cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

"Markaziy Farg'ona" gazetasi | Rasmiy kanal

Туманимиздаги янгиликларни онлайн кузатиб боринг! Веб-сайт: markaziyfargona.uz – интервьюлар, – энг сўнгги янгиликлар Боғланиш тел: +99890-272-34-19; +99897-501-39-40. Бухгалтерия +99891-678-04-51

Больше
Рекламные посты
447
Подписчики
-324 часа
-77 дней
-1230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

ЭСЛАБ ҚЎЙ.. Мол - давлатга берилмагин биродар, Савлатингга керилмагин биродар. Бир лаҳзада қирилмагин биродар, Не замонлар ўтиб кетди эслаб қўй, Не камонлар ўтиб кетди эслаб қўй. Мағрур бошинг кўтаролмас пайт келар, Бир кун лошинг кўтаролмас пайт келар. Қабртошинг кўтаролмас пайт келар, Не давронлар ўтиб кетди эслаб қўй, Не замонлар ўтиб кетди эслаб қўй. Кўз-кўз қилма Дубай ,Париж, Ялтангни Кўрсичқонлар тешар бир кун яхтангни. Тўлдирмоққа тешик савоб халтангни, Не имконлар ўтиб кетди эслаб қўй, Не бир онлар ўтиб кетди эслаб қўй. Етим бошин силагани қўл берган, Яхши ният тилагани тил берган. Одам дея ақл берган, дил берган, Не ҳайвонлар ўтиб кетди, эслаб қўй, Не Полвонлар ўтиб кетди эслаб қўй. Бу дунёда кўрганинг кунча эмас, Минг йил яшаб турганинг тунча эмас. Боққил жонинг ҳатто чивинча эмас, Не бир жонлар ўтиб кетди эслаб қўй, Не бир хонлар ўтиб кетди эслаб қўй. Тақдирингда бўлса агар кўрурсан, Ҳеч ўлмасдай кибр билан юрурсан. Кафанинг тилло бўлса ҳам чирурсан, Не ҳоъқонлар ўтиб кетди эслаб қўй, Не инсонлар ўтиб кетди эслаб қўй. Ёзаверсам титраб кетар қаламлар, Кўз ўнгимдан ўтар замон,одамлар. Асролмади ҳатто бутлар,санамлар, Не маконлар ўтиб кетди эслаб қўй, Не қалқонлар ўтиб кетди эслаб қўй. САВРИЯ ТОҲИРОВА
Показать все...
ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРИ: Дуонинг қабул бўлмаслиги Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди. Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЯМАЛ ҲАҚИДА   Лами‌н Яма‌л Насрау‌и Эба‌на хақида бугун дунё футбол оммаси гапирмоқда. Хилма хил мақолалар ёзилмоқда. Қахрамонимиз Барселона клуби футболчиси бўлади.  Ламиннинг отаси Марокашлик онаси эса Экваториал Гивениядан бўлади. Ямал  ,,Барселона" тарихида майдонга тушган ЭНГ ёш футболчи бўлади. 2023 йил 15 ёшида  ,Атлетико" Мадридга қарши уйинда дебют қилган. 2023 йил Чемпионлар лигасида  ,,Порту"га қарши ўйинда майдонга чиқиб, Европа чемпионлар лигаси тарихидаги майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди.   Хуллас, Ламин Европа футболи тарихида ёш футболчи учун нимаики соврин бўлса, барчасини ўлга киритаяпти. Қўлга киритмаган бир нечта соврини қолган, холос. Ыали ҳаммаси олинда, албатта!
Показать все...
ЯМАЛ ҲАҚИДА Лами́н Яма́л Насрау́и Эба́на хақида бугун дунё футбол оммаси гапирмоқда. Хилма хил мақолалар ёзилмоқда. Қахрамонимиз Барселона клуби футболчиси бўлади. Ламиннинг отаси Марокашлик онаси эса Экваториал Гивениядан бўлади. Ямал ,,Барселона" тарихида майдонга тушган ЭНГ ёш футболчи бўлади. 2023 йил 15 ёшида ,Атлетико" Мадридга қарши уйинда дебют қилган. 2023 йил Чемпионлар лигасида ,,Порту"га қарши ўйинда майдонга чиқиб, Европа чемпионлар лигаси тарихидаги майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди. Хуллас, Ламин Европа футболи тарихида ёш футболчи учун нимаики соврин бўлса, барчасини ўлга киритаяпти. Қўлга киритмаган бир нечта соврини қолган, холос. Ыали ҳаммаси олинда, албатта!
Показать все...
ФУТБОЛ-ТАЙМ

Ушбу канал орқали ўзбек футболи ҳақида янгиликлар ва асосан тарихий мавзулари ёритиб борилади. Мозийга қараб иш тутиш ҳайрлидир. Кеча фойдаси теккан футболчи ва мураббийиларни бугун унутишимиз маъқул эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRcdIgmJA4yoL6VFQ

Фото недоступноПоказать в Telegram
👍 2
Мазкур асар 1920 йилларда ёзилган бўлиб, унинг биринчи қисмида Чингизхондан то амир Музаффар даврига қадар, иккинчи ва асосий қисмида эса амир Музаффар, амир Абдулаҳад ва амир Олимхон даври тарихи ёритилган. Асарининг асл қўлёзмаси ЎР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланади. Ушбу қўлёзма 1968 йилда шарқшунос олим Найим Норқулов томонидан рус тилига таржима қилиниб, асар юзасидан номзодлик диссертацияси ёқланган ва бир қанча илмий мақолалар ҳам эълон қилинган. “Эсдаликлар”да келтирилишича 1934 йилда араб ёзувидаги китобларга қарши шўролар ҳукумати томонидан адоватли ҳужумлар бошланди. Натижада, аҳоли ҳукумат тазийқидан қўрқиб, барча қўлёзма китобларни пинҳона сақлашга ёки уларни йўқотишга мажбур бўладилар. Хусусан Мирзо Раҳимбек ҳам Мирзо Салимбекга тегишли бошқа китоблар қаторида “Тарихи Салимий”ни ҳам чекка қишлоқда истиқомат қилувчи отасининг дўстларидан бирига сақлаб қўйиш учун омонат топширади. 1965 йилда эса Норқулов Наъимжон исмли тадқиқотчи мазкур китоб юзасидан илмий тадқиқоти сабаб, асар ва унинг муаллифи ҳақида маълумот излаб Мирзо Раҳимбекнинг уйига боради. Асар қай тариқа Фанлар академияси Шарқшунослик институти фондига келганлиги номаълум. Зеро Мирзо Раҳимбек ҳам орадан 30 йилдан ошиқ вақт ўтиб китобнинг сақланиб қолгани ҳақида хабар топади. Файзулло ФАРОМАРЗИ, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кичик илмий ходими Малоҳат ВОҲИДОВА, эркин тадқиқотчи (Юқори қатор, ўнг томондан учинчиси Мирзо Салимбек). oyina.uz
Показать все...
Мирзо Раҳимбекнинг ёзишича отаси ва бошқа маҳбусларнинг Тошкентдан Бухорога олиб келингани ҳақида у 1921 йил баҳор кунларининг бирида хабар топади. Мирзо Салимбек Ситораи Моҳи Хоссадаги зиндондан Абдурауф Фитрат ва бошқа жадид маърифатпарварлари кўмаги билан озодликка чиқади. Зеро, Мирзо Салимбек каби зиёли, хат-саводли киши янги тузум учун ҳам сув ва ҳаводек зарур эди. Исмоил Салимовнинг қайд этишича, Колесов воқеасидан кейин тузилган сулҳ шартларидан бирида очарчилик ҳукм сураётган Россияга Бухоро донини етказиб беришга ўзаро келишиб олинган. Сулҳнинг асосий банди айнан Мирзо Салимбек томонидан илгари сурилганлиги боис ҳам шўролар ҳукуматининг бошлиғи – шахсан Владимир Ульянов (Ленин) томонидан унинг илгариги “гуноҳлари” кечирилиб, озодлик марҳамат қилинади. Озодликка чиққан Мирзо Салимбек янги тузилган давлат шароитида энди фақат илмий ва ижодий ишлар билан шуғуллана бошлайди. У дастлаб Абдурауф Фитрат раҳбарлигидаги “Анжумани тарих” жамиятида фаолият кўрсатади. Мазкур жамият аъзолари Мир Араб мадрасасидан жой олиб, Бухоро Арки ва мадрасаларда сақланаётган китобларга шарҳ ёзиш билан шуғулланадилар. Салимбек янги ҳукумат даврида Бухоронинг қадимий Санъат ва табиат ёдгорликларини муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилган Бухоро Арк тарихини тузишда иштирок этган, шунингдек, солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, сўнгра вақф даромадлари билан шуғулланувчи идорада қадимий қўлёзмалар кутубхонасига ҳам раҳбарлик қилган. Янги ҳукумат Мирзо Салимбекга озодликка чиққанидан сўнг Жўйбор гузаридаги дала ҳовлисини керакли жиҳозлари билан яшаш учун қайтариб берган. Шунингдек, 2 та чорбоғ ва бир нечта дала ҳовлилари ҳам деҳқончилик қилиб ҳукуматга маҳсулот етказиб бериш учун қайтарилган. Инқилобга қадар Мирзо Салимбекнинг Бухорода 14 та катта ҳовлиси бўлган, инқилобдан сўнг эса бу уйларнинг бари бор бойликлар билан бирга руслар томонидан тортиб олинади. Мирзо Салимбекнинг ўғли Мирзо Раҳимбекнинг “Эсдаликлар” китобида келтирилишича 1922 йилда Молия назорати ҳузурида Солиқ қўмитаси ташкил этилди. Мирзо Салимбек мазкур солиқ идорасига ишга киради. Ундан сўнг мазкур идоранинг Бухорода ташкил этилган закот ишлари бўлимига мудир бўлган Остонқулбийнинг муовуни этиб тайинланади. Ўша вақтда ҳукумат “Молия назорати” идораларига эски тажрибали амалдорларни ишга тайинлай бошлаган эди. Мирзо Салимбек ундан сўнг вақф кутубхонасига ишга киради ва бир муддат шу ерда ишлайди. Шу ўринда Мирзо Раҳимбекнинг қайд этишича, отаси “Тарихи Салимий” асарини мазкур кутубхонадан бўшаган вақтларида ёза бошлаган (тахминан 1923 йилда). 1924 йилнинг апрель ойида (Рамазон ойи) собиқ амирликнинг барча амалдорларини қамоққа олиш ҳақида фармон чиқарилади. Натижада бир нечта ҳукумат одамлари Мирзо Салимбекнинг уйига келиб, унинг ҳовлисида тафтиш ўтказадилар ва ўзини ҳибсга оладилар. Маҳбуслар Тошкентга олиб борилиб, уларнинг ҳар бирига бирин-кетин жазо тайинланади. Улар орасида фақат қариб қолган 4 кишинигина тўрт ойдан кейин озод қиладилар, шулардан бири 74 ёшли Мирзо Салимбек эди. Мирзо Салимбек 1925 йилда 75 ёшида яна бир ўғил фарзанд кўради ва унга Носириддин (Абдулфаттоҳ) деб исм қўяди. Мирза Салимбек 1930 йилга келиб қаттиқ бетоб бўлиб қолади. Мирзо Раҳимбекнинг ёзишича отаси ўша пайтда нафас қисиши (астма) касалига дучор бўлган ва мазкур йилнинг март ойида вафот этган . Унинг жасади Фоиз ул-анвори Ҳазрати имом мозорида 40 йил олдин ўз авлодлари учун атаб қурдирган махсус жойда дафн қилинади. Мирза Салимбек ҳаёти давомида турли лавозимларда ишлаган бўлса-да, у ўзидан бир қанча тарихий ва адабий асар мерос қолдирган. “Тарихи Салимий”, “Кашкули Салимий”, “Жоме ал-гулзор”, “Аҳодис ал-аъмол”, “Дуррат ал-воизин”, “Мухбир ал-ҳикоёт” ва “Каъб ул-ахбор ҳикоялари” шулар жумласидан. Mирза Салимбек тазкира ҳам тузган. Қори Раҳматулла Возехнинг “Туҳфат ал-аҳбоб” (“Дилга яқин кишиларга туҳфа”) тазкирасини нашрга тайёрлашда ўзига замондош бўлган юзга яқин шоирлар ҳақидаги маълумотни унга илова қилган. Тарихчилар учун энг муҳими унинг “Тарихи Салимий” асаридир.
Показать все...
Девонбеги Мирзо Салимбекка Ленин нега озодлик марҳамат қилган? Мирзо Салимбек ибн Муҳаммад Раҳим ўз даврининг йирик маърифатпарвар ва илмли кишиларидан бири бўлиб, мирзолик ва парвоначилик лавозимидан токи вилоятларда бек ва амир девонида девонбеги мансабигача кўтарилган шахс эди. У 1848 йилда Бухоро шаҳрининг Жўйбор мавзеидаги Чақар гузарида амалдор оиласида туғилган. Унинг аждодлари ҳам Бухоро амирлигининг юқори мансабларида ишлаган илмли кишилар бўлган. Мирзо Салимбек йигирма ёшида амакиси Абдулазиз бий ибн Олимбек додхоҳ ёрдами билан Наҳрпой ва Зиёвуддин беклигига бориб, Остонақулбекнинг мирзохонасида мирзолик вазифасида ишлайди. Кейинчалик амир Музаффарнинг фармойиши билан (1873–1985) Тошкентга рус маъмурларининг хатти-ҳаракати ва айниқса, Бухоро амирлиги борасидаги сиёсатини кузатиб бориб амирга маълум қилиб туриш учун юборилади. Амир Музаффар томонидан Туркистон генерал-губернатори Черняевни кузатиб юбориш ва унинг ўрнига келадиган губернатор Розенбахни қабул қилиш муносабати билан Тошкентга жўнатилган элчилар гуруҳида ҳамда амир Абдулаҳадхон томонидан 1885 йилда Питербургга жўнатилган элчилар делегацияси таркибида Мирзо Салимбек ҳам бор еди. Шунингдек, Туркистон генерал-губернатори Розенбах Чариковни Бухорога вакил қилиб тайинлаганда, амир Музаффар Салимбекни Тошкентга Бухоро амирининг доимий вакили қилиб жўнатган эди (1880–1983). Мирза Салимбек 1876 йилда амир Музаффар топшириғи билан илк маротаба Тошкентга жўнатилади, у ерда 12 йил яшайди ва амирнинг махфий топшириқларини бажаради. Шу йилларда (1878) Абдураззоқ ота исмли тошкентлик савдогарнинг қизига уйланиб ундан 8-нафар фарзанд кўради. 1885 йили у Сомжин туманига амлокдор қилиб тайинланган эди. Тошкентдаги хизмат вазифаси ниҳоясига етгач унинг мартабаси йил сайин ортиб боради. 1888 йилда амир Абдулаҳадхон томонидан Бухоро шаҳрининг миршаббошиси лавозимига тайинланади ва 5 йил давомида шаҳар хавфсизлигини таъминлайди. Шу орада Бухоронинг Масжиди баланд гузарида ўз маблағлари ҳисобидан пишиқ ғиштдан бир қаватли мадраса ҳам қурдиради. Мазкур 13 ҳужрали мадрасага кўп миқдордаги ер сув ва дўконлардан иборат мулкларни вақф қилиб, дарслик китоблари билан ҳам таъминлайди. Ундан сўнг Яккабоғ (1893–1998), Нурота (1898–1902), Бойсун (1902–1905), Шеробод (1905–1909), Шаҳрисабз (1910–1914) ва Чоржўй (1920) вилоятларининг ҳокими вазифаларида ишлайди. 1913 йил февраль ойида Романовлар сулоласининг 300 йиллигини нишонлаш учун Петербургда ташкил этилган тадбирда Саид амир Олимхон ва Бухоро делегацияси император Николай II қабулида бўлади. 22 февраль кунида Бухоро амири Абдулаҳадхон томонидан қурилиши бошланган жоме масжидининг расмий очилиш маросимида таркибида Мирзо Салимбек ҳам бор делегация қатнашади. Мирзо Салимбек 1918 йил март ойида қизил қўшинларнинг Бухорога ҳужуми пайтида амирнинг Колесов билан музокара олиб борган вакиллари ҳайъатига раҳбарлик қилган. Шу йилларда унга Амир Олимхон томонидан бош закотчи лавозими берилиб, девонбеги мансабига кўтарилган (1917–1920). Айтиб ўтилганидек Мирзо Салимбек 1920 йил 29 августда қизил қўшинлар томонидан ҳибсга олинган эди. Чоржўйда қўлга олинган амирлик амалдорлари аввал Тошкентдаги қамоқхонага, сўнгра у ердан қаҳратон қиш келаётганлигига қарамай Россияга олиб кетилади. Ниҳоят 4 ойлик саргардонликдан сўнг маҳбусларни ортга қайтариш ҳақида фармон чиқарилиб, улар яна Тошкентдаги қамоқхонага олиб келинади. Шу орада вагонлари собиқ амирлик амалдорларига тўла поезд Россия ҳудудидаги темирйўл станцияларидан бирида қаҳратон қишнинг баланд қорли маҳалида бир неча кун тўхтаб қолади, маҳбуслар эса таъминотсиз қолиб кетишади. Улар орасидан Мирзо Салимбек ва Мирзо Абдусаломлар кўмак излаб бекатга яқин аҳоли пункти томон йўлга чиқадилар, 3 чақирим масофани пиёда кечиб, ниҳоят инқилобий ҳукумат идорасидан озиқ-овқат кўмаги ҳамда ортга қайтиш фармонига эга бўлишга эришадилар. Бироқ Мирзо Салимбекнинг бир кўзи мазкур совуқда қаттиқ шамоллаб хаста бўлиб қолган эди. Озодликка чиққанидан сўнг Тошкент ва Самарқандда узоқ муддат даволаниш ва ҳатто жарроҳлик амалиёти ҳам фойда бермай Мирзо Салимбекнинг бир кўзи кўрмай қолади.
Показать все...
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди: — Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз. — Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ. — Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз. Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди. Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди. – Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?! Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди: – У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим. P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!
Показать все...
👍 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.