cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Huquqshunos xizmati

Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot

Больше
Рекламные посты
35 543
Подписчики
-10724 часа
-1 9457 дней
-4 87530 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

@Huquqshunos_xizmati: 12-савол ❓Ассалому алайкум. Мактабда фаррош вазифасида ишлаётган ходимларга нисбатан иш ўрни қисқартириш келганда 10 та ишчи ходимдан 2 тасини ишдан бўшатиш керак бўлса ишлаётган ходимларни қандай тартибда ишдан бўшатиш керак бўлади. 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 167-моддаси технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ ҳақида. 🔝Унга кўра: 🔽Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади. 🔽Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади: 🔽қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга; 🔽оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходимлар мавжуд бўлмаган шахсларга; 🔽мазкур иш берувчидаги узоқ муддатли иш стажига эга бўлган ходимларга; 🔽ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларида меҳнат шартномасига кўра тегишли мутахассислик бўйича ўз малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган шахсларга ўқишни тамомлаганидан кейин мутахассислиги бўйича ишлаш шарти билан уч йил мобайнида; 🔽ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга; 🔽ногиронлиги бўлган шахсларга; 🔽1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга; 🔽меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга бўлган ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга; 🔽атом объектларидаги авариялар оқибатида келиб чиққан юқори радиациявий нурланиш билан боғлиқ бўлган нурланиш касаллигига ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга, ўзига нисбатан бошланган ногиронлигининг атом объектларидаги авариялар билан боғлиқлиги аниқланган ногиронлиги бўлган шахсларга, ушбу авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш иштирокчиларига, шунингдек мазкур объектлардан эвакуация қилинган ёки кўчирилган шахсларга ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга. Малака ва меҳнат унумдорлиги тенг бўлган тақдирда, ҳисобга олинадиган аксарият ҳолатлар сони бўйича афзалликка эга бўлган ходим ишда қолишга доир имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бу ҳолатларнинг ушбу модда иккинчи қисмида санаб ўтилган кетма-кетлиги аҳамиятга эга эмас. Жамоа шартномасида мавжуд бўлган тақдирда ходимларни ишда қолдиришда афзаллик бериладиган бошқа ҳолатлар ҳам назарда тутилиши мумкин. Ушбу ҳолатлар, агар ходимлар тенг малакага ва меҳнат унумдорлигига эга бўлса ҳамда ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ишда қолдиришда бир-бирининг олдида афзалликларга эга бўлмаса, ҳисобга олинади. ☝️Меҳнат кодексининг 167-моддасига кўрсатилган имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган 2 нафар ходимга, 2 ойлик муддатга огоҳлантириш хати бериб, у хат билан таништириб 2 ойдан сўнг меҳнат шартномасини бекор қилишингиз мумкин.Ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилиши керак. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 18 1
@Huquqshunos_xizmati: 11-савол 1.Иш ўрни қисқарган ходимни раҳбар иш бн таъминлашга мажбурми? 2. Иш ўрни қисқарган ходим агар 1 ой ичида иш тополмаса ходимга ишсизлик нафақасини бериш тартиби қандай бўлади. 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 1. Иш берувчи қисқартиришга тушган ходимни иш билан таъминлашга мажбур эмас. 2. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси 1-қисмида агар меҳнат шартномаси штатлар ёки ходимлар сони қисқариши муносабати билан бекор қилинадиган бўлса ҳам иш берувчи ишдан бўшатилган ходимга кўпи билан 2 ойлик иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб бориши кўрсатилган. Эътибор беринг, бунда ходим ишдан бўшаганидан кейинги 2 ойлик давр назарда тутиляпти, яъни ходим қисқартириш сабабли ишдан бўшаган бўлса ҳам, агар у ишга жойлашмаган бўлса, иш берувчи ходимнинг аризасига асосан унга ишдан бўшаганидан кейинги 2 ой давомида унга иш ҳақи тўлаб беради (ишдан бўшатиш нафақаси ҳисобга олинган ҳолда). Бу модданинг 4-қисмига кўра агар ўша ходим меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин 30 календарь кун ичида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатдан ўтган бўлса, меҳнат органи берган маълумотнома бўйича 3-ой учун ҳам аввалги иш жойидан ўртача ойлик иш ҳақи олишга ҳақли. 4-ойдан бошлаб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 6 ойга ишсизлик нафақаси тайинланади 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 26💯 2👏 1
@Huquqshunos_xizmati: 10-савол ❓Ассаламу алейкум. Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида хонадонда 3 йилдан бери ҳеч ким яшамаслиги ҳақида малумотнома булишига қарамай чиқинди учун бир киши бошига тулов қилиш кк деп айтишяпти шу талаблари туғрими шу масала буйича кимга мурожаат қилсак булади 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза бериб суд тартибида ҳисобланган қарздорлик суммасини бекор қилишларини сўрашингиз керак. Судга берилган даъво аризасига давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция ва уйда ҳеч ким яшамаслиги тўғрисидаги маълумотномани илова қилиб топширасиз. Суд ҳал қилув қарорига асосан ҳисобланган қарздорлик суммаси бекор қилинади 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 14 5
@Huquqshunos_xizmati: 9-савол ❓3 ойлик болам бор ўзим хамшира булиб ишлаганман ишга чиқмоқчиман 1 стафка ишим бор. Ҳозир ишга чиқсам иш соатимга енгилликлар борми. 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодекси 182-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. МК 185-моддасига кўра, ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун: 6 кунлик иш ҳафтасида — 7 соатдан (6*7=42 соатку деб ҳайрон бўлманглар, қайсидир бир кун, одатда шанба куни 5 соат ишланади шунда (5*7)+5=40 соат); 5 кунлик иш ҳафтасида — 8 соатдан ошиши мумкин эмас. Иш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача бўлса, 9 соат бўлиб кетяптики деб ҳам ҳайрон бўлманглар. МК 204-моддасига кўра, иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан 2 соат ва камида 30 дақиқа бўлган, иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилиши керак. Демак, савол муаллифига 1 соатлик иш вақтига киритилмайдиган танаффус берилган экан. Шуни ҳисобига умумий 9 соат чиқяпти, аслида иш вақти 8 соат, чунки 1 соатлик танаффус иш вақтига кирмайди. Меҳнат Кодексининг 397-моддасига кўра, 3 ёшга тўлмаган боланинг буджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ОТА-ОНАСИДАН БИРИГА (ВАСИЙСИГА) меҳнат ҳақини камайтирмасдан ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади. Демак, биринчидан, сизлардаги иш вақти хафтасига 40 соат ва 5 кунлик иш хафтаси бўйича кунлик 8 соат бўлса, ёш болангиз борлиги сабабли, 35 соатлик имтиёз сиз учун кунлик 7 соатга тўғри келади. Ва агар, кунлик иш вақти соат 9.00 дан 18.00 га қадар белгиланган бўлса, демак сиз соат 17.00 да ишдан чиқиб кетишингиз мумкин. Иккинчидан, МК 407-моддасига кўра, 2 ёшга тўлмаган боланинг ОТА-ОНАСИДАН БИРИГА (ВАСИЙСИГА) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар 3 соатда, ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган 2 ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида 1 соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади. 2 ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин. ⚠️Демак, хулоса қиладиган бўлсак, 1-вариантдаги имтиёз билан сиз соат 17.00 да ишни якунлаш ҳуқуқига эга бўлсангиз, давомли имтиёз сифатида 2-вариантдан фойдаланиб, 2 та 30 дақиқаликни жамлаган ҳолда қўшимча 60 дақиқа – 1 соатлик (ҳар 3 соатда камида 30 дақиқалик, 7 соатга 60 дақиқа – 1 соат тўғри келадиган) танаффус вақтини иш кунининг охирига кўчирган ҳолда, соат 16.00 да ишдан чиқиб кетишингиз мумкин. Агар 2 ёки ундан ортиқ нафар фарзандингиз бўлса соат 15.00 да ишдан чиқиб кетишингиз мумкин. Болангиз 2 ёшга тўлса, у ҳолда болангиз 3 ёшга тўлгунга қадар фақат МК 397- моддасидаги имтиёздан фойдаланасиз. 🔺Диққат! 35 соатлик қисқартирилган иш вақтидан ва болани овқатлантириш учун бериладиган қўшимча танаффус вақтидан фойдаланилганда, ходимларнинг иш ҳақида камайиш бўлмайди, қоидага кўра, бу даврларда нормал иш вақти доирасида ўртача иш ҳақи сақланади ҳамда тўланади. ☝️Эътибор берган бўлсангизлар юқоридаги кафолатлардан нафақат она, балки ота ёки боланинг васийси ҳам фойдаланса бўлади. Оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслардан бирига кафолатлар бериш шарти МК 410-моддасига кўра тартибга солинади. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 24 4
@Huquqshunos_xizmati: 8-савол ❓Салом.Мен 17 апрель ойида декретга чиқдим. 4 сентябрдан меҳнат таътилига чиқдим.Лекин 12 соат дарс соати менга сентябрь ойидан тариф қилиб қўйилди .Менга олдинги 2022-2023 йилги ўқув йили бўйича меҳнат таътили бериладими ёки 2023-2024 йилги ўқув йили бўйича меҳнат таътили бериладими? 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Меҳнат кодексининг 400-моддаси Ҳомиладор аёлларга ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга йиллик меҳнат таътилларини бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар ҳақида. 🔝Унга кўра: 🔽Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади. 🔽Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 🔽Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади. ☝️Юқоридагиларга асосан, Сиз йиллик меҳнат таътилини ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки кейин олишингиз мумкин. Шу сабабли, Сизга иш берувчи сентябрь ойида 2022-2023-ўқув йили учун меҳнат таътили беради. 2023-2024-ўқув йили учун эса сизга 2024 йил ёзда йиллик меҳнат таътили берилади 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 21🔥 1👏 1
Кредитга олинган уйни сотса солиқ тўланадими ? @Huquqshunos_xizmati: 7-савол Ассалому алейкум. Менинг саволим шуннан иборат. Мен кредитга олган уйимни тулашга қийналиб жорий йил январь ойида сотган эдим. Мен уйни 2019 йил сентябрда олдим. 212млн 500 минг. Даслапки туламига 50млн туладым. 162млн 500 га кредит тулаб келдим. Уйнинг кадастрини 2020 сентябрда ишлаб беришди. Уйни сотаетганда нотариус менга уйнинг сотиб олинганига 3 йил тулмади. Агар тулмаса шунча декларация тулайсанг деб огохлантирмади. Мен уйни 2019 сентябрда олдим. Лекин кадастри бир йил кейин беришди. Уйнинг олинган вакти хисобланадими еки кадастр вактими. Агар уйнинг олинган вакти хисобланса меники 3 йилдан ошган. 162млн 500 мингга шу кунгача 183млн пулим чиқди. 50млн сум первоначальный тулаганим, 133млн процент ва асосий тулаганим. Кредитдан 120млн остатка қолганди. Уни сотиб олган одам польный ёпти. Мен 200млнга соттим+120млн остатка кредит қолдиги бор. 🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Сотиб олган уйингизни 3 йил ичида кайта сотсангиз, солиқ тўлайсиз! Солиқ кодексининг 378-моддасида жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олган даромадлари солиққа тортилмайди дейилган. Бундан нотурар жойлар ва ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойлар мустасно. Солиқ солинадиган база сифатида мулкнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган сотиб олиш қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарк ҳисобга олинади.Сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, мулкнинг кадастр қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарк ҳисобга олинади. Солиқ кодексининг 375-моддаси. Сиз 212 млн.га сотиб олинган квартира 3 йил ўтиб 320 млн.га сотилса, солиқ солинадиган база 320 - 212 = 108 млн.сўм бўлади. Бундан 50 х 12% = 12.960.000 млн. тўққиз юз олтмиш минг сўм даромад солиғи тўланади. Агар квартира 36 ойдан кейин сотиганда, ҳеч қандай солиқ тўламас эдиз. ☝️3 йиллик муддат кадастр ҳужжати чиққан вақтдан бошлаб ҳисобланади 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 43 1🔥 1👏 1🤔 1🐳 1
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат ОТМлари Бакалавриатига қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади
🔰 Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. ✔️ Абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади. 📁 Давлат ОТМлари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги 2 босқичда амалга оширилади: 1️⃣ босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнгача (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди; ➖ ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; 2️⃣ босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; 🗓 2025/2026 ўқув йили қабулидан фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади. ✅ Барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини ОТМларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 70🤔 3👎 2 2🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Vaqtingizni behuda narsalarga sarf qilmang: Izzy kompaniyamizga qo'shiling va qonuniy ravishda oylik oling; Online yoki ofline ishlash; Qonuniy ishga joylanish; Halol yo'l bilan har oy oylik maosh; O'sib boruvchi oylik va boshqa ko'plab imkoniyatlarimiz sizni kutmoqda. Batafsil ma'lumot uchun kanalimizga qo'shiling: https://t.me/+OCavOdFkRF05NGQy https://t.me/+OCavOdFkRF05NGQy
Показать все...
👍 13 2🔥 2👏 2😁 2💯 1
Банкнинг "Қора рўйхатидан чиқиш мумкинми? Банкдан кредит олган эдим, аммо ўз вақтида тўлай олмадим. Банкдан кредит олай десам бермаябди Қора рўйҳатдасиз деябди. Яна кредит олиш учун қандай қилиб қора рўйҳатдан чиқишим мумкин. 🔝ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: 🔝 «Қора рўйхат» аслида мавжуд эмас ва Кредит бюро томонидан қарз олувчиларнинг «қора рўйхат»и юритилмайди. Ушбу атама баъзи кредит ташкилотлари томонидан кредит олиш учун ариза берувчининг кредит тарихи салбий бўлган ёки скоринг бали паст бўлган ҳолларда уларга кредит ажратилишини рад этиш учун ишлатилмоқда Сиз ижобий кредит тарихини шакллантириш учун мунтазам равишда тўлов мажбуриятларини ўз вақтида ёки муддатидан олдин амалга ошириб боришингиз керак бўлади. Шу билан бирга, қарз олувчи доимий равишда кредит олган ва уни ўз вақтида (тасдиқланган тўлов график жадвалига мувофиқ) сўндириб борган бўлса, келгусида кредит олиш имконияти янада ошиб боради. 🔝 Сиз Марказий банкка мурожаат қилиб салбий кредит тарихингизни тўғрилашда амалий ёрдам беришларини сўрашингиз керак. 🔝 Савол юбориш учун: @Huquqshunos_xizmati_bot @Huquqshunos_xizmati_bot 🔝 Каналга уланиш учун: @Huquqshunos_xizmati @Huquqshunos_xizmati
Показать все...
👍 103😁 5 4🤔 3🤯 3🔥 2🥰 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
⚡️Barcha O'zbekiston fuqarolarini ishga taklif qilamiz: Imkoniyatlarimiz: -400$ dan 1500$ ga qadar oylik maosh; -Rasmiy hamda qonuniy ish; -Hech qanday harakatlarsiz ishlash imkoniyati; -O'sib boruvchi oylik; -Har oy oldindan oylik maoshning 4 dan 2 qismi beriladi; -Ish turi: online ✅ Batafsil ma'lumotga ega bo'lmoqchi bo'lsangiz bugun soat 21:30 da bo'lib o'tadigan ovozli chatimizda qatnashing: https://t.me/+w4s3AXk2uBU2Zjli https://t.me/+w4s3AXk2uBU2Zjli
Показать все...
👍 22🥰 2
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.