cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online

Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси. Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: 🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Больше
Рекламные посты
2 218
Подписчики
-1024 часа
-737 дней
-13430 дней
Время активного постинга

Загрузка данных...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Анализ публикаций
ПостыПросмотры
Поделились
Динамика просмотров
01
#хушхабар ⚽️Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига тушадиган мухлисларга жамоат транспорти текин бўлади Бу ҳақда Президент қарорида белгиланди. Ҳужжатга мувофиқ: 👉2024 йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, ўйинларга чиптаси бор хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз чегирмалар жорий қилинади. 👉Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади. @haqiqatonline_24
1322Loading...
02
⚡️Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлиши таҳмин қилинди Ўзгидромет бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
1541Loading...
03
#ўзгача_кун 💥 Бугун, 29 май-Халқаро бобо ва бувилар куни! Бобо ва бувиларимизни байрам билан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва барча яхшиликларни тилаймиз! Сизнинг ғамхўрлигингиз, сабр-тоқатингиз ва болаларингиз ва набираларингизга берган донолигингиз учун раҳмат. @haqiqatonline_24
43317Loading...
04
#об_ҳаво ❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 29 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. @haqiqatonline_24
1 6628Loading...
05
⚡️Ўзбекистондаги биринчи беш юлдузли меҳмонхона сотувга қўйилди Давлат активларини бошқариш агентлиги International Hotel Tashkent меҳмонхонасидаги 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини эълон қилди. Сотувга қўйилган меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференция зали, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 га ер майдонида 44 903 кв метр бино ва иншоотлар жойлашган. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
3691Loading...
06
Йўл бўйида сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилманг – Санепидқўмита Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл бўйида сотилаётган, ишлаб чиқарилган жойи номаълум музқаймоқларни истеъмол қилмасликка чақирмоқда. «Музқаймоқ солинган идишларнинг бугунги кунда санитария-гигиена жиҳатдан ҳолати талабга мутлақо жавоб бермайди. маҳсулотни кўча-кўйда сотиш учун тегишли рухсатнома ва сертификат йўқ. Сотувчилар махсус уст-бош кийим билан таъминланмаган. Қолаверса, тиббий кўрик дафтарлари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Истеъмолчи ушбу сифати кафолатланмаган маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиш эҳтимоли юқори. Шунингдек, юқумли касалликларнинг тарқалишига ҳам замин яратилади», дейилади хабарда. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
6588Loading...
07
#хушхабар ⚡️⚡️1 июлдан бошлаб Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозим маоши оширилади Президент фармонига мувофиқ: ➖ Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда; ➖ 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади. @haqiqatonline_24
4149Loading...
08
⚡️⚡️Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади Бу ҳақда “Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди. Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бунда фотосуратлар ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш инспекция сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. @haqiqatonline_24
6924Loading...
09
⚡️Telegram да Fact Check функцияси пайдо бўлди Бу ҳақда «Код Дурова» телеграм-канали хабар берди. Ушбу функция ҳали расман тақдим этилгани йўқ. Telegram агентликлар (уларни мамлакатлар ҳукуматлари тайинлаши мумкин) билан ҳамкорлик қилади, постларда тушунтиришлар пайдо бўлишни бошлайди, дейилади хабарда. Таъкидланишича, оддий фойдаланувчилар Fact Check акс эттирган контентга таъсир кўрсата олмайдилар. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4082Loading...
10
⚡️Владимир Путин Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни ҳимоялаш учун ҳукумат барча чораларни кўришини айтди. “Миграция бўйича барча долзарб масалаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон раҳбарияти билан ҳамкорликдаги ишларни давом эттирамиз” – деди Россия президенти. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4306Loading...
11
#муносабат ❗️Жорий йилнинг 27 май куни соат таҳминан 21:45 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган 4R12 “Бектемир-Чорбоғ қ” автомобил йўлининг 67-километрида ҳайдовчи 1995-йилда туғилган Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи У.Ш (ҳайдовчи хушёр ҳолда) “Lacetti” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Урилиш натижасида автоуловнинг двигател қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВБ ўт ўчирувчилари томонидан ўчирилган. Ушбу йтҳ ва келиб чиққан ёнғин натижасида ҳайдовчи ва йўловчининг соғлиғига зиён етмаган. @haqiqatonline_24
4190Loading...
12
#валюта ❗️Долларнинг расмий курси яна пастлади Марказий банк 28 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. @haqiqatonline_24
6792Loading...
13
#ўзгача_кун ⚡️⚡️28 май - Халқаро аёллар саломатлигини асраш куни Аёлингиз соғлом ва тетик бўлишини хоҳласангиз, унга кўп-кўп пул беринг, ҳурматли эркаклар! Байрам муборак, аёллар! Хабарни кимга юборишни ўзингиз биласиз😉 @haqiqatonline_24
95641Loading...
14
#об_ҳаво ☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +30 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 28 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 11-16, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.  ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
1 2172Loading...
15
Россия Ўзбекистонда АЭС қуради Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи доирасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
5124Loading...
16
#диққат #Расман ❗️Энди таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга берилади 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади — Президент Фармони. @haqiqatonline_24
7788Loading...
17
#Тезкор Тез кунларда ЙПХ дронлари қоидабузарларни жаримага торта бошлайди. Қоидаларга амал қилинг, акс ҳолда антирадар ҳам ёрдам бермайди. Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4836Loading...
18
⚡️Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин тор доирадаги музокарларни бошлади ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4571Loading...
19
⚡️ "Метан" нархи ошади Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартда қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган эди. 1 июндан ушбу муддат тугамоқда. Катта эҳтимол билан "метан заправка"ларда метаннинг нархи ошади. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
7245Loading...
20
#Диққат_тарқатинг ⚡️⚡️⚡️ Июнь ойида энг кучли магнит бўронлари бўлши кутилмоқда Батафсил видеода 👆👆 ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
52111Loading...
21
#валюта ⚡️Долларнинг расмий курси тушди Марказий банк 27 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8,20 сўмга арзонлаб, 12 704,68 сўм этиб белгиланди. Евро курси тушди, рубль курси эса кўтарилди. @haqiqatonline_24
4540Loading...
22
#ўзгача_кун 💥💪 Бугун, 27 май - Дадил қарор қилиш куни Бугун кўп ўйламасдан, узил-кесил бир қарорга келиш куни. Бу турмуш қуришга қарор қилиш ёки шунчаки яхши кўрган инсонингизга дил изхори қилишга ажойиб фурсат. Асосийси, ҳеч иккиланмай, таваккал қилиш. Бугун барча янгиликларга “ҳа“ дейиш учун яхши имконият. Бўйдоқларга, кўп ўйланадиганларга юборинг!!! @haqiqatonline_24
76112Loading...
23
#об_ҳаво ❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +28 даражагача кўтарилиши кутилмоқда Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 21 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.      @haqiqatonline_24
1 4913Loading...
24
⚡️Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифини бошлади ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
56713Loading...
25
❗️Олмалиқда Damas каналга тушиб кетди Маълумотларга кўра, ҳайдовчи маст ҳолда бўлган. Ҳолат бугун, 26 май куни соат 12:00 ларда содир бўлган. 1990 йилда туғилган ҳайдовчи М.С. Damas русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотган ва ушбу кўчадаги “Таначи-Бўка” каналига тушиб кетган.   ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Автоулов техник шикастланган. Дастлабки суриштирувларга кўра, ҳайдовчи автоуловни бошқараётган вақтида маст ҳолда бўлган.   Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. @haqiqatonline_24
4582Loading...
26
#Диққат ❗️Айни дақиқаларда Ўзбекистонни кучли магнит бўрони қамраб олмоқда Бугун Ўзбекистонда кучли магнит бўрони кузатилмоқда. Об-ҳавога таъсирчан кишиларда бош оғриғи, чарчоқ ва асабийлашиш пайдо бўлиши мумкин. - Стрессдан сақланинг; - Кўпроқ сув ичинг: - Қуёшда вақтингизни чекланг. @haqiqatonline_24
8676Loading...
27
#диққат ❗️Тошкент шаҳрида мошиналар учун 26-27 май кунлари вақтинчалик чекловлар киритилмоқда Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз. 🛣Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилган вақтда ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ҳамда чизиқларнинг талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз. @haqiqatonline_24
4592Loading...
28
⚡️414 мингдан ортиқ 11-синф ўқувчилари мактабни тамомламоқда Шундан: қиз болалар – 223,1 минг нафар; ўғил болалар – 191,5 минг нафар. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4493Loading...
29
#Ана_холос Бухорода ота-она бизнес очиш учун ўз боласини сотиб юборишди. 2000 ва 2001-йилларда туғилган ёш ота-оналар сартарошхона очиш учун янги туғилган қизини дўстларига 7 минг долларга сотиб юборишган. Суд ҳукми билан боласини сотган ота 5,5 йилга, онаси эса 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Қизалоқ меҳрибонлик уйига топширилган. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4702Loading...
30
⚡️Мактабларда якуний имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум бўлди. 9-синфлар учун: – Она тили ва адабиёт - 27-май – Математика - 30-май – Ўзбекистон тарихи - 6-июнь – Жисмоний табия 1-май 11-синфлар учун: – Она тили ва адабиёт - 29-май – Математика - 1-июнь – Ўзбекистон тарихи - 7-июн – Чет тили - 10-июнь – Танлов фан (кимё, физика, география, ҳуқуқ) - 4-июнь ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
98610Loading...
31
#матбуот 📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 25 майдаги 32-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4713Loading...
32
#табрик ⚡️⚡️⚡️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоятдаги умумтаълим мактаб битирувчиларига байрам табриги йўллади 👉ТАБРИК👈 @haqiqatonline_24
6023Loading...
33
#об_ҳаво ☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
1 4633Loading...
34
#кайфият #кун_мавзуси Хайр Мактабим😅😅😅 Бугун республика бўйлаб "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилади. Барча битирувчиларга омад ёр бўлсин! @haqiqatonline_24
1 44120Loading...
35
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга табрик ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4683Loading...
36
❗️1 млрд 770 млн сўмлик бўлган заргарлик  буюмларини автобус ғилдирагида олиб ўтмоқчи бўлганлар аниқланди   Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан  ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, юртимизга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида хуфиёна яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   @haqiqatonline_24
5022Loading...
37
⚡️Тошкент туманида Toyota Prado учта автомобиль билан тўқнашди Воқеа 24 май куни соат тахминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган Қозоқкентсой қўрғонида юз берган. Ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
5092Loading...
38
Москва вилоятида юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди Истрада ёниб кетган уйда 20 га яқин хорижлик фуқаролар яшаган, улардан 11 нафари - ўзбекистонлик. Ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, ҳозирда уларнинг шахси аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4830Loading...
39
⚡️Жамоат жойларида юзни беркитиб юрганлик учун жарима белгиланган Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4672Loading...
40
⚡️Эркин Воҳидов ижодига бағишланган "Э Воҳ" номли адабий фестиваль бўлиб ўтди Кеча, Бўстонлиқ туманида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “UzReport” телеканали ва “Turonbank” томонидан халқимизнинг суюкли фарзанди, Ўзбекистон Қаҳрамони ва халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ижодига бағишланган адабий фестиваль ташкил этилди. Тадбир «GREEN HILLS RESORT» дам олиш масканида ташкил этилиб, унда шоирнинг оила аъзолари, шогирдлари, ижод мактаби ўқувчилари, адабиёт ихлосмандлари ва ижодкор ёшлар иштирок этишди. Фестивалда президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирок этиб Президентимизнинг фестиваль қатнашчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. ✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
4803Loading...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#хушхабар ⚽️Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига тушадиган мухлисларга жамоат транспорти текин бўлади Бу ҳақда Президент қарорида белгиланди. Ҳужжатга мувофиқ: 👉2024 йил август – октябрь ойларида Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар, ўйинларга чиптаси бор хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз чегирмалар жорий қилинади. 👉Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорт воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имконияти яратилади. @haqiqatonline_24
Показать все...
🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлиши таҳмин қилинди Ўзгидромет бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Июнь ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июнь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари 14-19 даража, кундуз кунлари 28-33 даража, баъзи жойларда 35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача бўлади. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ўзгача_кун 💥 Бугун, 29 май-Халқаро бобо ва бувилар куни! Бобо ва бувиларимизни байрам билан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва барча яхшиликларни тилаймиз! Сизнинг ғамхўрлигингиз, сабр-тоқатингиз ва болаларингиз ва набираларингизга берган донолигингиз учун раҳмат. @haqiqatonline_24
Показать все...
🎉 2👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#об_ҳаво ❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 29 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. @haqiqatonline_24
Показать все...
👍 6
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Ўзбекистондаги биринчи беш юлдузли меҳмонхона сотувга қўйилди Давлат активларини бошқариш агентлиги International Hotel Tashkent меҳмонхонасидаги 100 фоиз давлат улушини сотиш жараёни бошланганини эълон қилди. Сотувга қўйилган меҳмонхона 232 та хона, 7 та конференция зали, 2 та ресторан, барлар, ёзги терраса, фитнес-клуб ва бассейнни ўз ичига олади. Умумий 3 га ер майдонида 44 903 кв метр бино ва иншоотлар жойлашган. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Показать все...
👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
Йўл бўйида сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилманг – Санепидқўмита Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл бўйида сотилаётган, ишлаб чиқарилган жойи номаълум музқаймоқларни истеъмол қилмасликка чақирмоқда. «Музқаймоқ солинган идишларнинг бугунги кунда санитария-гигиена жиҳатдан ҳолати талабга мутлақо жавоб бермайди. маҳсулотни кўча-кўйда сотиш учун тегишли рухсатнома ва сертификат йўқ. Сотувчилар махсус уст-бош кийим билан таъминланмаган. Қолаверса, тиббий кўрик дафтарлари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар 6 ойда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Истеъмолчи ушбу сифати кафолатланмаган маҳсулотни истеъмол қилиши оқибатида заҳарланиш эҳтимоли юқори. Шунингдек, юқумли касалликларнинг тарқалишига ҳам замин яратилади», дейилади хабарда. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Показать все...
👍 2
#хушхабар ⚡️⚡️1 июлдан бошлаб Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг лавозим маоши оширилади Президент фармонига мувофиқ: ➖ Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициентлари оширилган миқдорда; ➖ 2025 йилдан бошлаб кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда ҳар ойлик устамалар қўлланади. @haqiqatonline_24
Показать все...
👍 4👏 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️⚡️Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади Бу ҳақда “Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди. Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Бунда фотосуратлар ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш инспекция сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. @haqiqatonline_24
Показать все...
👍 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Telegram да Fact Check функцияси пайдо бўлди Бу ҳақда «Код Дурова» телеграм-канали хабар берди. Ушбу функция ҳали расман тақдим этилгани йўқ. Telegram агентликлар (уларни мамлакатлар ҳукуматлари тайинлаши мумкин) билан ҳамкорлик қилади, постларда тушунтиришлар пайдо бўлишни бошлайди, дейилади хабарда. Таъкидланишича, оддий фойдаланувчилар Fact Check акс эттирган контентга таъсир кўрсата олмайдилар. ❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг! @haqiqatonline_24
Показать все...
👍 1 1
01:06
Видео недоступноПоказать в Telegram

👍 4👏 2😁 1