффективность и безопасность двухкомпонентных схем на основе долутегравира.

01:57
Видео недоступноПоказать в Telegram
#онлайн "БМТнинг сил касаллиги бўйича Олий даражадаги учрашуви бўйича мажбуриятларни бажариш: Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокидаги минтақавий мулоқот" мавзусидаги халқаро анжуман . 🌏 Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге, ЖССТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Ашина Халакдина, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Польша, Молдова, Руминия, Тожикистон, Туркманистон, Украина каби давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, шунингдек "STOP TB Ҳамкорлик" ташкилоти, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID),  ОИТС, сил ва безгакка қарши курашиш бўйича глобал жамғарма, Жаҳон банки ҳамда Осиё тараққиёт банки вакиллари иштирок этмоқда. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
13.42 MB
04:12
Видео недоступноПоказать в Telegram
ЭНЕРГEТИК ИЧИМЛИКЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ? 📢Энергетик ичимликларни  меъёрдан ортиқ ва сурункали  истеъмол қилиш инсон организмига жиддий зиёнлигини ва бир қанча  касалликларга сабаб бўлишлини  биласизми? ✔️Хусусан, доимий тарзда  энергетик ичимликларни  истеъмол қилиш жизакилик,  депрессия, уйқусизликга, юрак  фаолиятини ва марказий нерв  тизимини бузилишига, юрак қон- томир касалликларига,  эндокирин касалликларига,  қандли диабетга ва ортиқча тана вазнга сабаб бўлади. ‼️Энергетик ичимликлар жигарни  ва бош мияни биокимёвий  фаолиятини бузади, гепатит,  кейинчалик жигарни сиротик  ўзгаришларига ва саратон  касалликларига олиб келади.  Организмда кофеин миқдори  ортиб кетиши натижасида  ўсмирларда галлюцинация, атаксия, тахикардия ва нутқда  ўзгаришлар кузатилади. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг!  Саломат бўлинг! 🎥 Батафсил маълумот видеода Манба:@sanepidcomittee 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
81.29 MB
00:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланди Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машиналарига йўл бермаганларга қарши рейд кетаётгани хусусида видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, чиндан ҳам тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланган. Тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, текширувлар натижасида ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда. Манба: daryo.uz 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
2.68 MB
00:00
Видео недоступноПоказать в Telegram
❗️Тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланди Ижтимоий тармоқларда тез ёрдам машиналарига йўл бермаганларга қарши рейд кетаётгани хусусида видеолавҳалар тарқалди. Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, чиндан ҳам тез ёрдам машиналарига йўл бермаган ҳайдовчиларга қарши кучайтирилган рейд бошланган. Тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, текширувлар натижасида ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда. Манба: daryo.uz 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
2.68 MB
#Биласизми? ❗️Мутахассис: Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сув жиддий касалликларни келтириб чиқаради! 📅 Ёз фасли кириб келиши билан кўпчилик жазирамадан қочиш ва салқинланиш мақсадида чўмилиш учун очиқ сув ҳавзаларига талпинади. Сузишнинг организм учун фойдали жиҳатлари кўп, албатта. Аммо сув ҳавзаларида чўмилиш чоғида турли касалликларни юқтириб олиш хавфи мавжуд. ❓ Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай қоидаларга амал қилиш лозим?
💬 Чўмилиш ҳавзаларидаги ифлосланган сувда учраши мумкин бўлган ичак таёқчаси ва энтеровируслар ўткир вирусли ичак инфекциялари, гепатит (А,Е), ичбуруғ, ичтерлама, лямблиоз, сальмонеллёз каби касалликларни келтириб чиқаради, — дейди мутахассис.  — Бундай вирус ва бактериялар сувга инсоннинг ювилмаган қўллари, қусиқ моддалари, қуш ёки ҳайвонларнинг нажаси, ҳашоратларнинг личинкалари орқали тушади.
🦠 25-45 даража иссиқлик бактерия ва вирусларнинг кўпайиши ва узоқ яшаши учун оптимал ҳарорат ҳисобланади. Шу боис ёз фаслида касаллик қўзғатувчилари сувда бир неча кундан бир неча ойгача сақланиши мумкин. 🤢 Хасталик белгилари тахминан 12-48 соат оралиғида ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, тана ҳароратининг кўтарилиши, ич кетиши, қорин дам бўлиши каби аломатлар билан намоён бўлади. 🫳 Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида турли замбуруғли инфекциялар туфайли дерматит ва бошқа тери касалликларини ҳам юқтириб олиш мумкин. 👁 Ифлосланган сувдаги бактерия ва вирусларнинг кўз шиллиқ қаватига тушиши эса конъюнктивит ёки кератитга олиб келади. ‼️ Сув ҳавзаларида чўмилиш вақтида шу каби касалликларга чалиниш хавфини камайтириш учун бир қанча қоидаларга риоя қилиш керак. ❌ Аввало, чўмилиш тақиқланган, ифлосланган, текширилмаган ва нотаниш сув ҳавзаларига тушмаслик лозим. Рухсат этилган жойларда чўмилганда ҳам сувнинг кўз, бурун ва оғизга тушишидан сақланиш муҳим. Агар танада очиқ яралар бўлса, чўмилишдан тийилган маъқул. 🛁 Чўмилишдан олдин ва кейин совун билан яхшилаб ювиниш ва кийимларни алмаштириш зарур. ✅ Бундан ташқари, очиқ ҳавзаларда чўмилиш учун атмосфера ҳарорати +20...+25, сув илиқлиги эса +17...+19 даражадан кам бўлмаган шароит зарур. 🔆 Қуёш фаол бўлган паллада (12:00 дан 16:00 гача) офтоб тиғидан сақланиш керак. Чунки ультрабинафша нурларининг давомий таъсири катарактага ва кейинчалик кўз нури бутунлай йўқолишига сабаб бўлади. 🥵 Шунингдек, кучли ультрабинафша нурлари туфайли аллергик реакциялар, тери саратони юзага келиши хавфи ҳам мавжуд. 💧 Таъкидлаш жоиз, сунъий сузиш ҳавзалари ҳам турли инфекцияларни юқтириб олиш хавфидан холи эмас. Шу сабабли уларнинг тозалигига, суви ўз вақтида алмаштирилганига ишонч ҳосил қилиш лозим. Агар бундай ҳовуз кафеллари сирпанчиқ бўлса, сув эскирганидан далолат беради. Бассейн суви совуқ бўлмаслиги ҳам муҳим, чунки бундай ҳарорат томир тортишишига олиб келиши мумкин. ❗️Агар сизда чўмилиш пайтида ёки ундан кейин касаллик аломатлари кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...

👍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Биласизми "Шаҳодатнома"ни электрон шаклда олиш имконияти яратилган Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатнома(аттестат)ларини қуйидаги ҳаволалар орқали бепул юклаб олиши мумкин:
Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги Умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома маълумотини олиш давлат хизмати орқали.
Электрон шаҳодатнома (e-shahodatnoma.uz) ахборот тизимига шахсий маълумотларини киритиш орқали.
Маълумот учун: 11-синф мактаб битирувчиларининг шаҳодатнома маълумотлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ОТМ қабул бўйича электрон платформасига интеграция қилинган. Шу боис, олий таълим муассасаларига электрон ҳужжат топшириш жараёнида битирувчининг шаҳодатнома маълумотлари автоматик тарзда тақдим этилади. Манба: @ssvuz @ssvmatbuotkotibi 👉@sokhiba_komilovna
Показать все...
👍 1
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.