cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Больше
Рекламные посты
10 838
Подписчики
+424 часа
+597 дней
+40130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
МАКТУБ Мазлумнинг золимга мактуби: "Мени келажакда фарзандларингни ноқобиллигида кўрасан, атрофингдагиларнинг хиёнатида кўрасан, дўстларингни ташлаб кетишида кўрасан... Мени мустажоб бўлмаётган дуоларингда кўрасан, парчаланган орзуларингда кўрасан, беморлигинг, заифлигинг, пулинг кўпайиб қудратли бўлган пайтингдаги ожизлигингда кўрасан. Аллоҳ келажакда менинг қочган уйқумни сенга беради, ташвишимни сенга беради, маҳзунлигимни сенга беради... Менинг қалбим синганини сен қариганингда топасан, менинг мусибатим сенга қувватинг қолмаганида келади. Бутун умр зулм ила топганингни бир кунлик беморлигингга алмашишга тайёр бўласан. Аммо иложи бўлмайди... Бу мана шу дунёдагиси. Охиратдагиси эса бундан анча оғир бўлади...! Бу интиқом эмас, бу энди адолат бўлади!". https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
👍 116 23
Qalblardan so'rang 17-qism.mp327.15 MB
22👍 14👎 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЎЗГАЛАР ҲИСОБИДАН БЎЛМАСИН! Ўзгалар ҳисобидан бахтли бўлишга уринманг... Хатоларингизни оқлаш учун бошқаларга зулм қилманг... Фарзандларингизга овқат едириш учун ватанни тунаманг. Йўқса фарзандингиз қароқчи бўлади... Баъзилар бор, минг сўмни олиш учун бошқаларнинг елкасига бемалол оёғини қўя олади. Бахтингизни кишиларнинг аламидан, оғриқидан узоқда қилишга ҳаракат қилинг! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
👍 84 22
ҚАЕРДАН БИЛАСИЗ?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида икки ака-ука бор эди. Бири бошқасидан солиҳроқ ва яхшироқ эди. Мана шу солиҳ йигит вафот қилди. Бундан қирқ кун ўтиб наригиси ҳам вафот қилди. Саҳобалар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида биринчисининг фазилатини гапириб мақташди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: -Кейингиси мусулмон эмасмиди? -Мусулмон эди, эй Аллоҳнинг Расули! Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: -Унинг намози қай даражага олиб чиққанини сизлар қаердан биласиз?! Намоз худди эшигингиз олдидан тўлиб оқадиган анҳорга ўхшайди. Унга ҳар куни беш марта чўмиласиз. Баданингизда кир қоладими?! Узоқ умр мўъминга яхшиликни зиёда қилади. Ҳар доим у Аллоҳ томон ҳаракат қилади. Кунлар ғаниматдир. Солиҳ инсон бу фурсатларни ғанимат билиб Аллоҳнинг ҳадяларини қабул қилади. Ярамас инсон эса фурсатларни қўлдан чиқариб бу ҳадяларни қабул қилмайди! Ўзингиздан олдин ўтган солиҳлардан, қолган ҳаётингиз ила ўзиб кетишингиз мумкин. Эҳтимол жаннатингиз олдингиздадир, эҳтимол уни энди топарсиз! Зинокор аёлни бир итни суғоргани учун жаннатга киритган Роббингиз йўлингизда қанча-қанча сувсаган қалбларни қўйибди. Уларни ширин сўзларингиз билан суғоринг. Буни ғанимат билинг! Йўлда мусулмонларга ҳалақит бериб турган шохни четга олиб ташлаган кишини жаннатга киритган Роббингиз йўлингизда тойилган, қарзга ботган, бемор бўлган, маҳзун инсонларни қўйибди. Уларни ғанимат билинг ва ҳаракат қилинг! Ҳеч бир яхшилиги бўлмаган, фақатгина моли бўлиб, ходимларидан қийналиб қолган қарздорлардан ўтиб юборишни, уларга қарзни енгиллатиб беришни талаб қилган бойнинг гуноҳларини ўтиб юбориб жаннатига киритган Роббингиз олдингизда минглаб муҳтожларни қўйибди. Шошилинг! Бир осий киши бор эди. У фарзандларига агар вафот қилса танасини куйдиришларини, кулини шамол келганида совуришларини васият қилди. Улар айтганидек қилишди. Аллоҳ таоло унинг аъзоларини сочилган кулдан қайта жамлади ва нега бундай васият қилганини сўради. Осий банда деди: “Сендан қўрқдим эй Роббим!”. Аллоҳ таоло уни жаннатига киритди! Сиз ҳамон ҳаётсиз. Тоат ва яхшиликлар қилишга, хатоларингиз учун йиғлашга имконингиз бор. Шошилинг! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 83 21
Фото недоступноПоказать в Telegram
"Шайтон ўз мақсадига эришиш йўлида ҳатто муқаддас китобни ҳам ўқишга мажбур бўлади!". Вильям Шекспир https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
👍 93 19
Фото недоступноПоказать в Telegram
ЁЛҒОН Мактаб даврида бизга ҳалқаро қонунлар, БМТ хартияси, Женева шартномаси, инсон ҳуқуқлари ташкилоти каби нарсаларни ўргатишар эди. Катта бўлиб билдикки, буларнинг бари ёлғон экан. Бу ташкилотлар кимларнингдир манфаатига хизмат қилар экан. Ягона тўлиқ амал қилинаётган қонун Маугли мултфильмидаги "ўрмон қонуни" экан! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
👍 165 17
Qalblardan so'rang 16-qism.mp326.96 MB
👍 21 8
БИР ОЯТ وَكُلُّهُمْ آتِيهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَرْدًا Марям сураси 95-оят Яъни, "Уларнинг барчалари У зотнинг ҳузурига қиёмат куни ёлғиз ҳолларида келгувчидирлар!". Роббимиз ҳузурига мана шундай ёлғиз борамиз. Жамлаган молимиз ҳам қолади... Эгаллаган баланд мансабимиз ҳам қолади... Бизни ҳимоя қиладиган оиламиз хам қолади... Қиладиган ишларимиз қолиб кетади... Ривоятларда келишича, султон Сулаймон Қонуний ўлими яқинлашганида атрофидагиларга тобутдан қўлини чиқариб қўйишларини васият қилади. Сабаби, кишилар билсинки, султон дунёдан қўллари бўш ҳолда кетмоқда. Дунёда ишлаш, меҳнат қилишнинг зарари йўқ. Аммо бу охиратини унутиш эвазига бўлмаслиги керак. Уйимизни гўзал қилишимизнинг зарари йўқ. Аммо қабрни ҳароб қилиш эвазига эмас! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 48 28
ҚАНДАЙ БЎЛСА ШУНДАЙ... Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига Барийра исмли чўри келди. Уни озод қилишга ёрдам беришини сўради. Оиша розияллоҳу анҳо деди: - Агар истасанг пулни аҳлингга бераман, аммо валойинг (мерос олиш ҳуқуқи) меники бўлади! Унинг аҳли эса Барийрага шундай дейишди: - Истасанг у сени озод қилаверсин, аммо валойинг бизники бўлади! Оиша розияллоҳу анҳо буни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Уни сотиб олиб озод қил. Мерос озод қилганники бўлади! Сўнгра минбарга чиқиб дедилар: "Одамларга нима бўлганки, Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартларни қўйишади?! Бир киши Аллоҳнинг китобида бўлмаган шартни минг марта қўйсада, вало уники бўлмайди. Ҳадисда келган валонинг маъноси шуки, қулни озод қилган кишига қул билан худди қариндошлар сингари силаи-раҳм боғланади. Озод қилинган қул вафот қилса унинг мероси озод қилган кишига бўлади. Исломда вало хўжайинники эмас, балки қулни озод қилган кишиникидир. Қайси ишда бўлмасин, муаммо қанақа бўлмасин, майдон қанақа бўлмасин ҳеч кимнинг Аллоҳнинг китоби ва суннатда бўлмаган шартни қўйишга ҳаққи йўқ. Никоҳда Аллоҳ ҳаром қилган шартни қўйиш жоиз эмас. Талоқда талоқ қилиш учун хотиндан болаларини ажратиб олишни шарт қилиш жоиз эмас. Меросда бир фарзандга ўзи ҳақли бўлган ҳақдан кўпроқ бериш жоиз эмас. Дин фақатгина намоз, рўза ва закотдан иборат ибодатлар эмас. Дин бу шариат, муомалот ва қонунлардир. У қандай келган бўлса шундай олинади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 69 10
ЗАИФЛАРИНГИЗ САБАБЛИ... Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўлжа тарқатаётган эдилар. Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу буни кузатиб турди. Инсонлар бир хил бўлмайди. Жангда доим сафларни ёриб кирадиган ботирлар бўлади. Гоҳида ёши катталар, заифлар қатнашади. Гоҳида қўрқоқлар ҳам қатнашиб сафнинг охирларида юришади. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаммага бир хил ўлжа тарқатар эдилар. Шижоатли чавандозга ҳам қариб қолган жангчиларнинг улуши каби ўлжа тарқатар эдилар. Саъд ибн Аби Ваққос ўзини кишилардан ортиқроқ деб билди. Менинг улушим кўпроқ бўлиши керак, деб ўйлади ва Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга деди: -Эй Аллоҳнинг Расули! Бир киши кўпчиликнинг ишини қилиши мумкин. Унинг ҳам улуши бошқаларнинг улуши каби бўлаверадими?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: -Эй Саъд! Онанг сени йўқотсин! Ахир сизлар заифларингиз туфайли ризқланасизлар, сизларга улар сабабли нусрат берилади-ку! Эътибор беринг, биз заифларимиз туфайли ризқланиб, улар сабабли нусратга эга бўлар эканмиз! Эҳтимол сизнинг ризқингиз қариб қолган ота-онангизга қилаётган яхшилигингиз туфайли кўпайиб келаётгандир. Сизга юборилаётган ризққа Аллоҳ уларни сабаб қилаётгандир. Агар уларга яхшилик қилмаганингизда бу ризқ эҳтимол сизники бўлмас! Эҳтимол Аллоҳ таоло сизга ризқни зўрға тирикчилик қилаётган бир мискин қўшнингизга берган махфий ёрдамингиз туфайли бераётгандир. Зеро сиз унинг эҳтиёжларини қопладингиз, юзининг сувини сақладингиз. Аллоҳ таоло эҳтимол буни кўриб, садақа бермаганингизда сизга берилмаслиги керак бўлган ризқни сизга бергандир! Эҳтимол Аллоҳ таоло сизга ризқни ногирон фарзандингизга нолимасдан хазмат қилганингиз, “уфф” демаганингиз учун, уни даволашда бахиллик қилмасдан сарфлаганингиз учун кўпайтараётгандир. Сиз ризқланаяпман деб ўйлаб юрибсиз, эҳтимол Аллоҳнинг ҳузурида ризқингиз сабаби ногирон фарзандингиздир! “Руҳул баён” тафсирининг соҳиби айтади: “Бани Исроил Пайғамбарларидан бирига Аллоҳ таоло шундай ваҳий қилди: “Мен фалончининг умрини ярмини фақирликда, қолган ярмини бойликда ўтказишини тақдир қилдим. Ундан сўра, қайси бирини олдин хоҳлайди!”. Пайғамбар у кишини чақириб бор гапни айтди. У киши хотини билан маслаҳат қилиб жавоб беришини айтди. У оиласига бориб маслаҳат қилди. Сўнгра Пайғамбарга бориб бойлик олдин келиши кераклигини айтди. Аллоҳ таоло уларга бойлик эшикларини очиб юборди. Эр-хотин ўзларига қанча сарфлашса атрофларидаги фақирларга ҳам шунча сарфлашар эди. Умрнинг ярми ўтди. Бойлик камаймас эди. Пайғамбар Аллоҳдан бойлик нега кўтарилмаётганини сўради. Аллоҳ таоло у кишининг шукрли банда эканлигини, шукрлиларга эса неъматларини зиёда қилишини, унинг бутун умри бойликда ўтишини айтиб ваҳий қилди! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Показать все...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 90 29
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.