cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Зокиржон домла

Рекламные посты
375
Подписчики
+124 часа
+107 дней
+1230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ! Бугун 2024 йил 07 июнь, 1445 ҳижрий сананинг 30 Зулқаъда, жума куни: Ту‌хтабой жоме масжиди имом хатиби, устоз Зокиржон домла "Зулхижжа ойи дастлабки у‌н кунинингфазилати” мавзусида маъруза қиладилар. Мусулмон олами учун Зулхижжа ойи алохида му‌ътабардир. Хаж амалларини адо этиш учун дунëдаги барча хожилар мукаддас Макка шахрига жамланадилар. Расулуллоҳ сав айтдилар: -Зулхижжанинг аваалги у‌н кунлигида тутилган руза ва солих амалларнинг ажри Аллох йулида жони ва моли билан харакат килганнинг ажрига етади. ИН ША АЛЛОҲ СИЗ УЧУН МАЪРУЗА ФОЙДАЛИ БЎЛАДИ! Жуманинг баракоти, файзи, нури хонадон аҳли ва ҳаётингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин! Жума кунимиз хайр ва қувончга тўлсин! Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чин муҳаббат билан салавотни кўп айтайлик! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина ва набиййина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаин!
Показать все...
00:27
Видео недоступноПоказать в Telegram
Показать все...
IMG_7089.MP41.45 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жума айёмингиз муборак бўлсин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жума куни кунларнинг саййидидир. Бу кунда Аллоҳ азза ва жалла савобларни бир неча баробар кўпайтириб беради. Гуноҳларни ўчиради. Даражотларни кўтаради. Дуоларни ижобат қилади. Ташвишларни кетказади. Ҳожатларни раво қилади. Бу кун зиёда қилиш кунидир. Бу кунда Аллоҳ таолонинг дўзахдан озод қиладиганлари бор. Бу кунда одамлардан қай бири дуо қилса, у куннинг ҳаққи ва ҳурматини билса, албатта Аллоҳнинг зиммасида у бандани дўзахдан озод этилган бандалари қаторида қилмоғи вожиб бўлади. Агар ўша куни ёки тунда вафот этса шаҳид ҳолида вафот этган бўлади ва қиёмат куни хавфу хатардан омонда тирилади. Аммо, бирор кимса жума кунининг ҳурматини менсимаса, ҳаққини зое қилса ва бундан тавба қилмаса, албатта Аллоҳ азза ва жалла уни жаҳаннам ўтига ташламоғи вожиб бўлади. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Диққат! Қурбонлик қилувчиларга эслатма! Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам Зулҳижжа ойи киришидан токи жонлиғини сўйгунига қадар сочи, тирноғи ва баданидаги тукларни олмаслиги лозим эмас, мустахаб амалдир. Килган киши савоб, килмаган кишига гунох йукдир. Бу ҳақдаги ҳадисни аксар муҳаддислар Умму Салама онамиздан “Зулҳижжа ҳилолини (янги чиққан ойни) кўрсангиз ва сизлардан бир киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи ва тирноғи(ни олиш)дан тийилсин”, лафзи билан; Имом Муслим, Абу Довуд ва Насоийлар эса “Кимнинг қурбонлиги бўлиб, Зулҳижжа ойи кўринса, қурбонлигини қилмагунича сочи ва тирноғидан бирон нарсани олмасин (қисқартирмасин)” тарзида ривоят қилишган. Олимларимиз бу буйрукларни мустахабликка кабул килганлар ва далиллар келтирганлар. Агар қурбонлик қилишни истаган одам ҳали қурбонлигини сўймай туриб сочи ва тирноғини олиб қўйса, унга ҳеч қандай фидя (тўлов) лозим бўлмайди. Балки, узи учун тавба қилиб, истиғфор айтади. Валлоҳу аълам.
Показать все...
Мусибатга куюниш яна бир мусибатдир. Изоҳ. Мусибат (гам-ташвиш, кунгил хохламаган холатлар, ëмонликлар, зулм, ситам каби нохушликлар) ўз номи билан мусибат. (Унинг жисмий, рухий-маънавий, моддий ва турлари бор). Тақдирнинг зарбаларини хотиржам ва совуққон кутиб олувчи инсон камдан-кам топилади. Бир тоифа кишилар бу зарбалардан ганггиб, аста-секин ўзига келади. Яна бир тоифа эса бошига тушган мусибатни каттайтириб, ўзи унинг тагида қолиб кетади. Бу жуда аянчли ҳолат, бошга тушган мусибатдан кўра ҳам мусибатлироқ ҳолат! Нега? Сабаби, ҳар қандай яхши-ю ёмон ишни Оллоҳдан деб билмоқ ва унга рози бўлмоқ мусулмон кишининг эътиқодидир. Демак бўлган ишни «яхши» ёки «ёмон» деган ном билан сифатлашимиз нисбий. Оллоҳ таоло айтади: «Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз ва сизлар учун ёмон бўлган нарсани яхши кўришингиз мумкин. Оллоҳ билур, сиз билмассиз» (Бақара, 216). Шундай экан, бизга ёқмаётган мусибат яхшилик бўлса-чи? Шак-шубҳасиз яхшилик! Чунки бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди. Уйингиз ёниб кул бўлди. Бу мусибат. Лекин жон омон қолди-ку! Жонга талофат етгандан кўра уйнинг ёниб кул бўлгани яхшироқ. Демак биз бошида мусибат деб санаган нарсамиз сўнгида яхшилик бўлиб чиқяпти. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Дабдабали уйда, бойликларингизга ишониб, мол-дунёнгизга алданиб яшаётган эдингиз. Қани сиз ишонган, сиз суянган нарсалар? Барчаси бир лаҳзада йўққа чиқди. Ана шу лаҳзада дунёнинг ўткинчи ва суяниб бўлмас нарса эканини, ҳақиқий суянч нимада эканини англадингиз. Бу яхшилик эмасми? Келган мусибатга куюниб, жазавага тушиш ўша мусибатдан ҳам каттароқ мусибат эканининг ҳикмати ана шунда! “Унвонул баён”дан.
Показать все...
00:20
Видео недоступноПоказать в Telegram
ЧЕЛАК БЎЛСА... Бир куни Хожа Ҳасан Нурий саҳрода кетаётганди. Ҳаво жуда иссиқ эди. Йўлда бир дарахт кўринди. Хожа ўша томонга юрди. Дарахт тагида бир қудуқ бор экан. Қудуқни кўриб севинди ва: «Челак бўлганида сувдан олиб ичардим», деб ўйлади. Шу пайт бир тўда оҳу кўринди. Қудуқ бир зумда сувга лиқ тўлди. Оҳулар сувдан ичиб ортларига қайтишди. Хожа Ҳасан сув ичмоқчи бўлиб қудуққа яқин келса, сув тубига тушиб кетибди. Буни кўриб: - Илоҳим, оҳуларга сувни қудуқ лабига чиқариб бердинг, Ҳасан сув ичаман деса унинг тубига туширибсан, бунинг ҳикмати нимада? - деди. Шунда нидо келди: - Эй Ҳасан, сен Бизга эмас, челакка таваккул қилдинг, оҳулар эса фақат Бизга таваккул қилди. Ким Бизга таваккул қилса, дунё ва охиратдаги ҳожатларини бажо этамиз! «Ривоятлар» китобидан.
Показать все...
6.31 MB
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бир улуғ зот, Боязид Бастомий қуддиса сирруҳуни вафот этганидан сўнг тушида кўриб, ҳолингиз қандай деб сўради. Шунда шайх Боязид Бастомий ҳазратлари: -"Эй Боязид бу ерга нима олиб келдинг?" деб, мендан сўрашди. Мен эса уларга жавобан: -"Бир подшоҳнинг эшигига келган тиланчидан, "нима олиб келдинг?" деб, сўралмайди. Балки, "нима истайсан?" деб, сўралади" дедим. @TabreziyRumiy Эй фазл-карами, мулк ва салтанатининг чек-чегараси бўлмаган Раҳмон Эгам! Бизлар сенинг фазл ва карам эшигинг тиланчиларимиз, ўзинг ҳолимизга раҳм қил! Сенинг буюк даргоҳингга фақатгина гуноҳ ва маъсиятимиз билан келдик. Аммо сенинг фазлу марҳаматингдан кўп умид қилиб келдик. Биз ўз ожизлигимиз билан сенинг даргоҳингга келдик. Сен эса ўз қудратинг, улуғлигинг, караминг, марҳаматинг ила бизларни кутиб ол!
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Бир аъробий Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрлари олдида тўхтади ва кўзларида ёш билан дуога қўл очди: “Ё Аллоҳим! Бу (қабр соҳиби) Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дирлар, мен қулингман, шайтон эса душманингдир. Агар мени мағфират қилсанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хурсанд бўладилар, қулинг ютуққа эришади, душманинг маҳзун бўлади. Агар мени мағфират қилмасанг, Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) маҳзун бўладилар, қулинг ҳалок бўлади, душманинг рози бўлади. Сен Ҳабибинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни маҳзун қилишдан, қулингни ҳалок қилишдан, душманингни рози қилишдан Олий, Карийм Зотсан. Ё Аллоҳ! Агар араблар орасида саййид, раҳбар одам вафот этса, уларнинг сахийлари ўша одамнинг қабри олдида ўз қулларини озод қилиб юборар эдилар. Бу (қабр соҳиби) оламлар Саййидидирлар. Шундай экан, у зот (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг қабрлари олдида мени дўзахдан озод эт!” Эй Роббим! Бу гуноҳкор қулинг ҳам, сенга Аъробийнинг дуоси билан юзланмоқда. Ҳолимизга раҳм қил! (Вақтимиз тўлди...)
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
Қадрдон фарзандим! Сирру сирдошим, борлиғим менинг!     Умрни хайрли, баракотли яшаб ўтиш ўз қўлингда. Бунда, ақлни – ҳушёр ва содиқ дўст, ёшликни – ғайрат ва жасурлик тимсоли, кўнгил майлини – бевафо ёр фироғи, илмни – бахтли яшаш асоси, фаҳму фаросатни – камолот чўққисига элтувчи шамчироқ, деб бил!      Ушбуларнинг барчасини бир зумда барбод қиладиган бир нарса борки, у ҳам бўлса, сенинг нафсинг! Уни измингга бўйсиндира олсанггина, бу дунёда иззат тўнини киясан, ҳиммат мартабасига эришасан, одамийлик тожига даъвогар бўласан...      Бу йўлда сенга омад, бахт, зафар ёр бўлсин, азиз, жигарларим!
Показать все...
"Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг етмишдан ортиқ ўрнида зикр этилган. مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз (Наҳл сураси, 97-оят). Солиҳ амалнинг ўзи нима, деган савол туғилиши табиий. Чунки, солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади. Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади. Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат, бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя.
Показать все...